O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
15.3K subscribers
26.3K photos
4.15K videos
76 files
10.3K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: info@customs.uz
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
#bojxonaPR

245,4 миллион сўмлик товарларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Давлат божхона қўмитаси фаолиятига доир янгиликларни фаол кузатиб боринг👇🏼👇🏼👇🏼
bojxona.uz I Instagram I Facebook I Youtube I Telegram
#bojxonaPR

Сифати кафолатланмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди

Давлат божхона қўмитаси фаолиятига доир янгиликларни фаол кузатиб боринг👇🏼👇🏼👇🏼
bojxona.uz I Instagram I Facebook I Youtube I Telegram
#bojxonaPR

Наманганда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Давлат божхона қўмитаси фаолиятига доир янгиликларни фаол кузатиб боринг👇🏼👇🏼👇🏼
bojxona.uz I Instagram I Facebook I Youtube I Telegram
#bojxonaPR

Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

Давлат божхона қўмитаси фаолиятига доир янгиликларни фаол кузатиб боринг👇🏼👇🏼👇🏼
bojxona.uz I Instagram I Facebook I Youtube I Telegram
#bojxonaPR

Наманганда телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Давлат божхона қўмитаси фаолиятига доир янгиликларни фаол кузатиб боринг👇🏼👇🏼👇🏼
bojxona.uz I Instagram I Facebook I Youtube I Telegram
#bojxonaPR

Божхона тўловларидан бўйин товлашга бўлган уриниш фош бўлди

Давлат божхона қўмитаси фаолиятига доир янгиликларни фаол кузатиб боринг👇🏼👇🏼👇🏼
bojxona.uz I Instagram I Facebook I Youtube I Telegram
#bojxonaPR

Наманганда божхоначилар 532 миллион сўмлик найрангни фош қилишди

➡️Юртимизга товар-моддий бойликларни олиб киришда божхона тўловларини четлаб ўтишга уринаётган шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.

➡️Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатда мазкур вилоятда фаолият юритувчи корхоналардан бирининг номига хориждан келтирилган товарлар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

➡️Натижада, юклар орасида йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ўлчами 39864 м2 бўлган тўқимачилик матолари борлиги аниқланди. Уларнинг дастлабки қиймати эса салкам 532 млн. сўмни ташкил қилди.

➡️Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси фаолиятига доир янгиликларни фаол кузатиб боринг👇🏼👇🏼👇🏼
bojxona.uz I Instagram I Facebook
Кун фотоси!

#bojxonayangiliklari #tezkorxabarlar #tadbirlar #bojxonaPR

❇️ДБҚнинг расмий веб сайтида эълон қилинган материаллар билан танишинг!

♦️"Уддабуронлик" иш бермади

♦️Божхона расмийлаштирувига тақдим этилмаган товарлар манзилига етмай қолди

♦️Қашқадарёда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

🔸Хоразмда "Коррупция – жамиятни емиради” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

🔸Коррупцияга қарши – муросасиз кураш талаб этилади

ДБҚ фаолиятига оид янгиликларни фаол кузатиб боринг
#bojxonaPR

Божхоначилар 56 бош тимсоҳ болаларини яширинча олиб киришга бўлган уринишни фош этишди

2022 йил 30 август куни Тошкент халқаро аэропортига Миср давлатидан учиб келган фуқароларнинг қўл юклари ўрнатилган тартибда рентген ускуналари орқали текширилганида, йўловчилардан бирининг юклари божхоначилар эътиборини тортди.

Ўтказилган текширув натижасида, фуқаро М.С. яширинча 56 бош тирик тимсоҳ болаларини юртимизга яширинча олиб келаётгани фош бўлди.

Маълумотларга кўра, мазкур тимсоҳ болаларининг умумий қиймати 918,5 миллион сўмни ташкил қилади.

Туғилганига бир ҳафта бўлган мазкур “Нил тимсоҳи” турига мансуб тимсоҳ болалари ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилинмаганлиги сабабли Тошкент ҳайвонот боғи ходимлари томонидан аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.

ДБҚ фаолиятига оид янгиликларни фаол кузатиб боринг:
https://t.me/customschannel
#bojxonaPR

Тимсоҳлардан сўнг буқаламун олиб кириш режаси фош этилди.

Шунингдек, 2022 йил 31 август куни эса Мисрдан Тошкентга учиб келган фуқаролар Тошкент халқаро аэропортида яшил йўлакдан ҳаракатланар экан, улар орасидаги фуқаро Я.Ж. безовталаниши туфайли ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада ушбу шахснинг юклари орасидаги пластик идишда 10 дона буқаламун борлиги аниқланди.

Ушбу буқаламунларнинг умумий қиймати 54,7 миллион сўмни ташкил қилиши маълум бўлди.

Ҳозирда буқаламунлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилган бўлиб, ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилинмаганлиги сабабли, мутахассислар томонидан улардан 6 тасининг аҳволи оғирлиги маълум қилинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ДБҚ фаолиятига оид янгиликларни фаол кузатиб боринг:
https://t.me/customschannel
#bojxonayangiliklari #tezkorxabarlar #tadbirlar #bojxonaPR

❇️ДБҚнинг расмий веб сайтида эълон қилинган материаллар билан танишинг!

♦️Божхоначилар “мато” операциясига чек қўйишди

🔸Наманган вилоятида коррупцияга қарши кураш мавзусида тадбир бўлиб ўтди

🔸Сирдарё вилояти божхона бошқармасида журналист ва блогерлар учун пресс-тур бўлиб ўтди

🔸Тошкент вилояти божхона бошқармасида “Коррупцияга – қарши курашишда ҳамкорлик” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

♦️Наманганда уяли телефонларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

🔸«Тошкент-Аэро» ИБКда "Юксак жанговар руҳ - аскарнинг енгилмас кучи, армиянинг қудрати" мавзусида учрашув бўлиб ўтди

🔸Божхона институти Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида қисқа ва узоқ муддатли ўқув курслари ташкил этилди

🔸Божхоначилар семинарда фаол иштирок этишди

ДБҚ фаолиятига оид янгиликларни фаол кузатиб боринг
#bojxonaPR #tezkorxabarlar

Қурол-яроғ ва ўқ-дориларини яширинча олиб киришга бўлган уринишларга чек қўйилди

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг «Бухоро аэропорти» чегара божхона постида хориждан учиб келган фуқаро Х.Ж. яшил йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг хатти ҳаракати божхоначилар эътиборини тортди. Ўтказилган текширув натижасида, унинг юклари орасида пневматик тўппонча, газ баллони ва 500 дона металл шарикли ўқлар борлиги аниқланди.

Наманган халқаро аэропортида ҳам “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган йўловчилардан фуқаро К.А. қиймати 4 млн. сўмлик пневматик қуролни тегишли рухсатномаларсиз олиб киришга уринганлиги фош бўлди.

Яна бир фуқаро А.И. эса сумкаси ичида божхона назоратидан яширганча ов қуроли учун мўлжалланган 25 дона гильзаларни олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Сирдарё вилоятидаги “Малик” чегара божхона пости орқали кириб келган, қўшни давлат фуқароси Г.С. бошқарувидаги енгил автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида, юкхонадаги кийим чўнтакларида йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, 22 дона 12 калибрли ов қуроли патронлари борлиги маълум бўлди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постида фош қилинган ҳолатда эса, қўшни давлат фуқароси М.А. ўз бошқарувидаги автотранспорт воситасининг олд ўриндиқлари ўртасидаги идиш қўйиш учун мўлжалланган жойда 2 дона 12 калибрли ов милтиғи патронларини олиб киришга урингани аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Батафсил қуйидаги ҳаволада танишинг
#bojxonaPR #tezkorxabarlar

Кўкнори бошоғини олиб киришга бўлган уриниш фош этилди

Юртимизга гиёҳвандлик воситаларини турли қинғир усуллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона постига кириб келган хорижий давлат фуқароси П.Ф.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Ўтказилган текширув натижасида, унинг юклари орасида 4 дона қуритилган кўкнори бошоғи борлиги аниқланди. Гиёҳвандлик воситаси махсус тарозида ўлчанганда, вазни 22,64 граммни ташкил қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил қуйидаги ҳаволада танишинг
#bojxonaPR #tezkorxabarlar

Божхоначилар йирик миқдорда уяли телефонларни юртимизга ноқонуний олиб кирилишини фош этишди


Фарғона вилояти божхона бошқармаси
вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Ё.И. бошқарувидаги “Мерседес Бенц” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автотранспорт воситасининг юкхонасидаги махсус ясалган хуфиёна қисмида, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 1 млрд. 13 млн. сўмлик 19 турдаги жами 484 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Водил туманида “Captiva” автомашинаси кузатувга олинади.
Кузатувга тушганини сезиб қолган ҳайдовчи зудлик билан машинадаги товарларни йўл четидаги гулзор орасига ташлаб, яширинади.
Мазкур товарлар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу товарлар умумий қиймати 621 млн. сўмлик 9 турдаги 270 дона уяли алоқа воситалари эканлиги аниқланди.

Шунингдек, Наманган вилояти божхона бошқармаси ДХХ вакиллари билан ҳамкорликда Поп туманида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Б. бошқарувидаги “Кобалт” автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганида, автомашина салонидаги синтетик қопда хорижда ишлаб чиқарилган 4 турдаги жами 138 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, Наманган шаҳрида фуқаро Х.М.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, бу ерда ҳам худди шу турдаги телефонлардан 17 донаси борлиги аниқланди.
Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 503 млн. 750 минг сўмлик 155 дона уяли алоқа воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Батафсил қуйидаги ҳаволада танишинг
#bojxonaPR #tezkorxabarlar

Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
“Чуқурсой” ТИФ божхона постида навбатдаги қонунбузилиш ҳолатлари фош этилди.

Хориждан юк контейнерида келтирилган ва божхона расмийлаштирувида давомида автоматик тарзда “қизил” йўлакка йўналтирилган 2 турдаги синтетик ва тўқимачилик мато товарлари божхона кўригидан ўтказилди. Натижада ўтказилган божхона кўриги давомида умумий қиймати 1,8 млрд. сўмлик салкам 6.5 тонна матолар ҳужжатларда кўрсатилмаганлиги, шунингдек божхона юк декларациясида кўрсатилганидан ортиқча миқдорда эканлиги аниқланди.
Агарда мазкур товарлар қонуний йўл орқали олиб кирилганида 160 млн. сўм миқдорида божхона тўловлари давлат бюджетига ундирилар эди.

Яна бир ҳолатда хориждан келтирилган юклар божхона кўригидан ўтказилганида, юк контейнерида ҳужжатларда қайд этилмаган умумий қиймати 1 млрд. 633 млн. сўмлик 13 турдаги тиббий техника буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан текширув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил қуйидаги ҳаволада танишинг.
#bojxonaPR #tezkorxabarlar

Фарғонада олмахонларни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.

Фарғона туманида аниқланган ҳолатда чегарадош маҳаллалардан бирида шубҳа остига олинган шахсга тегишли 2 та ёғоч яшик божхоначилар ва ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда кўздан кечирилди.

Натижада, махсус ясалган ва бўлмаларга ажратилган яшикларда қўшни давлатдан ноқонуний равишда олиб кирилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 32 бош олмахонлар борлиги аниқланди.

Шунингдек, уларнинг иккитаси қониқарсиз шароитдан нобуд ҳам бўлган эди.

Қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 30 млн. сўмга баҳоланган ушбу жониворлар ҳозирда Фарғона хайвонот боғига топширилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
#bojxonaPR #tezkorxabarlar

Божхоначилар 4 млрд. сўмлик уяли телефон воситаларини яширин айланмасига чек қўйишди

Божхона тўловларини четлаб ўтиш мақсадида товар моддий бойликларини юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси вилоят ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдорда уяли телефонларни ноқонуний тарзда юртимизга олиб киришга бўлган уриниш фош этилди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Н.Ш. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида автомашина кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасининг хуфя жойида умумий қиймати 4 млрд. 25 млн. сўмлик 976 дона 6 хил турдаги “Samsung” русумли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Батафсил қуйидаги ҳаволада танишинг.
#bojxonaPR #tezkorxabarlar

Андижонда божхоначилар 3 млрд. 714 млн. сўмлик найрангни фош этишди

Турли қинғир йўллар билан юртимизга товар моддий бойликларини ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Н.М. бошқарувидаги “VOLVO” русумли юк автоулови ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳамда сифати кафолатланмаган умумий қиймати 3 млрд. 714 млн. сўмлик 22 дона реклама баннерлари, 2 000 дона телефон аккумуляторлари, 34 000 дона канцелярия товарлари, 6 000 дона термос, 341301 дона тиббиёт воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Батафсил қуйидаги ҳаволада танишинг.
#bojxonaPR #bojxonainstituti

Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурч!

Ёшлар ўртасида ҳарбий ватанпарварликни кенг тарғиб этиш, уларнинг қалбида Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш олий бурч эканлигини сингдиришда яратилаётган ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги киноларнинг ўрни беқиёс саналади.
Айни шу мақсадда, Божхона институтида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан “Миллий ватанпарварлик кино ойлиги” доирасида маданият ва санъат вакиллари билан ижодий учрашув ташкил этилди.
Ижодий учрашувда “Сержантлар”, “Жасур”, “Матонат”, “Сардор” каби ватанпарварликни тарғиб этувчи кино қаҳрамонларини ижро этган кино актёр Улуғбек Юнусов, Ўзбекистон Давлат дарама театри актёри Самитхон Лутфуллаев, Ўзбекистон давлат Сатира театри актёри Бекзод Шайматовлар иштирок этишди.
Учрашув очиқ мулоқот шаклида олиб борилиб, курсантлар томонидан фикр, мулоҳазалар, ижодкорлар билан савол жавоб шаклида ташкил этилди.

Курсант қизлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил қилинди

Инсон саломатлигини яхшилашда ва унинг иммунитетини оширишда спортнинг ўрни беқиёсдир. Спорт билан мунтазам шуғулланиш одам организмида моддалар алмашинувини яхшилабгина қолмай, ақлий фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
“14 январь - Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Божхона институти курсант қизлари ўртасида соғлом турмуш тарзи ва спортни кенг тарғиб қилиш мақсадида спортнинг стол тенниси, баскетбол тўпини саватга улоқтириш, шашка ва арғимчоқда сакраш турлари бўйича мусобақаларга старт берилди.
Мусобақалар қизғин курашларга бой тарзда ўтмоқда. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.
#bojxonaPR #tezkor_xabarlar

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ҳудудида акциз маркаланмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланишини олдини олиш мақсадида Самарқанд шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, Самарқанд шаҳрида фуқаро А.И. бошқарувидаги “Спарк” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада автомобиль салони ичида божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган ва акциз маркаланмаган, умумий қиймати 160 миллион сўмлик жами 6998 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.