Чистая Энергия ӏ Sof Energiya 🇺🇿
3.36K subscribers
1.43K photos
191 videos
3 files
1.08K links
Безуглеродная энергетика: Узбекистан и мировые новости ӏ солнце, ветер, атом и вода → наука, технологии, инновации

Сотрудничество @pr_clearenergy
Download Telegram
​​Жаҳон ГЭСларининг қуввати тарихда биринчи марта 1200 ГВтдан ошaди

Энергия сарфи жадаллашиб, мамлакатлар келажакдаги талабни бартараф этиш йўлларини лойиҳаларни қидирар экан, гидроэнергетика энг оммалашган қайта тикланувчи энергия манбаи (ҚТЭМ) сифатида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда.

Гидроэнергетика жаҳон электр энергияси ишлаб чиқаришнинг қарийб олтидан бир қисмини ташкил этади ва кўмир ҳамда табиий газдан кейин иккинчи ўринда туради. Гидроэнергетиканинг электр энергия ишлаб чиқаришга қўшган ҳиссаси шамол, фотоэлектр қуёш энергияси, биоэнергия ва геотермал энергияни ўз ичига олган барча қайта тикланадиган манбаларникидан кўпроқдир.

«Rystad Energy» тадқиқотига кўра, гидроэнергетика станцияларида энергия ишлаб чиқариш 2021 йилда, 2020 йилдаги 4 360 ТВт соатдан, 4 414 тераватт-соатга (ТВт•с) кўтарилган. 2020 йилда умумий қувват 17 ГВтни ташкил этган бўлса, 2021 йили эса ушбу кўрсатгичга яна 14 ГВт қувват қўшилди.

Хитой умумий гидроэнергетика қуввати бўйича 340 ГВт дан ортиқ қувват билан жаҳон етакчиси бўлиб қолмоқда. Бу эса 112 ГВт қувватга эга иккинчи ўриндаги Бразилиядан уч баробар кўпроқдир. АҚШ (84 ГВт), Канада (81 ГВт) ва Россия (50 ГВт) гидроэлектроэнергия ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги бешликни ташкил этишади.

#сувэнергияси

@Clearenergy
🌊ГЭСларнинг ишлаш тизими шундан иборатки, сув босимининг энергияси гидроагрегат ёрдамида электр энергиясига айланади. Гидроагрегатда сув турбинанинг парракларига урилади, у электр энергиясини ишлаб чиқарадиган генераторни айлантиради.

Дунёда минглаб ГЭСлар мавжуд. Улкан, бутун шаҳарларни энергия билан таъминлайдиганларидан тортиб, кичик - кичик ва ҳатто микро ГЭСларгача мавжуд.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2026 йилга бориб ГЭСларининг қуввати 868 МВтга ошиши ҳақида хабар берган эдик.

#сувэнергияси
​​​​«Росатом» Қирғизистондаги кичик ГЭС учун ускуналар етказиб беради

Боткен вилоятидаги «Лейлек» ГЭСида қурилиш ишлари 2022 йил март ойида бошланган ва тахминан 2023 йил март ойида якунланади.

Станциянинг қуввати 5,9 МВт бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш 26,3 миллион кВт•соатни ташкил қилади. Кичик ГЭС минтақанинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 3,5 фоизидан ортиғини қоплайди.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари «Росатом Марказий Осиё» томонидан ишлаб чиқилган. Компания, шунингдек, қурилиш-монтаж ишлари бўйича асосий ускуналар етказиб берувчи ва маслаҳатчи вазифасини бажаради. Лойиҳани амалга ошириш учун Қирғизистонда ишлаб чиқарилган ускуналар, жумладан, «Қирғизистон Унаа Қурилиш» заводида ишлаб чиқарилган турбинани қўллаш режалаштирилган. ГЭС қурилиши «Қирғизистон Каганат»ига тегишли.

Қурилиш қиймати 7 миллион долларга баҳоланган бўлиб, шундан 5,6 миллион доллари Россия-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси томонидан имтиёзли кредит сифатида ажратилган.

«Лейлек» ГЭСи Қирғизистонда Росатом кўмагида қуриладиган кичик ГЭСлар сериясининг биринчиси бўлиши режалаштирилган.

#сувэнергияси
Яван ГЭСнинг қурилишига старт берилди

Тожикистон президентининг ташрифи доирасида, Зарафшон дарёсида Яван ГЭСи қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон рамзий тугмани босиш орқали қурилишга старт беришди.

Бу энергетика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг биринчи йирик лойиҳасидир. 140 мегаватт қувватга эга замонавий станция икки давлатнинг энергетика хавфсизлиги, сув ва қишлоқ хўжалиги барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Муҳандислик ишлари жаҳоннинг етакчи компанияларини жалб қилган ҳолда тўлиқ замонавий стандартлар асосида амалга оширилади.

Лойиҳани молиялаштиришга етакчи халқаро институтлар, жумладан, Осиё тараққиёт банки ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки қизиқиш билдирган.

Лойиҳа соҳанинг илмий ва ишлаб чиқариш салоҳиятини мустаҳкамлайди, минглаб хонадонлар ва янги корхоналарни «яшил» энергия билан таъминлайди.

#Ўзбекистон #сувэнергияси
Биринчи гидроаккумуляция станцияси БААда бунёд этилади

Дубайнинг DEWA электр энергия компанияси Ҳатта шаҳрида гидроаккумуляция электр станциясини (ГАЭС) қуради. Бу Форс кўрфазидаги 250 МВт қувватга эга гидроаккумуляция станциясининг биринчи лойиҳаси бўлади.

Талаб юқори бўлган соатларда станция сувни юқоридаги сув омборидан қуйига тушириш орқали электр энергияси ишлаб чиқаради ва талаб кам бўлган даврда эса уни юқоридаги сув омборига қайтариш орқали тўплайди.

Станция 1,5 гигаватт-соат электр энергиясини сақлаш имкониятига эга бўлади, бу эса Бирлашган Араб Амирликларида тўрт кунлик энергия истеъмоли билан тенг.

Станция, баландлиги 37 ва 70 метр бўлган, иккита тўғон билан жиҳозланган бўлиб, улар, узунлиги 1,2 км бўлган ер ости туннели орқали туташтирилади.

#сувэнергияси
Швейцария 900 минг та уй учун «сув батареяси» энергия захирасини ишга туширди

Швейцариянинг «Nant de Drance SA» компанияси қуввати 900 МВт бўлган насосли электр станция барпо этди. Вале туманидаги Эмоссон ва Вье-Эмоссон сув омборлари оралиғида, ер остида жойлашган станцияни қуришга 14 йил вақт талаб этилди.

Сув батареяси 20 миллион кВт•с энергияни сақлаш қувватига эга ва бу 900 минг турар-жой биноларини қувватлантириш учун етарли ҳисобланади.

Тизимда 600 метр чуқурликда жойлашган олтита ер ости турбинаси мавжуд. Улар орқали сониясига 360 куб метр сув ўтади.

Электр энергиясини ишлаб чиқариш учун электр энергиясига бўлган талаб паст бўлган даврда (кўпинча тунда) сув қуйи резервуардан юқорига, энг юқори талаб даврида (айниқса, эрталаб ва кечқурун) юқоридан қуйига қуйилади.

#сувэнергияси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун рақами!

💥 666 МВт

Ўзбекистондаги энг йирик гидроэлектр станция Чорвоқ ГЭСи ҳисобланади. Унинг қуввати 666 МВтни ташкил этади.

📌 Сал аввалроқ биз дунёдаги ва Ўзбекистондаги энг йирик ГЭСлар ҳақида маълумот берган эдик.

#Ўзбекистон #сувэнергияси
Туркия энг йирик тўлқинли электр станциясини бунёд этади

Туркиянинг Орду шаҳрида 77 МВтгача қувватга эга мамлакатдаги биринчи тўлқинли электр станцияси бунёд этилади ва у дунёдаги энг йирик станция бўлади.

Қурилиш бир неча босқичда амалга оширилади: аввал қуввати 4 МВтгача бўлган тажриба станциясидан бошланади, шундан сўнг умумий қувват 77 МВтга етказилади.

#буқизиқ #сувэнергияси
Ўзбекистонда қуввати 90 МВт бўлган янги ГЭС бунёд этилади

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Қуйи Чотқол ГЭСи қурилиши давом этмоқда. Айни пайтда дарё ўзани тўсиб қўйилган ва сув туннель орқали қайта йўналтирилмоқда.

ГЭС ҳар бирининг қуввати 22,5 МВт бўлган тўртта гидравликадан иборат бўлади. Станциянинг умумий қуввати 90 МВтни ташкил қилади.

Мазкур станция ишга туширилгач, йилига ўртача 300 миллион кВт•с электр энергия ишлаб чиқарилиб, 91 миллион куб метрдан ортиқ табиий газ тежалади ва 125 минг хонадон электр энергияси билан таъминланади.

Қуйи Чотқол ГЭСи 2025 йилда ишга туширилади.

#Ўзбекистон #сувэнергияси
Тўлқинли электр станциясининг ишлаш тизими

💥 Электр станциясининг ишлаши тизими циклли ҳисобланади. Тизим қуйидаги тарзда ишлайди, юқори тўлқин пайтида сув турбогенератордан ўтиб, унинг парракларини айлантиради. Айланадиган генераторнинг парраклари электр энергиясини ишлаб чиқаради. Сўнгра сув оқим пасаядиган вақтгача махсус ҳовузда сақланади.

Батафсил маълумот янги постимизда берилган ⬆️

#сувэнергияси