Central Bank of Uzbekistan
29.2K subscribers
6.55K photos
531 videos
3 files
7.96K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
Финтех хавфсизлиги масалаларига бағишланган форум

🔸Бугунги кунда рақамли технологиялар шиддат билан ривожланиб, замонавий технологик ечимлар ҳаётнинг барча соҳаларига кириб бормокда. Шу боис киберхавфсизлик ташкилотлар ва фойдаланувчилар учун долзарб масалага айланмоқда. Рақамлаштириш даври улкан имкониятларни тақдим этиш баробарида, фирибгарлик ва киберҳужумлар билан боғлиқ таҳдид ва хавфларни ҳам келтириб чиқариш эҳтимоли мавжуд. Айниқса, ижтимоий инжинирингдан фойдаланиб, содир этиладиган молиявий фирибгарликлар кенг тарқалган долзарб муаммо бўлиб, жисмоний шахслар ҳамда ташкилотлар фаолиятига хавф солиши мумкин.

🔸Шу муносабат билан Марказий банкда тижорат банклари, тўлов ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, халқаро компаниялар, шунингдек, киберхавфсизлик ва фирибгарликка қарши тизимлар соҳасидаги вендорлар иштирокида финтехда хавфсизлик масалаларига бағишланган икки кунлик форум бўлиб ўтди.

🔸Тадбир давомида банк карталаридан фойдаланиш билан боғлиқ фирибгарликнинг замонавий усуллари бўйича ечимлар тақдим этилди. Жумладан, долзарб трендлар ва содир этилган фирибгарликлар бўйича статистик маълумотлар эълон қилиниб, турли мамлакатларда фирибгарликнинг олдини олиш учун қўлланиладиган самарали усул ва стратегиялар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

🔸Шунингдек, форумда электрон тўлов тизимлари билан боғлиқ фирибгарлик турлари ва фирибгарлар томонидан маблағларни ўғирлаш усуллари таҳлил қилиниб, электрон тўловлар хавфсизлигини таъминлаш ва фойдаланувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган профилактика ва ҳимоя чоралари муҳокама қилинди.

🔸Биометрик идентификация тизимларидан фойдаланишда шахсий маълумотларни тўплаш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар ҳам иштирокчиларнинг диққат марказида бўлди. Мақсад –фойдаланувчи маълумотларининг махфийлиги ва ҳимоясини таъминлайдиган ишончли тамойиллар ва хавфсизлик чораларини ишлаб чиқишдир.

🔸Форум доирасида банк ва тўлов тизимлари учун молиявий жиноятларни аниқлаш ва олдини олиш, юқори даражадаги хавфсизлик ва қонуний талабларга риоя қилишни таъминлашга қаратилган комплекс ечимлар тақдим этилди.

#fintex #forum #kiberxavfsizlik

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin
"Рақамли трансформация ва ўзаро ҳамкорлик" – халқаро ПЛAС-Форумнинг бош мавзуси

2024 йилнинг 12–13 июнь кунлари пойтахтимиздаги "International Hotel Tashkent" меҳмонхонасида Марказий Осиё минтақасининг тармоқлараро муҳим тадбирларидан бири бўлиб ўтади.

Форумнинг стратегик мақсадлари – Ўзбекистон иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшиш, банк-молия технологиялари соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, маҳаллий ва халқаро янги лойиҳаларни татбиқ этиш, капитал бозори истиқболлари ҳамда киберхавфсизлик масалаларини муҳокама қилишдир.

Тадбир иштирокчилари икки кунлик қизиқарли мавзуларга оид дастур ҳамда истиқболли ечимлар ва хизматлар тақдимотининг кўргазмаси доирасида халқаро ва МДҲ мамлакатларидаги энг илғор компанияларнинг инновацион ишланмалари, шунингдек, улардан молиявий институтлар ва чакана савдо тармоқларининг фойдаланиш тажрибаси билан бевосита танишиш имконига эга бўлади.

🤩ПЛАС-Форумнинг асосий мавзулари билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

———

Международный ПЛАС-Форум «Цифровая трансформация и взаимодействие» - уже скоро!

12–13 июня 2024 года в Ташкенте в отеле "International Hotel Tashkent" состоится одно из ключевых межотраслевых мероприятий региона Центральной Азии.

Среди стратегических целей форума – содействие развитию экономики Узбекистана, развитие международного сотрудничества в сфере банковских и финансовых технологий, внедрение новых местных и международных проектов, обсуждение перспектив рынка капитала, а также вопросов кибербезопасности.

В рамках двухдневной программы конференции, круглых столов и представительной выставки современных решений и сервисов участники форума смогут напрямую ознакомиться с инновационными наработками наиболее продвинутых компаний мира и стран СНГ, а также с опытом их использования финансовыми институтами и торговыми сетями.

🤩Ознакомиться с ключевыми темами ПЛАС-Форума можно по ссылке.

#forum #fintex #riteyl #raqamlashtirish #форум #финтех #ритейл #цифровизация

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Марказий Осиёдаги Fintech ва рақамли технологиялар соҳасидаги энг йирик тадбир – Digital Uzbekistan 4-Халқаро ПЛАС-форуми бўлиб ўтмоқда

Тадбир Марказий банк, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси кўмагида ташкил этилди.

Минтақадаги энг йирик платформалардан бирида экспертлар давлат органлари, банк тизими ва чакана савдо ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, e-GOV, банк-молия технологиялари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, янги истиқболли лойиҳаларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилмоқдалар.

Форумда 2500 га яқин соҳа мутахассислари ва қизиқувчилар иштирок этмоқда. Тадбирда 120 дан ортиқ экспертлар ўз маърузаси билан сўзга чиқишади ва кўргазма қисмида дунёнинг 30 дан зиёд давлатидан 70 дан ортиқ иштирокчилар ўз маҳсулотлари, технологиялари ва хизматларини тақдим этишмоқда.

_________

В Ташкенте проходит крупнейшее событие в сфере финтеха и цифровых технологий в Центральной Азии – 4-й Международный ПЛАС-Форум Digital Uzbekistan

Мероприятие организовано при поддержке Центрального банка, Национального агентства перспективных проектов и Комитета по развитию конкуренции и защиты прав потребителей РУз.

На одной из крупнейших в регионе площадке эксперты обсуждают вопросы взаимодействия государственных структур, банковского сектора и торгового ритейла, продвижение международного сотрудничества в области eGOV, банкинга и финансовых технологий, а также развертывание новых перспективных проектов, в том числе международных.

В форуме принимают участие около 2500 делегатов. На мероприятии выступают более 120 спикеров, а в выставочной части свои продукты, технологии и сервисы представили свыше 70 экспонентов из более чем 30 стран мира.

#fintex #forum #kiberxavfsizlik #финтех #форум #кибербезопасность

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM