O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
16.3K subscribers
28.7K photos
4.68K videos
77 files
10.8K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: info@customs.uz
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Бугун Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарларининг йиғилиши ўз ишини бошлади.

Тадбирга ташкилотга аъзо Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон ҳамда кузатувчи давлат - Венгрия божхона хизмати раҳбарлари, Туркий давлатлар ташкилоти котибияти ташриф буюрган. Шунингдек, Грузия божхона хизмати раҳбари фахрий меҳмон сифатида иштирок этмоқда.

Меҳмонлар дастлаб Божхона қўмитасининг Божхона расмийлаштируви маркази ва Марказий божхона лабораторияси билан танишишмоқда.

Тафсилотларни каналимиз орқали кузатиб боринг.
Ўзбекистон ва Жаҳон божхона ташкилоти ўртасидаги фаол ҳамкорликнинг янги намунаси бўлган Марказий божхона лабораторияси ташрифнинг илк манзили бўлди.

Жаҳон божхона ташкилотининг Минтақавий божхона лабораторияси мақомини олган бундай лабораториялар дунё бўйлаб атиги 10 та давлатда бор, холос.

Бугунги кунда лаборатория текстил маҳсулотлари, полимер ва ундан тайёрланган маҳсулотлар, тамаки ва никотин моддаси сақловчи маҳсулотлар, генетик модификацияланган организмлар, озон қатламини бузувчи моддалар, металл ва металл қотишмалари, алкогол маҳсулотлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир этувчи дори воситалари экспертизасини амалга ошириш учун зарур қурилмалар билан жиҳозланди.

Бу ерда амалга оширилган экспертиза синов натижалари минтақа миқёсида тан олинади.

Лаборатория меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Шу ернинг ўзида меҳмонлар эътиборига Божхона қўмитаси Миллий кинология марказида тайёрланаётган хизмат итларининг кўргазмали чиқишлари намойиш қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий кинология маркази Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий маркази мақомига эга.
Айни дақиқаларда меҳмонлар Божхона қўмитасининг Божхона расмийлаштируви маркази фаолияти билан танишишмоқда.

Жорий йилнинг 29 август куни Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Божхона қўмитасига ташрифи чоғида ишга туширилган мазкур марказ халқаро жамоатчилик томонидан ҳам ғоятда қизиқиш билан қарши олинмоқда.

Моҳиятан ушбу ташриф божхона тизими ҳамиша Давлат Раҳбарининг диққат эътиборида эканлигини англатиш баробарида божхона ходимларига билдирилган юксак ишончнинг ўзига хос рамзига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармонида соҳани рақамли трансформация қилиш, хизматлар сифати ва тезкорлигини ошириш бўйича топшириқлар белгиланган эди.

Божхона қўмитасида бунёд этилган Божхона расмийлаштируви маркази мазкур чора-тадбирларнинг амалий натижаси бўлди.

Ушбу мажмуада Маълумотларни қайта ишлаш маркази, Марказлаштирилган масофавий электрон декларациялаш пости, “Call-марказ”, Таргетлаш
ва хавфларни мониторинг қилиш бошқармаси ташкил этилди.
Бугунги кунда Марказлаштирилган масофавий электрон декларациялаш постида 116 нафар божхона ходимлари томонидан тадбиркорлар билан бевосита мулоқоти чекланган ҳолда товарлар масофавий расмийлаштирилмоқда.

Ушбу божхона постида республика бўйича расмийлаштирилаётган жами декларацияларнинг 50 фоизи (кунига 3 мингта) қамраб олинган.

Товарлар расмийлаштирувида ягона ёндашувга эришиш орқали тадбиркорлар харажатини янада қисқартиришга эришилмоқда.
Божхона қўмитасининг энг сўнгги замонавий шарт-шароитлар билан таъминланган “Call” маркази танишувнинг навбатдаги манзили бўлди.

Марказ божхона органларида мурожаатлар билан ишлаш сифатини тубдан яхшилаб, бир кунда 600 дан ортиқ мурожаатларни куну-тун қабул қилиш ва муаммоли ҳолатларни тезкор ҳал этишга хизмат қилмоқда.
Божхона қўмитасида ташкил этилган муқобили йўқ яна бир марказ - Таргетлаш ва хавфларни мониторинг қилиш бошқармаси ҳам меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Марказдаги ахборот тизимларининг хорижий, шу жумладан, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бир қатор давлатлар божхона хизматларининг ахборот тизимларига интеграция қилингани ташкилот доирасида “Янги иқтисодий имкониятлар ҳудуди”ни барпо этишга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Бу ерда Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон давлатларининг божхона хизматлари билан туну-кун ўзаро тезкор маълумот алмашинуви йўлга қўйилган.

2023 йилнинг 11 ойида расмийлаштирилган жами 1 млн.га яқин декларацияларнинг барчаси Хавфларни бошқариш тизими орқали қайта ишланиб, хавф аниқланган 60 мингга яқин декларациялар бўйича бюджетга 80 млн. доллардан ортиқ эквивалентидаги қўшимча тўловлар ундирилган.

83 фоиз декларация соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилган, экспорт декларацияларнинг 81 фоизи эса инсон омилисиз амалга оширилган.