Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
201K subscribers
4.11K photos
1.32K videos
1 file
5.19K links
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Download Telegram
#криптомаслаҳат #cyber102

Хусусий криптовалюталарда асосий эътибор махфийлик ва анонимликка қаратилган. Турли технологиялардан фойдаланиш орқали транзакциялар, юборувчи ва қабул қилувчининг шахсий маълумотлари ҳамда пул маблағлари қиймати анонимлиги таъминланади.

Энг машҳур хусусийликка йўналтирилган крипто-активлар Monero (XMR) ва Zcash (ZEC) бўлиб, ҳар бири ўзига хос хусусиятга эга.

Monero (XMR): “RingCT” технологияси ёрдами билан ҳар бир транзакциядаги юборувчи, қабул қилувчи ва ўртадаги пул миқдори тўғрисидаги маълумотлар анонимлаштирилади. Шунинг учун пул юборилган манзилларни аниқлаш деярли имконсиз ҳисобланади.

Zcash (ZEC): “zk-SNARKs” технологияси, яъни “нол билим исботи” (криптографик протокол) транзакция маълумотларини аниқланишини қийинлаштиради ва ҳар икки томон маълумотлари сир сақланади. Фақатгина аудит текширувлар учун бундан мустасно.

Бу крипто-активлар Electric Coin Company ва Zcash Foundation компаниялари томонидан ривожлантириб борилади. Шунингдек, Dash (DASH), Grin (GRIN) ва Beam (BEAM) каби турлари ҳам мавжуд хусусий криптовалюталарнинг барчаси махфийликка катта эътибор қаратадиганлар учун мўлжалланган.

№15

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#криптомаслаҳат #cyber102

“Токен” – рақамли актив бўлиб, блокчейн технологиясига асосланади. Улар турли мақсадларда, яъни бирон бир лойиҳани ривожлантириш, оммага таништириш ва қўшимча капитал жалб қилиш учун ишлаб чиқарилади. Масалан, токенлар “Bitcoin” ёки “Ethereum” каби машҳур лойиҳаларнинг бир қисмини ташкил этиб, молиявий операциялар, савдо ёки инвестиция мақсадида ишлатилади.

Жумладан, “Ethereum” экотизимидаги машҳур токенларга “UNISWAP”, USD Coin, Requestкаби бир қанча лойиҳалар киради. Ушбу номдаги крипто-активлар Ethereum протоколи устига қурилган (яратилган).

Экотизим (экосистема) – бу блокчейн, крипто-активлар ва марказлашмаган тизимлар ҳамда улар билан боғлиқ хизматларни ўз ичига олган лойиҳалар комплекси ҳисобланади.
№16

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#криптомаслаҳат #cyber102

Фойдали токенлар - маълум блокчейн экотизимларида муайян функцияларни бажарадиган крипто-актив турларидан бири ҳисобланади.

Токенларни “фойдали токен” сифатида жойлаштиришнинг энг машҳур намунаси сифатида “Binance Coin (BNB)”ни мисол қилиш мумкин. У Binance биржасида тўлов воситаси сифатида қўллаш, яъни харидларни амалга ошириш учун ишлатилади.

Бу турдаги токенларнинг иккита асосий мақсади бўлиб, улар:

1.
Фойдаланувчилар учун компания маҳсулотлари ва хизматларидан фойдаланишни таъминлашга;

2.
Лойиҳанинг экотизимини ривожлантиришга хизмат қилади.

Фойдали токенлар одатда бирон-бир криптовалюта лойиҳаси экотизимидан ажратилган ҳолда фойдаланиш хусусиятига эга эмас.
№17

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#криптомаслаҳат #cyber102

- Марказлашмаганлиги – яъни, блокчейн технологиясига асосланган бўлиб, назорат қилувчи ёки тартибга солувчи марказий ҳокимиятнинг йўқлиги, фойдаланувчиларга эркинлик ва мустақилликни таъминлайди;

- Шаффофлиги – криптовалюталар ёрдамида амалга оширилган барча операциялар одатда барча фойдаланувчилар кўриши мумкин бўлган оммавий тақсимланган дафтарда қайд этилади ва бу фирибгарлик хавфини камайтиради;

- Тўловлар камлиги – анъанавий молиявий тизимлар (банк ва тўлов ташкилотлари иловалари) билан солиштирганда, воситачилик ҳақи йўқ бўлиб, юборувчи ва қабул қилувчи ўртасида ўтказмалар учун ҳақ олинмайди;

- Ўтказмаларнинг тезлиги – криптовалюта операциялари одатда анъанавий банк операцияларига қараганда сезиларли даражада тезроқ қайта ишланади, айниқса халқаро ўтказмалар учун;

- Глобал кириш – крипто-биржалардан дунёнинг исталган жойидан интернетга уланган ҳолда фойдаланиш мумкин;

- Инвестицион имконият – баъзи криптовалюталар инвесторларга юқори даражадаги ўзгарувчанлик ва потенциал юқори даромадни таклиф этади.
№18

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#криптомаслаҳат #cyber102

Криптовалюталар марказлашмаган бўлсада, ўзига хос камчиликлари мавжуд. Бу эса, қуйидаги ноқулайликларни келтириб чиқаради:

Юқори ўзгарувчанлиги – криптовалюта нархлари қисқа вақт ичида кескин ўзгариши, яъни юқорига кўтарилиши ёки тушиб кетиши мумкин;

Тартибга солинмаганлиги – криптовалюталар оддий пуллар каби қатъий тартибга солинмаганлиги сабабли, кўпинча фирибгарлик ҳолатларида фойдаланувчилар учун ҳимоя таъминланмаган;

Техник заифликлар
– блокчейн технологияси юқори даражадаги хавфсизликни таъминлаши билан бир қаторда, криптовалюта платформалари киберҳужумларга техник томонлама мойил бўлиши мумкин, бу эса маълумотларнинг сизиб чиқиши ва маблағларни ўғирланишига олиб келади;

Легаллаштиришдаги муаммолар
– айрим давлатларда крипто-активлар муомаласи қонун билан тақиқланиши ёки чекланиши мумкин, бу эса криптовалюта эгалари ва ихтисослашган компаниялар учун ҳуқуқий хавф туғдиради;

Йўқотиш хавфи – хатога йўл қўйиш натижасида, бошқа ҳисобга ўтказилган “коин”ларни қайтариш эҳтимоли жуда ҳам паст ҳисобланади.
№19

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#криптомаслаҳат #cyber102

Криптовалюталар билан боғлиқ муносабатларга турлича ёндашувлар мавжуд бўлиб, баъзи давлатларда бутунлай тақиқланган, айримларида эса лицензиялаш орқали тартибга солинган. Лекин, тўлиқ қонунийлаштирган ҳолда расмий пул воситаси сифатида фойдаланиб келаётган мамлакатлар ҳам мавжуд.

Мисол учун,

- Хитойда бу бўйича қатъий чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, крипто-биржалар фаолияти қонун билан тақиқланган, 10 йилдан ортиқ озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган;

- Ҳиндистонда ҳам ушбу фаолият тури тақиқланган, лекин расмий ҳужжат мавжуд эмас. Ҳозирда тақиқловчи қонун қабул қилиниш арафасида;

- Бангладешда 2021 йил 11 майда крипто-актив фаолиятини тақиқловчи қонун қабул қилинган ва ушбу қонун амал қилиши жиҳатидан энг қаттиқ қонун ҳисобланади;

- Россия Федерациясида крипто-активлар муомаласи бутунлай тақиқланмаган бўлиб, лицензиялаш орқали тартибга солинган;

- АҚШда крипто-активлар айланмаси қонуний тартибга солинган, бу кўплаб йирик компаниялар ва инвесторларни крипто-биржа соҳасида фаол иштирокини таъминлайди;

- Салвадор дунёда биринчи “bitcoin”ни расман тўлов воситаси сифатида тан олган давлат бўлиб, бу меҳнат мигрантларининг хориждан пул ўтказишдаги комиссион харажатлари учун йилига 400 млн. АҚШ доллар тежашга ёрдам беради.

Ўзбекистонда ҳам ушбу фаолият Қонун билан тартибга солинган бўлиб, бу орқали крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиби белгиланган.
№20

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#криптомаслаҳат #cyber102

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-866-сон Қонунига мувофиқ, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият (майнинг ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари) турлари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари асосида амалга оширилиши белгиланган.

Яъни, хизматлар провайдерлари турлари сифатида,

- крипто-биржа;
- майнинг-пул;
- крипто-депозитарий;
- крипто-дўконлар фаолияти учун лицензия ҳамда майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома талаб этилади.

Ушбу қонунда, юқоридаги фаолият турлари билан шуғулланиш учун фақат юридик шахслар лицензия ёки рухсатнома олиши мумкинлиги кўрсатилган бўлиб, жисмоний шахслар томонидан ҳар иккала фаолият тури билан шуғулланиш тақиқланган.

Юқоридаги тартибни бузганлар учун ЎзР. Жиноят кодексининг 278 прим 8 ва 278 прим 9-моддаларига асосан жиноий жавобгарлик белгиланган.

Эслатма: Маъмурий ва жиноий жавобгарлик бўйича қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар
ж.й. 19 апрель кунидан кучга кирган.
№21

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#криптомаслаҳат #cyber102

Лицензияни олиш учун юридик шахс қуйидаги ҳужжатларни лицензияловчи органга тақдим қилади:
- юридик шахсга тегишли реквизитлар кўрсатилган ариза (лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши тўғрисидаги розилиги);
- ташкилот раҳбарияти (раҳбар ва унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари ҳақидаги маълумотлар (таржимаи хол);
- раҳбарлар таркибидаги шахсларнинг судланмаганлиги тўғрисида маълумотномалар;
- крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун устав жамғармаси шакллантирилганлиги ҳамда тегишли қисми захирага қўйилганлиги ҳақида тижорат банкининг маълумотномаси.

Лицензия олиш учун аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш 20 иш куни ичида амалга оширилади.

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш учун:
- крипто-биржа учун – БҲМнинг 73 400 баравари;
- майнинг-пул учун – БҲМнинг 3 000 баравари;
- крипто-депозитарий учун – БҲМнинг 7 000 баравари;
- крипто-дўкон учун – БҲМнинг 3 700 баравари миқдорида давлат божлари тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил
17 ноябрдаги
ПФ-196-сон Фармони билан базавий ҳисоблаш миқдори (ВҲМ) 340 000 сўм этиб белгиланган.
№22

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#криптомаслаҳат #cyber102

Майнинг крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятнинг бир тури ҳисобланиб, ушбу фаолият билан шуғулланиш учун Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигидан рухсатнома олиш лозим.

Яъни, майнинг фаолияти мажбурий рўйхатдан ўтказилади ва лицензияланадиган фаолият турига кирмайди. Рухсатномасиз фаолият билан шуғулланиш БҲМнинг 300 баробари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июльдаги ПҚ-3832-сон Қарорига мувофиқ, майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Аксинча, майнинг учун ягона электр энергетика тизимига уланган ҳолда электр энергиядан фойдаланилган ҳолларда, алоҳида ҳисоблагич ўрнатилган ҳолда, истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар белгиланган тарифга нисбатан 2 баробар ўсувчи коэффициентга мувофиқ тўланади.
№23

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#криптомаслаҳат #cyber102

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерларининг турларидан бири бўлган крипто-биржа - крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш учун электрон платформани тақдим этувчи ташкилот ҳисобланади.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг маълумотига кўра, Ўзбекистонда ҳозирда 2 та “KOBEA GROUP” ХК ва “COINPAY” МЧЖлар крипто-биржа фаолиятини лицензия олган ҳолда амалга ошириб келмоқда.

Жанубий Кореянинг “KOBEA GROUP” корхонаси Ўзбекистонда “UZNEX” платформасини ишга туширган бўлиб, хорижий корхонанинг капитали 4,2 млрд. сўмни ташкил этади.

"COINPAY" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси ва раҳбари Ким Александр Родионович бўлиб, ушбу жамиятнинг капитали 7,6 млрд. сўмни ташкил этади.
№24

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM