Central Bank of Uzbekistan
29.5K subscribers
6.6K photos
532 videos
3 files
8K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
Марказий банк хабари

🔸Ижтимоий тармоқлар ва айрим телеграм каналларида хакерлик ҳужуми оқибатида серверлар бузиб кирилгани, бунинг натижасида фирибгарлар иловалардан бирида рўйхатдан ўтган карталарга ҳеч қандай муаммосиз кириш имконига эга бўлгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

🔸Бундай хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, банклар ва тўлов тизимларига ҳеч қандай киберҳужум бўлмаганлигини ҳамда айни пайтда тижорат банклари ва тўлов тизимларининг фаолияти барча хавфсизлик талабларига жавоб беришини маълум қиламиз.

———

Сообщение Центрального банка

🔸В социальных сетях и некоторых телеграм каналах распространяются ложные сообщения о том, что в результате хакерской атаки произошел взлом серверов, благодаря которому мошенники без каких либо проблем имели все доступы к картам, которые были прописаны в одном из приложений.

🔸Данная информация не соответствует действительности. Сообщаем, что на банки и платежные системы не совершались кибератаки, и в настоящее время деятельность коммерческих банков и платежных систем соответствует всем требованиям безопасности.

#feyk

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Марказий банк хабари

🔸Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг хати сифатида тарқалаётган мазкур ахборот аслида шу кунларда хакерлик ҳужуми оқибатида серверлар бузиб кирилгани, бунинг натижасида фирибгарлар иловалардан бирида рўйхатдан ўтган карталарга ҳеч қандай муаммосиз кириш имконига эга бўлгани ҳақидаги ёлғон хабарларга алоқаси йўқ.

🔸31 октябрь санаси билан келтирилган ушбу хат аслида бошқа банк фаолияти билан боғлиқ шу йилнинг баҳор ойларидаги воқеликка тегишли бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан маблағларни қайтариш бўйича тергов ва суд жараёнлари якунига етмоқда.

🔸Ҳурматли юртдошларимизни турли ижтимоий тармоқларда тарқалаётган фейк хабарларга ишонмасдан расмий ахборот манбалари хабарларидан фойдаланишларини сўраб қоламиз.

———

Сообщение Центрального банка

🔸Распространяемая в социальных сетях информация в виде письма Следственного департамента МВД, не имеет ничего общего с ложными сообщениями о том, что в результате хакерской атаки произошел взлом серверов, благодаря которому мошенники без каких либо проблем имели все доступы к картам, которые были прописаны в одном из приложений.

🔸Данное письмо от 31 октября на самом деле относится к ситуации, произошедшей весной текущего года с другой банковской деятельностью. Расследование и судебные разбирательства по возврату денежных средств по этому делу подходят к завершению.

🔸Просим сограждан не доверять фейковым сообщениям, распространяющимся в социальных сетях, а пользоваться информацией официальных источников.

#feyk

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
👍👌😎🫡

Диққат фейк, фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.

Бундан ташқари, фирибгарлар Telegram ижтимоий тармоғида Марказий банк номидан очилган “Markaziy_Banki_uz” сохта каналида фуқароларга онлайн кредитлар таклиф этиб, уларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Марказий банк бу каби хабар ва фойдаланувчига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

Марказий банк фуқароларга қуйидаги маълумотларни эслатиб ўтади:
▪️Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмайди ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.

▪️Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.

▪️Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

#firibgarlik #feyk

🌐Web
🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Диққат фейк, фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиясини фуқароларга жўнатиб, кредит таклиф этиш ва уларнинг маблағларини ўзлаштиришга бўлган уринишлар кузатилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган банклардан ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлар орқали кредит расмийлаштиришнинг имконияти мавжуд эмаслигини маълум қиламиз.

Фирибгарлар томонидан Марказий банкнинг лицензия бланкасини сохталаштириш орқали содир этилиши мумкин бўлган турли ноқонуний ҳаракатлардан ҳимояланиш мақсадида Марказий банк фуқароларни шубҳали хизматлардан фойдаланмасликка, ҳужжатлар билан ишлашда эътиборлироқ бўлишга чақиради.

Шу билан бирга, Марказий банкнинг расмий бланкасида чоп этилган лицензиялар тақдим этилган ҳолатларда ундаги маълумотларни Марказий банкнинг расмий веб-сайтида мавжуд бўлган лицензияланган ва рўйхатга олинган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар билан солиштириб кўриш тавсия этилади.

Бу ўз навбатида, фуқароларнинг келгусида молиявий бозордаги хизматлардан фойдаланиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган турли тушунмовчилик ва низоли ҳолатларнинг олдини олади.

#firibgarlik #feyk

🌐Web
🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгарларнинг янги найрангидан огоҳ бўлинг!

Шу кунларда фирибгарларнинг интернет тармоғи орқали Марказий банк номидан тадбиркорларга "фирибгарлик қурбони бўлганлиги ҳамда молиявий активларни сақлаш учун тегишли кўрсатмалар бажариш лозимлиги" тўғрисидаги сохта ҳужжатлар тарқатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бу каби хабарларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

Шуни ёдда тутингки❗️

▪️Марказий банк тадбиркорларга молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмайди.

▪️Фирибгарлар томонидан Марказий банкнинг турли ҳужжатларини сохталаштириш орқали содир этилиши мумкин бўлган ноқонуний ҳаракатлардан ҳимояланиш мақсадида шубҳали хизматлардан фойдаланмаслик ва ҳужжатлар билан ишлашда эҳтиёткор бўлиш талаб этилади.

▪️Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

#firibgarlik #feyk

🌐Web
🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Диққат фейк, фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.

Бундан ташқари, фирибгарлар Telegram мессенжерида Марказий банк номидан очилган “O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki” (cb_uzbek) сохта қўллаб-қувватлаш чатга қўшиб, фуқароларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштирмоқда.

Марказий банк бу каби хабарлар ва аккаунтларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

❗️❗️❗️Фуқаролар учун қуйидаги маълумотларни эслатиб ўтилади:

▪️Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмаслигини ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.

▪️Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.

▪️Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

#firibgarlik #feyk

🌐Web
🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM