Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
114K subscribers
3.24K photos
969 videos
3.99K links
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#cryptomaslahat #криптомаслаҳат #cyber102

XX
аср ўрталарига қадар пул олтин билан қиймаланганлигини билиб олдик.

Давлатлар томонидан “олтин стандарти”дан воз кечиб, пул муомаласи ва унинг миқдорини назорат қилишга ҳаракатлар бошланган. Марказий банклар томонидан пулни ишлаб чиқаришни ошириш ва камайтириш мустақил белгиланишга ўтилган. Натижада “пул инфляцияси” ва “пул дефляцияси” каби тушунчалар пайдо бўлиши билан бирга пул тизимида аста-секин марказлаштириш амалга оширилган.

“ИНФЛЯЦИЯ пулнинг қадрсизланиши бўлиб, товар-пул мувозанатининг бузилиши натижасида, муомалада эҳтиёжлардан ортиқча қоғоз пуллар миқдорининг кўпайиб кетиши.

"ДЕФЛЯЦИЯ" - "Инфляция даврида чиқарилган муомаладаги ортиқча қоғоз пулни камайтириш ҳисобланади”.
№2

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#cryptomaslahat #криптомаслаҳат #cyber102

Эътибор берган бўлсангиз олдинги маслаҳатларда биз марказлаштириш сўзини ишлатдик. Бу нима дегани?

Марказлашган – пул муомаласини барча ҳуқуққа эга ягона ташкилот томонидан амалга оширилади, яъни ҳукумат бундай катта масъулиятни ўз зиммасига олади. Агарда марказлашган ташкилот ўз ваколатларини суиистеъмол қилмасагина пул барқарорлашади.

Бир сўз билан айтганда, қоғоз пуллар пайдо бўлиши билан пул тизими марказлаштирилди, олтин муомаласи даврида эса, у марказлашмаган эди.

Марказлашмаган жамиятдаги ҳар бир киши бир хил ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўлган давр. Олтин билан барча молиявий масалалар мустақил ҳал этилган. Олтин қиймати учун ҳеч ким жавобгар бўлмаган.

“Марказлашган пул тизими давлатларнинг марказий банки томонидан юритилади ва молия тизими учун жавобгарликни олади”
№3

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#cryptomaslahat #криптомаслаҳат #cyber102

Қоғоз
пул муомалага чиқарилиши натижасида, пулни компьютер ёрдамида нусхалаш ва кўпайтириш билан боғлиқ жиноятлар авж ола бошлади.

Жиноятларни олдини олиш учун давлатлар пулни марказлашган ҳолда электрон ҳисобини юритишга ўта бошлади ва электрон пулнинг дастлабки шакли пайдо бўлди.

Бутун дунёда марказий банклар маҳаллий банклар билан биргаликда ҳисоб рақамлардаги пулларни бошқариш бошланди, яъни:

⚫️банкдаги ҳисоб рақамларга кириш мумкин бўлган вақт (душанба – жума, соат 09:00-17:00 гача);

⚫️пулни нақдлаштириш ва ўтказмалар учун комиссия тўлови;

⚫️пул ечиб олиш чегараси;

⚫️ҳисоб рақами фойдаланувчиларини чегаралаш;

⚫️ҳисоб рақамдаги пуллар ҳаракатини чеклаш;

⚫️муомалага чиқарилган пуллар миқдори.
№4

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#cryptomaslahat #криптомаслаҳат #cyber102

Пул тизимининг марказлаштирилиши, электрон пул пайдо бўлиши натижасида, эндиликда инсонларни пулдан фойдаланишини назорат қилиш бошланди.

Кўпчиликда савол туғила бошлади. Яъни, ҳеч қандай жисмоний элементларсиз, марказлашмаган, барча афзалликларга эга рақамли пул,
- ундан фойдаланишни хоҳловчилар учун тўлиқ очиқ бўлган;
- ҳеч қандай чегара (ҳудуд) ёки транзакция назорати йўқ;
- 24/7 режимида ишлайдиган;
- ҳамма учун аниқ ишлаб чиқилган қоидаларга амал қилиниши;
- давлатлар томонидан бошқарилмайдиган, тизим орқали фойдаланиш;
- пулни ўғирлаш жуда қийин ва пул сақланадиган марказий орган йўқ бўлган тизимни яратиш бўйича ҳаракатлар бошланди.

Натижада, 2008 йилда Сатоши Накамото томонидан “Bitcoin: A Peer-to-Peer Electronic Cash System” номли лойиҳа нашр этилди.
№5

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡#cryptomaslahat #криптомаслаҳат #cyber102

Криптовалюта
- бу фақат Интернетда мавжуд бўлган рақамли ёки виртуал шаклдаги электрон валютадир. Бу тизимда транзакциялар банклар аралашувисиз блокчейн тизими асосида амалга оширилади. Блокчейн тизими рақамли пулларни воситачисиз бир бирига ўтказиш учун хизмат қилади.

Транзакцияларни қайд этиш ва янги бирликларни ишлаб чиқаришда марказлашмаган тизим хизмат кўрсатади.

Криптовалюта савдо операцияларни амалга оширишда хавфсизликнинг юқорилиги, тизимнинг криптографияга асосида қурилганлиги сабаблидир . Бунда ҳар бир маълумот шифрланган ҳолда махфий узатилади.

Криптовалюталар тарихига қарайдиган бўлсак биринчи криптовалюта 2009 йилда Биткоин криптовалютаси "Сатоши Накамото" томонидан яратилган ва бугунги кунда энг машҳури ҳисобланади. Ҳозирги кунда криптовалюталарнинг кўплаб турлари мавжуд, булардан энг машҳурлари Биткоин, Эфириум, Литекоин ҳисобланади.

Криптовалюталар Майнинг орқали яратилади ва бу мураккаб математик муаммоларни ҳал қилиш билан боғлиқ жараёндир.
№7

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡#cryptomaslahat #криптомаслаҳат #cyber102

Майнинг – бу махсус ускуналар ёрдамида рақамли валютани яратиш жараёнидир. Рақамли валюталар яратилишида уларнинг амалга оширган транзакциялари тўғрисидаги маълумотлари доимий равишда сақланиб боради. Бунда тугалланган транзакциялар ҳақидаги маълумотларни сақлайдиган блокларни бирлаштириш амалга оширилади. Натижада улар узлуксиз ва кетма-кет занжир яъни блокчейн ҳосил қилади.

Янги блоклар қандай яратилади?

⚫️ блокчейнга янги транзакциялар киритилади;
⚫️ транзакциялар вақт ўтиб, янги блокга қўшилади;
⚫️ бошқа фойдаланувчининг блокчейнига киритилган маълумотлар билан солиштирилади;
⚫️ текширувдан сўнг, янги блокга рақамли имзо (хеш) берилади. Ушбу хеш фойдаланувчининг ҳақиқийлигини англатади.

Масалан, аудитор мисолида тушунтирадиган бўлсак, у бир нечта корхоналардаги ҳисоботларни таққослаб, қайта-қайта синчиклаб текширади, қоидабузарлик аниқланмаса, транзакцияларни тан олади, аксинча бўлса, ушбу корхона билан ўртадаги битимлар бекор қилинишига олиб келади.

Майнер (майнинг фаолияти билан шуғулланувчи шахс) ҳам шунга ўхшаш ҳаракатни амалга оширади, фақат унинг вазифаси блоклардаги транзакцияларни текшириб, улар орасидан янги блок хеш калитини биринчи бўлиб топиш ҳисобланади. Бунинг учун, махсус компьютер қурилмаларидан фойдаланиб, майнинг фермалар ташкил этади.
№8

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡#cryptomaslahat #криптомаслаҳат #cyber102

Майнинг ишлаши учун қуйидаги қурилмалар жамланмасидан фойдаланилади
:
⚫️ Асосий плата. Компьютер қисмлари: марказий процессор, сақлаш қурилмалари, қаттиқ дисклар ва бошқа портлар асосий платага бевосита ёки кабеллар орқали уланади;
⚫️Видеокарталар. Улар криптовалюта қазиб олиш учун мос келиши керак;
⚫️Қувват блоки. Кўпинча ўрта даражадаги қувват манбаи ишни нисбатан яхши бажаради;
⚫️Совитиш тизими. Ускунанинг ҳаддан ташқари қизиб кетишини олдини олади;
⚫️Марказий процессор. Қурилманинг узлуксиз ишлаб туришини таъминловчи қисм;
⚫️Рамка. Металл ёки ёғоч кўринишдаги жавонлар. Қурилмаларни жойлаштириш ва бир-бирига боғлашда ишлатилади.

Одатда майнерлар криптовалюта қазиб олишда 5 та энг машҳур, яъни “CGMiner”, “Awesome Miner”, “BFGMiner”, “MultiMiner” ва “EasyMiner” майнинг дастурларидан фойдаланади.

Криптовалютанинг турига қараб, қандай турдаги видеокарта ва дастурлар ишлатилиши белгилаб олинади.
№9

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡#cryptomaslahat #криптомаслаҳат #cyber102

Криптовалюта қазиб олишда фойдаланиладиган бир қанча дастурлар ҳақидаги маълумотларни кўриб чиқамиз:

⚫️ “CGMiner” дастуридан фойдаланишда дастлаб, майнинг учун URL манзил, фойдаланувчи учун логин ва пароль танлаш лозим. Майнинг қурилмаси уланганидан сўнг, қурилма автоматик тарзда майнинг қилиш жараёни бошланади. Оддий буйруқларни киритишда клавиатурадан фойдаланиш имкони мавжуд.
⚫️ “Awesome Miner” дастури 200 минг “ASIC” (интеграл микросхема) ва 25 минг “GPU” (графикли процессор) процессорларини қўллаб-қувватлайди. У ёрдамида қанча "coin" қазиб олинаётгани ва у учун электр энергияси истеъмолини ҳисоблаш функцияси мавжуд.
⚫️ “BFGMiner” дастури “ASIC” қурилмалари учун махсус ишланган, лекин унинг ёрдамида даромад олиш унчалик ҳам осон эмас. Унда ҳароратни текшириш учун қўшимча функция мавжуд. Барча турдаги операцион тизимларда ишлайга мўлжалланган.
⚫️ “MultiMiner” дастури “BFGMiner” дастурининг соддалаштирилган график интерфейси ҳисобланади. Асосан, эндигина иш бошлаган майнерлар учун қулай ҳисобланади. Ишга тушириш буйруғи берилганидан сўнг, автоматик тарзда майнинг жараёни бошланади ва кунлик "coin" қазиб олишни прогноз қилади.
⚫️ “EasyMiner” дастури соддалаштирилган графикли интерфейсга эга. Ишга туширилган вақтда, “MoneyMaker ” режимида ёқилади ва ишлаш учун “Litecoin ” ҳамён яратилади ва қазишни бошлайди. Лекин, у ёрдамида кўпроқ "coin" қазишнинг иложи йўқ.
№10

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡#cryptomaslahat #криптомаслаҳат #cyber102

Эсингизда
бўлса, маслаҳатларнинг саккизинчи сонида криптовалюта ҳақида сўз юритилган.
Энди эса, унинг асосий турлар ҳақида тўхталамиз.

1.
“Bitcoin” ва “Аltkoin”лар. Биринчи криптовалюта 2009 йилда яратилган ва унга "Bitcoin" номи берилган. У ҳозирда криптовалюталар ичида энг машҳуридир. "Аltkoin"лар эса, Ethereum, Ripple, Litecoin ва бошқа криптовалюта кўринишларининг умумий номи ҳисобланади;

2.
“Stabilkoin” - криптовалюталарнинг нархини барқарорлаштириш учун яратилган. Улар расмий пул бирликлари (АҚШ доллари, евро) ёки бошқа активларга боғланган бўлади. Масалан, Tether (USDT), USD Coin (USDC), TrueUSD (TUSD);

3.
Хусусий криптовалюталар. Буларга Monero (XMR) ва Zcash (ZEC) каби криптовалюталар мисол бўлади. Шунингдек, уларда транзакция маълумотлари яширин ҳолда бўлиб, эгалари учун махфийликни таъминлайди;

4. Платформа токени
– бу марказлашмаган иловалар ва ақлли шартномаларни ишлаб чиқиш учун платформаларда яратилган токенлар. Мисол учун Ethereum токени, у ўз тармоғидаги тўловларни тўлаш ва ақлли шартномаларни амалга ошириш учун керак;

5. Utility tokens
– ушбу токенлар платформалар ёки лойиҳалар ичида муайян хизматларга кириш учун фойдаланилади. Мисол учун, Binance Coin (BNB) “Binance” биржасидаги тўловлар учун фойдаланилади.

Кейинги сонларда ҳар бир криптовалюта ҳақида кўпроқ маълумот берилади...
№11

*Ушбу лойиҳа мақсади...🖱

🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM