Central Bank of Uzbekistan
29.2K subscribers
6.55K photos
531 videos
3 files
7.96K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
Марказий банк ахбороти

🔸Сўнгги кунларда тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича белгиланган фоиз тўловидан ташқари қўшимча тўловлар ҳисобига кредитнинг ҳақиқатдаги нархи юқори бўлаётганлиги каби масалалар юзасидан ижтимоий тармоқларда турли хабарлар эълон қилинмоқда.

🔸Марказий банк ушбу хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

🔸Қарз олувчиларнинг кутилаётган қарз юкини аниқ белгилаш ҳамда кредит маҳсулотларини танлашда оқилона қарор қабул қилишлари учун бир қатор қоидалар амалиётга жорий қилинган.

🔸Хусусан, қарз олувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида:

▪️кредитлар бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдори қарз олувчи жисмоний шахсларнинг ўртача ойлик даромади миқдорига бўлган нисбати 50 фоиздан;
▪️барча кредит (микроқарз)лари бўйича ҳисобланадиган кунлик фоиз ставкаси 0,3 фоиздан;
▪️кредит (микроқарз) бўйича ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақи, пеня ва бошқа тўловлар миқдори йиллик қарз суммасининг ярмидан ошиб кетмаслиги белгиланган.

🔸Шунингдек, қарз олувчининг кредит (қарз) олиш билан боғлиқ тўловлари ҳисобга олинадиган кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаш амалиётга киритилган.

🔸Кредитнинг тўлиқ қийматига қарз олувчининг тўловлари, шу жумладан, учинчи шахслар фойдасига тўловлари, агар қарз олувчининг бундай тўловлар бўйича мажбурияти шартнома шартларидан келиб чиқса ёки кредит бериш бундай тўловларни амалга оширишга боғлиқ қилиб қўйилган бўлса киритилади.

🔸Ушбу кўрсаткич қарз олувчиларга турли банклар кредитларининг ҳақиқий баҳосини билишга ҳамда кредит маҳсулотини танлашда оқилона қарор қабул қилишга хизмат қилади.

🔸Қолаверса, потенциал қарз олувчи кредит олиш мақсадида банкка мурожаат этганда, банк мажбурий тартибда қарз олувчи билан биргаликда белгиланган шаклдаги кредитнинг асосий шартлари ҳақидаги ахборот варақасини тўлдириши лозим.

🔸Мазкур ахборот варақасининг шакли барча банклар учун бир хил бўлиб, бу қарз олувчига турли банкларда мавжуд кредитларнинг шартларини таққослаш ва ўзи учун мақбул бўлган вариантни танлаш имконини беради.

🔸Шу билан бирга, қарз олувчи банкларнинг кредит маҳсулотлари шартларини тушунишига молиявий саводхонлиги етишмаса ёки шартноманинг айрим бандлари бўйича маслаҳат олишни зарур деб ҳисобласа кредит шартномани имзо қўймасдан олдин танишиб чиқиш учун ўзи билан олиб кетишга ҳақли.

🔸Шунингдек, Марказий банк молиявий саводхонликни ошириш ва фуқароларнинг молиявий билимини шакллантириш мақсадида молия ва иқтисодиётга оид асосий кўникмаларни ўргатиб бориш учун finlit.uz веб-сайти ва телеграм каналини ишга туширган. Унда содда тилдаги иқтисодий тушунчалар, механизмлар, молиявий хизматлар мисоллар билан тушунтирилади ва кредитлардан фойдаланиш учун қарорларни қабул қилишда муҳим жиҳатлар бериб борилади.

Ҳурматли истеъмолчилар!

🔸Кредит сўраб банкка мурожаат этганингизда кредит олишдан олдин ташкилотнинг расмий веб-сайти орқали ўша кредит тури, шартлари, банк хизмат ҳақи миқдори ва бошқа маълумотлар, шу жумладан, кредит бўйича ахборот варақаси билан батафсил танишиб чиқиш, шунингдек, тушунмаган маълумотлар бўйича банкнинг колл-маркази ёки банк муассасасига ташриф буюрган ҳолда банк ходимларидан қизиқтирган саволларингизга жавоб олиш ва якунда банк хизматидан фойдаланиш бўйича қарор қабул қилишга чақиради.

Маълумот учун: жорий йил бошидан буён Анорбанк томонидан ажратилган микроқарз бўйича бевосита қарз олувчилардан Марказий банкка иккита расмий шикоят келиб тушган ва улар белгиланган тартибда кўриб чиқилган.

Шу билан бирга, Анорбанкка тақдим этаётган маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этилиши бўйича белгиланган қоидаларга риоя қилиши, шу жумладан, банк томонидан берилаётган реклама тусидаги ахборот истеъмолчининг ишончини суиистеъмол қилмайдиган тарзда ёки истеъмолчининг тажрибаси ва билими етишмаслигидан фойдаланишни кўзламаган ҳолда тақдим этилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸"Пул-кредит сиёсатининг 2023 йил ва 2024-2025 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари"нинг дастлабки концептуал лойиҳаси маъқулланди

🔸Ушбу ҳужжат лойиҳаси бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни қуйидаги манзилга жўнатишингиз мумкин: e-mail: achilov@cbu.uz

📖Ҳужжат лойиҳаси

———

🔸Одобрен предварительный концептуальный проект «Основных направлений денежно кредитной политики на 2023 год и период 2024-2025 годов"

🔸Вы можете отправить свои предложения и комментарии по адресу: e-mail: achilov@cbu.uz

📖Проект документа

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Марказий банк томонидан 2022 йил 9 ой якуни бўйича "Ипотека кредитлари шарҳи" тақдим этилди.

🏢👨‍👩‍👦
Мазкур шарҳда ипотека бозоридаги кредитлар ҳолати, янги тартибда ажратилаётган ипотека кредитлари ҳақида атрофлича маълумот ва таҳлиллар келтирилган.

➡️Батафсил ушбу ҳаволада

#шарҳ

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
2022 йил III чорак якуни бўйича банкларнинг молиявий ҳолати шарҳи тайёрланди

🔸Мазкур шарҳда кредитлаш ва кредит портфели сифати, ликвидлилик ҳамда рентабеллик кўрсаткичлари ҳақида атрофлича маълумот ва таҳлиллар келтирилган.

➡️Батафсил ушбу ҳаволада

#шарҳ #обзор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸2022 йил 1 ноябрь куни ўтказиладиган муомала даври 182 кун бўлган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида маълумот

———

🔸Информация о проведении 1 ноября 2022 года аукциона по размещению выпуска государственных ценных бумаг со сроком обращения 182 дня, номинированных в национальной валюте

#аукцион

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Ўзбекистонда банкларни давлат рўйхатига олиш ва лицензия бериш тартиби

🔸Ўзбекистонда янги банк очиш учун қандай талаблар белгиланган? Бунинг учун нималарга эътибор бериш керак?

🔸Келинг, республикамизда янги банк очишнинг ташкилий жиҳатларини кўриб чиқамиз.

Батафсил

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
🔸Марказий банк томонидан аҳолининг турли гуруҳлари истеъмол кайфиятини ўрганиш бўйича навбатдаги сўровлар ўтказилди.

🔸Ушбу ўрганишга респондентларнинг даромадлари ва харажатлари таркиби, мавжуд пул-маблағларини жамғаришга бўлган мойиллиги, шунингдек, уларнинг келгусида кредитга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ва таҳлил қилиш бўйича саволлар киритилган.

👉🏻Уларнинг натижалари асосида аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳи тайёрланди.

➡️Батафсил ушбу ҳаволада

#шарҳ

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
SWIFT вакиллари билан учрашув

🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида SWIFT халқаро банклараро маълумот алмашинуви ва тўловларни амалга ошириш тизими вакиллари билан учрашув ўтказилди.

🔸Учрашувда SWIFT тизимидан фойдаланиш жиҳатлари ва банкларнинг SWIFT хабарлари тўлов тоифаларини ISO 20022 стандартига ўтказишга тайёрлиги муҳокама қилинди.

🔸SWIFT вакиллари Марказий банкка Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан транзакцияларни текшириш даражасининг ижобий ҳолати ҳақида маълумот беришди.

🔸Томонлар тўловларнинг шаффофлиги ва тезлигини таъминлайдиган GPI (Global Payments Innovation) ташаббусини, шунингдек, тўловни қайта ишлаш вақтини қисқартиришга қаратилган SWIFT Go платформасини ва банкларда транзакцияларни амалга оширишда ҳимояни яхшилашга хизмат қиладиган PCS (Payment Controls System) тўловларни бошқариш тизими имкониятларини ҳам кўриб чиқдилар.

———

Проведена встреча с представителями SWIFT

🔸В Центральном банке Республики Узбекистан прошла встреча с делегацией международной межбанковской системы передачи информации и совершения платежей SWIFT.

🔸В ходе встречи стороны обсудили аспекты использования системы SWIFT и готовность банков к миграции платёжных категорий сообщений SWIFT на стандарт ISO 20022.

🔸Представители SWIFT проинформировали Центральный банк о положительном статусе уровня проверки транзакций банками Республики Узбекистан.

🔸Стороны рассмотрели инициативу GPI (Global Payments Innovation), обеспечивающую прозрачность и скорость платежей, также платформу SWIFT Go, которая направлена на сокращение времени обработки платежей и систему контроля платежей PCS (Payment Controls System), позволяющую банкам улучшить защиту при осуществлении транзакций.

#халқаро_ҳамкорлик #международное_сотрудничество

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
2022 йилнинг III чораги учун бизнес кайфияти шарҳи тайёрланди

🔸Ушбу шарҳ Марказий банк томонидан 2022 йилнинг III чораги давомида мамлакатда шаклланган бизнес кайфиятни ўрганиш мақсадида 2022 йилнинг октябрь ойида ҳудудларда ўтказилган сўров натижалари асосида тайёрланди.

🔸Сўровда иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият юритувчи 1,5 мингга яқин тадбиркорлар ижтимоий тармоқлар орқали иштирок этишди. Бунда, тадбиркорлик фаолиятининг имкон қадар кўпроқ йўналишларини қамраб олиш орқали репрезентативликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

➡️Батафсил ушбу ҳаволада

#шарҳ

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin