Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
109K subscribers
3.21K photos
963 videos
3.95K links
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #АОКА_билан_ҳамкорликда

⚠️ ДИҚҚАТ, Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг!

Сўнгги вақтларда фирибгарлар томонидан фойдаланувчиларнинг телеграм аккаунтларини ўғирлаш ҳолатлар кўпаймоқда.

⚡️Мазкур жараёнда эса турли ёлғон маълумотлар, сохта ҳаволалар тарқатилмоқда. Агар фойдаланувчи фирибгар таъкидлаётган амалларни бажарса, у ҳолда шахсий ва бошқа маълумотлардан айрилади.

‼️Фирибгарларнинг алдовига тушиб қолмаслик учун
——
икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг;
смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;
мессенжернинг "қурилмалар" бўлимидаги "Фаол сеансларни" текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡#Қизиқарли_маълумот

🇵🇸Фаластин хайрия ташкилотларига юзлаб миллион доллар хайрия қилган Робин Гуд тахаллусидаги хакер ҳақида биласизми?

Жамият марҳум Кевин Митник каби машҳур хакерлар ҳақида маълумотларга тўла, бироқ кўпчилик Робин Гуд деб ҳисоблайдиган ва AҚШда жуда машҳур бўлган жазоирлик хакер Хамза Бенделладж ҳақида кам одам билади.

Ҳамза Aфрика ва Фаластин хайрия ташкилотларига юзлаб миллион доллар хайрия қилган.

Бироқ, бу афсонани тасдиқловчи ҳеч қандай далил йўқ. Ҳамзанинг ўзи хам судда бундай кўрсатма бермаган, чунки бу нафақат ўзини, балки хайрия жамғармаларини ҳам хавф остига қўйиши мумкин эди.

Ҳамза Бенделладж Қўшма Штатлардаги энг кўп қидирилаётган кибержиноятчилардан бири ва ФҚБнинг энг кўп қидирилаётган хакерлари ўнталигига киритилган. У 2013 йилнинг 7 январида Бангкокда, Малайзия ва Миср ўртасидаги транзит рейси вақтида аэропортда тўхтаганида ушланган.

2015 йил 25 июнь куни Ҳамза Бенделладж ўз айбига иқрор бўлган ва 15 йилга озодликдан маҳрум этилган.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡#cryptomaslahat #криптомаслаҳат #cyber102

Криптовалюта қазиб олишда фойдаланиладиган бир қанча дастурлар ҳақидаги маълумотларни кўриб чиқамиз:

⚫️ “CGMiner” дастуридан фойдаланишда дастлаб, майнинг учун URL манзил, фойдаланувчи учун логин ва пароль танлаш лозим. Майнинг қурилмаси уланганидан сўнг, қурилма автоматик тарзда майнинг қилиш жараёни бошланади. Оддий буйруқларни киритишда клавиатурадан фойдаланиш имкони мавжуд.
⚫️ “Awesome Miner” дастури 200 минг “ASIC” (интеграл микросхема) ва 25 минг “GPU” (графикли процессор) процессорларини қўллаб-қувватлайди. У ёрдамида қанча "coin" қазиб олинаётгани ва у учун электр энергияси истеъмолини ҳисоблаш функцияси мавжуд.
⚫️ “BFGMiner” дастури “ASIC” қурилмалари учун махсус ишланган, лекин унинг ёрдамида даромад олиш унчалик ҳам осон эмас. Унда ҳароратни текшириш учун қўшимча функция мавжуд. Барча турдаги операцион тизимларда ишлайга мўлжалланган.
⚫️ “MultiMiner” дастури “BFGMiner” дастурининг соддалаштирилган график интерфейси ҳисобланади. Асосан, эндигина иш бошлаган майнерлар учун қулай ҳисобланади. Ишга тушириш буйруғи берилганидан сўнг, автоматик тарзда майнинг жараёни бошланади ва кунлик "coin" қазиб олишни прогноз қилади.
⚫️ “EasyMiner” дастури соддалаштирилган графикли интерфейсга эга. Ишга туширилган вақтда, “MoneyMaker ” режимида ёқилади ва ишлаш учун “Litecoin ” ҳамён яратилади ва қазишни бошлайди. Лекин, у ёрдамида кўпроқ "coin" қазишнинг иложи йўқ.
№10

*Ушбу лойиҳа мақсади...

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Фейк_хабарлар

⚠️ Фирибгарларга алданиб қолманг!

Сўнги кунларда ижтимоий тармоқлар ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда оммалашиб бораётган "Самира" номли канал гўёки ҳалол савдо эканлиги таъкидланиб, видеолавҳаларга махсус дастур ёрдамида қайта ишлов бериш орқали турли хил кўринишларда интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олиши мазмунида хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

❗️ Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

#стоп_фейк_кибержиноятлар

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡#Қизиқарли_сўровнома

📱 "Data Reportal"нинг 2023 йилги тадқиқотига кўра, 16 ёшдан 64 ёшгача бўлган Интернет фойдаланувчилари смартфон ва қурилмаларга кунига ўртача 6 соат 37 дақиқа вақт сарфлашади.
——
Сиздачи?

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡#Рақамли_технологиялар_тарихи

"Windows"
операцион тизимининг шу кунгача бўлган лого эволюцияси

P.S: Сизга қайси бири ёқади?

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛡#Сунъий_интеллект_технологияси

🇨🇳 Хитойда одамлар портатив проектор ёрдамида юзни таниш камераларини алдашмоқда

Проектор юзга "ниқоб қўяди" ва шундан сўнг камералар юзни таний олмайди.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси

⚡️Фирибгарлар уяли алоқа операторлари номидан фуқароларни алдамоқда

Бир ҳафта давомида Москва туман ички ишлар бошқармасига ўзини уяли алоқа компаниялари ходимлари дея таништирувчи фирибгарлардан жабрланган бешта фуқаролардан ариза келиб тушган.

Унга кўра, жабрланувчилардан бирига мессенжер орқали қўнғироқ қилишган ва гўёки фирибгарлар унинг номига турли банклардан кредит олишга уринаётганликларини ва пулни йўқотмаслик учун "Сиз ўзингиз кредит олишингиз ва пулни хавфсиз ҳисоб рақамига ўтказишингиз керак" дея минсклик фуқарони ишонтириб, 18 минг рублга (2.479.038,3 сўм) яқин пулларини талон-тарож қилишган.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛡#Сунъий_интеллект_технологияси

🇮🇳Ҳиндлар қоидасиз ҳаракатлана оладиган ва ўзи бошқариладиган автомобильни ишлаб чиқди

"Swaayatt Robots" стартапи Ҳиндистон йўлларида хавфсиз ҳаракатлана оладиган ўзи бошқариладиган автомобильни ишлаб чиқди. Сигирлар, мопедлар ва бошқа тартибсизликлар орасида муаммосиз юра олади ва унга йўл белгилари ҳам керак эмас.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #it_соҳасидаги_янгиликлар

Дизайнерлар бармоқ кенгайтмасини ишлаб чиқишмоқда

Қурилма смартфон экранининг юқори четига осонгина етиб бориш имконини беради.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси

⚡️"Ростелеком" Россия ресурсларига кучли киберҳужум ҳақида хабар берди

"Ростелеком" президенти Михаил Осеевский Россия ресурсларига кучли "DDoS" ҳужумини эълон қилди. Унинг сўзлари ҳақида “ТAСС” хабар бермоқда.

"Бу йил мутлақ антирекорд ўрнатилди - роппа-роса соат 12:02да, метеорологлар айтганидек, кузатишнинг бутун давридаги энг кучли ҳужум бошланди. Унинг сиғими сониясига 1,5 млн. сўровни ташкил этди”, — деди Ростелеком раҳбари.

Шунингдек, у киберҳужум “Ғалаба диктанти” тадбири вақтида амалга оширилганига аниқлик киритди. Осеевскийнинг қўшимча қилишича, мутахассислар Россия президенти сайловлари пайтида бундай куч ва шиддатли таъсирга дуч келишган.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡#Қизиқарли_сўровнома

Видео ўйинлар қариш жараёнини секинлаштиради.
——
ҳа - 👍

йўқ - 💯

💬 Фикримни изоҳда қолдираман - ⚡️

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡#Рақамли_технологиялар_тарихи

150 йиллик
рангли факс

Факснинг прототипи 1843 йилда яратилган ва қурилмадан фойдаланишнинг бошланиши 1865 йилга тўғри келган.

Бунга Москва ва Санкт-Петербург ўртасидаги линияларда факсдан фойдаланишга уринган Жованни Касели ёрдам берган.

Мазкур қурилма - қўл ёзуви, имзо ёки чизмаларни, шунингдек, чизилган "қалам" узунлигини ўзгартириб, масштабни катталаштириш ва камайтириш қобилиятига эга эди.

Замонавий факс эса 1964 йилда яратилган.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM