Музей истории г. Чирчика
446 subscribers
9.04K photos
479 videos
114 files
456 links
Данный канал освещяет историю г.Чирчика.

Админ: @AxiySaxiy
Download Telegram
#тарих

🔴🟠Қадимги Чоч тарихидан...

Қадимги Туроннинг иккинчи йирик сув манбаи ҳисобланган Сирдарёнинг ўрта ҳавзасида шаклланган Чоч – қадимда Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқий ҳудудларидаги йирик мулклардан бири бўлган.

📌Чирчиқ ва Оҳангарон воҳасидаги унумдор ерларни ўз ичига олган Тошкент воҳаси унинг маркази эди. Бу воҳа уч томондан, шимоли-ғарб, шарқ ва жануб томондан Ғарбий Тяншан, Чотқол ва Қурама тоғлари билан ўралган. Чочнинг тоғлари турли қимматбаҳо маъданларга бой бўлиши билан бирга чорвачиликнинг ривожи учун ҳам қулай эди.

🖋Географик жиҳатдан Чоч Марказий Осиё халқларининг савдо-иқтисодий ва маданий-этник чорраҳасидаги қулай жойда жойлашган бўлиб, бу ҳудуд зироаткор элатлар ва кўчманчи қабилалар яшайдиган даштлари яқинидаги фаол алоқалар зонаси эди.

Иккинчи томондан, Чотқол, Қурама ва Қорамозор тоғларидан қазиб олинадиган маъданларнинг, аввало, қимматбаҳо тошларнинг кўплиги ҳам воҳага хос хусусият эди. Чунончи, олтин, кумуш ва феруза Чочнинг Шарқ ва Европа мамлакатларига чиқазадиган асосий хомашёси ҳисобланган
.

⛺️Чоч-Илоқ воҳасининг қадимги тарихига назар ташлайдиган бўлсак, бу ерда дастлабки зироаткорлар тахминан бундан уч минг йил илгари пайдо бўлади. Мил. авв. IХ-VII асрларда ҳозирги Туябўғиз сув омбори ўрнида илк деҳқонларнинг манзилгоҳлари мавжуд эди. Уларнинг моддий маданияти Бургулик (Бурканлик) сой бўйидан илк маротаба аниқланиб, шу ном остидаги маданият сифатида фанга киритилган.

📜Илк ёзма манбалар Сирдарё-Яксарт ҳавзасини деҳқончилик аҳолиси ва кўчманчилар ўртасидаги чегара сифатида изоҳлайди. Страбоннинг маълумот беришича, Яксарт суғдийлар ва кўчманчиларни ажратиб туради. Дионисий Перигет эса Суғдиёна ортида Яксарт оқими бўйлаб саклар жойлашганлиги ҳақида ёзади.

📝Мил. авв. I минг йиллик Тошкент воҳасидаги кўчманчи аҳоли ҳақида маълумотларга эга бўлсак-да, Оҳангарон ва Чирчиқ воҳаларида Бургулик маданияти мисолида ўтроқлашган чорвадорлар масканлари кузатилади. Бу маданиятга оид тураржойлар ертўла ва ярим ертўлалардан иборат бўлса, моддий маданият буюмлари қўлда ишланган сопол идишлар, бронза меҳнат қуроллари, жанговар қуроллар ва тақинчоқлардан иборат. Уларнинг моддий маданияти ғарбда Сирдарёнинг чап қирғоғи, шарқда Еттисув, Олтой ва Сибиргача бўлган ҳудудлардаги маданият билан ўхшашлик топади.


@tarix_chorrahasida
Forwarded from Миршароп Ғофурович
#тарих

⁉️⁉️ИЛОҚ ЗАРБХОНАСИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

🖇Илоқ зарбхонаси – Илоқда танга пул зарб қилиш учун VII асрда Тункент шаҳрида қурилган корхона. Илоқ конларидан олтин ва кумушнинг кўп қазиб чиқарилиши танга зарб қилинадиган махсус корхона ташкил қилиш заруратини туғдирган.

💎Илоқда VIII-IX асрларда "Маъдан уш-Шош" зарбхонасида кўплаб кумуш дирҳамлар зарб этилган. Тангаларда соф кумушнинг кўплиги сабабли Илоқ тангалари IX-асрда бошқа мамлакатларга ҳам тарқалган.

🔍Археологик қазишларда шимолда Швеция ва Норвегиядан тортиб жанубда Арманистонгача бўлган ҳудудда Илоқ тангалари хазиналари топилган. Тарихий манбаларга кўра, X асрда Мовароуннаҳрда давлат зарбхоналари фақат Самарқандда ва Илоқнинг пойтахти Тункентдагина бўлган.

💰Илоқ зарбхонасида пуллар маҳаллий муомалалар учун мисдан, умумдавлат хазинаси учун қимматбаҳо металлардан зарб қилинган. Илоқ зарбхонасида чиқарилган охирги тангалар XI асрнинг иккинчи ярмига оид.

🏛 Чирчиқ шаҳар тарихи музейи.‌‌


#история

⁉️⁉️Знаете ли вы ?

🖇Метный двор Илока - предприятие, построенное в Тункенте в 7 веке для чеканки монет Илока. Большая добыча золота и серебра из Илокских рудников вызвала необходимость создания специального предприятия по чеканке монет.

💎Многие серебряные дирхемы были отчеканены на монетном дворе «Мадан уш-Шош» в Илаке в 8-9 веках. Из-за обилия чистого серебра в монетах монеты Илок распространились в другие страны в 9 веке.

🔍Археологические раскопки обнаружили клады монет Илок на территории от Швеции и Норвегии на севере до Армении на юге. Согласно историческим источникам, в 10 веке Мовароуннахр имел государственные монетные дворы только в Самарканде и Тункенте, столице Илака.

💰На монетном дворе Илак деньги чеканились из меди для местных сделок, а из драгоценных металлов для национальной казны. Последние монеты, выпущенные монетным двором Илак, относятся ко второй половине XI века.

🏛 Музей истории г.Чирчика.
#тарих

ҚУРАМАГА НОМНИ МЎҒУЛЛАР БЕРИШГАНМИ?

1290 йилнинг ёзида ҳозирги Ўзбекистон ҳудудининг шарқий ва марказий қисмлари Мўғиллар қўлига ўтади. Худойкентни вайрон қилгач вайрона устига ўтовларини тикиб икки йилга яқин Шош-Илоқда ҳукмронлик қилишади.

Мўғул ноибларидан бири Илоқнинг Керовчи қирларига ўтов тикиб Илоқни бошқаради. Мўғуллар даврида уруғ суриштириш кучайиб кетади.

Дарё қирғоқлари бўйлаб тарқалган қавмларни қурама деб атай бошлайдилар. Илоқ тизма тоғини биринчи маротаба Қурама тоғи деб, мўғуллар номлашган.

Баҳодир Розиқ ўғлининг
"Шош-Илоқ
тарихига оид этнографик лавҳалар" китобидан
#тарих

Ўзбекнинг 92 уруғи ҳақида шеърларда ва қиссаларда кўп эшитгансиз, аммо уларни тўлиқ номма-ном биласизми? Биз сизларга ушбу маълумотни ҳавола этамиз.

Ўзбекнинг 92 уруғи:

1. Минг
2. Юз
3. Қирқ
4. Жалойир
5. Сарой
6. Қўнғирот
7. Олчин
8. Арғун
9. Найман
10. Қипчоқ
11. Қалмоқ
12. Чақмоқ
13. Қирғиз
14. Қарлуқ
15. Турк
16. Туркман
17. Боёвут
18. Бурлан
19. Самарчиқ
20. Кабаша
21. Нужин
22. Килачи
23. Килакаш
24. Бурат, бурят
25. Убрат
26. Қиёт
27. Хитой
28. Қанғли
29. Урюз
30. Жунналахи
31. Қутучи
32. Отарчи
33. Пўлотчи
34. Жийит
35. Жуют
36. Жулжут
37. Турмаут
38. Ўймовут
39. Орлот
40. Керойит
41. Онгут
42. Тангут
43. Мангут
44. Жаловут
45. Мамасит
46. Меркит
47. Буркут
48. Қият
49. Қуралаш
50. Ўғлон
51. Қари
52. Араб
53. Илажи
54. Шибирғон
55. Кишлиқ
56. Гарай,гирей
57. Дурмен
58. Тобин
59. Тама
60. Рамадан
61. Уюшун
62. Бадай
63. Хафиз
64. Уюрчи
65. Журат
66. Татар
67. Ё‘рға
68. Баташ
69. Қовчин
70. Тумбай
71. Тилов
72. Кардори
73. Сахтиян
74. Қирғин
75. Ширин
76. Киркин
77. Чимбой
78. Чехилкас
79. Уйғур
80. Анар
81. Ябу
82. Тарғил
83. Тургак
84. Тейит
85. Қоҳат
86. Фақир
87. Қужалиқ
88. Шуран
89. Даражит
90. Шужат
91. Кимат
92. Ауган

🏛 Чирчиқ шаҳар тарихи музейи.‌‌

🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹

#история

О 92 родах узбеков вы много слышали в стихах и рассказах, но знаете ли вы их по именам? Мы отсылаем вас к этой информации.

92 рода узбеков:

1. Минг
2. Юз
3. Кирк
4. Джалойр
5. Сарай
6. Кунгират
7. Альчин
8. Аргун
9. Найман
10. Кипчак
11. Кальмак
12. Чакмак
13. Кыргыз
14. Карлук
15. Турк
16. Туркмен
17. Бойовут
18. Бурлан
19. Самарчик
20. Кабаша
21. Нуджин
22. Килачи
23. Килакаш
24. Бурат, Бурят
25. Убрат
26. Кият
27. Китай
28. Кангли
29. Урюз
30. Джунналахи
31. Кутучи
32. Атарчи
33. Пулатчи
34. Джийит
35. Джуют
36. Джулжют
37. Турмоут
38. Уймовут
39. Орлот
40. Керойит
41. Онгут
42. Тангут
43. Мангут
44. Джаловут
45. Мамасит
46. ​​Меркит
47. Орел
48. Кият
49. Куралаш
50. Углон
51. Кари
52. Араб
53. Иладжи
54. Шибиргон
55. Кишлик
56. Гарай,гирей
57. Дурман
58. Тобин
59. Тама
60. Рамадан
61. Уюшин
62. Бадай
63. Хафиз
64. Уюрчи
65. Джурат
66. Татар
67. Ярга
68. Баташ
69. Ковчин
70. Тумбай
71. Тилов
72. Кардори
73. Сахтян
74. Киргин
75. Ширин
76. Киркин
77. Чимбой
78. Чехилкас
79. Уйгур
80. Анар
81. Ябу
82. Таргил
83. Тиргак
84. Тейт
85. Кохат
86. Факир
87. Куджалик
88. Шуран
89. Дараджит
90. Шуджат
91. Кимат
92. Ауган

🏛 Музей истории г.Чирчика
ЧИРЧИҚ ШАХРИ "ЖАЛОЙИР"
МАХАЛЛАСИ НОМИНИНГ
ҚИСҚАЧА ТАРИХИ!

#тарих

🔹 ЖАЛОЙИРЛАР 🔹

🖇ЖАЛОЙИРЛАР, жалоирлар — туркий халқлардан бири. Рашидуддиннннт ёзишига кўра, Жалойирлар XII асрда Онон ва Керулен дарёлари бўйида яшашган. Улар 10 бўлакка (қабилага) бўлинган, ҳар бир қабиланинг ўз саркардаси (қабила бошлиғи) бўлган. Жалойирларнинг катта бир қисми кидонлар билан бўлган урушда енгилгач, Чингизхон аждодларига тобе бўлган.

🔖Чингизхон ҳукмронлиги даврида, Жалойирлардан бир қанча эътиборли беклар ва лашкарбошилар етишиб чиққан. XII асрнинг охири ва XIII асрнинг бошларида Жалойирларнинг катта қисми Еттисув ва Мовароуннаҳрнинг айрим вилоятлари (Оҳангарон водийси ва Хўжанд тумани) га кўчиб келиб ўрнашган. 1370 йилда Амир Темур бу гуруҳни ўзига тобе этади, аммо Жалойирлар тез-тез қўзғолон кўтариб туришган. 1376 йилдаги қўзғолон бостирилгач, улар бир қанча гуруҳларга ажратилиб, бир бўлаги Тошкент воҳасида қолдирилган, қолганлари Мовароуннаҳрнинг бир қанча туманларига (асосан, Зарафшон бўйларига) кўчирилган. Шу тарзда Амир Темур Ж. нинг Оҳангарон ва Хўжанд улусини тарқатиб юборади. Ўзбекистонда Жалойир номи билан боғлиқ қишлоқлар бор.

📍XIII аср давомида Жалойирларнинг катта бир гуруҳи Озарбайжон ва Ироққа кўчиб ўз давлатини барпо этганлар (қ. Жалойирийлар давлати).

🖌Ўрта Осиё ва Қозоғистонда яшовчи Жалойирлар кейинчалик ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ ва қирғиз миллатлари таркибига кирган. Қозоқлар таркибидаги Жалойирлар йирик уруғларга бўлинган: сирмоноқ, ориқтиним, бойчегир, қайчили, сигирчи, болғали, кучук, қорачопон, андас, қалпс, мирза, ўроқли, оқбўйим. Қирғизлар таркибида Жалойирларнинг кучук, минғитай, супатай уруғлари бўлган. Ўзбеклар таркибида Жалойирларнинг икки йирик қайчили ва болғали уруғлари ҳамда бир қанча уруғ бўлинмалари бўлган (қарғали, бошқирд, қароабудал, қоракўли, қорачопон, чувулдоқ, жастабан ва б.).

🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹
НАЗВАНИЕ МАХАЛЛИ
«ЖАЛОЙИР» г.ЧИРЧИКА
КРАТКАЯ ИСТОРИЯ!

#история

🔹 ЖАЛОЙИР 🔹

🖇ДЖАЛОЙИР, Джалуар — один из тюркских народов. По данным Рашидуддина, джалаирцы жили на берегах рек Онон и Керулен в XII веке. Они были разделены на 10 участков (племен), каждое племя имело своего старосту (вождя племени). После того, как большая часть джалаиров была освобождена в войне с кидонами, Чингисхан оказался в подчинении своих предков.

🔖 Во время правления Чингисхана из Джалаира вышел ряд знатных нищих и военачальников. В конце XII — начале XIII веков большое количество джалоиров переселилось в Еттисув и некоторые Моваруннахра (долина Охангарона и Худжентский район). В 1370 году Амир Темур подчинил себе эту группу, но джалаиры часто восставали.1376 года они были разделены на несколько групп, одну группу оставили в Ташкенте, а остальные переселили в несколько местах. Моваруннахра (главным образом, в Зарафшан). Таким образом, Амир Темур Дж. разгонит кланы Ахангарон и Ходженд. В Узбекистане есть села, связанные с именем Джалойира.

📍В 13 веке большая группа джалаиров переселилась в Азербайджан и Ирак и основала собственное государство (см. Государство джалаиров).

🖌Джалаиры, проживающие в Средней Азии и Казахстане, позже вошли в состав Узбекского, Казахского, Каракалпакского и Кыргызского народов. Джалойры у казахов делятся на крупные роды: сырманок, ориктиним, байчегир, кичили, пастушка, болгали, кучук, карачопон, андас, калпы, мирза, оракли, акбоим. Среди киргизов джалоирцев существовали роды Кучук, Мингитай и Супатай. Среди узбеков существовало два крупных рода джалаиров, кайчили и Болгали, а также несколько родовых подразделений (Каргали, Башкирды, Карабудал, Караколи, Карачопон, Чувулдок, Джастабан и др.).
#тарих

📍📍Қирғизқулоқ ёдгорлиги

🧷Ушбу ёдгорлик Чирчиқ дарёси ўнг қирғоғи, Чирчиқ шаҳридаги қуйи Комсомолъск посёлкаси рўпарасидаги жарликда жойлашган. Бу ҳудуд тарихи Чирчиқ шаҳар тарихи музейи ходимлари томонидан ўрганиб борилмоқда.

Қирғизқулоқ ёдгорлиги В.Д.Жуков томонидан 1935 йилда қайд этилган. Ёдгорлик тавсиф этилмаган, ўлчанмаган. Олинган материал эрамизнинг Х асрига мансуб. Ҳозирда қазиш ишлари ўтказилмаган.

🏛 Чирчиқ шаҳар тарихи музейи.‌‌

🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹

#история

📍📍Памятник Кыргызкулаку

🧷Этот памятник расположен в овраге на правом берегу реки Чирчик, напротив Нижнего Комсомольского поселка в городе Чирчик. Историю этой местности изучают сотрудники Чирчикского городского исторического музея.

Памятник «Кыргызскоухому» зафиксирован В. Д. Жуковым в 1935 году. Памятник не описан, не измерен. Полученный материал относится к X веку нашей эры. Раскопки в настоящее время не ведутся.

🏛 Музей истории города Чирчика
#тарих

🕌"ГУМБАЗ БОБО" МАҚБАРАСИ

🪔Гумбаз бобо мақбараси XI асрга мансуб бўлган меъморий  ёдгорлик бўлиб, 1929 йилда Облиқ ревкоми тилмочи (таржимон) бўлган А.Н.Актюрин томонидан бузиб ташланган.
1960 йил аҳоли ташаббуси ва хашар йўли билан қайта тикланган

📯Гумбаз бобо – Эрвали бобонинг отаси. У Яссавия тариқатининг намоёндаси, табобат ва тасаввуф оламининг таниқли вакилларидан бири эди. Унга атаб ер остида жойлашган чиллахона ва қабр устида янги мақбара қурилган.

(Тошкент вил.Ангрен ш.)

🏛 Чирчиқ шаҳар тарихи музейи.‌‌

🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹
#история

🕌🕌 «ГУМБАЗ БОБО»

🪔Гумбаз бобо – памятник архитектуры, относящийся к 11 веку, был снесен в 1929 году переводчиком Облик ревкома А. Н. Актюриным.
В 1960 году он был восстановлен по инициативе населения средствами " хашар"а.

( Ташкентская обл. г.Ангрен)

🏛 Музей истории г.Чирчика.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тарих

"Қарғалар учса қарайлик" қўшиғининг асл мазмуни.

1916 -1918 й.й Туркистондаги даҳшатли қирғини
.


🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹

#История

Оригинальное содержание песни «Қарғалар»,(вороны)

Страшная резня 1916-1918 г.г в Туркестане
#тарих

Александр Македонский Оҳангарон водийсида бўлганми?

Бу ҳақда халқ орасида айтиб келинаётган бир неча ривоят бор. Шулардан бири Искандарнинг хос одамлари Оҳангарон водийси, ҳозирги Ангрен кўмир кони ҳудудидаги Оҳурча деган ерга келадилар.
Улар шу ерда тунаб қоладилар. Ўша даврларда ер ости кўмир қатлами ёнаётган пайт экан ва ундан ис гази чиқиб, келган одамларнинг кўпчилиги эрталаб заҳарланиб ўлган. Ўзига келганлари эса "бу ерда ёвуз руҳ бор экан" деб қайтиб кетишган.

Абдумалик Раззоқовнинг "Оҳангарон гавҳарлари" китобидан.

🏛 Чирчиқ шаҳар тарихи музейи.‌‌

📚🔰

Был ли Александр Македонский в долине Охангарон?

В народе об этом ходит несколько историй. Один из них - особые люди Александра, которые приезжают в Огурчу в долине Охангарон, на территории современного угольного разреза Ангрена.
Они проведут здесь ночь. В те дни, когда горел подземный угольный пласт и из него выходил сажевый газ, большинство пришедших утром умирало от отравления. Опомнившиеся вернулись назад со словами: «Здесь злой дух».
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тарих_

🔶🔶Чорвоқ сув омбори сув билан тўлдирилишидан олдин қандай кўринишда бўлган?

🎞, 1943 йил.

🏛 Чирчиқ шаҳар тарихи музейи‌‌

🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹

🔶🔶 Как выглядел водоем Чарвак для скота до того, как его наполнили водой?

🎞, 1943 год.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тарих

Бухоро амирлигининг сўнгги амири Саид Олимхон (1880-1944) ва
Файзулла Хўжаев (1896-1938) нинг
тарих саҳифаларига муҳрланган реал тасвирлари.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тарих

🇺🇿Бухоро амирининг маблағига қурилган Санкт-Петербургдаги масжид ҳақида

🇷🇺О мечети в Петербурге, построенной на средства бухарского эмира

BUKHARA NEWS
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тарих

🇺🇿Бухородаги "Пойиостона" саройида Марказий Осиёнинг энг катта қул бозори жойлашганлигини билармидингиз?

🇷🇺Знаете ли вы, что самый большой невольничий рынок в Центральной Азии находился во дворце «Пойиостона» в Бухаре?
#Тарих

ҚАНҒ ДАВЛАТИ

⌛️Тарих -- бу барча миллатнинг ўзлигидир. Уни ўчириб ҳам, йўқотиб ҳам бўлмайди. У орқали авлодлар ота-боболарининг нақадар улуғ ва ватанпарвар бўлганини англашади. Бугун сизларга ҳавола етмоқчи бўлган тарихимиз ҳам бундан мустасно емас...

📕Қанғ давлати милоддан аввалги II асрдан милодий V асргача фаолият кўрсатган. Ҳудуди Чоч (Тошкент) воҳаси, Талас водийси ва Чу дарёсининг қуйи оқимида бўлган. Қанғ ябғуларнинг ёзги қароргоҳи Қоракўл (Иссиқкўл) да, қишгиси Оҳангарон водийсидаги Битан деган жойда бўлган.

🧮Иккала қароргоҳ оралиғи отда 7 кунлик йўл эди. Қанғ аҳолиси 600 минг киши, 120 минг уйли бўлган.

🌊Қанғ ўрта асрларда Харашкент деб аталган. У Оҳангарон дарёсининг бир тармоғи – Гижикен бўйида, Сирдарёга қуйилишидан 8 км юқорида, Оққўрғон тумани Калинин жамоа хўжалиги ҳудудидаги Қанқа тепалигида эди.

⚡️Қанғ Чоч (Тошкент) воҳасининг пойтахти бўлиб, у 1898 йилда В.Р.Верешагин, 1934 йилда М.Е.Массон, 1974 йилларда Ю.Ф.Буряков томонидан ўрганилган.