Чип ишлаб чиқарувчи "Microchip" йирик киберҳужумдан сўнг ўз бизнес фаолиятининг бир қисмини тўхтатди
——
AҚШ мудофаа саноати учун чиплар етказиб берувчи етакчилардан бири бўлган "Microchip Technology" компанияси киберҳужумга учраб, баъзи тизимларни ўчиришга ва операцияларни қисқартиришга мажбур бўлганини айтди.
Компаниянинг назорат қилувчи органларга тақдим этган баёнотига кўра, 17 август куни ахборот тизимларида шубҳали фаолият аниқланган. Икки кундан сўнг, 19 август куни "Microchip" "айрим серверлар ва айрим бизнес операциялари" бузилганини тасдиқлади, деб хабар беради "Bloomberg".
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хакерлар Байден ва Трамп билан боғлиқ "WhatsApp" профилларига ҳужум қилишди
——
"Meta" компанияси Эронга алоқадор "APT42" хакерлар гуруҳи сиёсатчилар ва дипломатларнинг, жумладан Джо Байден ва Дональд Трамп маъмуриятининг "WhatsApp" профилларига ҳужум қилгани ҳақида хабар берди. Ҳужумлар Исроил, Фаластин, Эрон, AҚШ ва Буюк Британиядаги бир қанча шахсларнинг ҳисобларига қаратилган.
“Фойдаланувчиларнинг шикоятларини кўриб чиққандан сўнг, бизнинг хавфсизлик гуруҳларимиз ўзини технологик компанияларнинг ёрдамчи ходимлари сифатида кўрсатган "WhatsApp" аккаунтларининг кичик гуруҳини блоклади”, — дейилади баёнотда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Телеграм Франция "App Store" дўконида энг кўп юклаб олинган иловага айланди.
——
Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши фонида телеграм машҳурликка эриша бошлади ва рейтингда юқорига кўтарилди. Дунё миқёсида эса "iOS"да юклаб олишлар сони 4 фоизга ошди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Франциянинг ортидан Жанубий Корея полицияси ҳам телеграмга қарши терговни бошлади — "Yonhap"
——
Агентликнинг хабар беришича, иш ёлғон хабарларни тарқатиш билан боғлиқ жиноятларга алоқадор.
Сеул тергов доирасида Париж ва халқаро ташкилотлар билан эҳтимолий ҳамкорлик ўрнатишни режалаштирмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️2024 йилда деярли 600 мингга яқин кибержиноят содир этилган.
——
Жорий йилнинг 7 ойи давомида 577 мингта ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар қайд этилган бўлиб, шундан 437 мингтаси фирибгарлик ва ўғирлик билан боғлиқ. Бу ҳақда РФ ИИВ Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари Даниил Филиппов Шарқий иқтисодий форум (ВЭФ) доирасидаги “Рақамли хавфсизлик ва бизнес масъулияти” сессиясида маълум қилди.
Филиппов, шунингдек, 2024 йилда бундай жиноятлардан кўрилган зарар аллақачон 99 миллиард рублга етганини айтди. Таққослаш учун, ўтган йили "IT" технологияларидан фойдаланиш билан боғлиқ жиноятлардан кўрилган зарар 156 миллиард рублни ташкил қилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси
❗️Илон Маск 2027 йилга бориб дунёдаги биринчи триллионерга айланишни мақсад қилган — Informa Connect Academy
——
Тадбиркорнинг бойлиги йилига ўртача 110 фоизга ошмоқда. У "Bloomberg" миллиардерлар индекси маълумотларига кўра, 251 миллиард доллар билан дунёдаги энг бой одам ҳисобланади.
Telegram | Youtube | Instagram
❗️Илон Маск 2027 йилга бориб дунёдаги биринчи триллионерга айланишни мақсад қилган — Informa Connect Academy
——
Тадбиркорнинг бойлиги йилига ўртача 110 фоизга ошмоқда. У "Bloomberg" миллиардерлар индекси маълумотларига кўра, 251 миллиард доллар билан дунёдаги энг бой одам ҳисобланади.
Telegram | Youtube | Instagram