challenge | esanova
22 subscribers
29 photos
мурожаат учун: @notessdd
ссылка: @esnvva
Download Telegram
китоб ўқиш, кўпроқ юришни одат қилиб бўлишди. ⚡️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
بسمالله

Челленж ўзи нега бизга керак?
Қандай фойдалари бор?
Ўзимиз қилсак бўлмайдими? — деган саволлар келган эди.

Аввало, интизомни кучайтириш ва одатларни шакллантириш учун челленжлар қилинади. Интизом ўзи нима дейдиган бўлсак, эшитилишидан оддий ва осон туюлиши мумкун, лекин ҳар куни бир ишни қайта-қайта қилишдан зерикиб, ярим йўлда ташлаб қўйишингиз мумкун. Масалан, ҳар куни эрта туриб, эрта ухлашни ўзингизга одат қилиб олсангиз, буни автоматик бажарасиз, тўғрими? Энди ўйлаб кўринг: бундай одатлардан сизда бир нечтаси бўлса, кунингиз қанчалар енгил ўтади.

Иккинчидан, назорат борлиги масъулиятни оширади. Self-study орқали яхши натижаларга эришганлар бор, лекин ҳамма ҳам улардай кучли бўла олмайди - бундай натижа учун қатъий интизом керак. Яна ўйлаб кўрайлик: кимдир вазифаларингизни текшириб турса, сизда масъулият ҳисси ошадими? Шу сабабдан ҳам, ўзингиз челленж қилганингиз билан, ҳисобот юбориб, уни таҳлил қилиб берадиган инсон бўлса, самарали бўлади.
Энди нега пулли деган саволга тўхталсам. Текинга берилган билимнинг қадри бўлмайди, шунинг учун кўпчилик уни эътиборсиз қолдиради - вақт эса топилмайди, давом эттирилмайди, охиригача етказилмайди. Инсон психологияси шунақа: пул тўлаган нарсангизга бошқача муносабатда бўласиз, чунки ортда турган “инвестиция” сизни давом эттиришга мажбур қилади.

Шу сабабдан ўзингизни ривожлантириш учун кичикми, катта­ми, курслардан пул аяманг. Бу ҳеч харажат эмас, ўзингизга қилган сармоя.