Музей истории г. Чирчика
446 subscribers
8.69K photos
444 videos
114 files
428 links
Данный канал освещяет историю г.Чирчика.

Админ: @AxiySaxiy
Download Telegram
#тарих

🔴🟠Қадимги Чоч тарихидан...

Қадимги Туроннинг иккинчи йирик сув манбаи ҳисобланган Сирдарёнинг ўрта ҳавзасида шаклланган Чоч – қадимда Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқий ҳудудларидаги йирик мулклардан бири бўлган.

📌Чирчиқ ва Оҳангарон воҳасидаги унумдор ерларни ўз ичига олган Тошкент воҳаси унинг маркази эди. Бу воҳа уч томондан, шимоли-ғарб, шарқ ва жануб томондан Ғарбий Тяншан, Чотқол ва Қурама тоғлари билан ўралган. Чочнинг тоғлари турли қимматбаҳо маъданларга бой бўлиши билан бирга чорвачиликнинг ривожи учун ҳам қулай эди.

🖋Географик жиҳатдан Чоч Марказий Осиё халқларининг савдо-иқтисодий ва маданий-этник чорраҳасидаги қулай жойда жойлашган бўлиб, бу ҳудуд зироаткор элатлар ва кўчманчи қабилалар яшайдиган даштлари яқинидаги фаол алоқалар зонаси эди.

Иккинчи томондан, Чотқол, Қурама ва Қорамозор тоғларидан қазиб олинадиган маъданларнинг, аввало, қимматбаҳо тошларнинг кўплиги ҳам воҳага хос хусусият эди. Чунончи, олтин, кумуш ва феруза Чочнинг Шарқ ва Европа мамлакатларига чиқазадиган асосий хомашёси ҳисобланган
.

⛺️Чоч-Илоқ воҳасининг қадимги тарихига назар ташлайдиган бўлсак, бу ерда дастлабки зироаткорлар тахминан бундан уч минг йил илгари пайдо бўлади. Мил. авв. IХ-VII асрларда ҳозирги Туябўғиз сув омбори ўрнида илк деҳқонларнинг манзилгоҳлари мавжуд эди. Уларнинг моддий маданияти Бургулик (Бурканлик) сой бўйидан илк маротаба аниқланиб, шу ном остидаги маданият сифатида фанга киритилган.

📜Илк ёзма манбалар Сирдарё-Яксарт ҳавзасини деҳқончилик аҳолиси ва кўчманчилар ўртасидаги чегара сифатида изоҳлайди. Страбоннинг маълумот беришича, Яксарт суғдийлар ва кўчманчиларни ажратиб туради. Дионисий Перигет эса Суғдиёна ортида Яксарт оқими бўйлаб саклар жойлашганлиги ҳақида ёзади.

📝Мил. авв. I минг йиллик Тошкент воҳасидаги кўчманчи аҳоли ҳақида маълумотларга эга бўлсак-да, Оҳангарон ва Чирчиқ воҳаларида Бургулик маданияти мисолида ўтроқлашган чорвадорлар масканлари кузатилади. Бу маданиятга оид тураржойлар ертўла ва ярим ертўлалардан иборат бўлса, моддий маданият буюмлари қўлда ишланган сопол идишлар, бронза меҳнат қуроллари, жанговар қуроллар ва тақинчоқлардан иборат. Уларнинг моддий маданияти ғарбда Сирдарёнинг чап қирғоғи, шарқда Еттисув, Олтой ва Сибиргача бўлган ҳудудлардаги маданият билан ўхшашлик топади.


@tarix_chorrahasida
Forwarded from Миршароп Ғофурович
#тарих

⁉️⁉️ИЛОҚ ЗАРБХОНАСИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

🖇Илоқ зарбхонаси – Илоқда танга пул зарб қилиш учун VII асрда Тункент шаҳрида қурилган корхона. Илоқ конларидан олтин ва кумушнинг кўп қазиб чиқарилиши танга зарб қилинадиган махсус корхона ташкил қилиш заруратини туғдирган.

💎Илоқда VIII-IX асрларда "Маъдан уш-Шош" зарбхонасида кўплаб кумуш дирҳамлар зарб этилган. Тангаларда соф кумушнинг кўплиги сабабли Илоқ тангалари IX-асрда бошқа мамлакатларга ҳам тарқалган.

🔍Археологик қазишларда шимолда Швеция ва Норвегиядан тортиб жанубда Арманистонгача бўлган ҳудудда Илоқ тангалари хазиналари топилган. Тарихий манбаларга кўра, X асрда Мовароуннаҳрда давлат зарбхоналари фақат Самарқандда ва Илоқнинг пойтахти Тункентдагина бўлган.

💰Илоқ зарбхонасида пуллар маҳаллий муомалалар учун мисдан, умумдавлат хазинаси учун қимматбаҳо металлардан зарб қилинган. Илоқ зарбхонасида чиқарилган охирги тангалар XI асрнинг иккинчи ярмига оид.

🏛 Чирчиқ шаҳар тарихи музейи.‌‌


#история

⁉️⁉️Знаете ли вы ?

🖇Метный двор Илока - предприятие, построенное в Тункенте в 7 веке для чеканки монет Илока. Большая добыча золота и серебра из Илокских рудников вызвала необходимость создания специального предприятия по чеканке монет.

💎Многие серебряные дирхемы были отчеканены на монетном дворе «Мадан уш-Шош» в Илаке в 8-9 веках. Из-за обилия чистого серебра в монетах монеты Илок распространились в другие страны в 9 веке.

🔍Археологические раскопки обнаружили клады монет Илок на территории от Швеции и Норвегии на севере до Армении на юге. Согласно историческим источникам, в 10 веке Мовароуннахр имел государственные монетные дворы только в Самарканде и Тункенте, столице Илака.

💰На монетном дворе Илак деньги чеканились из меди для местных сделок, а из драгоценных металлов для национальной казны. Последние монеты, выпущенные монетным двором Илак, относятся ко второй половине XI века.

🏛 Музей истории г.Чирчика.