Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
9.53K subscribers
45.6K photos
5.03K videos
24 files
7.85K links
Download Telegram
#Электр_таъминоти_тикланди

Чилонзор тумани Хайробод ва Хонтўпи маҳаллаларида электр таъминоти билан боғлиқ муаммо юзага келган эди.

Бугун туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли мутасаддилар ҳар икки маҳаллага бориб, муаммони ўрганди ва бартараф этиш чораларини кўрди.

Электр истеъмоли кескин ошганлиги туфайли трансформатордан чиққан кабелларга юклама тушиши натижасида кабеллар эриб кетганлиги туфайли вужудга келган носозлик тузатилди. Кабеллар янгисига алмаштирилди ва электр таъминоти тикланди.

Туман ҳокими бошчилигидаги барча масъул раҳбарлар куну-тун фаолиятини давом эттириб коммунал соҳада аҳолидан тушган мурожаатларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Электр_таъминоти_тикланди

Чилонзор туманида барча коммунал хизмат кўрсатиш тармоқлари 24 соатлик иш режимида тўхтовсиз фаолиятини давом эттирмоқда.

Жумладан, туман Электр тармоқлари корхонасининг 7 та бригадаси туну кун электр тизимида бўлаётган узулишларни бартараф этмоқда.

Жумладан, туманнинг 7 мавзесида жойлашган 7-, 24-, 25-, 34-,35-,45-, 54-кўп қаватли уйлардан кеча тунда тушган мурожаатлар ўз вақтида бартараф этилиб, ушбу уйларда электр таъминоти тикланди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Электр_таъминоти_тикланди

Чилонзор туманидаги Наққошлик кўчаси 8-сонли кўпқаватли уй аҳолисининг электр узилганлиги ҳақида мурожаати ўрганилганда юқори кучланишли ер ости кабелида носозлик бўлганлиги аниқланди. Бу ҳолатга тезкорлик билан чора кўрилиб, янги кабел олиб келиб ўрнатилди ва а 80 та хонадон электр энергияси билан таъминланди.

Аҳоли тунда ҳам фаолиятини узлуксиз давом эттириб муаммоларни бартараф этган барча ташкилотчиларга ва Электр тармоқлари ишчи ҳамда ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#24_соатлик_иш_жараёнида
#Электр_таъминоти_тикланди


☝️ Хабарингиз бор, туман ҳокимлигида коммунал хизматлар бўйича ташкил этилган штабда 24 соатлик иш жараёни давом этмоқда.

👉👉👉Жумладан, кеча тун давомида аҳолини электр қуввати билан таъминлашни яхшилаш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

⚡️“Боғзор” маҳалласидаги 35- ва 36-уйларга электр қувватини етказувчи 130 метрлик яроқсиз ҳолга келган кабел янгисига алмаштирилди ва ушбу кўпқаватли уйлар электр билан тўлиқ таъминланди;


⚡️“Боғзор” маҳалласидаги 31- ва 32-кўпқаватли уйларни электр қуввати билан таъминловчи 140 метрлик яроқсиз кабел янгисига алмаштирилди ва бу уйлар аҳолиси ҳам тўлиқ электр билан таъминланди;

⚡️Туманимизнинг 17-мавзесидаги 50- ва 52-сонли кўпқаватли уйларни электр қуввати билан таъминловчи носоз ҳолатга келган 80 метрлик кабел ҳам янгисига алмаштирилиб, мазкур кўпқаватли уй аҳолисига электр етказиб берилди;


⚡️17-мавзедаги 1- ва 2-кўпқаватли уйларга электр қуввати етказиб берувчи 120 метрлик кабелларда ҳам носозлик бўлганлиги туфайли янги кабел ўрнатилди ва уйлар аҳолисига электр етказилди;


⚡️17-мавзе 44- ва 45-кўпқаватли уйларни электр қуввати билан таъминловчи кабелларда эса монтаж ишлари олиб борилди;


⚡️“Бешқўрғон” маҳалласида ҳам юкламалар ортиб кетганлиги туфайли яроқсиз ҳолга келган трансформатор янгисига алмаштирилди;


⚡️Туман ФВБ биносига вақтинчалик кабел тортилиб, электр қуввати етказиб берилди.


👉👉👉Бундан ташқари, аҳоли томонидан йўлланган барча мурожаатлар туман ҳокими ва ўринбосарлари, тегишли мутасаддилар томонидан жойига чиқиб ўрганилиб, барча мурожаатлардаги муаммолар бартараф этилди.

👉👉👉Ҳозирда туманда юқори кучланишли кабелларда узилишлар йўқ, мавжуд 285 та трансформаторлар соз ҳолатди ишламоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Электр_таъминоти_тикланди

“Кичик Хирмонтепа” маҳалласи 23-уйнинг
электр таъминоти тикланди ва электр энергияси берилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муаммо_бартараф_этилмоқда

#Электр_таъминоти_тикланди

⚡️Чилонзор тумани “Меҳржон” маҳалласи 7- ва 8- кўпқаватли уйларнинг
электр таъминоти тикланди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Электр_таъминоти_тикланди

Чилонзор туманидаги “Кичик Хирмонтепа” маҳалласида электр тармоғида юзага келган носозлик туман электр тармоқлари корхонаси томонидан бартараф этилди ва аҳоли хонадонлари электр қуввати билан таъминланди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Электр_таъминоти_тикланди

⚡️Чилонзор тумани “Кичик Хирмонтепа” маҳалласи 24 “А”- уйда ҳам
электр қувватидаги узилишлар юзасидан мурожаат тушганди.

Айни манзилдаги трансформатордаги носозлик тузатилиб, аҳоли
электр қуввати билан таъминланди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Электр_таъминоти_тикланди

Чилонзор тумани 17- мавзесидаги
электр қувватидаги узилишлар юзасидан мурожаат тушганди.

Айни манзилдаги трансформатордаги носозлик тузатилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Электр_таъминоти_тикланди

⚡️Чилонзор тумани “Кичик Хирмонтепа” маҳалласи 24 “А”- уйда ҳам
электр қувватидаги узилишлар юзасидан мурожаат тушганди.

Айни манзилдаги трансформатордаги носозлик тузатилиб, аҳоли
электр қуввати билан таъминланди.


✍️«Hududiy elektr tarmoqlari» AJ Toshkent shahar filiali
Matbuot xizmati

Rasmiy kanalimiz👇👇👇
➡️
https://t.me/toshetk
#Электр_таъминоти_тикланди

Туманимиздаги "Бешқўрғон" маҳалласида янги генератор келтириб ўрнатилди ва аҳолига электр қуввати етказиб бериш тикланди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi