Чистая Энергия ӏ Sof Energiya 🇺🇿
3.24K subscribers
1.38K photos
187 videos
3 files
1.02K links
Безуглеродная энергетика: Узбекистан и мировые новости ӏ солнце, ветер, атом и вода → наука, технологии, инновации

Сотрудничество @pr_clearenergy
Download Telegram
Хитой дунёдаги энг кучли денгиз шамол электр станциясини ишга туширди

2021 йил 25 декабрь куни шарқий Цзянсу провинциясида 802 МВт қувватга эга «Цидун» станцияси тармоққа уланди. Станциянинг умумий майдони 114,5 кв.км бўлиб у турли моделдаги 134 турбинани ўз ичига олган. «Цзянсу Цидун» йилига тахминан 2,2 миллиард кВт•соат етказиб беради. Бу энергия миқдори 900 000 хонадонга етади.

Ўтган йилнинг декабрь ойи бошида Хитойдаги барча шамол станцияларининг умумий қуввати 12 ГВт га етган эди. Халқаро энергетика агентлигининг (IEA) таҳминларига кўра, Хитойнинг шамол ва қуёш электр станцияларининг умумий қуввати 2026 йилга бориб 1200 ГВтга етиши кутилмоқда.

#шамолэнергияси

@Clearenergy
Шамол турбинаси қандай ишлашини таҳлил қиламиз ⬆️

🌬 Ҳаво оқими кинетик энергияга эга. У шамол парракларидан ўтиб, унинг айланишига сабаб бўлади, бу эса электр энергиясини ишлаб чиқарадиган генераторнинг роторига узатилади.

#шамолэнергияси

@Clearenergy
​​Қорақалпоғистон Республикасида шамол электр станцияси қурилади

Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида 100 мегаватт қувватга эга шамол электр станцияси қурилиши бошланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев янги энергетика иншоотининг тамал тошини қўйиш маросимида иштирок этди.

Саудия Арабистонининг “АCWА Power” компанияси томонидан қурилаётган электр станцияси икки йил ичида фойдаланишга топширилади. Лойиҳа доирасида 25 та шамол тегирмонини ўрнатиш, 220 киловатт қувватга эга 20 километрлик электр узатиш линиясини қуриш, мамлакатимиз энергетика тизимига тўлиқ интеграциялаш кўзда тутилган.

- Экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилинган Оролбўйи минтақасида бошланган бу лойиҳа “яшил энергия” ишлаб чиқариш бўйича “биринчи қалдирғоч”. Келгуси беш йилда бу ҳудудда қуввати қарийб 1 минг 800 мегаватт бўлган 3 та шамол станцияси ишга туширилади, - деди давлатимиз раҳбари.

Шамол электр станцияси ишга туширилгач, у 110 минг хонадонни электр энергия билан таъминлайди ва бу йилига 106 миллион куб метр табиий газни тежаш имконини беради.

Аввалроқ биз шамол станциялари қандай ишлаши ҳақида айтиб ўтган эдик.

#Ўзбекистон #шамолэнергияси

@Clearenergy
Хитой қуёш энергиясининг ўрнатилган қуввати 306 ГВтга етди

Сўнгги тўққиз йил давомида Хитой қуёш энергиясининг йиллик ўсиши борасида дунёда биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Хитой ўтган йили 53 ГВт фотоэлектр қувватини ишга туширди.

306 ГВт қуёш қувватининг деярли учдан бир қисми, 107,5 ГВт, тақсимланган қуёш генерацияси, шу жумладан 21,5 ГВт энергияси эса турар-жой фотоэлектр станцияларига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Хитойнинг шамол энергетикаси қуввати ҳам 300 ГВтдан ошган эди.

Хитой 2030 йилга бориб шамол ва қуёш энергиясининг умумий ўрнатилган қувватини 1200 ГВт дан оширишни мақсад қилган. Бироқ, экспертларнинг фикрича, бу кўрсатгичга бир неча йил олдинроқ етиб келишлари мумкин.

#қуёшэнергияси #шамолэнергияси
​​Буюк Британиянинг «Энергетика хавфсизлиги стратегияси» эълон қилинди

Стратегия 2030 йилга келиб «Британия электр энергияси»нинг 95 фоизи кам углерод сарфловчи энергия бўлишини талаб қилади. Бунга қайта тикланадиган энергия манбалари, шунингдек, атом энергетикасини жадал ривожлантириш ҳисобига эришиш режалаштирилган. 2035 йилга келиб, энергия тизими тўлиқ декарбонизация қилиниши керак.

Ҳужжат шамол энергетикасининг ривожланишини ҳам кўзда тутади: 2030 йилга келиб шамол электр станцияларининг ўрнатилган қуввати ҳозирги 11 ГВтдан 50 ГВтгача ошиши керак.

Шу ўринда қуёш энергиясининг ҳам ривожлантириш кўзда тутилган:
2035 йилга келиб қуёш энергиясини ишлаб чиқариш қуввати бугунги 14 ГВтдан 70 ГВтгача ошиши керак.

2050 йилга келиб электр энергиясининг чорак қисмини атом электр станциялари ишлаб чиқарилиши керак. (Ҳозирги кунда атом энергиясининг улуши 16 фоизини ташкил этади). АЭС қуввати келгусида уч бараварга ошириш мумкин (24 ГВтгача). Стратегияда яна 8 та янги йирик АЭСларни ва бир қанча кам қувватли реакторларни қуриш назарда тутилган.

#қуёшэнергияси #шамолэнергияси #атомэнергияси
2021 йилда Қозоғистонда ҚТЭ электр энергияси ишлаб чиқариш 30 %га ошди

Натижада, электр энергияси ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида ҚТЭ томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг улуши бир йил аввалги 3 %га нисбатан 3,7 %ни ташкил этди, деб хабар бермоқда «EnergyProm» сайти.

2021 йилда ҚТЭ объектлари орасида электр энергияси ишлаб чиқаришнинг катта қисми шамол электр станцияларига тўғри келди – 1,8 миллиард кВт•с (ўтган йилга нисбатан 65 %га кўп). Қуёш электр станциялари эса 1,6 млрд кВт•с (21,6% ўсиш) энергия ишлаб чиқарди.

Қозоғистонда қайта тикланадиган энергия манбаларининг (ҚТЭ) ўрнатилган қуввати ўтган йили 23 %га ошди ва 2010 МВтни ташкил этди.

Шамол энергетикаси қуввати 40,6 %га ошиб, 684 МВтга етди. Қуёш энергияси ишлаб чиқариш ҳам йил давомида 13,8 %га ошди ва 2022 йил бошида 1037 МВтни ташкил этди.

#қуёшэнергияси #шамолэнергияси
Нидерландияда энергия сақлаш имкониятига эга гибрид шамол-қуёш электр станцияси ишга туширилди

Швециянинг «Vattenfall» энергетика компанияси фотоволтаик қуёш ва шамол электр станциялари ҳамда энергия сақлаш тизимини бирлаштирган биринчи «Haringvliet» гибрид электр станциясини ишга туширди.

«Haringvliet»нинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 140 ГВт•соатни ташкил қилади.

Гибрид станция Нидерландияда жойлашган бўлиб, 38 МВт қувватга эга фотоволтаик қуёш электр станцияси ва 22 МВт қувватга эга шамол станциясидан ташкил топган. Улар 288 дона литий-ион батареяларини электр энергия билан тўлдиради.

Бу тизим кичик кундалик ва мавсумий тебранишларда ҳам равон ишлаб чиқаришни таъминлайди. Қуёш ва шамол энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда энергия сақлаш тизимлари дунёда тобора оммалашиб бораётган ечимга айланиб бормоқда.

#шамолэнергияси #қуёшэнергияси
Шиша ўлчамидаги шамол турбинаси

Канаданинг «Kickstarter» стартап платформаси миниатюра параметрларига эга, «Shine», мини-шамол турбинаси ишлаб чиқаришни намойиш этди. Унинг ўрнатилган қуввати 40 ваттни ташкил этади.

Қурилма узунлиги 35 см бўлган бир литрли шиша идишга ўхшайди. У 60 см диаметрли парраклар билан жиҳозланган ва баландлиги 91,4 см бўлган тиргакларга эга. Мини-шамол турбинасининг оғирлиги 1,3 кгни ташкил қилади. 12 000 миллиампер-соат қувватга эга литий-ионли аккумулятор орқали шамол турбинаси учта мобил телефонни тўлиқ қувватлантира олади.

Қурилманинг ишлаши учун шамол тезлиги секундига 8 метрдан 28 метргача, ҳаво ҳарорати эса нолдан 40 даражагача бўлиши керак.

Қурилма ташқи макон учун жуда ҳам қулайдир.

📌 Аввалроқ оғирлиги 400 грамм бўлган дунёдаги энг кичик ГЭС ҳақида айтиб ўтган эдик.

#шамолэнергияси
Ҳиндистон илк қуёш-шамол электр станциясини намойиш этди

Ғарбий Ҳиндистонда илк қуёш-шамол электр станцияси фойдаланишга топширилди. Электр станцияси Ражастондаги Жайсалмер шаҳри яқинида қурилган.

390 МВт қувватга эга гибрид электр станцияси иккита асосий қайта тикланадиган энергия манбалари – шамол ва қуёш имкониятидан фойдаланади.

Бугунги кунда Ҳиндистоннинг қайта тикланадиган энергия қуввати 100 ГВтни ташкил этади, шундан 40 ГВт қуёш энергиясига тўғри келади. Ҳукумат томонидан қайта тикланадиган энергия манбаларининг умумий қувватини 2030 йилгача 450 ГВт га ошириш мақсад қилинган.

Ҳиндистон, шунингдек, мамлакатда атом энергетикаси қувватини 2031 йилгача 22,5 ГВт га оширишни режалаштирган.

#қуёшэнергияси #шамолэнергияси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥 Инсон томонидан ўзлаштирилган биринчи энергия манбаларидан бири шамол эканлигини биласизми?

Шамолдан фойдаланиш туфайли буюк географик кашфиётлар амалга оширилган ва жаҳон савдоси ривожланган. Вақт ўтиши билан одамлар шамолдан фойдаланиб, далаларни суғоришни, ғалла янчишни, кейинроқ эса электр энергиясини ишлаб чиқаришни ўргандилар.

Шамол тегирмонлари 4000 йил олдин қурила бошлаган шунингдек, Хитой ҳамда Форс кўрфазида шамол энергиясидан фойдаланиш биринчи бўлиб ўзлаштирилган.

Милоддан аввалги 200 йилларда Форс кўрфазида вертикал айланиш ўққа эга бўлган оддий шамол тегирмонлари ишлатилган.

Ундан ҳам олдин бундай тегирмонлар Хитойда донни майдалаш учун фойдаланилган.

Бундай тегирмонлар вертикал ўқ атрофида айланарди (юла каби) ва шамолда айланадиган ёғоч ўзакка қамиш боғламларини маҳкамлашдан иборат эди.

#буқизиқ #шамолэнергияси
Хитойнинг энг йирик шамол станцияси

Хитойнинг «China General Nuclear Power Group» (CGN) компанияси мамлакатнинг қуруқликдаги энг йирик шамол станциясини фойдаланишга топширди. Унинг қуввати 1 гигаваттни (ГВт) ташкил этади.

Мамлакат шамол турбиналарини ишга тушириш бўйича етакчиликни давом эттирмоқда. Ўтган йили қуруқликдаги шамол станцияларининг ўрнатилган қувватининг глобал даражада ўсиши натижасида ХХРнинг улуши 41 %ни (71,8 ГВтдан 29,5 ГВт) ва денгиздаги шамол генераторлари эса 82 %ни ташкил этди (21,3 ГВтдан 17,4 ГВт).

Шамол станцияси йилига 3 тераватт-соат (ТВт) электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда, бу эса йилига 2,5 миллион тонна карбонат ангидридни тежаш имконини беради.

Энергия 500 кВт қувватга эга юқори кучланишли линия ёрдамида умумий тармоққа юборилади.

#шамолэнергияси
Агар шамол турбинасини чақмоқ урса нима бўлади?

Техасда (АҚШ) шамол турбинасини чақмоқ урди. Шамол турбиналари чақмоқларга нисбатан заиф жойлашган, чунки улар ландшафтдан баланд қилиб қурилади. Бунинг оқибатлари шамол турбинаси учун ҳалокатли бўлиши мумкин.

Чақмоқ уриши тахминан 30 000 ºС ҳароратда бўлиб бу одатда ёнғин содир бўлишига сабаб бўлади. Бундай кучнинг электр разряди шамол генераторининг электроникасини куйдиради. Аммо турбиналар кўпинча чақмоқлардан ҳимоя қилиш тизимлари билан жиҳозланган бўлади. Аниқланишича, парраклар хизмат муддати давомида ўртача 20 марта чақмоқ уришига бардош бериши мумкин.

#шамолэнергияси #буқизиқ
Олмаота вилоятида янги шамол электр станцияси ишга туширилди

Олмаота вилоятининг Шелек коридорида йилига 50 МВт қувватга эга бўлган йирик шамол электр станцияси ишга туширилди. Янги ШЭС электр энергия тақчиллигини камайтиришга ёрдам беради.

Лойиҳа 25 та минорани ўз ичига олади ва уларда Даниянинг «VESTAS» компаниясига тегишли технология ва ускуналар қўлланилади.

Лойиҳани амалга ошириш 2019 йилда бошланган, аммо пандемия туфайли қурилиш тўхтатаб қолган эди. 2021 йилда лойиҳа қайта иш бошлади. Бугунги кунда лойиҳа Энергетика вазирлигининг энергия ишлаб чиқарувчи ташкилотлари рўйхатига киритилган.

#шамолэнергияси
⚙️ Дўстлар, бугун шамол генераторининг ишлаш тизими ҳақида маълумот берамиз

Шамол кучи роторни айлантирувчи парракларни ҳаракатга келтиради. Натижада, статор чулғами туфайли механик энергия электр токига айланади. Бундан ташқари, айланиш кучи ёрдамида батареяда сақланадиган электр энергияси ҳам ҳосил бўлади.

💨 Ҳаво оқими қанчалик кучли бўлса, парраклар шунчалик тез айланиб, кўпроқ энергия ишлаб чиқаради.

🎥 Бизнинг ушбу видеомиз орқали сиз шамол генератори нечта қисмдан иборат эканлигини ва унда нима учун айнан учта паррак мавжудлигини билиб олишингиз мумкин.

#шамолэнергияси
АҚШ океанда сузувчи шамол станцияларини кенгайтиришни режалаштирмоқда

АҚШ президенти маъмурияти денгиз шамол станцияларини ривожлантириш лойиҳасини бошлади. Сузувчи шамол станцияларини ривожлантириш учун аллақачон 50 миллион доллар ажратилган.

2035 йилгача 60 м.дан ортиқ чуқурликда 15 ГВт қувватни ўрнатиш режалаштирилди. Шамол энергетикасини ривожлантириш учун мос ҳудуд Орегона штатининг жанубий қирғоқлари ва Калифорниянинг шимолий қирғоқлари бўйлаб жойлашган.

Шунингдек, «Floating Offshore Wind Shot» лойиҳасини амалга ошириш жараёнида денгизда сузувчи шамол энергиясининг нархи 70 %га камаяди.

#шамолэнергияси
2026 йилгача Ўзбекистонда умумий қуввати 8000 МВт бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилмоқда.

💥Бизнинг янги инфографикамиз 2026 йилгача ишга тушириладиган, қурилаётган ва режалаштирилган қуёш ва шамол электр станциялари ҳақидаги тушунча беради.

#Ўзбекистон #қуёшэнергияси #шамолэнергияси
Ўзбекистонда йирик шамол электр станцияси қурилмоқда

Навоий вилоятининг Томдин туманида 500 МВт қувватга эга шамол электр станцияси қурилмоқда.

Станция йилига 1 миллиард 800 миллион кВт•с электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда. Бу эса йилига 540 миллион куб метр табиий газни тежаш ва атмосферага 720 минг тонна иссиқхона газлари чиқишининг олдини олади.

Қурилиш даврида 800 тагача янги иш ўрни яратилади. Лойиҳа 2024 йил охиригача фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

#Ўзбекистон #шамолэнергияси
Хитой шамол ва қуёш энергиясидан энергия олувчи гибрид денгиз электр станциясини ишга туширди

Хитой дунёда биринчи бўлиб бир вақтнинг ўзида шамол ва қуёш энергиясида ишлайдиган гибрид денгиз электр станциясини ишга туширди. Синовдан ўтказилгандан сўнг, лойиҳа минтақадаги гибрид денгиз электр станцияси қувватини 42 ГВтгача ошириши кутилмоқда.

Қуёш панеллари билан жиҳозланган дастлабки иккита солнинг максимал қуввати атиги 500 кВтни ташкил қилади. Солларда ҳосил бўлган қуёш энергияси шамол турбинаси минорасида ўрнатилган трансформаторга тетказиб берилади ва у ердан истеъмолчиларга узатилади. Келгуси йилда лойиҳани 20 МВт қувватга ошириш режалаштирилган.

#шамолэнергияси #қуёшэнергияси
Эйфел минорасида шамол турбинаси борлигини билармидингиз?

Электр энергияси ишлаб чиқариш учун Эйфел минорасига иккита кичик шамол турбинаси ўрнатилган. Улар миноранинг иккинчи қаватидан тахминан 120 метр баландликда жойлашган.

Биринчи қаватда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва у ерда савдо шохобчалари жойлашган. Турбиналар йилига 10 000 кВт•с қувват ишлаб чиқаради, бу эса янгиланган биринчи қаватни қувватлантириш учун етарли бўлиши керак.

Минорага қуёш батареялари ҳам ўрнатилади, уларнинг энергияси сувни иситиш учун сарфланади. Шунингдек, барча лампаларни светодиодларга алмаштириш ва техник эҳтиёжлар учун ёмғир сувини йиғиш ҳам режалаштирилган.

#шамолэнергияси #кунфакти
Хитой дунёдаги энг кучли шамол турбинасини қурмоқда

Шарқий Хитойнинг Фуцзян провинциясида дунёдаги энг катта қувват зичлигига эга денгизда шамол турбинаси қурилди. У 146 метрли марказий ўққа эга ва қувват зичлиги 16 мегаваттни ташкил этади.

Энг юқори шамол тезлигида турбина тўлиқ айланмадан кейин 34,2 кВт•с энергия ишлаб чиқариши мумкин. Йиллик электр энергия ишлаб чиқариш эса 66 млн.кВт•с. Бу кўрсатгич 36 минг хонадоннинг талабини қоплайди.

Станциянинг ишга туширилиши 22 минг тонна кўмирни тежаш ва атмосферага карбонат ангидрид газини чиқаришни 54 минг тоннага камайтириш имконини беради.

#шамолэнергияси
​​Биз 2022 йил учун шамол энергетикаси ҳақидаги энг қизиқарли маълумотлар тўпламини тақдим этамиз ⬇️

🌊 Хитой дунёдаги энг йирик денгиз шамол станциясини ишга туширди
🌊 Шамол турбинаси қандай ишлашини кўриб чиқамиз
🌊 Нидерландияда энергия сақлаш имкониятига эга гибрид шамол-қуёш электр станцияси ишга туширилди
🌊 Шиша идиш ўлчамидаги шамол трубинаси
🌊 Ҳиндистон биринчи қуёш-шамол электр станциясини тақдим этди
🌊 Инсон томонидан ўзлаштирилган биринчи энергия манбаларидан бири шамол энергияси эканлигини биласизми?
🌊 Хитойда энг катта шамол станцияси мавжуд
🌊 Шамол турбинасини чақмоқ урса нима бўлади?
🌊 Олмаота вилоятида янги шамол электр станцияси фойдаланишга топширилди
🌊 Шамол турбинасининг ишлаш тизими
🌊 2026 йилга бориб Ўзбекистонда умумий қуввати 8000 МВт бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилмоқда.
🌊 Хитой шамол ва қуёш энергиясидан энергия оладиган гибрид денгиз электр станциясини ишга туширди
🌊 Эйфел минорасида шамол турбинаси ўрнатилганлигини биласизми?

#шамолэнергияси