Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
114K subscribers
3.25K photos
971 videos
4K links
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Download Telegram
#Буни_биласизми

Ўзганинг банк картасидаги пулларни яширин равишда талон-торож қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
————

Жавоб


Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисм "б" бандига мувофиқ:
Ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш жинояти, қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) ахборот тизимига кириб ёки ундан фойдаланиб содир этилган бўлса,
⛔️ беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси.

❗️Ҳуқуқий маслаҳатлар.

Батафсил бу
ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
#Буни_биласизми

Ўзганинг расмлари, видеолари ва бошқа шахсий маълумотларини тарқатиб юбормаслик эвазига жабрланувчидан пул талаб қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
————

Жавоб


Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисмига мувофиқ:
Товламачилик, яъни жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш жиноятини содир этганлик учун,
⛔️ уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси.

❗️Ҳуқуқий маслаҳатлар.

Батафсил бу
ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
#Буни_биласизми

"ChatGPT"
————
"ChatGPT" — бу сунъий интеллект ёрдамида ишловчи чат-бот, Сиз билан турли мавзуларда гаплаша оладиган ва саволларингизга жавоб берадиган чат.
У "GPT-3.5" нейрон тармоғи асосида яратилган, бу тармоқ интернетдан катта миқдордаги матнларни ўрганиб, таҳлил қилиш орқали Сизга жавоб қайтаради.
"ChatGPT4" — бу чат-ботнинг янги версияси бўлиб, у янада кучли ва ривожланган "GPT4" нейрон тармоғи асосида ишлайди. Ушбу версия 2023 йил 14 март куни ишга туширилган.
Ушбу чат-бот "OpenAI" компанияси томонидан ишлаб чиқилган, биринчи марта 2022 йил 30 ноябрда ишга туширилган.

Манба: openai.com

❗️Киберхавфсизлик луғатидан.

Батафсил бу
ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Буни_биласизми

Дипфейк
————
     Дипфейк
- бу инглиз тилидаги "deep" ва "fake" сўзларининг қўшилмасидан ҳосил бўлган, "чуқур сохталаштириш" маъноcини англатади.
     Дипфейк компьютер дастурларидаги алгоритмлар ёрдамида фотосурат, видео ёки овозни ўзгартириш ёки яратиш усули.
     Ушбу технология одамнинг юзини бутунлай бошқасига алмаштириш имконини беради.
     Шунингдек, дипфейкдан фильмлар ишлаб чиқишда бир актёр юзини бошқа бир шахсга ўзгартириш, вафот этган инсонни визуал ҳаракатини тиклашда фойдаланилса, айрим ҳолатларда эса, қонунбузарлар томонидан сохта маълумотлар тарқатиш учун қўлланилмоқда.
    
     Манба: ru.wikipedia.org

❗️Киберхавфсизлик луғатидан.


Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
#Буни_биласизми

Шахсни Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали барча фойдаланувчига ошкор қилган ҳолда шаъни ва қадр-қимматини камситиб ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
————

Жавоб


Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисмига мувофиқ:
Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш жиноятини содир этганлик учун,
⛔️ базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси белгиланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси.

❗️Ҳуқуқий маслаҳатлар.

Батафсил бу
ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
#Буни_биласизми

Интернетда тақиқланган диний материалларни тарқатганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
————

Жавоб


Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244 прим 1-моддаси 2-қисм "г" бандига мувофиқ:
Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, худди шунингдек фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмишларни содир этиш мақсадида диндан фойдаланиш, шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш жинояти оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса,

⛔️беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси

Очиқ маълумотлар порталида: экстремистик ташкилотлар рўйхати келтирилган.

❗️Ҳуқуқий маслаҳатлар.

Батафсил бу
ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
#Буни_биласизми

Компьютерда сақланаётган маълумотларга зарар етказиш мақсадида зарарли дастурлар ёки вируслар яратганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
————

Жавоб


Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278 прим 6-моддаси 1-қисмига мувофиқ:
Компьютер тизимида сақланаётган ёки узатилаётган ахборотни рухсатсиз йўқ қилиб юбориш, тўсиб қўйиш, модификациялаштириш, ундан нусха кўчириш ёки уни қўлга киритиш мақсадини кўзлаб компьютер дастурларини яратиш ёки мавжуд дастурларга ўзгартиришлар киритиш, худди шунингдек махсус вирус дастурларини ишлаб чиқиш, улардан қасддан фойдаланиш ёки уларни қасддан тарқатиш жиноятини содир этганлик учун,
⛔️ базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси.

❗️Ҳуқуқий маслаҳатлар.

Батафсил бу
ерда👇👇👇
https://t.me/cyber_102
🛡#Буни_биласизми

Яширин процессордан фойдаланиш:
баъзи веб-сайтлар процессорингиздан майнинг қилиш учун Сиздан рухсат олмасдан фойдаланиши мумкин.

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡#Буни_биласизми

"Amazon" компаниясининг биринчи номи "Cadabra .com" бўлган


Хизмат асосчиси Джефф Безоснинг адвокати Тодд Тарберт "kadabra" вa "kadavra" (вафот этган одам) сўзларини тез-тез чалкаштириб юборишини пайқагач, номини ўзгартирган.

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM