O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
15.3K subscribers
26.4K photos
4.17K videos
76 files
10.3K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: info@customs.uz
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида давлат назоратини кучайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (724-сон, 01.12.2021 й.) қабул қилинди.

🚫 Қарорга мувофиқ, хавфлиликнинг II классига тегишли маиший пиротехника буюмларининг жисмоний ва юридик шахслар томонидан муомаласи тақиқланади.

Техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмлари Президент ёки Ҳукумат қарорларига мувофиқ оммавий тадбирларда лицензияга эга юридик шахслар томонидан олиб кирилиши мумкин.

📌 Пиротехника буюмларини ноқонуний муомаласи билан шуғулланганларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш бўйича комплекс чоралар кўрилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (727-сон, 02.12.2021 й.) билан 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенсиясини қўллаш ҳақидаги низом тасдиқланди

🔰 Низомга кўра, халқаро йўлларда ташиш (ХЙТ) тартиб-таомиллари асосида ташиладиган товарлар оралиқ божхона органларида олиб кириш ёки олиб чиқиш учун бож ва солиқларни тўлаш ёки депозитга қўйишдан озод этилади.

💰 Бундай божхона органларида ХЙТ дафтарчасини божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди.

ХЙТ тартиб-таомилларига асосан муҳрланган транспорт воситаларида, муҳрланган траспорт воситаларининг таркибида ёки контейнерларда ташилган товарлар оралиқ божхона органларида божхона кўригидан озод қилинади.

➡️ ХЙТ тартиб-таомиллари қуйидаги ҳолатларда қўлланилади. Товарлар:

👉 ХЙТ дафтарчаси билан кузатиб борилса;
👉 Кафолат уюшмаси кафолати билан таъминланса;
👉 Божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташишга рухсат берилган транспорт воситаларида, траспорт воситаларининг таркибида ёки контейнерларда ташилганда.

📋 Транспорт воситаларига “TIR” ёзувли лавҳа ёпиштирилиши лозим.

Ҳар бир ХЙТ дафтарчаси учун 100 000 еврогача божхона тўловлари ва солиқларни тўлаш кафолатланади.

📌 ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва “Тошкент-АЭРО” божхона комплекси томонидан берилади.

☑️ Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи савдо иштирокчиларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (ПФ–97-сон, 06.04.2022 й.) қабул қилинди

(Кучга кириш санаси: 06.05.2022й.)

📋 Фармонга кўра,2022 йил 1апрелдан бошлаб:
👉 2023 йил 1 апрелига қадар:
🔹 маҳаллий корхоналарга Европа иттифоқи давлатларига юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни экспортида ташиш харажатларини 70% гача компенсация қилишга субсидиялар берилади;
🔹қўшни давлатларга юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни экспортида ташиш харажатларини 50% гача компенсация қилишга субсидиялар берилади;
“Божхона омбори” режимида 6 ойдан кўп бўлган товарларнинг божхона расмийлаштирувида божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллашни тақиқловчи тартиб бекор қилинди.
👉 Бундан ташқари ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ яна бир қатор имтиёзлар берилди.

|telegram|facebook|instagram|youtube|
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2022 йилнинг 7 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Дарё транспортида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 167-сон Қарори қабул қилинди.

Қарор билан “Дарё транспортида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий Регламенти” тасдиқланди.

Регламентга кўра, чет элдан кириб келаётган кемаларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг тегишли маълумотлар базаларини бир-бирига интеграция қилиш йўли билан амалга оширилиши белгиланди.

❗️Мазкур Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 майдаги “Кемаларни қуришда, фойдаланишда, янгидан жиҳозлашда ва таъмирлашда уларни мажбурий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида” ги 141-сон қарори ўз кучини йўқотди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Четдан олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби вақтинчалик тўхтатилади

“Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–145-сон, 31.05.2022 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, 2022 йил 1 майдан 2023 йил 1 январгача бир қатор товарларни (жумладан, балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари), маргарин ва бошқа) олиб киришда божхона божларининг ноль ставкалари белгиланди.

🚫 2022 йил 1 июндан қуйидагиларни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) вақтинчалик тақиқланди:
▫️ўсимлик ёғи, шу жумладан пахта, кунгабоқар ёғи;
▫️кунгабоқар уруғлари ҳамда бошқа ёғ ўсимликларининг уруғлари ва мевалари.

☑️ 2023 йил 1 январгача давлат буюртмачилари томонидан давлат харидлари доирасида импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш бўйича чекловлар ҳамда Ўзбекистонга олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби вақтинчалик тўхтатилади.

2022 йил 1 августгача асосий озиқ-овқат маҳсулотларини қўшимча жамлаш ва очиқ бозорга интервенция қилиш механизми жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Туркия Республикаси билан чегаралар орқали товарлар ва транспортлар ўтишининг ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорлик қилинади

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–410-сон, 26.10.2022 й.) қабул қилинди

📁 Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома тасдиқланди.

☑️ Мазкур баённома 2022 йил 29 март куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

🏢 Давлат божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

⚠️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим импорт товарларига божхона божи ноль ставкаларининг қўлланилиши муддати узайтирилди

"Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент фармони (ПФ–251-сон, 17.11.2022 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, Президентнинг тегишли Фармонида келтирилган товарларга (жумладан, балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари), маргарин ва бошқа) импорт божхона божининг ноль ставкаси қўлланиш муддати 2023 йил 1 июлгача узайтирилиб, мазкур рўйхатга буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни ҳам киритилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Электромобиллар ва гибрид автомобиллар 2030 йил 1 январгача божхона божидан озод этилади

"Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–443-сон, 19.12.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспортлар ҳамда ички ёнув двигатели ва ташқи электр манбаи орқали зарядланувчи электр мотори ёрдамида ҳаракатланувчи транспортларни саноат усулида ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилади.

☑️ 2030 йил 1 январгача:

🔹 республикада ишлаб чиқарилган электромобиллар ва гибрид автомобиллар утилизация йиғимидан озод этилади;

🔹 хориждан олиб келинадиган электромобилларнинг ва гибрид автомобилларнинг бутловчи қисмлари, хомашё ва материаллар, ускуналар ва технологик жиҳозларни, шу жумладан сервис хизмати кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлари божхона божидан озод этилади;

🔹 республикада ишлаб чиқарилган ва ички бозорда сотилган, электромобиль ва гибрид автомобилларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган БҲМнинг 1200 бараваридан ошмайдиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун кредит муддатининг дастлабки 36 ойи давомида компенсация тўланади.

🗓 Электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчилар 2030 йил 1 январгача лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилади.

📁 2023 йил 31 январгача Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети қошида Электромобиллар ва уларнинг инфратузилмаси бўйича илмий тадқиқот лабораторияси ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлар қўллаб-қувватланади

“Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–51-сон, 10.02.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январгача:

🔹тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларга хориждаги офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб беришда мазкур нотурар жойлар майдонига қўйилган меъёр 100 квадрат метрдан 250 квадрат метрга оширилади;

🔹йиллик тушумида тайёр мебель маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган маҳаллий корхоналар томонидан инженер-технолог, лак ва бўёқ сепиш устаси, дизайнер каби хорижий мутахассислар жалб қилинганда, улар иш ҳақининг 25 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 9 баробаридан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади.

🗓 2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январгача тегишли мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

➡️ Шунингдек, Президент қарорида назарда тутилган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилиши 2024 йил 1 январгача узайтирилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot