Central Bank of Uzbekistan
29.5K subscribers
6.6K photos
532 videos
3 files
8K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
🔸“Taraqqiyot formulasi" ko'rsatuvining navbatdagi soni "Kiberxavfsizlik: XXІ asr firibidan ogoh bo'ling!" mavzusiga bag'ishlandi.

🔸Unda Markaziy bankning Xavfsizlik va axborotni muhofaza qilish departamenti direktori o'rinbosari Olimjon Tolipov hamda To'lov tizimlari departamenti boshqarma boshlig'i o'rinbosari Xushvaqt Azizov qatnashib, mavzu yuzasidan o'z fikr-mulohazalarini bildirishdi.

📹https://youtu.be/uR2kTUgxpAI

#kibertahdid #kiberxavfsizlik

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Group-IB мутахассислари иштирокида семинар-тренинг

🔸Марказий банкда Group-IB киберхавфсизлик соҳасидаги халқаро компания билан ҳамкорликда “Молия тизимидаги фирибгарлик турлари ва унга қарши курашиш усуллари. Group-IB экспертизаси” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Унда Марказий банк, тижорат банклари вакиллари ва компания экспертлари иштирок этди.

🔸Семинарда фирибгарлик шакллари ва банк соҳасидаги хатарларни минималлаштириш усуллари, тўлов тизимлари орқали фирибгарлик, ижтимоий инженерия, фирибгарлик қўнғироқлари, қурилмага масофадан кириш, ҳисобни ўғирлаш ва шу каби бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

🔸Муҳокамалар давомида виртуал “тузоқлар”, интернетдаги фирибгарлик қурбонига айланиб қолмаслик учун нима қилиш кераклиги ва виртуал молиявий фирибгарлик имкониятлари ҳақидаги маълумотларга алоҳида эътибор қаратилди.

🔸Семинар орқали иштирокчилар амалий тажриба тўплаб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Маълумот учун: Group-IB киберхавфсизлик соҳасидаги халқаро компания киберҳужумларнинг олдини олиш, фирибгарликка қарши курашиш ва брендларни рақамли хавфлардан ҳимоя қилиш билан шуғулланади.

———

Семинар-тренинг с участием экспертов компании Group-IB

🔸В Центральном банке проведен семинар-тренинг, организованный совместно с международной компанией в сфере кибербезопасности Group-IB на тему «Виды мошенничества в финансовом секторе и методы противодействия. Экспертиза Group-IB». В нем приняли участие представители Центрального банка, коммерческих банков и эксперты компании.

🔸На семинаре был рассмотрен широкий спектр вопросов, в том числе, формы мошенничества и способы минимизации рисков в банковской сфере, мошенничество с помощью платежных систем, социальная инженерия, мошеннические звонки, удаленный доступ к устройству, кража аккаунта и др.

🔸В ходе обсуждений, особый акцент был сделан на умение распознавать виртуальные «ловушки», мошенничество в интернете, знание о возможностях виртуального финансового мошенничества и что нужно делать, чтобы не стать жертвой мошенников.

🔸В завершении семинара участники получили практический опыт и ответы на интересующие их вопросы.

Справочно: Group-IB — международная компания в сфере кибербезопасности. Занимается предотвращением кибератак, борьбой с мошенничеством и защитой брендов от цифровых рисков.

#kiberxavfsizlik #seminar_trening #кибербезопасность #семинар_тренинг

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Марказий банк ва “Trend micro” ўртасида англашув меморандуми имзоланди

🔸Марказий банкда “Trend micro” компанияси ҳамкорлигида “Молия соҳасида ахборот хавфсизлиги” мавзуида ўқув-тренинг бўлиб ўтди. Тадбирда бугунги кунда ахборот ва киберхавфсизликнинг долзарблиги ортиб бораётганлиги қайд этилиб, бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва информацион технологиялар соҳасида платформалар хавфсизлигини ҳимоя қилиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

🔸Шунингдек, тренингда банк ва тўлов тизимлари соҳасида киберхавфсизликни таъминлаш, хавфсизлик тизимларини автоматлаштиришни жадаллаштириш, антивирус тизимларининг афзалликлари хусусида ҳам маълумот берилиб, “Сўнгги нуқталаргача ҳимоя қилиш технологиялари”, “Бизнес нуқтаи назаридан киберхавфсизликка янгича қараш” каби мавзуларда тақдимотлар ўтказилди.

🔸Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва “Trend micro” ўртасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат банк ва тўлов тизимлари соҳасида киберҳужумларга қарши курашиш ва ташкилотларнинг ахборот хавфсизлиги даражасини ошириш масалалари юзасидан ўзаро ҳамкорликни ташкил этишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

———

Между Центральным банком и «Тренд микро» подписан меморандум о взаимопонимании

🔸В Центральном банке совместно с компанией Trend Micro прошел семинар-тренинг на тему «Информационная безопасность в финансовой сфере». На мероприятии была отмечена растущая на сегодняшний день актуальность информационной и кибербезопасности, подчеркнута работа, проводимая в этом направлении, существующие проблемы и необходимость защиты безопасности платформ в сфере информационных технологий.

🔸На семинар-тренинге также была представлена информация об обеспечении кибербезопасности в области банковских и платежных систем, ускорении автоматизации систем безопасности, преимуществах антивирусных систем, были проведены презентации на такие темы, как «Технологии защиты до конечных точек», «Новый взгляд на кибербезопасность с точки зрения бизнеса».

🔸По итогам мероприятия был подписан Меморандум о взаимопонимании между Центральным банком Республики Узбекистан и Trend Micro. Данный документ служит важной основой для организации взаимодействия в сфере банковских и платежных систем по вопросам противодействия кибератакам и повышения уровня информационной безопасности организаций.

#xalqaro_hamkorlik #kiberxavfsizlik #международное_сотрудничество #кибербезопасность

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Финтех хавфсизлиги масалаларига бағишланган форум

🔸Бугунги кунда рақамли технологиялар шиддат билан ривожланиб, замонавий технологик ечимлар ҳаётнинг барча соҳаларига кириб бормокда. Шу боис киберхавфсизлик ташкилотлар ва фойдаланувчилар учун долзарб масалага айланмоқда. Рақамлаштириш даври улкан имкониятларни тақдим этиш баробарида, фирибгарлик ва киберҳужумлар билан боғлиқ таҳдид ва хавфларни ҳам келтириб чиқариш эҳтимоли мавжуд. Айниқса, ижтимоий инжинирингдан фойдаланиб, содир этиладиган молиявий фирибгарликлар кенг тарқалган долзарб муаммо бўлиб, жисмоний шахслар ҳамда ташкилотлар фаолиятига хавф солиши мумкин.

🔸Шу муносабат билан Марказий банкда тижорат банклари, тўлов ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, халқаро компаниялар, шунингдек, киберхавфсизлик ва фирибгарликка қарши тизимлар соҳасидаги вендорлар иштирокида финтехда хавфсизлик масалаларига бағишланган икки кунлик форум бўлиб ўтди.

🔸Тадбир давомида банк карталаридан фойдаланиш билан боғлиқ фирибгарликнинг замонавий усуллари бўйича ечимлар тақдим этилди. Жумладан, долзарб трендлар ва содир этилган фирибгарликлар бўйича статистик маълумотлар эълон қилиниб, турли мамлакатларда фирибгарликнинг олдини олиш учун қўлланиладиган самарали усул ва стратегиялар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

🔸Шунингдек, форумда электрон тўлов тизимлари билан боғлиқ фирибгарлик турлари ва фирибгарлар томонидан маблағларни ўғирлаш усуллари таҳлил қилиниб, электрон тўловлар хавфсизлигини таъминлаш ва фойдаланувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган профилактика ва ҳимоя чоралари муҳокама қилинди.

🔸Биометрик идентификация тизимларидан фойдаланишда шахсий маълумотларни тўплаш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар ҳам иштирокчиларнинг диққат марказида бўлди. Мақсад –фойдаланувчи маълумотларининг махфийлиги ва ҳимоясини таъминлайдиган ишончли тамойиллар ва хавфсизлик чораларини ишлаб чиқишдир.

🔸Форум доирасида банк ва тўлов тизимлари учун молиявий жиноятларни аниқлаш ва олдини олиш, юқори даражадаги хавфсизлик ва қонуний талабларга риоя қилишни таъминлашга қаратилган комплекс ечимлар тақдим этилди.

#fintex #forum #kiberxavfsizlik

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin
АҚШда VISA компанияси кўмагида киберхавфсизлик, тўловлар ва Марказий банклар учун таваккалчиликка асосланган назорат бўйича учрашувлар бўлиб ўтди

🔸АКШ Савдо вазирлигининг Савдо хукукини ривожлантириш дастури (CLDP) доирасида узаро тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раҳбар ходимларидан иборат делегация шу кунларда Вашингтон шаҳрида бўлиб турибди. Сафар давомида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

▶️Батафсил

———

В США при поддержке компании VISA состоялись встречи по кибербезопасности, платежам и надзору на основе риска для Центральных банков

🔸Делегация в составе руководителей Центрального банка Республики Узбекистан в эти дни находится в Вашингтоне с целью обмена опытом в рамках программы развития торгового права Министерства торговли США (CLDP). В ходе рабочей поездки проходит ряд встреч.

▶️Подробнее

———

Meetings on cybersecurity, payments and risk-based supervision for Central Banks were held in the USA with the support of VISA.

🔸The delegation consisting of the senior staff of the Central Bank of the Republic of Uzbekistan is in Washington these days to exchange experience within the framework of the Trade Law Development Program of the US Department of Commerce (CLDP). During the business trip, a number of meetings are taking place.

▶️More

#kiberxavfsizlik #кибербезопасность #cybersecurity

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Рақамли технологиялардан фойдаланиш соҳасида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этиш бўйича бир қатор мавзуларда семинарлар Марказий банкда анъанавий равишда ташкил этиб келинмоқда.

Мазкур йўналишда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Асака банк томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда «Рақамли асрда хавфсизлик: киберхавфсизлик ва молиявий фирибгарликка қарши курашиш» мавзусида семинар ташкил этилди.

Марказий банк, Асака банк, Ички ишлар вазирлиги ҳамда дастур яратувчи хорижий ва маҳаллий компаниялар вакиллари киберхавфсизлик ва молиявий фирибгарликка қарши курашиш борасидаги муаммолар моҳияти ҳамда илғор тажрибалар билан ўртоқлашдилар.

Шунингдек, улар антифрод тизими, тўлов карталари индустрияси ва маълумотларнинг хавфсизлигига доир стандартларнинг моҳияти, киберхавфсизликни бошқариш маркази (SOC) фаолиятини ташкил этиш каби долзарб масалаларга ҳам тўхталиб ўтдилар.

🤩Батафсил
———

В Центральном банке традиционно организуются семинары по соблюдению требований информационной безопасности и кибербезопасности в сфере использования цифровых технологий.

Так, Центральный банк Республики Узбекистан и Асакабанк в сотрудничестве с профильными министерствами и ведомствами организовали семинар на тему «Секреты безопасности в эпоху цифровых технологий: кибербезопасность и борьба с финансовым мошенничеством».

Представители Центрального банка, Асакабанка, МВД, иностранных и местных компаний-разработчиков программного обеспечения поделились насущными проблемами, а также передовым опытом по кибербезопасности и борьбы с финансовым мошенничеством.

Также были затронуты такие актуальные вопросы, как система борьбы с мошенничеством, характер индустрии платежных карт и стандарты безопасности данных, а также создание центра управления кибербезопасностью (SOC).

🤩Подробно

#seminar #kiberxavfsizlik #семинар #кибербезопасность

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Британия Менежмент Университетида "Бизнес ва банк соҳасида молиявий технологиялар ва киберхавфсизлик" мавзусида форум ўтказилди. Тадбирда Марказий банк вакиллари ҳам иштирок этишди.

📹Батафсил видеода

#kiberxavfsizlik

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлисида “Киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, қонун билан Марказий банкка кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржалари, кредит бюролари томонидан хавфсизлик ва киберхавфсизлик таҳдидларини аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш чораларини кўриш бўйича ваколатлар берилмоқда.

Шунингдек, қонун асосида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс, “Марказий банк тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Банк сири тўғрисида”ги, “Aвтоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги ва “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги қонунларга киберхавфсизликни таъминлашга оид меъёрлар киритилмоқда.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши кредит ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятида ҳамда электрон ҳукумат тизимида ахборот хавфсизлигини кучайтириш имконини беради.

#kiberxavfsizlik

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Марказий Осиёдаги Fintech ва рақамли технологиялар соҳасидаги энг йирик тадбир – Digital Uzbekistan 4-Халқаро ПЛАС-форуми бўлиб ўтмоқда

Тадбир Марказий банк, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси кўмагида ташкил этилди.

Минтақадаги энг йирик платформалардан бирида экспертлар давлат органлари, банк тизими ва чакана савдо ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, e-GOV, банк-молия технологиялари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, янги истиқболли лойиҳаларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилмоқдалар.

Форумда 2500 га яқин соҳа мутахассислари ва қизиқувчилар иштирок этмоқда. Тадбирда 120 дан ортиқ экспертлар ўз маърузаси билан сўзга чиқишади ва кўргазма қисмида дунёнинг 30 дан зиёд давлатидан 70 дан ортиқ иштирокчилар ўз маҳсулотлари, технологиялари ва хизматларини тақдим этишмоқда.

_________

В Ташкенте проходит крупнейшее событие в сфере финтеха и цифровых технологий в Центральной Азии – 4-й Международный ПЛАС-Форум Digital Uzbekistan

Мероприятие организовано при поддержке Центрального банка, Национального агентства перспективных проектов и Комитета по развитию конкуренции и защиты прав потребителей РУз.

На одной из крупнейших в регионе площадке эксперты обсуждают вопросы взаимодействия государственных структур, банковского сектора и торгового ритейла, продвижение международного сотрудничества в области eGOV, банкинга и финансовых технологий, а также развертывание новых перспективных проектов, в том числе международных.

В форуме принимают участие около 2500 делегатов. На мероприятии выступают более 120 спикеров, а в выставочной части свои продукты, технологии и сервисы представили свыше 70 экспонентов из более чем 30 стран мира.

#fintex #forum #kiberxavfsizlik #финтех #форум #кибербезопасность

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Кибермаданиятни юксалтириш бўйича Жиззах вилоятида “Cyber month Jizzakh” тадбирлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Жиззах вилояти Бош бошқармасида тижорат банкларининг ходимлари иштирокида кибержиноятларга қарши курашиш учун фуқароларда “кибергигиена”ни шакллантириш бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик маркази ҳамда Ички ишлар вазирлиги мутахассислари томонидан содир этилаётган кибержиноятларда фирибгарлар томонидан қўлланилаётган ижтимоий-инжиниринг усуллари тушунтирилди ҳамда фуқаролар ишончига кириш учун мессенжерлар орқали юборилаётган сохта ҳужжатлар намуналари намойиш қилинди.

Йилдан-йилга кибержиноятлар сони ошиб бораётганлигини инобатга олиб, ижтимоий тармоқлар ҳамда тўлов воситаларидан хавфсиз фойдаланиш бўйича фуқароларни ўқитиш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Тадбир якунида тижорат банклари ходимларига банк хизматларидан фойдаланувчи мижозларга пластик карталаридаги маблағларни асраш, сохта хабарларга алданиб қолмаслик ва шахсий маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этмаслик юзасидан маслаҳатлар бериб боришни тизимли равишда йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

———

В Джиззакской области проходит месячник по повышению киберкультуры «Cyber month Jizzakh»


В Главном управлении Центрального банка Республики Узбекистан по Джизакской области с участием сотрудников коммерческих банков состоялось просветительское мероприятие по формированию у граждан «кибергигиены» для противодействия киберпреступности.

На мероприятии специалисты Центра кибербезопасности «CERT-CBU» Центрального банка и Министерства внутренних дел рассказали о методах социальной инженерии, используемых мошенниками при киберпреступлениях и продемонстрировали образцы фальшивых документов, рассылаемых через мессенджеры для обмана граждан.

С учетом роста числа киберпреступлений из года в год была подчеркнута важность обучения граждан безопасному использованию социальных сетей и платежных систем.

По итогам мероприятия сотрудникам коммерческих банков было поручено систематически консультировать и давать советы клиентам банковских услуг по защите денежных средств на пластиковых картах, не доверять фейковым новостям и не передавать личные данные третьим лицам.

#kiberxavfsizlik #кибербезопасность

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банкка киберхавфсизликни таъминлаш бўйича қўшимча ваколатлар берилади

Сенатнинг эллик учинчи ялпи мажлисида “Киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

🤩Батафсил

———

Центральному банку предоставляются дополнительные полномочия по обеспечению кибербезопасности

На пятьдесят третьем пленарном заседании Сената рассмотрен Закон «О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан в связи с совершенствованием законодательства в сфере обеспечения кибербезопасности».

🤩Подробно

#kiberxavfsizlik #кибербезопасность

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Фуқароларда кибермаданиятни юксалтириш бўйича тарғибот тадбирлари ҳар бир соҳада ўзига хос тарзда ўзказилди


“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” тарғибот тадбирлари туман ва шаҳар ҳокимликлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, тижорат банклари, тиббиёт муассасалари, ҳарбий қисм ва мудофаа бўлимлари, саноат корхоналари, бозорлар ҳамда истироҳат боғларида юқори савияда ташкил этилди.

Ойлик доирасида Ички ишлар вазирлиги, Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик маркази, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда “Киберхавфсизлик маркази” ДУК мутахассисларидан таркиб топган Ишчи гуруҳлар томонидан фуқаролар иштирокида семинарлар, учрашувлар ҳамда танловлар ўтказилди.

Тарғибот тадбирлари давомида мутахассислар томонидан бугунги кунда рақамли технологиялар воситасида содир этилаётган фирибгарлик усуллари тўғрисида маълумот берилди ҳамда шахсга доир маълумотлар, пластик карта реквизитлари ва тасдиқлаш кодини бегоналарга ошкор этиш хавфлари тушунтирилди.

Шунингдек, тижорат банклари ёки тўлов ташкилотлари мобил иловаларини фақатгина Google Play ёки App Store иловалар дўконларидан юклаб олиш ҳамда мураккаб пароллар ўрнатиш зарурлиги таъкидланди.

“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” тарғибот тадбирлари якунида танловлар ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

———

Просветительские мероприятия по повышению киберкультуры у граждан успешно прошли в каждой отрасли

В рамках «Месячника повышения киберкультуры» в районных и городских хокимиятах, сходах граждан махаллей, коммерческих банках, медицинских учреждениях, воинских частях и отделах обороны, промышленных предприятиях, на рынках и в парках отдыха прошли просветительские мероприятия.

В рамках кампании рабочие группы, состоящие из специалистов Министерства внутренних дел, Центра кибербезопасности «CERT-CBU» Центрального банка, Министерства цифровых технологий и ГУП «Центр кибербезопасности», провели семинары, встречи и конкурсы с участием граждан.

В ходе просветительских мероприятий специалисты рассказали о современных методах мошенничества, осуществляемых с помощью цифровых технологий, а также сообщили о рисках разглашения посторонним лицам персональных данных, реквизитов пластиковых карт и кодов подтверждения.

Также подчеркнута важность загрузки мобильных приложений коммерческих банков или платёжных организаций исключительно из официальных магазинов приложений, таких как Google Play и App Store, а также установки надёжных и сложных паролей для обеспечения безопасности.

По итогам «Месячника повышения киберкультуры» победители конкурсов были награждены дипломами и ценными подарками со стороны организаторов.

#kiberxavfsizlik #кибербезопасность

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк вакиллари “Cyber security summit 2024” тадбирида иштирок этишди

🔊Жорий йилнинг 9-10 октябрь кунлари пойтахтимиздаги “InterContinental” меҳмонхонасида “Киберхавфсизлик маркази” ДУК томонидан манфаатдор корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда “Cyber security summit 2024: Марказий Евроосиё Киберхавфсизлик саммити” ташкил этилди.

🔊Мазкур саммитда маҳаллий ҳамда хорижий мамлакатлар вазирлик ва идоралари, киберхавфсизликни таъминлаш бўйича дастурий ва техник ечимлар ишлаб чиқувчи компаниялар мутахассислари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакиллари ҳам фаол иштирок этишди.

🔊Хусусан, Марказий банк раиси ўринбосари С.Мелибаев саммит доирасида ўтказилган “Молиявий технологиялар соҳасида инновaциялар ҳимояси: банк, молия ва тўлов тизимларида киберхавфсизлик” панель сессиясида бугунги кунда тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ҳамда тўлов ташкилотларига нисбатан киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича белгиланаётган янги талаблар тўғрисида маълумот берди.

🔊Шунингдек, Марказий банкнинг “CERT-CBU” Киберхавфсизлик маркази бошлиғи О.Толипов “Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасининг келажагига қонунчиликдаги ўзгартиришларнинг таъсири” мавзусидаги муҳокамаларда қатнашиб, тижорат банклари томонидан мобиль иловалар орқали жисмоний шахсларга онлайн кредитларни ажратиш бўйича амалиётга жорий этилаётган вақтинчалик тартиб мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтди.

🔊Шу билан бирга, саммитда тақдимот билан иштирок этган Марказий банкнинг “CERT-CBU” Киберхавфсизлик маркази бўлими бошлиғи Р.Болтаев томонидан банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун фуқароларда “кибергигиена”ни шакллантириш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

_______

Представители Центрального банка приняли участие в мероприятии «Cyber security summit 2024»

🔊ГУП «Центр кибербезопасности» совместно с заинтересованными компаниями и организациями 9–10 октября текущего года в отеле «InterContinental» организовал «Cyber Security Summit 2024: Центрально-Евразийский саммит по кибербезопасности».

🔊На данном саммите активное участие приняли специалисты Центрального банка Республики Узбекистан наряду с представителями местных и зарубежных министерств и ведомств, а также разработчиков программных и технических решений по обеспечению кибербезопасности.

🔊В частности, заместитель председателя Центрального банка С. Мелибаев, открывая панельную сессию саммита «Защита инноваций в сфере финансовых технологий: кибербезопасность в банковских, финансовых и платежных системах», предоставил информацию о новых требованиях, устанавливаемых для коммерческих банков, операторов платежных систем и платежных организаций в отношении обеспечения кибербезопасности и предотвращения случаев мошенничества.

🔊Также, руководитель Центра кибербезопасности «CERT-CBU» Центрального банка О. Талипов в ходе панельной сессии принял участие в обсуждениях на тему «Влияние изменений законодательства на будущее сферы финансовых технологий в Узбекистане» и разъяснил суть и значение временного порядка, который будет внедрен в практику коммерческими банками по выделению онлайн-кредитов физическим лицам через мобильные приложения.

🔊Начальник отдела Центра кибербезопасности «CERT-CBU» Центрального банка Р. Балтаев, выступивший на саммите с презентацией, отметил важность формирования у граждан «кибергигиены» для предотвращения случаев мошенничества с банковскими картами.

#kiberxavfsizlik #кибербезопасность

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банкнинг “CERT-CBU” Киберхавфсизлик маркази бошлиғи Олимжон Толипов "Dialog" лойиҳасида иштирок этиб, банк ва тўлов тизимларида киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан интервью берди.

▶️https://youtu.be/B0hmxcPmG2E

#kiberxavfsizlik #intervyu

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Диққат фейк, фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Бугунги кунда фирибгарлар мессенжерлар орқали фуқароларга Марказий банкнинг рамзий белгилари туширилган сохта ҳужжатлар юбориб, уларнинг мобиль қурилмаларига зарарли иловаларни ўрнатишга уринишмоқда.
Мазкур сохта ҳужжатларда гўёки фуқаронинг маблағлари хавфсизлигини таъминлаш учун “молиявий хавфсизлик бўйича мутахассис” томонидан айрим амаллар бажарилиши тўғрисидаги ёлғон ахборот кўрсатилган.

Бу орқали “мутахассис” ниқоби остидаги фирибгар фуқаронинг мобиль қурилмасига зарарли иловани (хусусан, “Безопасность” номли) ўрнатиш орқали ушбу қурилмадаги расм ва ҳужжатлар, SMS-хабарлар ва қўнғироқлар ҳақидаги маълумотларни яширин тарзда қўлга киритади.

Юқоридаги каби ҳолатларга дуч келсангиз, фирибгарларнинг алдовларига асло ишонманг, иловаларни эса мессенжерлар орқали эмас, балки расмий Google Play ва App Store дўконларидан ўрнатинг.

———

Внимание фейк, остерегайтесь мошенников!

В настоящее время мошенники рассылают гражданам поддельные документы с символикой Центрального банка через мессенджеры и пытаются установить вредоносные приложения на их мобильные устройства.

В поддельных документах содержится ложная информация о том, что якобы «специалист по финансовой безопасности» будет выполнять определенные действия для обеспечения сохранности денежных средств гражданина.

Таким образом, мошенник под видом «специалиста» тайно устанавливает вредоносное приложение (в частности, под названием «Безопасность») и получает доступ к данным об изображениях, документах, SMS-сообщениях и звонках на мобильном устройстве гражданина.

Если вы столкнетесь с подобной ситуацией, не поддавайтесь уловкам мошенников. Устанавливайте приложения только из официальных интернет-магазинов Google Play и App Store.

#kiberxavfsizlik #кибербезопасность

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM