⚡️ДИҚҚАТ

Жорий йилнинг 6 июль куни П/С Ургулсой 35/10 Квда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши туфайли соат 09:00 дан 18:00 гача Янгиқишлоқ, Пахтаобод, Чимқўрғон, Истиқлол ва Зарбдор маҳаллаларида электр таъминотида узилишлар кузатилади.

Туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан олиб борилган таъмирлаш ишлардан сўнг, электр таъминоти қайта тикланади.

Туман электр таъминоти корхонаси маъмурияти ушбу ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизнинг ҳар қарич ери олтинга тенг. Унинг гўзал табиати, мусаффо ҳавоси, зилолдек тиниқ ва шифобахш сувлари ҳар қандай кишини ўзига мафтун этади. Шундай бетакрор гўзалликни асраб-авайлаш, келажак авлодга бус-бутунлигича етказиш ҳар биримизнинг унутилмас бурчимиздир...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 3 кун қолди

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кичик саноат зонаси ҳақиқий саноат ва даромад майдонига айланиши керак

Кичик саноат зоналари тадбиркорларнинг лойиҳаларини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамиятга эга. Ривожланган хорижий давлатларда кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш, саноатни технологик ривожланиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишнинг муҳим механизмларидан бири индустриал парклар, технополислар ва саноат зоналари ҳисобланади.

Шу мақсадда, вилоят ҳокими Муротжон Азимов Чироқчи туманига ташриф буюрди. Вилоят раҳбари туман ҳокими Нодир Эркаев  бошчилигида сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида туманнинг "Чироқчи" маҳалласида жойлашган кичик саноат зонасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Раҳбарлар саноат зонасида фаолият олиб бораётган "Чироқчи буюрсин текстел" корхонаси, қоғоз каробкалари ишлаб чиқараётган "Ko'ktosh paper box" МЧЖда фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, Туркия давлати ҳамкорлигида ташкил этилган "Record profit" тикув-тирикотаж йўналишида 700 иш ўрнига эга йирик саноат лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Вилоят ҳокими туман сектор раҳбари билан бўлган мулоқоти давомида тадбиркорларга Президентимиз яратиб берган имкониятлар асосида қўшимча қулайлик ва имконият яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва шу орқали ҳудуд саноат салоҳиятини ошириш ва иқтисодиётини мустаҳкамлашга эришиш бу орқали янги иш ўринлари яратиш кичик саноат зоналарини ҳақиқий ишлаб чиқариш ва саноат майдонига айланиши кераклигини таъкидлади.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
МАКТАБ БОҒИДА ЕТИШТИРИЛГАН ҲОСИЛ КАМ ДАРАОМАДЛИ ОИЛАЛАРГА ТАРҚАТИЛДИ

Туманнинг "Олмазор" маҳалласидаги 105-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳовлисида етиштирилган картошка ва саримсоқпиёз ҳосилини йиғиб-териб олинди.

- Мактаб боғида экилган экинлар ҳосилидан мактабда ишловчи ишчи-хизматчилар ҳамда маҳаллада яшовчи кам дараомадли оилаларга тарқатдик, - дейди мактаб директори Иргаш Оққўзиев.


Мактаб директорининг маълум қилишича, йиғиштириб олинган ҳосилдан тушган даромад мактабни янги ўқув йилига тайёрлаш ва таъмирлаш ишлари учун сарланади.

P/S: Мана буни "Чироқчи тажрибаси" дейиш мумкин.

𝐂𝐇𝐈𝐑𝐎𝐐𝐂𝐇𝐈 𝐎𝐕𝐎𝐙𝐈|𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟👇
https://t.me/CHIROQCHIOVOZI
Бугун 4-сектор раҳбари Ғанишер Караманов сектор ҳудудидаги маҳаллаларида фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиси, маҳалла раиси ва хотин-қизлар фаоллари ҳамда ёшлар етакчилари билан учрашди.

Сектор раҳбари ва маҳалла масъуллари ўртасида бўлган учрашувда хонадонбай тамойили асосида аҳоли муаммоларини ўрганиш ҳамда аҳолини тадбиркорликка ўргатиш борасида олиб борилган ишлар ҳам муҳокама қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press
Чироқчи тумани прокурори ёшлар ва уларнинг вакиллари билан учрашди

Чироқчи тумани прокурори Баҳодир Худойқулов туманнинг "Наврўз" маҳалласида ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирокида ёшлар ва уларнинг вакиллари билан учрашди.

Учрашувда давлатимиз томонидан ёшлар ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга берилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлар ва янги иш ўринлари, касб-хунарга ўргатиш ва йўналтириш, уларни ижимоий мухофаза қилиш, бўйича аниқ манзилли ишлар амалга оширилаётганига тўхтатилиб ўтилди.

Шундан сўнг, ёшлар мурожаатлари ва таклифларини билдиришди. Бандликни таъминлаш, тадбиркорлик учун кредит ажратиш ва бошқа ижтимоий масалалар юзасидан ёшлар мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат тингланиб, уларни ечими бўйича тегишли мутахассисларга топшириқ ва вазифалар берилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев туманнинг Пахтакор ҳудудидаги фермер хўжаликларининг ғалладан бўшаган майдонларига такрорий экин экиш ҳамда ғўза парвариши бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида фермер хўжалиги раислари билан учрашди.

Унда туман ҳокими ғалладан бўшаган майдонлардан самарали фойдаланган ҳолда темир, аёллар ва ёшлар дафтарларига киритилган ишсиз фуқароларга бўлиб бериш ҳамда бозоргир экспортбоп такрорий экин турларини экиш орқали уларнинг оилавий даромадларини яхшилашдан иборатлигини таъкидлаб, фуқароларга ерни унумдорлигидан келиб чиқиб, уларга қандай экин экиш бўйича амалий ёрдам бериш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берди.

Шунингдек, туман раҳбари ҳудуддаги фермер хўжаликларида ғўза парвариши борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Қишлоқ хўжалигида ишлар қизғин паллага кирди. Бугун бажариладиган барча агротехник тадбирлар эртага мўл ҳосил олишда катта аҳамиятга эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press