Чистая Энергия ӏ Sof Energiya 🇺🇿
3.54K subscribers
1.44K photos
191 videos
3 files
1.1K links
Безуглеродная энергетика: Узбекистан и мировые новости ӏ солнце, ветер, атом и вода → наука, технологии, инновации

Сотрудничество @pr_clearenergy
Download Telegram
​​Беларусь АЭСининг биринчи энергоблоки ўз қувватининг минимал назорат қилинадиган даражасига чиқди

11 октябрда Беларусь АЭСи 1-энергоблокининг реактори ўз қувватининг минимал назорат қилинадиган даражасига (МНҚД) чиқарилди. Бу реакторнинг фаол соҳасида, ўз-ўзини ушлаб турувчи, бошқарилувчан ядро реакцияси бошланганини билдиради.
Реакторни МНҚДга (белгиланган қувватнинг 1 % идан паст миқдорда) чиқариш энергоблокни жисман ишга тушириш босқичининг якуний қисмини очиб беради. Умумий ҳисобда 50 дан ортиқ тадқиқотлар ўтказилиб, сўнгра қувватни босқичма-босқич ошириб бориш бошланади.

Жами қуввати 2400 МВт бўлган, иккита ВВЭР-1200 реакторларига эга Беларусь АЭСи Островецда (Беларусь Республикаси) барпо этилмоқда. Беларуснинг биринчи АЭСи учун Россиянинг 3+ авлодига мансуб бўлган лойиҳаси танлаб олинган бўлиб, у ҳавфсизлик бўйича халқаро меъёрларга ва Халқаро атом энергияси агентлигининг (МАГАТЭ) тавсияларига буткул мос келади.

Беларусь АЭСининг 1-энергоблоки энг сўнгги 3+ авлодига мансуб Россия технологиялари асос

#energodalil

@Clearenergy
Ленинград АЭСининг янги энергия-блоки қувват тўпламоқда

Ленинград АЭСининг, ВВЭР-1200 реакторига эга бўлган, «3+» авлодга мансуб, 6-энергия-блоки қувватини 1 фоиздан босқичма-босқич 35-40 фоизгача пиллапоясимон тарзда ошириб бормоқда.
Бундай қувват даражаси турбогенераторни тармоққа улаш имконини бериб, электр энергия ишлаб чиқариш ҳамда уни ягона энергия тизимига узатиш имконини беради. Жорий йилнинг куз мавсумида тизимга уланиш режалаштирилмоқда, 2021 йилнинг бошида эса лойиҳада кўзда тутилган қувватга кўтарилиш кутилмоқда.
Энергия блоки фойдаланишга топширилганидан сўнг, у истеъмолчиларга ҳар куни 28 миллион кВт*соат электр энергиясини етказиб беради.
Янги ишга тушадиган блок, "ўзининг акаси" - Ленинград АЭСининг, РБМК-1000 реакторига эга бўлган ва 45 йил ишлаб берган, иккинчи энергия-блокининг ўрнини эгаллайди.

Блок 19 июль куни ишга туширилганини эслатиб ўтамиз. Видеода – ушбу воқеа ҳақидаги қизиқарли видеолавҳа: https://www.youtube.com/watch?v=g3IZ27xtGwo

#energodalil

@Clearenergy
Ленинград АЭСида ВВЭР-1200 реакторига эга бўлган 6-энергоблокининг тармоқга илк қўшилиши бўлиб ўтди. Янги энергоблок тармоқ билан мувофиқлаштирилиб, 240 МВт қувватга чиқарилди.

Олдинда тажриба-ишлаб чиқаришга оид фойдаланиш босқичи, яъни реактор қувватини босқичма-босқич 100 фоизгача ўзлаштириш турибди. Энергоблокни саноат фойдаланишига топшириш 2021 йилга мўлжалланган.

#energodalil

@Clearenergy
Беларусь дастлабки «атом» киловатт-соатларини олди

Кеча, 3 ноябрь куни Беларусь АЭСининг биринчи энергия блоки умумий тармоқ билан бирлаштирилиб, Беларусь Республикаси ягона энергия тизимига электр энергиянинг дастлабки киловатт-соатларини берди.

Қуввати 2400 МВт бўлган,ВВЭР-1200 иккита реакторли станция Гродно вилоятининг Островц шаҳрида бунёд қилинмоқда. Иккинчи блок ўз ишини бир йилдан сўнг бошлаши кутилмоқда.

Бу Россия технологиялари асосида чет элда бунёд қилинган, 3+ авлодига мансуб биринчи АЭСдир. АЭС фойдаланишга топширилганидан сўнг, Беларусиянинг электр энергияга бўлган умумий эҳтиёжининг учдан бир қисмини қоплайди.

#energodalil

@Clearenergy
Дания 2050-йилга келиб Шимолий денгизда углеводородлар қазиб олишни тўхтатади

Бу баёнот иқлим ва энергетика муаммолари бўйича вазир Дан Жергенсен томонидан берилди. Мамлакат Шимолий денгизда конларни ишлаб чиқиш учун лицензиялаш ва келажакда тендерларнинг навбатдаги раундини ўтказмайди.

"Ҳозирда биз фойдали қазилмалар [қазиб олиш] даврига охирги нуқтани қўймоқдамиз", дея қўшимча қилди Дания вазири.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қарор мамлакатга 2,1 млрд$ га тушади.

2019 йилнинг декабрь ойида Дания парламенти иқлим ўзгаришига қарши кураш чоралари пакетини қабул қилди. Ушбу далолатномага кўра, Даниянинг амалдаги ва кейинги барча ҳукуматлари мамлакатдаги зарарли газ чиқиндилари миқдорини 2030 йилгача 70%га камайтириши, 2050 йилга эса углерод нейтраллигига эришиши керак.

#energodalil

@Clearenergy
Аввал биз геотермал энергия тўғрисида гапириб берган эдик. Бугун эса Сиз билан унинг салоҳиятини намойиш қилувчи факт билан бўлишамиз 💪

#energodalil

@Clearenergy
Белоруссия АЭС ининг биринчи блоки 100% лойиҳа қувватида ишини бошлади

Блокни ишга тушириш босқичлари:
-2020 йил 7 август куни, 3+ авлод ВВЭР-1200 реакторли Белоруссия АЭС ининг 1 рақамли энергоблокида, реакторнинг фаол зонасига янги ядровий ёқилғили биринчи иссиқлик ажратувчи йиғмалар юкланганида ишга тушириш операциялари бошланди.
- 11 октябрь куни блокнинг реактор қурилмаси минимал назорат қилинадиган қувват даражасига (номинал даражанинг 1% дан кам) келтирилди.
- 3 ноябрь куни энергоблок Белоруссия Республикасининг ягона энергия тизимига киритилди.
-22 декабрь куни энергоблокда тажрибавий-саноатда фойдаланиш босқичи бошланди.
- 2021 йилнинг 12 январь куни Белоруссия АЭС ининг биринчи блоки 100% қувватга келтирилди

#energodalil

@Clearenergy
​​АҚШда музлаган шамол тегирмонлари туфайли блэкаут юз берди

Табиий офатнинг энг кучли зарбасини Texaс бошдан кечирди, у ерда 3,8 миллиондан ортиқ киши электр энергиясиз қолишди. Орегонада қарийб 230 минг истеъмолчилар қоронғуликда қолиб кетишди.
Бўронли шамол ва кучли совуқ Техасдаги шамол электростанцияларининг ярмини ишдан чиқарди. Шамол электростанциялари бу штатда энг йирик электр энергияси манбаи сифатида иккинчи ўринда туради ва энергия таъминотининг 23% айнан шамол энергетикасига тўғри келади.

Об-ҳаво инжиқликлари туфайли албатта бозор ҳам нарх масаласида дарҳол жавоб қайтарди - энергиянинг спот (сотиб олиш вақтидаги нарх) нархи юзага келган муаммо туфайли 3,5 минг фоизга ўсди. Нарх ўсишига қарамай электр истеъмоли ошишда давом этмоқда, ЕRCОТ маҳаллий оператори нархларнинг жадал кўтарилишини олдини олиш учун электр энергияси сарфини чеклашга ҳаракат қилмоқда – вақти-вақти билан энергияни ўчириб туриш ва инфратузилмани токдан ажратиш ишлари бошланди.

Бу АҚШдаги сўнгги йил давомида иккинчи маротаба истеъмолчиларни электр токидан вақтинчалик узилишидир. Ўтган йилнинг ёзида юз минглаб Калифорнияликлар электрсиз қолиб кетишган эди. Бу штатда қайта ишланадиган энергиялардан фойдаланиш электр энергияси ишлаб чиқаришнинг тахминан 33% ини ташкил қилади, лекин улар иссиқда жуда кучли босимларга дош бера олмаган.

#energodalil

@Clearenergy
Россияда назорат органи дунёдаги биринчи қўрғошин иссиқлик ташувчиси бўлган тезкор нейтронлардаги реакторли тажрибавий-намойиш энергоблокини яратишга лицензия берди.
Табиий хавфсизликли тезкор реактори асосидаги энергоблок - БРЕСТ-ОД-300 - Томск вилоятининг Северск шаҳридаги "Прорыв" лойиҳаси доирасида қурилади.

Росатом томонидан амалга оширилаётган лойиҳадан кўзланган мақсад келажак атом энергетикаси технологияларини ишлатиб кўришдан иборат.

Энергетика мажмуасининг асосий вазифаси станция олдидаги ёпиқ ядро ёқилғиси циклини яратишдан ҳисобланади. Бу нафақат бир майдонда электр энергиясини ишлаб чиқариш, балки реакторнинг фаол зонасидан туширилган ишлатиб бўлинган ёқилғидан янги ёқилғи тайёрлаш имконини ҳам беради.
Тажрибавий-намойиш энергия мажмуасини 2029-йилда ишга тушириш режалаштирилган.

#energodalil

@Clearenergy
​​Росатом компанияси Кореяда ишлаб чиқарилган Enertech International тўплагичларининг 49 фоизини сотиб олди

"РЕНЕРА" МЧЖ (Росатомнинг "ТВЭЛ" ёнилғи компанияси таркибига кирувчи, энергияни жамғариш тизимлари бўйича тармоқ интегратори) - электрод, литий-ион аккумулятор ячейкалари ва турли қувватли энергияни тўплаш тизимларининг ишлаб чиқарувчи Enertech International Inc. Жанубий Корея компаниясининг 49 фоиз акциясини сотиб олиш бўйича битимни ёпди.

Имзоланган келишув, шунингдек 2030 йилга келиб қуввати камида соатига 2 ГВт ни ташкил этувчи литий-ион ячейкалари ва энергия сақлаш тизимларини Россияда ҳам ишлаб чиқаришни кўзда тутади. Биринчи босқич 2025-йилда ишга тушииши режалаштирилган.

Россия корхонасининг литий-ион батареяларидан электробусларда, электромобилларда, махсус техникада ва электр тармоқлари мажмуасида фойдаланилади.

Литий-ион сақлаш тизимларининг ютуғи шундаки, қўрғошин кислотали аккумулятор батареяларидан фарқли равишда, улар энергияни бир неча марта тезроқ тўплаш ва бериш имконини беради, уларнинг иш цикллари миқдори уч карра ошади, улар ихчам ва ортиқча хизмат кўрсатишни талаб қилмайди.

#energodalil

@Clearenergy
Биз Покистоннинг жадал ривожланаётган атом энергетикаси ҳақида гапирган эдик. Бугун ҳикоямизни давом эттиришимиз учун сабаб бор: 2021 йил 18 март куни "Карачи" АЭСининг (бу станция шунингдек "Канупп" деб ҳам аталади) иккинчи энергоблоки тармоққа уланди. Блокка қуввати 1100 МВт бўлган Хитойнинг HPR-1000 реактори ўрнатилган. Блок қурилиши 2015-йилда бошланган.

Шу пайтгача Покистоннинг бешта атом энергоблокининг жами қуввати 1350 МВт ни ташкил этган, атом ишлаб чиқарилишининг улуши эса мамлакатдаги электр энергиясининг ишлаб чиқарилишининг 5 фоизидан ошмаган.
Янги блок ишга тушиши билан бу кўрсаткич деярли икки баробар ошади. "Карачи" АЭСининг учинчи блоки қурилиши ҳали давом этмоқда.

#energodalil

@Clearenergy
Зарафшонда шамол электр станциясининг қурилиши бошланади

Амирликнинг Masdar компанияси Навоий вилоятида қуввати 500 МВт, қиймати 600 млн $ бўлган шамол электр станциясини қуришни бошлади.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича келишув Masdar билан 2020 йилнинг январь ойида имзоланган эди. Имзоланган лойиҳада электр станциясининг қуввати 400 МВт ни ташкил этиши кўзда тутилган эди. Кейинчалик, декабрь ойида айрим ўзгартиришлар киритилиб, лойиҳа қуввати 500 МВт га оширилган.

Зарафшондаги шамол электр станциясини 2024-йил охиригача тижорий фойдаланиш мақсадида ишга тушириш режалаштирилган. 500 МВт бўлган станция қуввати 500 минг уйни электр энергияси билан таъминлаш, шунингдек, йилига 1,1 млн тоннагача карбонат ангидрид газининг атмосферага чиқишини олдини олишга имкон беради.

#energodalil #Uzbekistan

@Clearenergy
Буюк Британияда жаҳондаги биринчи водородда ишлайдиган йирик электр станцияси қурилади

Equinor – Норвегиянинг нефть-газ концерни Британиянинг SSE Thermal энергетика компанияси билан ҳамкорликда ўзларининг иккита жуда ноёб ишланмалари - Британиянинг Хамбер минтақасидаги паст углеродли электр станцияси борасидаги режалари тўғрисида гапириб бердилар. Гап Буюк Британиядаги углеродни тутиб қолиш ва сақлаш технологиясига эга бўлган биринчи газ электр станцияларидан бири, 100 фоиз водородда ишлайдиган жаҳондаги биринчи йирик электр станцияси тўғрисида кетмоқда.

Хабарда қуввати 1800 МВт ни ташкил этадиган Keadby Hydrogen водород электр станцияси “ёниш нуқтасида нолга тенг чиқиндилар чиқариш”ни таъминлаши мумкинлиги айтилади. Keadby Hydrogen жаҳонда 100 фоиз водородда ишлайдиган биринчи йирик электр станцияси бўлади. Объект ўн йилликнинг охиригача ишга тушиши мумкин деган таҳминлар қилинмоқда.

#energodalil

@Clearenergy
ГЭС қурилиб битгунигача, унинг гидро-агрегатларида, сувнинг паст босимли оқимига мўлжалланган, муваққат ишчи ғилдираклар иш бажариб туради. Тўғон қурилиб битказилгач эса, сув оқимининг босими кучаяди, ҳамда муваққат ғилдиракларни юқори сув босимига мос келадиган, ўзгача шаклдаги парракларга эга бўлган доимий ғилдираклар билан алмаштирилади.

#energodalil

@Clearenergy
Келажакнинг атом энергетикаси сари бир қадам ташланди

Россияда Томск вилоятининг Северск шаҳрида БРЕСТ-ОД-300 тез нейтронлардаги инновацион атом энергоблокининг қурилиши бошланди.

Қўрғошинли иссиқлик ташувчили ва тезкор нейтронлардаги реакторлар учун мақбул бўлган янги аралаш нитридли уран-плутонийли ёқилғили янги реактор ўрнатилган 300 МВт қувватга эга бўлади. У бутун жаҳон атом саноати учун энг муҳим бўлган объект - Тажрибавий намойиш этиладиган энергия мажмуасининг (ОДЭК) таркибига киради.

"Ядро ёқилғисининг чекланмаган маротаба қайта ишланиши туфайли атом энергетикасининг ресурс базаси деярли битмас-туганмас бўлади. Шу билан бирга, келажак авлод учун ишлатиб бўлинган ядро ёқилғисини тўпланиб қолиш муаммоси олиб ечилади", - деб қайд қилди "Росатом" Давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев.

#energodalil

@Clearenergy
"Росатом" Ҳиндистонда "Куданкулам" АЭС ининг бешинчи энергоблокини қуришни бошлади

29 июнь куни Росатом Ҳиндистондаги "Куданкулам" АЭС 5-блокининг реактор биносининг пойдевор плитасига биринчи бетонни қуйишни бошлади.

Биринчи бетонни қуйишдан олдин редактор биноси, турбиналар, ёрдамчи реактор қурилмаси ва электр таъминоти бинолари учун бетон тагламаларини тайёрлашни ўз ичига оладиган дастлабки кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Шунингдек, фавқулодда вазиятлар электр таъминоти ва хавфсизликни бошқариш тизимлари бўйича ҳам ишлар якунланди.

Росатом "Куданкулам" АЭС ини Жанубий Ҳиндистонда қурмоқда. АЭС нинг биринчи ва иккинчи блоклари ишлаб турибди, учинчи ва тўртинчиси қурилмоқда. 2017 йил 1 июнда Куданкулам АЭС да ВВЭР-1000 реакторлари билан бешинчи ва олтинчи энергоблокларини қуриш бўйича доиравий битим имзоланди.

#energodalil

@Clearenergy
Испаниянинг Endesa электроэнергетика компанияси Португалиядаги сўнгги Pego кўмир электр станциясини ёпмоқда.

Жорий йилнинг ноябр ойидаёқ Pego, Португалияда қолган сўнгги кўмир электростанцияси қуввати 650 МВт бўлган қуёш электростанцияси билан алмаштирилади.
Янги станциянинг энергия тўплаш тизими қуввати 100 МВт га етади ва ўрнатилган электролизёр йилига 1500 тоннагача яшил водород ишлаб чиқара олади.

Нархи 600 млн. евро бўлган лойиҳа Португалияда кўмир ишлаб чиқаришнинг якуни бўлиб хизмат қилади ва мамлакатдаги энергетик ўтиш эталони бўлиши мумкин.

#energodalil

@Clearenergy
Дунёдаги энг катта қуёш энергияси билан ишлайдиган шифохона Гаитидаги иссиқ ороллардан бирида жойлашган. Касалхонанинг умумий майдони 19 минг квадрат метрдан ошади, бинонинг энергия тизими фақат қуёш энергияси панеллари ҳисобига зарур энергиянинг 100% дан ортиғини ишлаб чиқаради. Батареяларнинг умумий сони 1800 донани ташкил этади!

#energodalil

@Clearenergy
Майнерлар Қозоғистонни энергия тақчиллигига олиб келмоқда

Қозоғистоннинг «Kegoc» электр тармоғи компанияси маълумотларига кўра, «рақамли қазиб олиш билан шуғулланувчи истеъмолчилар томонидан энергия сарфининг кескин ошиши (1000 МВт дан ортиқ) ва электр станцияларидаги аварияларнинг кўпайиши туфайли» Қозоғистон Ягона энергетика тизими электр энергияси истеъмолининг кўпайиб кетганини қайд этган.

Маълумки, Қозоғистон хорижлик майнерларни доим қизиқтирган чунки бу давлат дунёдаги энг арзон электр энергиясига (кВт*соат учун 12,07 тенге ёки 301,45 сўм) эга. Хитой ҳукумати ўз ҳудудида криптовалюта билан операцияларни тақиқлаб қўйгани, майнингни бутунлай йўқ қилишни режалаштиргани ҳам бу ўринда катта роль ўйнади. Шу сабабли, қўшни Қозоғистон рақамли валюта кончиларининг диққатини тортди.

Аввалроқ биз, биткоин энергия сарфи бўйича кўплаб мамлакатлардан олдинда эканлиги ҳақида айтган эдик.

#energodalil

@Clearenergy