Петербургда «миллат аниқловчи» камералар ишлай бошлади
Таъкидланишича, полиция бундай тизим орқали мигрантлар тўпланган жойларни кузатиши ва «резина» квартираларни аниқлаши мумкин.
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида одамларнинг «миллатини аниқловчи» камералар ишлай бошлади. Бу ҳақда Ахборотлаштириш ва алоқа қўмитаси раиси ўринбосари Игор Никонов маълум қилди.
«Бизда таҳлилнинг бир тури бор - ирқ ва миллатнинг бир нечта турларини аниқлаш. Олти хил. Бу шаҳарнинг маълум ҳудудларида маълум гуруҳларнинг тўпланишини аниқлаш имконини беради. Ушбу маълумотлар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тегишли қарорлар қабул қилади», деди у.
Никонов сўзларига кўра, полиция бундай тизим орқали мигрантлар тўпланган жойларни кузатиши ва «резина» квартираларни аниқлаши мумкин. Айни пайтда 50 мингга яқин камера этник мансубликни аниқлаш функцияси билан жиҳозланган, бироқ ҳозирча аниқ натижалар йўқ.
«Жиноятларни очиш бўйича статистика фақат йил охирида аниқланади», деб аниқлик киритди Никонов.
Унинг сўзларига кўра, тизим ташқи кўринишнинг олтита шартли тоифасини таниб олишга қодир: Кавказ, Шарқий Осиё ва Марказий Осиё минтақалари аҳолиси, шунингдек, европаликлар, осиёликлар ва негроид ирқи вакиллари.
Санкт-Петербург расмийларининг бундай камераларни ўрнатиш режалари ҳақида 2025 йил февраль ойида хабар берилган эди. Шунда шаҳар миллатлараро муносабатлар қўмитаси раҳбари Олег Капитанов саккиз мингта кўча камерасида «шахснинг этник мансублигини аниқлаш» функцияси пайдо бўлишини айтган эди.
Манба: Kun.uz
⚡️ Chaqmoq — LIVE

“150 минг сўм учун урди” – Навоийда меҳмонхона эшик оғаси калтакланди
Навоий шаҳридаги Tinchlik Plaza меҳмонхонасида эшик оғаси бўлиб ишловчи 21 ёшли йигит мижоз томонидан калтакланди. Ҳолат ярим тунда, меҳмонхона ҳовлисида “PREZIDENT SOVG’ASI” деб ёзилган машина олдида содир бўлган. Ушбу машина паралимпиада чемпиони Элбек Султоновга тегишли экани маълум бўлди. Эшик оғасини спортчи билан бирга келган шахс урган.
Навоий шаҳридаги Tinchlik Plaza меҳмонхонаси ходими мижоз томонидан калтакланди. Kun.uz’га ушбу ҳолат акс этган видеолавҳа келиб тушди.
Видеолавҳада кўринишича, жанжал 21 август куни ярим тунда меҳмонхона ҳовлисида, “PREZIDENT SOVG’ASI” деб ёзилган машина олдида содир бўлган. Меҳмонхона ходими, 2004 йилда туғилган М.У. мижоз билан суҳбатлашиб турган, уларнинг олдига машинадан паралимпиада чемпиони Элбек Султонов тушиб келган. Шунда бояги шахс кутилмаганда М.У.нинг юз қисмига зарба берган. Йигит зарба кучидан ерга йиқилиб қолган.
Kun.uz М.У. билан суҳбатлашди. Унинг таъкидлашича, жанжалга 150 минг сўм пул сабаб бўлган.
“Меҳмонхонада эшик оғаси бўлиб ишлайман. Ўша куни спортчи Элбек Султонов ва унинг шериги, кейинчалик билишимча Сардор исмли йигит ресторанга мижоз сифатида келишганди. Улар чиқишаётганда официант менга “Буларга касса кўрсатиб юборинг, 150 минг сўм тўловлари бор”, деди. Улар ташқарига чиқишди, кетидан чиқдим. Ҳозир банк картасига ташлаб берамиз деди, кутиб турдим, аммо официант чиқавермади. Шунда улар кетамизга тушишди. Официант чиқиб, орани очмагунча кутиб туришим керак эди. Жанжал шундан чиқди. Сардор кутилмаганда уриб ташлади”, дейди йигит.
М.У.нинг қўшимча қилишича, у қарийб 10 кунга яқин шифохонада ётиб, даволанган. Бироқ ушбу даврда урган йигит келиб кечирим сўрамаган. Ҳолат акс этган видео тармоқларда тарқала бошлагач, шунингдек, олиб борилаётган тергов ҳаракатлари ортидан зўравон М.У.нинг уйига бориб, ота-онасидан кечирим сўраган.
