"KnowBe4" киберхавфсизлик компанияси тасодифан Шимолий Кореялик хакерни ишга ёллади
——
Aхборот хавфсизлиги соҳасида ишлайдиган таниқли Aмериканинг "KnowBe4" компанияси кадрлар бўлими, тасодифан шимолий кореялик хакерни бош дастурий таъминот муҳандиси лавозимига ёллагани ҳақидаги миш-мишларни тасдиқлади. Бузғунчи хакер компаниянинг ички "IT" инфратузилмасига кириш ҳуқуқига эга бўлган ва махфий маълумотларни ўғирлаш учун турли зарарли дастурларни қўллаганлиги айтилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Россия "Google", "iOS" ва "Android"ни ўзининг ҳудудида блоклашни режалаштирмоқда
——
Ҳукумат ушбу дастурлар шахсий маълумотларни кўчириб олаётганини айтган ва фуқаролардан муқобил бошқа воситалардан фойдаланишни сўраган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси 🇨🇳
Хитойда 1000 км/соат тезликка эриша оладиган поезд намойиш этилди. Бу аксарият самолётлардан ҳам тезроқ.
———
Поезд 2 км узунликдаги махсус қувурда синовдан ўтказилди. Ҳозирда синовлар ҳали ҳам давом этмоқда. Поезд ишга туширилса, Пекиндан Шанхайгача бўлган йўлни ҳозирги 4 соат ўрнига 1,5 соатда босиб ўтади.
🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Хитойда 1000 км/соат тезликка эриша оладиган поезд намойиш этилди. Бу аксарият самолётлардан ҳам тезроқ.
———
Поезд 2 км узунликдаги махсус қувурда синовдан ўтказилди. Ҳозирда синовлар ҳали ҳам давом этмоқда. Поезд ишга туширилса, Пекиндан Шанхайгача бўлган йўлни ҳозирги 4 соат ўрнига 1,5 соатда босиб ўтади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Хакерлар Дональд Трампнинг сайловолди штаб-квартирасини бузиб киришди
——
"Microsoft" компанияси эронлик хакерлар Трампнинг сайловолди кампанияси бўйича собиқ маслаҳатчисининг электрон почта аккаунтини бузиб кирганига оид далилларни топди, дейди масаладан хабардор шахс.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Google" Байден ва Трамп компанияларига хакерлик ҳужумларини тасдиқлади
———
"Google" Эрон томонидан AҚШ президенти Джо Байден ва президентликка номзод Дональд Трампнинг сайловолди штаб-квартирасига киберҳужум содир этилганини тасдиқлади. Бу ҳақда компания ҳисоботида маълум қилинган.
Теҳрон (Эрон) томонидан қўллаб-қувватланган хакерлар гуруҳи май ва июнь ойларида Байден ва Трамп билан боғлиқ бўлган ўнга яқин одамнинг электрон почта манзилини нишонга олди. Улар орасида Aмериканинг амалдаги ва собиқ амалдорлари ҳамда сайловолди кампаниялари билан алоқадор шахслар бор.
"Google"да мавжуд бўлган маълумотларга кўра, хакерлар гуруҳи аккаунтларни бузишга уринишларини тўхтатмоқчи эмас ва бунинг учун янги усуллардан фойдаланмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Франция расмийлари Олимпиада ўйинлари давомида 140 дан ортиқ киберҳужумларни қайд этган
——
Франциянинг Aхборот тизимлари хавфсизлиги миллий агентлиги (ANSSI) 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари вақтида 141 та киберҳужумни қайд этган.
Хакерлар нишони давлат ва спорт муассасалари, телекоммуникация ва транспорт бўлган. Хусусан, Франция музейлари, жумладан Лувр ва Катта сарой (Grand Palais) киберҳужумларга учраган. Қайд этилишича, ушбу киберҳужумларнинг ҳеч бири Ўйинларга таъсир қилмаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
——
"Check Point Research" (CPR) тадқиқотчилари браузер маълумотларини, "Telegram" ва "Discord" мессенжер сеансларини, шунингдек, криптовалютани ўғирлаш имкониятига эга бўлган "Styx Stealer" номли янги зарарли дастурий маҳсулотни топдилар.
"Styx Stealer" бошқа таниқли "Phemedrone Steale" вирусининг олдинги версияси асосида яратилган бўлиб, у 2024 йил бошида "Windows Defender SmartScreen"даги заифликдан фойдалангандан сўнг маълум бўлган. "Phemedrone" дастлаб "GitHub"да мавжуд эди, аммо кейинчалик олиб ташланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Амстердам маъмурияти шаҳар расмийлари учун телеграм мессенжеридан фойдаланишни тақиқлашни жорий қилди.
——
Тақиқлашнинг асосий сабаблари - жосусликнинг потенциал хавфи ва жиноятчилар томонидан иловадан фаол фойдаланиш, хусусан, гиёҳванд моддалар савдоси. Тақиқлаш тўғрисидаги қарор апрель ойида қабул қилинган, аммо оммага эълон қилинмаган. Шаҳар мэрияси телеграмнинг хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган Россия ҳукумати билан эҳтимолий алоқаларидан хавотир билдирди.
Тақиқ амалдорларнинг иш телефонларига тегишли. Ҳозирги кунда телеграм Голландияда машҳурлигича қолмоқда, у ерда ундан 1,9 миллионга яқин киши фойдаланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM