Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги навбатдаги мажлисида иштирок этди ва ташкилот доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифларни илгари сурди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Премьер-министра Республики Индия Нарендры Моди принял участие в очередном заседании Совета глав государств-членов ШОС, состоявшемся в формате видеоконференции, и выдвинул конкретные предложения по дальнейшему развитию сотрудничества в рамках организации.

#Mirziyoyev #sammit #ShHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сўровнома: Сайлов жараёнларидан қанчалик хабардорсиз? (видео)

👉 https://xabar.uz/kcca

📲Каналга қўшилинг:
https://t.me/xabaruzofficial
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Совета Глав государств-членов Шанхайской Организации Сотрудничества

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the Meeting of the Heads of the Member-States of the Shanghai Cooperation Organization

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💻 “Сайловчилар рўйхатида бормисиз?” хизматидан фойдаланиш тартиби

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЕТТИ ШАРШАРА, НОН ТОШ ТАРАҒАЙНИНГ СИНОАТЛАРГА БОЙ ТОҒЛАРИ...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 4 кун қолди

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қарзни ўз вақтида тўламаганлик учун жарима миқдори ижро ҳужжатидаги суммадан ошиши мумкин эмас

Жорий йил 4 июль куни Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, БҲМнинг 10 бараварига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ихтиёрий равишда ижро этиш учун белгиланган муддатда қарздор томонидан ижро этмаслик:

–фуқароларга БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 650 минг сўмгача);

–мансабдор шахсларга эса 10 бараваригача (3 млн 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Илгари жариманинг энг кам миқдори қатъий белгиланган бўлиб, фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан, мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан бошлаб жарима қўлланилган.

Шунингдек, маъмурий жарима суммаси ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан ошиши мумкин эмаслиги белгиланди.

Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Чоршанба маҳалласида ичимлик сув таъминоти яхшиланади

Чироқчи туманидаги "Чоршанба" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолини тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида замонавий сув иншооти қурилади. Ушбу ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун 3 миллиард 700 миллион сўм маблағ сарфланди.

Бугун туман ҳокими Нодир Эркаев ва "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ раҳбари Хуршид Усмоновлар "Асл Турон қурувчи" қурилиш ташкилоти томонидан бошланиши режалаштирилаётган сув иншоотининг қурилиш лойиҳа ҳужжатлари билан яқиндан танишди.

Иншоот маҳаллада яшовчи икки минг нафар зиёд аҳолининг тоза ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини беради. Бунинг учун ўн беш километрга яқин масофага қувурлар тортилади, сув иншооти биноси қурилиб, у об-ҳаётни фильтрлаб берувчи замонавий ускуналар билан жиҳозланади.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press
📊Qashqadaryo viloyatining yalpi hududiy mahsuloti qanchaga o‘sdi?

2023- yilning yanvar-mart oylari yakunlariga ko‘ra, Qashqadaryo viloyatida yalpi hududiy mahsulot (YAHM) hajmi 9 892,2 mlrd. so‘mni tashkil etdi va o‘tgan yilning mos davriga nisbatan 3,2 % ga o‘sdi.

YAHMning tarmoqlar tarkibida o‘sish sur’atlari: qishloq, o‘rmon va baliqchilik xo‘jaligida 102,9 % ni, sanoatda 103,2 % ni, qurilishda 100,1 % ni va xizmatlar sohasida 103,7 % ni tashkil etdi.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press
ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ – ТЕЖАМКОРЛИК ОМИЛИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича Чироқчи туманидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан амалий тадбирлар олиб борилаяпти. Замонавий сув тежовчи ускуналарни келтириш ва ўрнатиш тадбирлари “Омад старт” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Бугун туман ҳокими Нодир Эркаев туманнинг Бешчашма ҳудудидаги "Махмадалиев Жаҳонгир Шамсиддинович" фермер хўжалигида томчилатиб суғориш технологияларини ўрнатиш ишларини кўздан кечирди. Томчилатиб суғориш технологиялари фермер хўжалик ҳамда “Омад старт” МЧЖ ўртасида тузилган шартномалар асосида олиб борилмоқда.

Шунингдек, туман раҳбари хўжаликда ғўза парвариши борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, ғўза майдонларини бегона ўтлардан тозалаш, яганалаш, култивациялаш ва чеканкалаш ишларини тўлиқ якунлаш, ғўза зараркунандалари ҳамда касалликларига қарши кимёвий ишлов, суспензия сепиш каби кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press
"Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозори"да "Даладан дастурхонгача" тамойили асосида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги ярмаркаси орқали аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамёнбоп нархларда таклиф этилмоқда.

Бугун Чироқчи туманига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бўлими бошлиғи Бекзод Мирзакаримов бошчилигидаги ишчи гуруҳи вакиллари ташриф буюрди. Бекзод Мирзакаримов бошчилигидаги ишчи гуруҳ марказий деҳқон бозорида ташкил этилган ярмарка фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда масъул раҳбарларга ярмаркани янада ривожлантириш юзасидан тегишли топшириқ ва тавсиялар берди.

Чироқчилик деҳқон ва чорва фермерлари томонидан етиштирилган махсулотлар "Даладан дастурхонгача" тамойили асосида харидорларга етказиб берилмоқда. Ярмаркада арзонлаштирилган нархларда кунлик эҳтиёж махсулотлари харидорларга таклиф этилмоқда. Бу орқали эса бозорларимизда озиқ-овқат махсулотларининг барқарор нархлари таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press
Рахмонқулов Жамшид Алиқулович - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ж.Рахмонқулов тайинловга қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press
Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи Актамали Бешимқулов туманнинг "Қаҳрамон" маҳалласида мутасадди раҳбарлар иштирокида фуқаролар мурожаатларини тинглади.

Қабулда  фуқаролар моддий ёрдам ва бола пули бўйича, уй-жой масаласи, даволаниш масаласида ичимлик суви, уй-жой ҳужжатлари масаласи шунингдек, ишсизлик ва  бошқа масалалар бўйича ўз муаммолари билан иштирок этдилар.

Мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига  топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Мамлакатимизда фуқароларнинг мурожаатларига вақтида жавоб бериш, кўтарилган масалаларни ҳал қилиш бўйича ўзига хос тизим шакллантирилган.

Ўтказилаётган бундай учрашувлардан мақсад халқ ичига кириб бориш ва фуқароларни рози қилишдан иборат. Бу ҳақда 3-сектор раҳбари ёрдамчиси Абдуғани Хуррамов маълум қилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press