- Муҳтарам Президентимизнинг Ташкилот равнақига қўшаётган улкан ҳиссалари ва фаол иштироклари учун шу йилнинг ноябрь ойида Остонада “Туркий дунёнинг олий ордени” билан тақдирланганликлари, биз божхоначиларни ушбу майдонда янада ташаббускор бўлишни тақозо этди – деди ўз сўзида Акмалхўжа Мавлонов.
Таъкидлаш жоизки, Туркий тилли давлатлар орасида ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш, минтақада тинчликни таъминлаш, савдо ва инвестициялар учун қулай шароитларни яратиш ҳамда барча соҳаларда ҳамкорлик қилишдек шарафли йўлда ташкил этилаётган ушбу йиғилиш мамлакатларимизнинг тараққиёти ва бирдамлиги янада мустаҳкамланишига катта ҳисса қўшиб келаётган тарихий анжуманларнинг давомидир.

170 млн.дан ортиқ аҳолини қамраб олган Туркий давлатлар ташкилоти ҳудуди катта иқтисодий имкониятлар макони ҳамдир.
Ўзбекистон Ташкилотга аъзо бўлиб кирганидан буён ўтган тўрт йиллик қисқа даврда аъзо давлатлар билан товарлар ташқи савдо айланувининг ҳажми 23 фоизга (+1,5 млрд. долл.), экспорт ва импорт товарлари билан ҳаракатланаётган транспортлар сони 65 фоизга (+ 495 мингта) ортди.
Бугунги кунда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Венгрия давлатларининг тадбиркорлари билан ҳамкорлик қилаётган хўжалик субъектларининг сони 12 мингга етди.

Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2022 йил ноябрь ойида ташкилотнинг “Туркий цивилизациянинг янги даври: умумий тараққиёт ва фаровонлик сари” шиори остида бўлиб ўтган Самарқанд саммитида Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, Ташкилотга аъзо мамлакатларнинг ўзаро товар айланмаси умумий ташқи савдонинг атиги 4 фоизини ташкил этади, қолгани эса учинчи давлатлар улушига тўғри келади, бундай ҳолат эса ҳеч кимни қониқтирмайди.
Шу боисдан Ташкилот доирасида ҳамкорликнинг савдо-иқтисодий пойдеворини мустаҳкамлаш, глобал логистика занжирлари ва транспорт йўлакларини ривожлантириш, ягона транзит тармоғини шакллантиришда божхона идораларининг ўзаро ҳамкорлиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Бу борада Самарқанд саммитида муҳим қадам ташланди - Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида Соддалаштирилган божхона йўлагини жорий этиш тўғрисида Битим имзоланди.
Йиғилишда божхона хизмати раҳбарлари мазкур Битимни амалга оширишнинг техник шартларини муҳокама қилишди. Ҳужжат лойиҳаси Божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган.
Туркий давлатлар ташкилоти доирасида божхона ҳамкорлигини янада такомиллаштириш масаласи ҳам йиғилишда батафсил муҳокама қилинди. Ўзбекистон Ташкилотга аъзо давлатларнинг божхона хизматлари раҳбарлари кенгашини ташкил этиш ва унинг Низомини тасдиқлаш таклифини илгари сурди. Ушбу Низом лойиҳаси ҳам Божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган.

Кун тартибидаги долзарб масалалардан яна бири Туркий давлатлар ташкилоти ҳудудида ягона транзит тармоғини шакллантириш. Бунга эса аввало дунё миқёсида ТИР Конвенциясининг 2021 йил майдан кучга кирган электрон тартиботи - eTIR халқаро тизимига барча мамлакатлар уланган тақдирдагина эришиш мумкин.
“eTIR” тартиботи божхона расмийлаштируви вақтини қисқартиришдан транспорт харажатларини камайтиришгача бўлган бир қатор афзалликларга эга.
Ушбу халқаро тизимга Озарбайжон, Ўзбекистон ва Грузия қўшилган бўлиб, 2022 йил декабрь ойида дунёда илк бор Озарбайжон ва Ўзбекистон биринчи eTIR ташувини амалга оширган.
Мазкур янгилик жаҳон бизнес ҳамжамияти томонидан қизғин қарши олинган ва нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан кенг эътироф этилган.