“Меҳмонхонада бирга ишлайдиган йигитлар тез ёрдамга хабар беришган. Тез ёрдан келгунича урган шахслар қочиб кетган. М.У.нинг эса аҳволи оғирлашган. Ҳасан исмли ҳамкасби Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалига олиб борган. Навбатчи шифокор 1-2 та дори-дармон қилиб, жўнатиб юборган. Эртаси куни яна аҳволи оғирлашган ва ота-онаси қайта Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалига олиб борган. У ерда нейрохирург кўриб, ИИБга хабар берган. Бу орада урган йигитнинг шериги, яъни спортчи келиб, шифокор билан гаплашиб кетган. М.У. душанба куни “Бўйин юмшоқ тўқималари лат ейиши. Астено-невротик синдром” ташхиси билан чиқариб юборилган. Жума куни яна қайта касалхонага ётқизилди. Бош миясини МРТ қилиб, текшириб кўрдик, унда яққол бош мия чайқалиш ҳолати бор эди”, дейди М.У.нинг қариндошларидан бири.
Навоий ИИБ ахборот хизмати расмий маълумотига кўра, Кармана туманида яшовчи 1994 йилда туғилган С.А. ўз танишлари билан ресторанга овқатланишга борган.
“Фуқаро С.А. тўловни амалга оширган ва етмай қолган маълум миқдордаги пул маблағини машинадан олиб бериш учун ташқарига чиққан вақтида ресторанда ишловчи М.У. унинг олдига бориб, қолган тўлов пулини ҳам амалга оширишини сўраган. Спиртли ичимлик таъсирида бўлган С.А. ўзаро оғзаки тортишиб қолиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзига олдиндан таниш бўлмаган фуқаро М.У.ни ҳеч бир сабабларсиз қўли билан юз соҳасига уриб, тан жароҳати етказган”, дейилади ИИБ маълумотида.
Суриштирувлар давомида С.А. ресторанга спортчи Элбек Султонов билан бирга унинг машинасида боргани, ўзаро тортишув келиб чиққан жараёнда спортчи машинада бўлгани ва ҳолатга кейинчалик аралашиб, С.А.ни тинчлантиришга ҳаракат қилгани аниқланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиззахдаги туғуруқхонада эгизак чақалоқлардан бири ўғирлаб кетилди
Бу ишни қилган аёл юзига ниқоб таққан ҳолда туғуруқхона палатасига кирган ва шифокор сўраётганини айтиб, туғилганига 3 кун бўлган эгизак чақалоқлардан бирини кўтариб чиқиб кетган. Бола бир кундан сўнг топилган ва онасига қайтарилган. Болани ўғирлаб кетган аёл суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилинди.
Жиззахда фирибгарлик ва одам ўғирлаш жиноятини содир қилган аёл жиноий жазога тортилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.
Суд ҳукмида келтирилишича, Шароф Рашидов туманида яшовчи 31 ёшли Зайнаббиби Бобожонова бола асраб олмоқчи бўлиб юрган қўшнисининг ишончига кирган ва унга туғуруқхонадан чақалоқ олиб беришни ваъда қилган. Аёл бола олишда навбатни олдинга суриш, ҳужжатларни расмийлаштириш, соғломлиги ҳақида маълумотнома олиб бериш ва бошқа турли баҳоналар билан қўшнисининг жами 5 млн 550 минг сўм пул маблағини қўлга киритган.
Шундан сўнг Зайнаббиби Бобожонова 2025 йил 31 январ куни Жиззах шаҳри Ёшлик маҳалласидаги туғуруқхонага борган. Қўшнисига чақалоқни олиб чиқишини айтиб, туғуруқхонага кириб кетган.
Судда Зайнаббиби Бобожонова айбига тўлиқ иқрорлик билдирган ва қилмишидан пушаймонлигини айтиб, суддан енгиллик сўраган.
Шундан сўнг у аввалига туғуруқхона бош врачи олдига кирган ва бола олмоқчи эканини айтган. Бош врач аёлга бола асраб олиш учун васийлик кенгашига мурожаат қилиши кераклигини тушунтирган.
Зайнаббиби Бобожонова бош врач қабулидан чиқиб, ўша ерда шифокорларнинг ўзаро гапидан фуқаро Покиза Ҳамроева 3 кун аввал эгизак фарзандларни дунёга келтирганини, у 9-палатада эканини эшитган. Кейин ҳамширалардан суриштириб, бинодаги кузатув камералари ишламаслигини билиб олган. Зайнаббиби Бобожонова юзига ниқоб таққан ҳолда 9-палатага кириб борган ҳамда “эгизак туққан аёл ким?” деб сўраган. Хонадагилар Покиза Ҳамроевани кўрсатишган. Зайнаббиби ўзини шифокорнинг қизи сифатида таништириб, чақалоқларни шифокор кўрмоқчи эканини айтган ва эигзаклардан бирини кўтариб чиқиб кетган.
Аёл чақалоқни туғуруқхонадан олиб чиқиб, қўшнисига тутқазган ва ўзи уйига кетган. Эртаси куни қўшниси ижтимоий тармоқларда туғуруқхонадан чақалоқ ўғирлангани ҳақида тарқалган хабарни Зайнаббиби Бобожоновага кўрсатган. Аёл ИИБга қўнғироқ қилиб, чақалоқни у олиб келганини айтган.
Шу тариқа, бола ўз онасига қайтарилган. Зайнаббибига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, у қамоққа олинган.
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг ҳукми билан Зайнаббиби Бобожонова Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми ва 137-моддаси (одам ўғирлаш) 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган. Унга 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, ундан қўшниси фойдасига 5 млн 550 минг сўм ундириш белгиланган.
Жиззах вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими билан дастлабки суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

“Қўшним фарзанд кўрмагани учун бола асраб олмоқчи эди. 2024 йил 19 ноябр куни қўшним билан Жиззах шаҳрида жойлашган она ва бола скрининг марказига бордик. Ўзим ичкарига кириб чиқдим ва қўшнимга бола олиш навбати 36-навбатда эканини, агар 200 доллар берса 10-навбатга қўйиб, 2024 йил 10 декабрда болани олиш мумкинлигини айтдим. Қўшним мен айтган пластик картага 2 млн 550 минг сўм ташлаб берди.
Сўнг қўшнимдан болага соғломлиги тўғрисидаги маълумотнома олиб бериш учун деб 550 минг сўм, Тошкентдаги васийлик ходимларига ҳужжатларни имзолатиш учун деб 2 млн сўм, чақалоқ касал бўлгани, уни даволатишни айтиб 350 минг сўм, таксига деб 100 минг сўм пулларини алдаб олдим. Қўшним билан телефонда туғуруқхона бош врачи сифатида чақалоқ олиб бериш бўйича гаплашиб келдим.
2025 йил 31 январда қўшним менга телефон қилиб, Жиззах шаҳридаги туғуруқхонага келганини айтди ва “болани бугун олиб чиқайлик”, деди. Яна бош врачнинг номидан махфий рақам орқали қўнғироқ қилдим ва болани олиб кетишлари мумкинлигини айтдим. Шу куни соат 15:00 ларда қўшним турмуш ўртоғи ва бошқа қариндошлари билан машинада туғуруқхонага келди”, деган аёл суддаги кўрсатмасида.
Шундан сўнг у аввалига туғуруқхона бош врачи олдига кирган ва бола олмоқчи эканини айтган. Бош врач аёлга бола асраб олиш учун васийлик кенгашига мурожаат қилиши кераклигини тушунтирган.
Зайнаббиби Бобожонова бош врач қабулидан чиқиб, ўша ерда шифокорларнинг ўзаро гапидан фуқаро Покиза Ҳамроева 3 кун аввал эгизак фарзандларни дунёга келтирганини, у 9-палатада эканини эшитган. Кейин ҳамширалардан суриштириб, бинодаги кузатув камералари ишламаслигини билиб олган. Зайнаббиби Бобожонова юзига ниқоб таққан ҳолда 9-палатага кириб борган ҳамда “эгизак туққан аёл ким?” деб сўраган. Хонадагилар Покиза Ҳамроевани кўрсатишган. Зайнаббиби ўзини шифокорнинг қизи сифатида таништириб, чақалоқларни шифокор кўрмоқчи эканини айтган ва эигзаклардан бирини кўтариб чиқиб кетган.
Аёл чақалоқни туғуруқхонадан олиб чиқиб, қўшнисига тутқазган ва ўзи уйига кетган. Эртаси куни қўшниси ижтимоий тармоқларда туғуруқхонадан чақалоқ ўғирлангани ҳақида тарқалган хабарни Зайнаббиби Бобожоновага кўрсатган. Аёл ИИБга қўнғироқ қилиб, чақалоқни у олиб келганини айтган.
Шу тариқа, бола ўз онасига қайтарилган. Зайнаббибига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, у қамоққа олинган.
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг ҳукми билан Зайнаббиби Бобожонова Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми ва 137-моддаси (одам ўғирлаш) 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган. Унга 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, ундан қўшниси фойдасига 5 млн 550 минг сўм ундириш белгиланган.
Жиззах вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими билан дастлабки суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Манба: Kun.uz
⚡️ Chaqmoq — LIVE
Икки ёшли қизалоқ 6 соат машинада қолиб кетиб ҳалок бўлди: суд боғча мудирасига ҳукм ўқиди
Фожиа содир бўлган куни айбланувчи болаларни боғчага олиб келган ва ҳаммаси машинадан тушган-тушмаганини текширмаган. Қизалоқ ёпиқ автомобилда 6 соат қолиб кетиб, ҳалок бўлган.
Жорий йил 20 июнда Қашқадарё вилояти Касан тумани «Ушоқтепа» маҳалласида жойлашган хусусий боғчада икки ёшли қизалоқ ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
Суд материалларига кўра, 31 ёшли боғча мудираси тарбияланувчиларни уйларидан олиб келиб, яна олиб бориб қўйган. Унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган.
Фожиа содир бўлган куни у етти нафар болани боғчага олиб келган, аммо ўша куни болалар рўйхатини текширувчи тарбиячи ишга чиқмаган. Болаларнинг шовқини сабабли мудира диққатини йўқотган ва ҳамма болалар тушган-тушмаганини текширмаган.
Натижада икки ёшли қизалоқ машинада қолиб кетиб, ярим кун давомида ёпиқ ҳолда ҳавосиз қолган. Боланинг жасади ота уни машинанинг орқа ўриндиғидан топган.
Қарши шаҳар суди айбланувчин ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми бўйича айбдор деб топиб, унга 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Манба: UzNews.uz

Қарор қабул қилинди: Жиззахда катта ва кичик АЭС қурилиши бошланади - бош вазир ўринбосари
Ушбу станциялар 2035 йилга бориб йилига 15 миллиард киловатт-соатдан зиёд электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда.
Жиззах вилоятида қуввати 2 ГВт бўлган катта атом электр станцияси ва 110 МВт бўлган кичик атом электр станцияси қурилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев пайшанба куни Москвада бўлиб ўтган Глобал атом форуми йиғилишида маълум қилди.
Лойиҳа Россиянинг "Росатом" давлат корпорацияси билан ҳамкорликда амалга оширилади. Жиззах вилоятидаги битта майдонда 1 минг мегаваттли иккита катта қувватли ва 55 мегаваттли иккита кичик қувватли реакторлар қурилади. Бундай комбинацияланган ёндашув бир вақтнинг ўзида 2,1 гигаватт асосий генерация ва мослашувчан ўзгарувчан қувватларни беради.
Қайд этилишича, қарийб 525 гектар майдонда жойлашадиган станция 2035 йилга бориб йилига 15 миллиард киловатт-соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқаради. Яқин келажакда Ўзбекистонда тоза энергия улуши 40 фоиздан ошиши режалаштирилган ва атом электр станцияси бу мақсадга эришишда салмоқли ҳисса қўшади.
"Ўзатом" агентлиги директори Азим Ахмедхаджаевнинг сўзларига кўра, Жиззах вилоятидаги кичик қувватли атом электр станцияси қурилиш майдонида ер қазиш ишлари бошланган, барча тадқиқот ишлари якунланган. Лойиҳа хавфсизлик бўйича барча халқаро талаблар ва стандартларга жавоб бериши учун МАГАТЕ билан ҳамкорлик қилинмоқда.
"Атом соҳаси келажакни белгилайди ва Ўзбекистон учун бу мавзу айниқса долзарбдир. Мамлакатимизни ривожлантиришнинг кенг кўламли саноат технологик дастурини ҳисобга олган ҳолда, биз ўз аҳамиятига кўра энг йирик технологик ютуқ бўлган воқеалар арафасида турибмиз. Кичик модулли реакторларни жорий этишнинг кашшофи сифатида Ўзбекистон тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш майдонига айланиши мумкин," - деди у.
Форумда экспертлар, шунингдек, амалга оширилаётган ривожланиш моделини ҳисобга олган ҳолда турли давлатлар қандай технологик танловни амалга ошираётганини муҳокама қилдилар. Ресурслар, иқлим ва инфратузилма, географик ва иқтисодий воқеликни ҳисобга олган ҳолда мукаммал энергомиксни қандай қуриш бўйича ўз қарашлари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистонда ярим йил ичида 50 га яқин талабалар наркотик моддалар савдосида иштирок этгани аниқланди
Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази мамлакатда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва уларнинг ёшлар орасида тарқалиши ҳолатлари ҳақида маълум қилди.
Миллий марказнинг катта инспектори Муҳаммадқодир Маҳмудовнинг маълум қилишияа, жорий йилнинг олти ойи давомида олий таълим муассасаларининг 46 нафари талабаси наркотик моддалар савдосида иштирок этган.
Гиёҳвандлик воситаларининг истеъмоли ортгани сари наркожиноятлар сони ҳам ошиб бормоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакилларининг саъй-ҳаракати натижасида жорий йилда аниқланган наркожиноятлар ўтган йилга нисбатан 23 фоизга ошган.
"Авваллари гиёҳвандлик воситалари табиий кўринишда учраган бўлса, бугунги кунда турли маҳсулотлар таркибида, жумладан, ичимликлар, қувватлантирувчи озуқалар, қаҳва, ширинликлар ва шу каби маҳсулотлар таркибида учраётгани даҳшатлидир. Битта истеъмолдаёқ ўзига қарам қилувчи воситалар жинс, ёш, ижтимоий қатлам танламаяпти", — деди Маҳмудов.
Статистикага кўра, 2024 йил давомида 5 та нарколаборатория аниқланган бўлса, 2025 йилнинг ярмига келиб бу рақам 8 тага етган.
Маҳмудов таъкидлашича, замонавий наркотик моддалар таъсири аввалгидек тез намоён бўлмайди. Шу сабабдан ота-оналар кўпинча фарзандларининг гиёҳвандлик таъсирига тушганини дарҳол пайқамайдилар.
"Илгари “наркоман” деганда, кўз ости қорайган, томирларида игна излари бор одамлар тушунилган. Ҳозир эса наркотик истеъмол қилган ёшлар ҳаддан ортиқ серҳаракат, фаол ва сергак бўлиб қолади. Бу эса ота-оналарни шубҳалантирмаслиги турган гап. Боладаги ижобий ўзгариш барчани мамнун қилиб, унинг бирор модда истеъмол қилиши мумкинлиги ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмайди. Аммо бу вақтинча ҳолат. Вақт ўтиши билан пайдо бўлган оғриқлар, азоблар ва руҳиятдаги кескин ўзгариш айрим ёшларни суицидга бошлаётгани аянчлидир", — дея огоҳлантирди у.
Мухаммадкадир Маҳмудов фуқароларни, айниқса ота-оналарни фарзандларига эътиборли бўлишга ва бефарқ қолмасликка чақирди.

“Ҳаж–2026” мавсумида иштирок этиш учун янги тартиб жорий этилди
“Ҳаж–2026” мавсуми учун виза расмийлаштириш фақат расмий Nusuk платформаси орқали берилган тиббий сертификат мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади. Айрим касалликларга эга бўлган зиёратчилар ҳаж сафарига қўйилмайди.
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги “Ҳаж – 2026” мавсумида зиёратчида “Нусук” платформасидан олинган тиббий соғломлик тўғрисида гувоҳнома бўлган тақдирда унга ҳаж визаси берилиши ҳақида баёнот эълон қилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати хабар қилди.
Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаж сафари билан шуғулланувчи вазирлик ва идораларга ҳар бир зиёратчини синчковлик билан тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда ҳаж сафарига бориш лаёқатига мос келмайдиган касаллик бор-йўқлигини аниқлаш мажбуриятини юклади. Бу талаб ҳожилар хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлашга қаратилган.
Ҳаж-2026 ҳожилари диққатига:
Тиббий кўриклардан ўтмасдан ва тегишли гувоҳнома олмасдан ҳаж визасини расмийлаштириш имкони йўқ.
Баёнотда, қуйидаги касалликларга чалинган зиёратчилар ҳаж сафарига юборилмаслиги маълум қилинди:
— Диализ талаб қиладиган буйрак етишмовчилиги;
— Минимал жисмоний юкламада ҳам намоён бўлувчи юрак етишмовчилиги;
— Даврий ёки доимий равишда кислороддан фойдаланишни талаб қилувчи ўпканинг сурункали касалликлари;
— Жигар етишмовчилиги белгилари билан кечувчи жигар циррозининг оғир босқичи;
— Оғир руҳий ва неврологик бузилишлар;
— Қарилик деменцияси касалликлари;
—Ҳомиладорликнинг охирги уч ойи, шунингдек, юқори хавфга эга бўлган ҳар қандай ҳомиладорлик;
— Фаол юқумли касалликлар (шу жумладан, силнинг очиқ шакли, геморрагик иситмалар ва ҳоказо);
— Кимётерапия ёки бошқа иммунитетни сусайтирувчи муолажалар давомида кечаётган фаол онкологик касалликлар.
Саудия Ҳаж вазирлигининг мазкур талаблари бузилган ёки ёлғон маълумот берилган тақдирда, Ҳаж вазирлиги томонидан чоралар кўрилиши билдирилган.
“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши зиёратчиларни ушбу талабларга тўлиқ амал қилишга чақиради ҳамда ушбу талаблар ҳаж иштирокчиларининг ҳаётини ва саломатлигини сақлашга қаратилганини маълум қилади.

Ўзбекистонда 2026 йилдан бошлаб йўлдошли интернет операторларининг фаолияти йўлга қўйилади
Соҳани рағбатлантириш мақсадида сунъий интеллект орқали ишловчи интернет операторлари ер, мол-мулк, фойда ва қўшилган қиймат солиқларидан вақтинча озод қилинади.
Келгуси йилдан бошлаб Ўзбекистонда сунъий интеллект интернет операторлари фаолияти йўлга қўйилади ва улар олис ҳудудларда юқори тезликдаги интернетни таъминлайди. Улар 5 йил муддатга ер, мол-мулк, фойда ва қўшилган қиймат солиқларини тўлашдан озод қилинади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари, шунингдек, тармоқлар ва ҳудудларда сунъий интеллект инфратузилмасига ўсиб бораётган талабни фақат давлат маблағлари ҳисобидан қоплаб бўлмаслигини аниқ тушуниш кераклигини таъкидлади.
Келгусида IT-Парк лойиҳасининг бугун бошланган иккинчи босқичи доирасида Саудия Арабистонининг "Дата Volt" компанияси билан биргаликда 12 мегаватт қувватга эга 150 миллион долларлик маълумотлар маркази ишга туширилади.
Кейинги босқичда қўшимча 3 миллиард доллар инвестиция ҳисобига қувватларни 500 мегаваттга етказиш режалаштирилган.
Инвесторлар учун янада жозибадор шароитлар яратиш, замонавий суперкомпютер кластерлари ва дата-марказлар тармоғини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Бундай марказлар харажатларининг қарийб 70 фоизи электр энергиясига тўғри келгани сабабли, инвесторлар тарифларни пасайтириш масаласини кўтарди.
Бу борадаги ишларни Қорақалпоғистонда бошлашга қарор қилинди. Сунъий интеллект инфратузилмасига 100 миллион доллардан ортиқ сармоя киритаётган инвесторлар учун электр энергияси тарифи ҳар бир кВт/соат учун 5 центни ташкил этади. Шунингдек, уларга IT-Park имтиёзлари татбиқ этилади ва олиб кириладиган ускуналар божхона тўловларидан озод қилинади.

"Бу қадам сунъий интеллект соҳасида катта силжиш қилиш билан бирга, Қорақалпоғистон иқтисодиёти ривожига ҳам салмоқли ҳисса қўшади," - деди давлат раҳбари.
Манба: UzNews.uz
⚡️ Chaqmoq — LIVE
Россиянинг айрим ҳудудларида мигрантлар учун патент нархи ошади
2026 йил 1 январдан бошлаб Россиянинг аксарият ҳудудларида меҳнат муҳожирлари учун патент нархлари оширилади. Чет эл фуқаролари тўлайдиган ушбу тўловларнинг кўтарилиши ҳудудий бюджетлар даромадларини сезиларли даражада оширишга қаратилган. Бу ҳақда Asia Plus хабар берди.
Тьюмен вилоятида патент қиймати 22 фоизга ошиб, янги йилдан 11 471 рублни ташкил этади. Ҳозирда бу ҳудудда патент 9 385 рубль туради.
Камчатка ўлкасида ҳам нарх 9 мингдан 13 800 рублгача оширилади. Минтақавий қонун бўйича хорижий ишчилар учун коэффициент 2,9 дан 4,1 гача кўтарилади.
Иркутск вилоятида эса 2026 йилдан бошлаб патент учун ойлик тўлов 12 минг рубль этиб белгиланди, ҳозирда у 11 минг рубль.
Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида патент нархи 6 мингдан 8 минг рублгача ошади. Маҳаллий ҳокимиятлар бу борада қўшма қарор қабул қилган.
Новосибирскда чет эл фуқаролари учун патент қиймати 10 860 рублгача кўтарилади. Бу 2025 йилга нисбатан 11 фоизга (ёки 954 рублга) кўп. Расмийлар ҳисобига кўра, бу ўсиш вилоят бюджетига қўшимча 2,5 миллиард рубль олиб келади.
Краснодар ўлкасида нарх тахминан 59 фоизга ошиб, 2026 йилдан 27 минг рублни ташкил этади. Свердловск вилоятида эса ишловчи мигрантлар учун ойлик тўлов 7 500 дан 9 500 рублгача оширилади. Бу ўзгариш бюджетга 4 миллиард рублгача қўшимча даромад келтириши кутилмоқда.
Приморье ўлкаси парламенти ҳам 2026 йилдан бошлаб патент нархини 13 800 рублгача оширишни маъқуллади. Россияда меҳнат муҳожирлари учун патент тўловлари ҳар йили босқичма-босқич ошиб боради, тўлов миқдори эса минтақага қараб фарқ қилади.
Патент мигрантларга маълум ҳудуд ва фаолият соҳасида ишлаш ҳуқуқини беради. Буни олиш учун улар тахминан 30 минг рубль сарф қилиб ҳужжатлар тўпламини тайёрлаши керак. Ойлик тўловни ўз вақтида тўламаган мигрантлар Россияда яшаш ва ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин.

Навоийда ота ва бола ис газидан вафот этди
Кармана туманида бир оила ис газидан заҳарланди.
Жорий йилнинг 18 декабр куни Кармана туманида эр ва хотин, шунингдек уларнинг икки фарзанди ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда zamon.uz’га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Аниқланишича, С.Я. ва ўғли С.А. ухлаш мақсадида ошхонага, рафиқаси М.Я. эса иккинчи фарзанди А.А. билан ётоқхонада исиниш печини ёқиб, ухлаган вақти печнинг мўриларидан чиққан ис газидан заҳарланган.
Бунинг оқибатида ота ва ўғли воқеа жойида вафот этган. Оила бекаси ва яна бир фарзанд заҳарланиш ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра фуқаро ота-боланинг ўлими ис газидан ўткир заҳарланиш натижасида содир бўлганлиги аниқланган.
Шунингдек, ҳозирги кунда аёл ва унинг вояга етмаган фарзандининг аҳволи ўртача ҳолатда.
Ҳодиса содир бўлган жой тергов-тезкор гуруҳ томонидан кўздан кечирилиб, нарса ва ашёлар олиниб, тегишли экспертизалар тайинланган.

Янги йил арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи асоссиз оширилишининг олди олинади
Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларини Янги йил байрами арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги тўғрисида огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, қўмитаси томонидан Янги йил байрами арафасида кескин талаб ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича чакана савдо тармоқларига (“Korzinka”, “Маkrо”, “Havas”, “Барака”, Magnum, Ассорти, “B1” ва “Магнит”) етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириши, логистика харажатлари ва бошқа нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида қўмитани тезкор хабардор қилиб бориш, ҳамда етказиб берувчиларни нархларни асоссиз оширишга йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириб боришлари бўйича кўрсатмалар юборилди.
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари — аҳоли истеъмолининг асосий рационини ташкил қиладиган, улар бўйича ички бозорда талаб ва таклифларнинг мавсумий ҳамда бошқа кескин ўзгаришлари кузатиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари.
Буларга биринчи навбатда, гўшт (мол гўшти, қўй гўшти, парранда гўшти), ўсимлик ва ҳайвон ёғи, шакар, ғалла, ун, картошка, сабзи, бошпиёз ва рўйхати Республика комиссияси томонидан тасдиқланадиган бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари киради.
Бундан аввал Рақобат қўмитаси тадбиркорларни янги йил арафасида чегирмалар ва акциялар ўтказиш қоидаларига риоя қилишлари зарурлиги ҳақида огоҳлантирганди.
Манба: Daryo.uz

Наманганда тўйда 7 ёшли қизни зўрлаган эркак 18 йилга қамалди
Суд маҳкумни хавфли рецидивист деб топди, шу муносабат билан у дастлабки уч йилни қамоқда, қолган йилларни махсус тартибли колонияда ўтказади.
Аввалроқ, октябрь ойида Наманган вилоятидаги хонадонлардан бирида эркак тўй маросимида 2018 йилда туғилган қизни зўрлагани ҳақида хабар берган эдик.
Куни кеча Наманганда мазкур жиноят ишини кўриб чиқиш якунланди.
Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман суди судланувчи, 1987 йилда туғилган, муқаддам судланган Б.С.га нисбатан ҳукм чиқарди.
Суд жараёни ёпиқ режимда ўтказилди.
Суд ҳукмига кўра, Б.С. 2018 йилда туғилган вояга етмаган И.К.га нисбатан ЖКнинг 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми, 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми, 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
Жиноятлар мажмуи бўйича унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Бундан ташқари, ЖКнинг 34-моддаси 3-қисми "а" банди асосида Б.С. ўта хавфли рецидивист деб топилган. Шу муносабат билан у жазони оғирроқ шароитларда ўтайди ва муддатидан олдин озод қилиш имконияти минималлаштирилади.
Хусусан, суднинг ажримига кўра, маҳкум жазонинг дастлабки уч йилини қамоқда, қолган қисмини махсус тартибли колонияда ўтказади.

Ўзбекистонда “Телсартан H” дорисининг айрим сериялари бозордан қайтариб олинмоқда
Dr. Reddy’s Laboratories Ltd компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Телсартан H” дори воситасининг айрим сериялари муомаладан қайтариб олинмоқда. Бу ҳақда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонасидан келиб тушган расмий маълумотга таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, ишлаб чиқарувчи томонидан ўтказилган сифат назорати ва барқарорлик синовлари натижасида “Телсартан H 80 мг/12,5 мг” дори воситасининг C2501976 сериясида фаол модда — гидрохлоротиазид миқдори белгиланган меъёрлардан четга чиққани аниқланган. Ушбу ҳолат препаратнинг сифат кўрсаткичлари бўйича номувофиқлик сифатида баҳоланган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон ҳудудида муомалага киритилган C2501977 серияси бўйича фаол модда миқдорига оид бундай номувофиқлик қайд этилмаган. Бироқ мазкур серия номувофиқлик аниқланган серия билан бир хил ишлаб чиқариш лотига мансуб фаол моддадан тайёрлангани сабабли, дори воситалари муомаласи хавфсизлигини таъминлаш ва эҳтимолий хавфларнинг олдини олиш мақсадида профилактик чоралар доирасида бозордан қайтариб олинмоқда.
Шу муносабат билан, кўрсатилган сериядаги “Телсартан H 80 мг/12,5 мг” препаратини сотиб олган фуқаролардан ушбу дори воситасини истеъмол қилмаслик, агар мавжуд бўлса ундан фойдаланишни тўхтатиш ҳамда зарурат туғилганда даволовчи шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда муқобил дори воситасини танлаш сўралмоқда.

Ўзбекистонда боланинг фамилияси сифатида отасининг исмини ишлатишга рухсат бермоқчи
Депутатлар болага отасининг исми бўйича фамилия бериш имкониятини назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳозирги вақтда боланинг фамилияси ота-онасининг фамилияси ёки бобосининг исми бўйича аниқланади.
Ўзбекистонда ота исмини боланинг фамилияси сифатида ишлатишга рухсат берилиши мумкин. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар Оила кодексига тегишли қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилдилар.
Мазкур лойиҳа доирасида Оила кодексининг 69-моддасига қўшимча киритиш таклиф этилди. Унга кўра, боланинг фамилияси ота-онасининг фамилиясига қараб белгиланади ёки ота томонидан ҳам, она томонидан ҳам бобоси номидан ёзилади.
Адлия вазири ўринбосари Нўмон Муҳаммадиевнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда миллий анъаналарга кўра, ота ёки она томонидан болага кўпинча бобосининг исми бўйича фамилия берилади.
"Болага отасининг исми бўйича фамилия бериш имконияти йўқлиги қонунчилик нормаларининг турлича талқин қилинишига ва фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Масалан, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсларнинг фарзандлари ўз фарзандларига ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган отасининг фамилияси бўйича фамилия беришни хоҳламайди," - деди Нўмон Муҳаммадиев.
Унинг сўзларига кўра, бундай ҳолатларда ҳар куни 10-15 нафар ота-она гувоҳнома олгандан сўнг маълум вақт ўтгач, фарзандларининг фамилияси ва исмини ўзгартириб, туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувига ўзгартиришлар киритади.
Адлия вазири ўринбосари халқаро тажриба ўрганилганини ҳам маълум қилди. Хусусан, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, шунингдек, Туркманистонда болага отасининг ёки бобосининг исми бўйича фамилия бериш имконияти мавжуд.
Мазкур қонун лойиҳаси фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш, уларнинг хоҳиш-истакларини миллий ва диний анъаналаримизга мос равишда рўёбга чиқаришга қаратилган.

Рўйхатдан_ўтиш_учун_керак_бўладиган_ҳужжатлар_14_01_2025_1.docx
27.1 KB
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг биринчи босқичи 2026 йил 15 январдан онлайн тарзда саволномаларни тўлдиришда дастлабки зарур маълумотлар рўйхати.
⚡️ Chaqmoq — LIVE
⚡️ Chaqmoq — LIVE
🔞Фарғонада 14 ёшли қиз бир неча шахс томонидан жинсий зўравонликка учради
Учкўприк туманида 14 ёшли қиз бир неча шахс томонидан зўрланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари Фарғона вилояти ИИБ томонидан олиб борилмоқда.
Тармоқларда 2026 йил 9 январь куни Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида 14 ёшли қиз бир гуруҳ йигитлар томонидан жинсий зўравонликка учрагани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Қайд этилишича, қўлга олинган тўрт йигит 2002 йилда туғилган.
ИИВ хотин-қизлар ва болалар масалалари бўйича бошқарма бошлиғи Нилуфар Ғиёсованинг Gazeta’га тасдиқлашича, вояга етмаган 14 ёшли шахсга нисбатан содир этилган зўравонлик ҳолати юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 10 январь куни Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми (Номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Таъкидланишича, гумон қилинувчи шахслар Жиноят-процессуал Кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Суд томонидан уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари Фарғона вилояти ИИБ томонидан олиб борилмоқда.
Болалар омбудсманининг Gazeta`га маълум қилишича, мазкур жиноят ишига тегишли ҳолатларни батафсил очиқлаш бола манфаатига зид ҳисобланади. Болага оид маълумотлар ОАВда кенг тарқалиши жабрланувчи-боланинг ҳуқуқларига зарар етказади. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан ўз кузатувини олиб бораётганини қайд этди.

1 февралдан камбағал оилалар талабаларига контракт учун давлат ёрдами берилади
2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача қисми давлат томонидан қоплаб берилади. Ёрдам миқдори ижтимоий шартнома шартларининг бажарилишига қараб белгиланади ва бир ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги керак.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, 2026 йил 1 февралдан бошлаб «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали кўрсатиладиган айрим ижтимоий ёрдам турлари Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга ёшлар ижтимоий шартномаси асосида тақдим этилади.
Шу доирада, касбий ва олий таълимда таҳсил олаётган ўқувчи-талабалар учун тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача қисми қоплаб берилиши белгиланган. Бунда тўловлар ўқувчи-талаба билан тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Қайд этилишича, мазкур ёрдамнинг умумий миқдори бир ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим.
Мазкур тартиб президентнинг 2025 йил 20 ноябрдаги ПФ-222-сон фармонида назарда тутилган.

Ўзбекистонда ОТМ талабалари талабалар турар жойларида бепул яшашади
Бу грант ёки контрактда ўқишидан қатъи назар амалга оширилади. Фақат талабанинг оиласи “Ижтимоий реестр"га киритилган бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан айрим тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар жойларидаги (ТТЖ) яшаш харажатларини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тасдиқланди.
Ушбу имтиёздан «Ижтимоий реестр»га киритилган оилаларнинг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган фарзандлари фойдаланиши мумкин. Тўловлар талаба грант ёки контракт асосида ўқишидан қатъи назар амалга оширилади.
Қарорга кўра, талабалар ТТЖга устуворлик асосида, навбатсиз қабул қилинади. Агар давлат ётоқхонаси бўлмаса, талабалар давлат-хусусий шериклик асосида қурилган турар жойларга жойлаштирилиши мумкин. Тўловлар ҳар ойнинг 15-санасига қадар талабанинг банк пластик картасига ўтказиб берилади.
Давлат олий таълим ташкилотларининг талабалар турар жойида яшайдиган талабаларига ойлик тўловлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат олий таълим ташкилоти ҳамда талаба томонидан имзоланган шартнома мавжуд бўлган тақдирда, қоплаб берилади.
Талабгорларни аниқлаш ва рўйхатини шакллантириш
Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида комиссия томонидан талабгорлар рўйхати аниқланади.
Ариза берувчи ўқув йили учун талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш юзасидан ўзлари таълим оладиган олий таълим ташкилотининг ректори (филиал директори) номи ойнинг 7-санасига қадар ариза билан мурожаат қилади. Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар ушбу ой бўйича яшаш харажатларини қоплаб бериш учун кўриб чиқилмайди.
Ариза берувчи мустақил равишда комиссияга “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш ахборот тизими” (kontrakt.edu.uz) орқали ариза юборади. Ариза тегишли ўқув йили учун бир марта юборади.