This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди оддий матнли сўров киритиш орқали "GPT-4o"да ҳатто бутун бошли комикслар яратиш мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Джеффри Хинтон: "сунъий интеллект бой ва камбағал ўртасидаги тафовутни кенгайтиради"
"Сунъий интеллектнинг чўқинтирган отаси" номини олган Джеффри Хинтон, "АI"нинг меҳнат бозорига таъсирини бартараф этиш учун бизга универсал асосий даромад керак, деб ҳисоблайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЕИ Кенгаши расмий сайтида хабар берилишича, қонун 21 май куни маъқулланган.
Янги қонун сунъий интеллектга асосланган турли хил тизимларни хавфига қараб таснифлайди. Чекланган хавфга эга сунъий интеллект тизимлари “жуда оддий” шаффофлик талабларига бўйсунади. Юқори хавфли сунъий интеллект тизимлари Европа Иттифоқи бозорига кириш учун бир қатор мажбуриятларни бажариши керак бўлади.
Фуқаролар ҳуқуқларига таҳдид соладиган баъзи СИ иловалари тақиқланади. Хусусан, биометрик идентификация тизимлари, «ижтимоий рейтинг» тизимлари, шунингдек, инсон хатти-ҳаракатларини бошқарадиган ёки одамларнинг заиф томонларидан фойдаланадиган сунъий интеллектлар тақиқланади.
Энди ҳужжат ЕИ Кенгаши ва Европарламент раҳбарлари томонидан имзоланиши керак, шундан сўнг у тахминан бир ойдан кейин кучга киради. ЕИ мамлакатларига ундан фойдаланишга тайёргарлик кўриш учун икки йил вақт берилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сунъий интеллект ақл назарияси тестларида одамлардан устун келди
Aқл назарияси тестлари инсоннинг оғзаки бўлмаган сигналларни таҳлил қила олиши, ўзини бошқа бировнинг ўрнига қўйиши ва дунёни бошқа нуқтаи назардан тасаввур қила олишини текширади.
Тадқиқотчилар 1907 нафар кўнгиллининг маълумотларини таҳлил қилдилар, улар ақлнинг стандарт назарияси тестларини ўтказдилар ва уларнинг натижаларини "Llama 2-70b" ва "GPT-4" каби йирик лингвистик моделлар натижалари билан таққосладилар.
Иккала гуруҳ ҳам бешта турдаги саволларга жавоб беришди, уларнинг ҳар бири тасодифий хатолар, киноя ёки баёнотнинг тўғрилигини баҳолаш учун мўлжалланган. Шунингдек, улардан "ёлғон эътиқодлар ҳақидаги саволларга жавоб бериш сўралган."
Катта лингвистик моделлар одатда одамлардек, баъзан яхшироқ бўлган саволларга жавоб беришди. "GPT-4" барча турдаги саволлар бўйича энг яхши натижаларни кўрсатди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"AI" ишқибози нейрон тармоқлар ёрдамида кадрни таҳлил қиладиган ва уни қайта чизадиган камера яратди
——
Сиз ландшафтни суратга олишингиз мумкин ва гаджет Сизга классик услубдаги расмни, хаёлий иллюстрацияни ёки ҳатто анимедан кадрларни тақдим этади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
——
Массачусетс технология институти (MIT) олимлари турли манбалардан олинган маълумотлар асосида кўп мақсадли роботларни ўқитиш имконини берувчи техникани яратдилар. Улар генератив сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда турли соҳалар, усуллар ва вазифалардан маълумотларни бирлаштирдилар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
——
Пекиндаги (Хитой) Синхуа университети дунёдаги биринчи сунъий интеллектга асосланган касалхонасини ишлаб чиқди.
Унда барча шифокорлар, ҳамширалар ва беморлар катта тил моделлари асосида ақлли агентлар томонидан бошқарилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Stability Al" қўшиқларни яратиш учун очиқ кодли моделни ишга туширди
——
"Stable Audio Open" 47 сониягача қисқа намуналар яратиши ва овоз эффектларини қўшиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
——
Фақат 1,5 млн. АҚШ доллардан ортиқ хусусий инвестиция олган компаниялар ҳисобга олинган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
——
Полиция маълумотларига кўра, талаба кўйлак тугмаси кўринишидаги камерадан фойдаланиб, пойабзали тагига яширинган роутер (модем) орқали серверга уланган. Қурилма тугмачали камера ёрдамида имтиҳон саволларини сканердан ўтказиб, маълумотни "AI" тилининг номсиз моделига узатган. Дастур тўғри жавобларни аниқлаб, уларни қулоқчин орқали талабага ўқиб берган. Шундай қилиб, у "TYT" - Туркия университетларига кириш учун зарур билимларни тасдиқлаш учун имтиҳондан ўтишга ҳаракат қилган.
Ушбу имтиҳонда тўғри жавобларни сохталаштиришга уриниш жиддий жиноятдир.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сунъий интеллект саратонни олдиндан аниқлаш ва даволашда ёрдам беради
——
Глазго (АҚШ) университети тадқиқотчилари Нью-Йорк университети ходимлари билан ҳамкорликда саратон касаллигига қарши курашиш учун нейрон тармоқни ишлаб чиқди ва ўргатди. Тизим "Гистоморфологик фенотипни ўрганиш" деб аталади.
Муаллифлар 452 бемордан олинган ўпка аденокарценомаси тўқималарининг намуналари билан минглаб юқори аниқликдаги тасвирлардан фойдаланганлар.
Нейрон тармоғи ёрдамида қилинган башоратлар маълумотлар базасидаги ҳақиқий натижаларга мос келди. Сунъий интеллект 72 фоиз ҳолларда касалликнинг ремиссиядан чиқиш эҳтимоли ва вақтини тўғри баҳолай олган. Ушбу технология ёрдамида шифокорлар беморлардаги касалликларни тезроқ ташхисларлари, келажакда саратон касаллигини даволаш статистикасини яхшилашлари мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
——
Олимлар Тьюринг тестини ўтказиб, замонавий нейрон тармоқлар инсон мулоқотига қандай тақлид қилишини баҳолашди. Натижага қараганда, улар бемалол инсонга тақлид қила олишади.
Тажрибада 500 киши қатнашди ва уларнинг 54 фоизи "GPT-4"ни инсон деб ўйлашган. Олдинги "GPT-3.5" моделида эса бу кўрсатгич 50% бўлган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM