Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
201K subscribers
4.11K photos
1.32K videos
1 file
5.19K links
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Download Telegram
#криптомаслаҳат #cyber102

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерларининг турларидан бири бўлган крипто-биржа - крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш учун электрон платформани тақдим этувчи ташкилот ҳисобланади.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг маълумотига кўра, Ўзбекистонда ҳозирда 2 та “KOBEA GROUP” ХК ва “COINPAY” МЧЖлар крипто-биржа фаолиятини лицензия олган ҳолда амалга ошириб келмоқда.

Жанубий Кореянинг “KOBEA GROUP” корхонаси Ўзбекистонда “UZNEX” платформасини ишга туширган бўлиб, хорижий корхонанинг капитали 4,2 млрд. сўмни ташкил этади.

"COINPAY" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси ва раҳбари Ким Александр Родионович бўлиб, ушбу жамиятнинг капитали 7,6 млрд. сўмни ташкил этади.
№24

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#криптомаслаҳат #cyber102

"UzNEX" Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб, фаолиятини лицензиялаган крипто-биржалардан бири ҳисобланади (2022 йил 28 сентябрь CE#0001-лицензия, асосчиси “KOBEA GROUP” АЖ).

Ушбу крипто-бижра ўз фойдаланувчиларига "Bitcoin" ва бошқа криптовалюталарни автоматик равишда тўлов валюталарига айлантириш ва “Masretcard”дан фойдаланганда бутун дунё бўйлаб тўловларни амалга ошириш имкониятини беради.

Марказий Осиё мамлакатларида криптовалюталарнинг пайдо бўлиши билан дастлабки даврлардан бошлаб, UzNEX крипто-биржаси “Капиталбанк” АТБ ва "Masretcard" билан ҳамкорлик ўрнатиш натижасида юқоридаги имкониятларга йўл очилди.

"UzNEX" крипто-бижрасида фойдаланувчи паспорт маълумоти ёки "OneID" тизимидаги “шахсий кабинет”и орқали верификациядан ўтиши мумкин бўлиб, бу тўловларни амалга оширишда икки томоннинг хавфсизлигини таъминлашга ва турли фирибгарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
№25

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#криптомаслаҳат #cyber102


"COINPAY" фаолиятини лицензиялаган Ўзбекистондаги иккинчи крипто-биржа ҳисобланади (2023 йил 6 ноябрда CE#0002-лицензия, таъсисчи COINPAY МЧЖ).

"COINPAY" пул ўтказмаларини амалга ошириш ва сақлаш шаклидаги молиявий хизматларни кўрсатади.

Яқин тарихга назар солсак, "COINPAY" компанияси асосчиси дастлабки қадамни 2012 йил декабрда мамлакатда крипто-дўконни рўйхатдан ўтказиш орқали криптовалюта соҳасида биринчилардан ташаббус кўрсатган жисмоний шахс бўлган. Натижада, Ўзбекистонда рақамли активларни сотишга ихтисослашган лойиҳаларнинг “мақсадли аудитория провайдери” мақомини олган.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг шартига кўра, крипто-активлар соҳасидаги бошқа хизмат провайдерлари Ўзбекистон серверларини жойлаштириши, транзакция ҳақидаги маълумотларни 5 йил давомида сақлаши ва аноним токенлар муомаласи билан шуғулланмаслиги лозим.

2024 йил 19 апрелдан бошлаб
, Ўзбекистонда фуқаролар ва юридик шахслар крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва алмаштириш бўйича операцияларни фақат миллий (лицензияланган) провайдерлар орқали амалга оширишлари белгиланган.
№26

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#криптомаслаҳат #cyber102

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерларининг турларидан бири бўлган крипто-дўкон - крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш юзасидан хизматлар кўрсатиш бўйича электрон платформа ва (ёки) техник ва дастурий воситалар мажмуини тақдим этувчи ташкилот ҳисобланади.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг маълумотига кўра, Ўзбекистонда ҳозирда 10 та крипто-дўконлар фаолияти лицензияланган ҳолда амалга ошириб келинмоқда.

Улар “CRYPTO TRADE NET”, “CRYPTO MARKET”, “CRYPTO EXPRESS”, “COINPAY”, “C-BASE”, “PAYNET CRYPTO”, “CRYPTOCORP”, “C-CASH”, “T-FIRM” ва “T-REX” МЧЖлар томонидан очилган.

Крипто-дўконлар фойдаланувчилар учун қуйидаги кўринишдаги айирбошлашни назарда тутади (савдо объекти):
🔵жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш;
🔵 мижозлар томонидан крипто-активларни нақд пул кўринишида миллий ёки хорижий валютада сотиб олиш;
🔵 мижозлар томонидан крипто-активларни фақат миллий валютада сотиш мумкин.
№27

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#криптомаслаҳат #cyber102

"CRYPTO TRADE NET" МЧЖ ўз фаолиятини лицензиялаган Ўзбекистондаги биринчи крипто-дўконлардан бири деб ҳисобланади (2022 йил 14 ноябрь, 55-сонли буйруқ, CS#0001-лицензия, таъсисчи ва раҳбари Ачилов Беҳзод).

Бу лицензия олган Марказий Осиё ва МДҲ ҳудудида ҳам биринчи крипто-дўкон бўлиб, мижозлар учун крипто-активларни сотиб олиш ва сотиш бўйича хизматлар электрон платформа орқали кўрсатилади.

"CRYPTO TRADE NET" асосчисининг маълумотларига кўра, компания дастлабки фаолиятини 2019 йил сентябрь ойида Давлат хизматлари маркази орқали крипто-дўкон сифатида рўйхатдан ўтиш орқали рақамли крипто-активни айирбошлаш билан шуғулланишдан бошланган.

Ҳозирги кунда, "CRYPTO TRADE NET" МЧЖнинг устав капитали 1,3 млрд. га яқинлашган.
№28

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#криптомаслаҳат #cyber102

Аввалги маслаҳатларда таъкидлаб ўтганимиздек, Ўзбекистон крипто-активлар айланмаси соҳасини тартибга солиш бўйича шакллантирилган қонунчилик базаси мавжуд бўлган дунёдаги кам сонли давлатлардан биридир.

"CRYPTO MARKET" МЧЖ
Ўзбекистондаги биринчилардан бўлиб лицензия олган крипто-дўконлардан ҳисобланади (2022 йил 16 ноябрь, 57-сонли буйруқ, CS#0001-лицензия, таъсисчиси Нуритдинов Камолитдин).

Бу ҳам Марказий Осиё ва МДҲ ҳудудидаги биринчи лицензияланган крипто-дўконлардан бири бўлиб, электрон платформа орқали фойдаланувчиларга ўз хизматини кўрсатади.

Мазкур крипто-дўконнинг устав капитали 2 млрд. ни ташкил этади.

Эслатма: ушбу хизматлар провайдерлари давлат бюджетига йирик солиқ тўловчилар ҳисобланади.
№29

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#криптомаслаҳат #cyber102

"CRYPTO EXPRESS" МЧЖ Ўзбекистондаги учинчи лицензия олган крипто-дўкон бўлиб, компания Сирдарё вилоятида рўйхатдан ўтган (2022 йил 24 ноябрь, 62-сонли буйруқ, CS#0003-лицензия, таъсисчиси Арипов Хуршид).

Мазкур крипто-дўкон электрон платформа cryptex.net платформаси орқали мижозларга криптовалюталарни сотиш ва сотиб олишни тақдим этиб келмоқда.

Крипто-дўконнинг устав фондида 2 млрд. сўм маблағи мавжуд.

Эслатма: Ўзбекистонда крипто-дўконлар фаолияти учун белгиланган қоидаларга кўра, савдо майдонларида аноним валюталар, ўзгартирилмайдиган токенлар (NFTs) билан операциялар ва мижозларни идентификациялаш жараёнисиз амалга ошириладиган операциялар тақиқланади.
№30

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#криптомаслаҳат #cyber102

"COINPAY" Ўзбекистондаги тўртинчи лицензия олган крипто-дўкон бўлиб, компания ҳозирда шу номдаги крипто-биржага ҳам асос солган (2022 йил 6 декабрь, 64-сонли буйруқ, CS#0004-лицензия, таъсисчиси Ким Александр).

"COINPAY" МЧЖ томонидан Ўзбекистонда крипто-дўкон ва крипто-биржа фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, крипто-дўкон Тошкент шаҳрининг Миробод тумани, Афросиёб кўчаси, 6-уйда жойлашган.

Компаниянинг устав капитали 7,6 млрд. сўмни ташкил этади.

Мазкур крипто-дўкон дастлаб 2012 йилда Адлия вазирлиги орқали давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, шундан бошлаб крипто-активлар соҳасидаги савдо ишларини йўлга қўйиб келади.
№31

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#криптомаслаҳат #cyber102

"C-BASE"
Ўзбекистондаги бешинчи лицензия олган крипто-дўкон ҳисобланади (2023 йил 27 июль, 45-сонли буйруқ, CS#0005-лицензия, таъсисчиси Аликулов Алишер).

"C-BASE" МЧЖ томонидан Ўзбекистонда крипто-дўкон ва крипто-биржа фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, крипто-дўкон Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Баку кўчасида жойлашган.

Крипто-дўконнинг устав капитали 2 млрд. сўмни ташкил этади.

Маълумот учун: ушбу номдаги крипто-дўкон дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида 245 мингдан зиёд мижозларига эга бўлиб, компания ҳозирда ўз блокчейнига ҳам эгадир.

№32

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#криптомаслаҳат #cyber102

"PAYNET CRYPTO"
Ўзбекистондаги олтинчи лицензия олган крипто-дўкон ҳисобланади (2023 йил 8 август, 50-сонли буйруқ, CS#0006-лицензия, таъсисчиси "UZPAYNET" MCHJ).

"PAYNET CRYPTO" МЧЖ сифатида рўйхатдан ўтган крипто-дўкон крипто-активларни сотиб олиш ва сотиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун электрон платформа, техник ва дастурий воситалар тўпламини тақдим этган. Ушбу крипто-дўкон Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Муҳандислар МФЙ, Ш. Руставели, 53Б-уйда жойлашган.

Крипто-дўконнинг устав капитали 10 млн. сўмни ташкил этади.

Маълумот учун: жорий йилнинг 12 июнь куни Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан “PAYNET CRYPTO” крипто-дўкони фаолияти учун берилган лицензия 10 кун муддатга вақтинчалик тўхтатиб қўйилган. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш вақтида криптовалюталар билан операцияларни амалга ошириш қонунга хилоф эканлигини эслатиб ўтамиз.
№33

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#криптомаслаҳат #cyber102

"CRYPTOCORP" Ўзбекистондаги еттинчи лицензия олган крипто-дўкон ҳисобланади (2023 йил 17 август, 52-сонли буйруқ, CS#0007-лицензия, таъсисчиси Иоанидис Георгис Христос).

"CRYPTOCORP" МЧЖ сифатида рўйхатдан ўтган крипто-дўкон крипто-активларни сотиб олиш ва сотиш бўйича хизматлар кўрсатишни йўлга қўйган. Ушбу крипто-дўкон Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Аҳмад Дониш кўчаси, 20А-уйда жойлашган.

Мазкур крипто-дўкон фаолияти ижтимоий тармоқларда ҳам кенг ёритилади. Яъни, “Инстаграм”, “LinkedIn” ижтимоий тармоқлари ва “Телеграм” мессенжерида ўз саҳифаларини юритиб боради.

Крипто-дўконнинг устав капитали 10 млн. сўмни ташкил этади.

Маълумот учун: Ўзбекистонда крипто-активларни сотиб олиш ва сотиш фақат мамлакатда лицензияланган провайдерлар ёрдамида амалга оширилади
.

№34

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#криптомаслаҳат #cyber102

"T-FIRM" Ўзбекистондаги лицензия олган тўққизинчи крипто-дўкон ҳисобланади (2023 йил 18 август, 54-сонли буйруқ, CS#0009-лицензия, таъсисчиси Кулемин Дмитрий Андреевич).

"T-FIRM" крипто-дўкони 2023 йил 20 июлда ташкил этилган бўлиб, кейинчалик бошқа тоифаларга киритилмаган, ахборот хизмати кўрсатиш бўйича бошқа фаолият билан шуғулланувчи МЧЖ сифатида рўйхатдан ўтган. Ушбу крипто-дўкон Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Авлиёота кўчаси, 61А-уйда жойлашган.

Крипто-дўконнинг устав капитали 10 млн. сўмни ташкил этади.

Эслатма: Крипто-дўконда қуйидаги операцияларни амалга ошириш тақиқланади:
- мажбурий идентификациядан ўтказилмаган мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар;
- Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган крипто-активлар билан операциялар;
- аноним крипто-активлар ҳамда ўзаро ўзгармас токенларни сотиб олиш ёки сотиш операциялари.

№36

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#криптомаслаҳат #cyber102

"T-REX" Ўзбекистондаги ўнинчи (ҳозирга сўнгги) лицензия олган крипто-дўкон ҳисобланади (2023 йил 11 сентябрь, 62-сонли буйруқ, CS#0010-лицензия, таъсисчиси Зияев Жавоҳир).

"T-REX" крипто-дўкони 2023 йил 30 августда ташкил этилган бўлиб, кейинчалик бошқа тоифаларга киритилмаган, ахборот хизмати кўрсатиш бўйича бошқа фаолият билан шуғулланувчи МЧЖ сифатида рўйхатдан ўтган. Ушбу крипто-дўкон Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Матонат МФЙ, Марказ-5, 54-уй,22-хонадонда жойлашган.

Крипто-дўконнинг устав капитали 10 млн. сўмни ташкил этади.

Маълумот учун: юқорида крипто-маслаҳат орқали эълон қилинган крипто-биржа ва дўконлари тўғрисидаги маълумотлар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг расмий сайтидаги маълумотлар реестрида келтирилган ва фойдаланиш учун очиқ ҳисобланади.
№37

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM