Central Bank of Uzbekistan
29.2K subscribers
6.55K photos
531 videos
3 files
7.96K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
МАРКАЗИЙ БАНК ХАБАРИ

🔸Банк назорати қўмитаси томонидан Марказий банкнинг назоратга доир вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил 15 сентябрь куни валюта амалиётларни ўтказишда шаффофликни таъминлаш ҳамда қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда мазкур операциялар устидан мониторингни такомиллаштириш борасидаги қарори қабул қилинган эди.

🔸Таъкидлаш лозимки, сўнгги кунларда хорижий ҳамкор банклардан Ўзбекистондаги тижорат банкларига валюта операциялари билан боғлиқ тўловларни амалга оширишда мижозларни лозим даражада текшириш (KYC) талабларини кучайтириш ҳамда бошқа банкларнинг пул ўтказмаларини амалга оширишни тўхтатиш юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.

🔸Шу муносабат билан ҳамда валюта операциялари ҳисобини тўғри юритиш ва улар устидан зарур мониторинг тадбирларини амалга ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг чет эл валютасини сотиб олиш операциялари билан боғлиқ валюта амалиётларини асосий ҳисобварақ очилган банклар орқали ўтказишлари лозимлиги белгиланган эди.

🔸Бундай амалиёт ҳозирда мавжуд бўлиб, капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта операциялари мижозларнинг асосий ҳисобварақлари орқали амалга оширилиши белгиланган (2536-сон, 2013 йил 17 декабрь).

🔸Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларида (3281-сон, 2020 йил 31 август) белгиланган талабларга кўра, хўжалик юритувчи субъектларга хорижий валютани сотиш операцияларини банкларда ташкил этилган таркибий бўлинмалар (экспертлик гуруҳлари) хулосалари асосида амалга оширилиши таъкидланди.

🔸Банк назорати қўмитасининг мазкур қарорида хўжалик юритувчи субъектларнинг чет эл валютасини сотиб олиш ва бошқа валюта операциялари чекланиши назарда тутилмаган.

🔸Бундан ташқари, иккиламчи ҳисобварақларга хизмат кўрсатувчи банкларда санкциялар ва комплаенс-назорат қоидаларига амал қилинишини лозим даражада текшириш имконияти чегараланганлиги сабабли ушбу қарорга келинган эди.

🔸Бироқ, оммавий ахборот воситалари ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан билдирилган таклиф ва эътирозларни инобатга олиб, хўжалик юритувчи субъектларнинг валюта амалиётларини асосий ҳисобварақ очилган банклар орқали ўтказиш лозимлиги юзасидан қабул қилинган қарор бекор қилинди.

🔸Тижорат банкларига иккиламчи ҳисобварақлар орқали мижозларга хизмат кўрсатишда, комплаенс-назорат бўйича ўрнатилган талаблар лозим даражада бажарилиши бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

#regulyator #регулятор

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin
СООБЩЕНИЕ ЦЕНТРАЛЬНОГО БАНКА

🔸В рамках выполнения надзорных функций Комитетом
по банковскому надзору Центрального банка 15 сентября 2023 года было принято решение, предусматривающее обеспечение прозрачности валютных операций в соответствии с законодательством и совершенствование их мониторинга.

🔸Следует отметить, что участились случаи поступления от иностранных банков-партнёров требований касательно усиления работы по надлежащей проверке клиентов (KYC) при проведении валютных платежей, а также сообщено о приостановлении трансграничных переводов клиентов третьих банков.

🔸В связи с этим, а также в целях правильного учёта валютных операций и осуществления мониторинга было принято решение о том, что валютные операции хозяйствующих субъектов, связанные с приобретением иностранной валюты, должны проводиться через банки, в которых открыт основной счёт.

🔸В настоящее время аналогичная практика действует при проведении валютных операций, связанных с движением капитала (рег. № 2536, 17 декабря 2013 г.).

🔸Вместе с тем, в принятом решении отмечено о необходмости соблюдения требований Правил осуществления валютных операций в Республике Узбекистан (рег. № 3281, 31 августа 2020 г.), согласно которым продажа иностранной валюты хозяйствующим субъектам осуществляется на основе заключения структурных подразделений (экспертных групп) банков.

🔸Данное решение Комитета по банковскому надзору не предусматривало введение ограничений на операции хозяйствующих субъектов, предусматривающие покупку иностранной валюты, а также проведение других валютных операций.

🔸Кроме того, решение было принято ввиду ограниченности банков, обслуживающих вторичные счета, проводить надлежащую проверку операций на предмет соответствия требования санкционного комплаенса.

🔸Однако, принимая во внимание предложения и замечания субъектов предпринимательства, а также средств массовой информации было принято решение об отмене требований касательно необходимости проведения валютных операций субъектов предпринимательства через банки, в которых открыт основной счет.

🔸При этом, коммерческим банкам даны соответствующие предписания касательно исполнения требований комплаенс-контроля при обслуживании вторичных счетов клиентов надлежащим образом.

#регулятор

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin
​​Марказий банк хабари

🔸Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан “Qishloq qurilish bank” акциядорлик тижорат банки негизида “Biznesni rivojlantirish banki” акциядорлик тижорат банки ташкил этилганлиги муносабати билан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия алмаштирилди.

———

Сообщение Центрального банка

🔸Постановлением Правления Центрального банка, в связи с созданием на базе акционерного коммерческого банка “Qishloq qurilish bank” акционерного коммерческого банка “Банк развития бизнеса”, заменена лицензия, дающая право на осуществление банковской деятельности.

———

Central bank notice

🔸By the resolution of the Board of Central Bank, the license giving the right to carry out banking activities was replaced, in relation to the establishment of the joint-stock commercial bank “Business development bank” on the basis of the joint-stock commercial bank “Qishloq qurilish bank”.

#regulyator #litsenziya #регулятор #лицензия #regulator #license

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin
​​Марказий банк ахбороти

🔸“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, банк устав капиталининг энг кам миқдори 2023 йил 1 сентябрдан эътиборан 200 млрд сўмни ташкил этилиши кераклиги белгиланган.

🔸Бугунги кун ҳолатига “AVO bank” АЖнинг устав капитали 105 млрд сўмни ташкил этган ҳолда банк устав капитали миқдори қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилмаган.

🔸Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, Банк назорати қўмитаси қарорига асосан банкка нисбатан кредитлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш ҳамда депозит операцияларини амалга ошириш тақиқланди.

———

Сообщение Центрального банка

🔸Согласно Закону «О банках и банковской деятельности» минимальный размер уставного капитала банков с 1 сентября 2023 года должен составлять не менее 200 млрд сумов.

🔸По состоянию на сегодняшний день уставный капитал
АО «AVO bank» составляет 105 млрд сумов, что не соответствует требованиям установленным законом.

🔸Исходя из законодательства о банках и банковской деятельности, Комитетом банковского надзора принято решение о наложении запрета в отношении банка на кредитование и финансирование других расходов, а также проведение депозитных операций.

#regulyator #регулятор

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin
Банк назорати қўмитасининг 2023 йил сентябрь ойидаги йиғилишларида элликдан зиёд масала муҳокама қилинди

🔸Банк назорати қўмитаси томонидан Марказий банкнинг назоратга доир вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг сентябрь ойидаги йиғилишларида, асосий эътибор, тўлов ташкилотлари ва банкларда устав фонди (устав капитали) бўйича қонунчилик талабларининг бажарилиши, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларга ҳамда пруденциал меъёрларга риоя қилиниши, шунингдек, ўтказилган текширув натижаларида аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этишга қаратилди.

🔸Хусусан, ҳисобот ойида Қўмитанинг 9 та йиғилиши ўтказилди ва уларда жами 54 та масала муҳокама этилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.

🔸Рухсат бериш тартиботи йўналишида 27 та, шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, нобанк кредит ташкилотларига лицензия бериш ва ҳисоб рўйхатидан ўтказиш ҳамда берилган лицензияларни чақириб олиш ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимлари бўйича номзодлар билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

🔸Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича муҳокамаларда 27 та масала муҳокама қилинди.

🔸Хусусан, банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан устав фонди (устав капитали) бўйича қонунчилик талаблари бажарилиши, кредит ташкилотлари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларга риоя этилиши, Марказий банкнинг пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижаларига доир масалалар таҳлил қилинди.

🔸Натижада 1 та тижорат банки ва 1 та тўлов ташкилотининг айрим операцияларини амалга оширишига чеклов ўрнатилди ҳамда 13 та тижорат банки фаолиятида қоидабузарликлар аниқланганлиги сабабли чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

🔸Шунингдек, 6 та тижорат банкига нисбатан жарима чораси қўлланилди ҳамда устав капитали қонунчилик талабларига мувофиқ шакллантирилмаганлиги муносабати билан 1 та тижорат банкининг актив ва пассив операцияларини тўхтатиш ҳамда 4 та тўлов ташкилотидан фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларини чақириб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

🔸Бундан ташқари, тижорат банклари бошқарувлари зиммасига аниқланган камчиликларни бартараф этиш, эҳтимолий йўқотишларга қарши захираларни яратиш, шунингдек, Марказий банк томонидан ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф қилиш ва молиявий ҳолатни соғломлаштириш билан боғлиқ талабларга риоя этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди ва вазифалар юклатилди.

#regulyator #регулятор

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin
Марказий банк хабари

🔸Сўнгги кунларда HUMO карталарининг айрим фойдаланувчилари тўловларни амалга оширишда, шунингдек, mobil (тўлов) иловаларидаги p2p ўтказмаларида қийинчиликларга дуч келаётгани кузатилди.

🔸Компания Марказий банкни вазиятдан хабардор қилиб, ҳодиса сабабларини аниқлаш учун барча зарурий чоралар кўрилаётганлигини маълум қилди.

🔸Ўз навбатида, Марказий банк вазиятни барқарорлаштириш учун зарур чораларни кўриш, хусусан, карта эгаларининг ўз карталаридаги маблағларидан узлуксиз фойдаланишини таъминлаш мақсадида HUMO терминаллари ва банкоматлар ишлашига алоҳида эътибор қаратиш бўйича тавсиялар берди.

———

Сообщение Центрального банка

🔸В последние дни у части пользователей карт HUMO возникли сложности с проведением платежей, а также p2p-переводов в мобильных (платежных) приложениях.

🔸Компания уведомила Центральный банк о сложившейся ситуации и разъяснила, что принимает все меры для установления ее причины.

🔸В свою очередь, Центральным банком даны рекомендации принять необходимые меры для стабилизации ситуации, в особенности уделить особое внимание работе терминалов и банкоматов HUMO для обеспечения бесперебойного доступа картодержателей к своим средствам на картах.

#regulyator #регулятор

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin
"Пул-кредит сиёсатининг 2024 йил ва 2025-2026 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари"нинг дастлабки концептуал лойиҳаси юзасидан Пресс-релиз.

———

Пресс-релиз о предварительном концептуальном проекте «Основных направлений денежно кредитной политики на 2024 год и период 2025-2026 годов"

———

Press release of the preliminary conceptual project of "Monetary Policy Guidelines for 2024 and the period 2025-2026"

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Банк назорати қўмитасининг октябрь ойида 9 та йиғилиши ўтказилди ва ўттиздан зиёд масала кўрилди

🔸Марказий банкнинг Банк назорати қўмитасида 2023 йилнинг октябрь ойида тўлов ташкилотлари ва банклар фаолиятининг қонунчилик талабларига мослиги, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларга ҳамда пруденциал меъёрларга риоя этилиши, шунингдек, уларда ўтказилган текширув натижаларида аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этишга қаратилган чоралар муҳокама қилинди.

🔸Ўтган ойда Қўмитанинг 9 та йиғилиши ўтказилди ва уларда 31 та масала кўрилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 19 та, шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, нобанк кредит ташкилотларига лицензия бериш, рўйхатга олиш ва лицензияларни чақириб олиш, аудиторга малака сертификатини бериш ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш каби масалалар ўрин олди.

🔸Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатини кўриб чиқиш бўйича 12 та масала муҳокама қилинди. Хусусан, банклар ва тўлов ташкилотларининг устав фондининг (устав капитали) ҳажмига қўйилган талабнинг бажарилиши, Марказий банкнинг пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижаларига доир масалалар таҳлил этилди.

🔸Хусусан, Марказий банк кўрсатмаларига амал қилмаганлиги ва юклатилган вазифалар ижросини таъминламаганлиги сабабли 1 та тижорат банкига айрим операцияларни амалга оширишга чеклов ўрнатилди, 1 та тўлов ташкилотининг лицензиясини амал қилиш муддати 10 иш кунига тўхтатилди ҳамда 5 та тижорат банки ва 1 та микромолия ташкилоти фаолиятида аниқланган камчиликлар учун чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилиб, тижорат банкларининг жойлардаги филиалларида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида аниқланган қоидабузарликлар бўйича 16 та банкка нисбатан жарима чораси қўлланилди.

🔸Бундан ташқари, Қўмита қарорлари билан тижорат банклари бошқарувлари зиммасига аниқланган камчиликларни бартараф этиш, эҳтимолий йўқотишларга қарши захираларни яратиш, шунингдек, Марказий банк томонидан ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф қилиш ва молиявий ҳолатни соғломлаштириш билан боғлиқ талабларга риоя этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

#regulyator #регулятор

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin
Марказий банк хабари

🔊Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, шу жумладан Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк назорати қўмитасининг 2023 йил 12 декабрдаги қарорига мувофиқ, «LOMBARD MAGIC CROWN» масъулияти чекланган жамияти тўғрисидаги маълумотлар ломбардлар реестридан чиқарилди.

———

Сообщение Центрального банка

🔊Постановлением Комитета банковского надзора Центрального банка Республики Узбекистан от 12 декабря 2023 года общество с ограниченной ответственностью «LOMBARD MAGIC CROWN» исключено из реестра ломбардов, за нарушение законодательства Республики Узбекистан, а также нормативно-правовых актов Центрального банка.

#regulyator #регулятор

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya berilganligi to‘g‘risida Markaziy bank xabari


O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi Toshkent shahrida “Yevroosiyo Banki” aksiyadorlik jamiyatini ro‘yxatdan o‘tkazish va unga bank faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya berish to‘g‘risida qaror qabul qildi.

———

Сообщение Центрального банка о регистрации и выдаче лицензии на право осуществления банковской деятельности

Постановлением Правления Центрального банка Республики Узбекистан принято решение о регистрации акционерного общества “Евразийский Банк” в городе Ташкенте и выдаче ему лицензии на право осуществления банковской деятельности.

#regulyator #litsenziya #регулятор #лицензия

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банкда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг вакиллик ҳисобварағи очилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-291-сонли Қарорига мувофиқ Марказий банкда “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖ учун вакиллик ҳисобварағи очилди.

Марказий банкда вакиллик ҳисобварағини очиш ва банклараро тўлов тизимига бевосита уланиш орқали Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси капитал бозоридаги операциялар бўйича пул маблағлари билан боғлиқ ҳисоб-китобларни қисқа муддатда амалга ошириш имкониятига эга бўлади.

Мазкур инфратузилма капитал бозоридаги амалиётлар бўйича ҳисоб-китобларни тезлаштириши ва ўз вақтида амалга оширилишини кафолатлаши орқали капитал бозорига хорижий инвесторларни фаол жалб этишнинг асосий омилларидан бўлади.

Марказий банк орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконияти капитал бозорини янада ривожлантириш, инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашга хизмат қилади.

———

В Центральном банке открыт корреспондентский счет Центрального депозитария ценных бумаг

В соответствии с Постановлением Президента Республики Узбекистан от 2 сентября 2023 года №-291 «О дополнительных мерах по развитию рынка капитала» АО «Центральный депозитарий ценных бумаг», в Центральном банке открыт корреспондентский счет.

Открытие корреспондентского счета в Центральном банке и подключение напрямую к межбанковской платежной системе даст возможность Центральному депозитарию ценных бумаг осуществлять краткосрочные расчеты, связанные с операциями на рынке капитала.

Данная инфраструктура станет одним из основных факторов активного привлечения иностранных инвесторов на рынок капитала за счет ускорения и обеспечения своевременного осуществления расчетов по операциям на рынке капитала.

Возможность осуществления расчетов через Центральный банк служит дальнейшему развитию рынка капитала, совершенствованию его инфраструктуры, защите прав и интересов инвесторов.

———

Central securities depository opened corresponding account with Central bank

In accordance with the Decree of the President of the Republic of Uzbekistan №-291 on September 2, 2023 "On additional measures for the development of the capital market", a corresponding account was opened for "Central securities depository" JSC at the Central Bank.

By opening a corresponding account at the Central Bank and directly connecting to the interbank payment system, the Central securities depository will be able to make short-term settlements related to capital market operations.

This infrastructure will be one of the main factors of actively attracting foreign investors to the capital market by speeding up and guaranteeing the timely implementation of settlements on capital market operations.

The ability to make settlements through the Central Bank serves to further develop the capital market, improve its infrastructure, and protect the rights and interests of investors.

#regulyator #регулятор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга шарҳ

Марказий банк бошқарувининг “Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлигида 2024 йил 20 майда 2696-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ, активлар сифати таснифланиши, шу жумладан, активлар сифати яхшиланишига оид нормалар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилди.

Бунда сифати “субстандарт”, “қониқарсиз”, “шубҳали” ҳамда “умидсиз” деб таснифланган активлар сифати яхшиланганда, жумладан, муддати ўтган қарздорлик сўндирилганда ва улар бўйича тўловлар низомда белгиланган талабларга мувофиқ кечиктирилмасдан амалга оширилганда ушбу активлар “стандарт” даражасигача босқичма-босқич яхшиланишига оид тегишли нормалар белгиланди.

Шунингдек, активлар шартлари қайта кўриб чиқилганда уларнинг сифати қайси тоифада таснифланиши лозимлиги бўйича талабларга аниқликлар киритилди.

Жумладан, шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифати “субстандарт”, “қониқарсиз” ёки “шубҳали” деб таснифлангандан кейин қайтариш графигига асосан камида кетма-кет 3 та тўлов тўлиқ ва ўз вақтида тўланган тақдирда, бундай актив сифатининг таснифи бир тоифага яхшилаб борилиши мумкинлиги назарда тутилди.

Шу билан бирга, актив шартлари:

🤩биринчи марта қайта кўриб чиқилиши ушбу активнинг сифати бўйича аввалги таснифини ўзгартирмаслиги;

🤩иккинчи марта қайта кўриб чиқилиши натижасида ушбу активнинг сифати шартлари қайта кўриб чиқилишидан олдинги тоифадан бир поғонага паст бўлиши;

🤩уч ёки ундан ортиқ маротаба қайта кўриб чиқилиши натижасида ушбу активнинг сифати “умидсиз” тоифада таснифланиши ва у яхшироқ тоифага қайта таснифланиши мумкин эмаслиги белгиланди.

Бундан ташқари, киритилган ўзгартиришларга мувофиқ қонунчилик ҳужжатлари билан фавқулодда вазиятлар (карантин) натижасида қарздор томонидан банк олдидаги мажбуриятни бажариш ёки лозим даражада бажариш имконияти бўлмаганда активлар сифатини таснифлаш, захира яратиш ва активларнинг шартларини қайта кўриб чиқилмаган деб ҳисобланиши Марказий банк томонидан белгиланиши назарда тутилди.

Юқорида келтирилганларга қўшимча равишда ушбу низомга бир қатор таҳририй ўзгартиришлар киритилди.
Киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар активлар сифатини янада тўғри таснифлаш, банкнинг молиявий ҳолати ва фаолияти натижаларини лозим даражада баҳолаш имкониятларини оширади.

#regulyator #регулятор

Web | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

“Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низомга шарҳ

Марказий банк бошқарувининг “Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 26 июлда 3536-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур низом Исломий молия институтлари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилотининг (AAOIFI) исломий молиялаштиришга оид стандартлари асосида, шунингдек, илғор хорижий тажриба ҳамда миллий контекстни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилди ва микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.

Низом билан микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатишда риоя қилиниши лозим бўлган умумий талаблар ўрнатилди.

Хусусан, микромолия ташкилотлари исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиши учун ўзида исломий молия масалаларини мувофиқлаштирувчи махсус кенгашни ташкил этиши лозимлиги ёки унинг фаолиятини аутсорсинг асосида жалб қилиши мумкинлиги белгиланди.

Шу билан бирга, микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар билан бир қаторда, қонунчиликка мувофиқ бошқа анъанавий хизматлар ҳам кўрсатилса, ушбу микромолия ташкилотининг исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолияти бўйича бухгалтерия ҳисоби алоҳида юритилиши кераклиги қайд этилди.

Бундан ташқари, мазкур низом билан махсус кенгаш ва унинг аъзоларига нисбатан қўйиладиган талаблар ҳамда исломий ижара, фойдани тақсимлашга асосланган молиялаштириш (музораба), насия савдога асосланган молиялаштириш (муробаҳа), шерикчилик – фойда ва зарарларни тақсимлашга асосланган молиялаштириш (мушорака), олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш (салам) каби исломий молиялаштиришга оид хизматлар ва ушбу хизматларни кўрсатиш юзасидан талаблар белгиланди.

Ҳужжат билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.

#regulyator #регулятор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Комментарии к Положению «О порядке оказания услуг исламского финансирования микрофинансовыми организациями»


Постановление правления Центрального банка “Об утверждении Положения о порядке оказания услуг исламского финансирования микрофинансовыми организациями” зарегистрировано Министерством юстиции 26 июля 2024 года № 3536.

Настоящее положение разработано на основании стандартов исламского финансирования Организации бухгалтерского учета и аудита исламских финансовых учреждений (AAOIFI), а также с учетом национального контекста и передового зарубежного опыта, и определяет порядок предоставления услуг исламского финансирования микрофинансовыми организациями.

Положением установлены общие требования, которые должны соблюдаться микрофинансовыми организациями для предоставления услуг исламского финансирования.

В частности, определено, что для оказания микрофинансовыми организациями услуг исламского финансирования необходимо создание в их структуре специального совет, координирующий вопросы исламского финансирования или передача деятельности такого совета на аутсорсинг.

Также, указана необходимость отдельного ведения бухгалтерского учета по деятельности микрофинансовой организации, связанной с оказанием услуг исламского финансирования, в случае оказания данной микрофинансовой организацией наряду с услугами исламского финансирования также и традиционных услуг, установленных законодательством.

Помимо этого, данное Положение определяет требования к специальному совету и его членам, а также устанавливает порядок оказания услуг исламского финансирования, таких как исламская аренда, финансирование на основе распределение прибыли (мудараба), финансирование на основе рассрочки (мурабаха), партнерство - финансирование на основе распределение прибыли и убытков (мушарака), финансирование на основе предоплаты (салам).

Подробно ознакомиться с документом вы можете по следующей ссылке.

#regulyator #регулятор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банк хабари

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан “United Payment Solution” акциядорлик жамияти фаолиятини лицензия олинган кундан эътиборан бир йил давомида амалга оширмаганлиги муносабати билан тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинди ҳамда тўлов ташкилотлари реестридан чиқарилди.

———

Сообщение Центрального банка

По решению Правления Центрального банка Республики Узбекистан у акционерного общества «United Payment Solution» была отозвана лицензия на осуществление деятельности платежной организации в связи с тем, что деятельность не велась в течение года с момента получения лицензии. Также компания была исключена из реестра платежных организаций.

#regulyator #litsenziya #регулятор #лицензия

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Хитой Экспорт-импорт банки ваколатхонаси аккредитaция қилинди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Хитой Экспорт-импорт банкининг ваколатхонаси аккредитaция қилинди.

Ваколатхона мамлакат молия бозорини ўрганиш, давлат органлари ва тижорат банклари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.

———

Аккредитовано представительство Экспортно-импортного банка Китая

Центральным банком Республики Узбекистан аккредитовано представительство Экспортно-импортного банка Китая.

Представительство создано в целях изучения финансового рынка страны и налаживания сотрудничества с государственными органами и коммерческими банками.

#regulyator #регулятор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Комментарий к временному порядку выдачи онлайн-кредитов кредитными организациями для предотвращения случаев мошенничества

На сегодняшний день участились случаи оформления онлайн-кредитов на имя граждан через мобильные приложения коммерческих банков с использованием методов социальной инженерии посредством цифровых технологий, а также незаконного присвоения кредитных средств, поступивших на банковские карты, через P2P-переводы.

За прошедший период текущего года путем мошеннического оформления онлайн-кредитов на имя граждан в 463 случаях был нанесен материальный ущерб в размере около 15 миллиардов сумов.

С целью предотвращения данного вида мошенничества был изучен опыт ряда развитых стран и выявлено, что для предотвращения случаев мошенничества при выдаче онлайн-кредитов в Европейском Союзе, Австралии и Российской Федерации существует практика 14 дневного, в США – 3-х дневного, в Канаде – 2-х дневного «периода охлаждения».

В связи с этим Центральный банк вводит временный порядок, направленный на предотвращение подозрительных мошеннических операций с банковскими картами в процессе предоставления кредитными организациями онлайн-кредитов физическим лицам. Данный порядок будет действовать с 1 ноября 2024 года по 1 апреля 2025 года.

Теперь граждане должны пройти биометрическую идентификацию в процессе подачи заявки на выдачу кредита через мобильное приложение кредитной организации.

Установление данного требования позволит удостовериться, что заявка на получение кредита подана лично гражданином, и еще раз подтвердить его личность.

Согласно временному порядку, кредитные организации после подачи гражданином заявления на получение кредита проводят проверку (скоринг) его кредитной истории в базе данных кредитных бюро в 2 этапа (после поступления заявления и до выделения кредитных средств). Если в результате проверки будет установлено, что у клиента отрицательная кредитная история или повышенная долговая нагрузка, за короткий период было выдано несколько кредитов, и долговая нагрузка резко возросла, в выделении кредита будет отказано или будет выделена другая сумма.

Это предотвратит выделение кредитных средств несколькими кредитными организациями на имя граждан, ставших жертвами мошенников.

Кроме того, если гражданин, прошедший новую регистрацию через мобильное приложение кредитной организации или вошедший в существующий аккаунт с другого устройства, впервые получает онлайн-кредит в течение 48 часов с момента выделения данного кредита будут установлены ограничения на P2P-операции за счет кредита, переводы на счета физических лиц и электронные кошельки, пополнение счета телефонного номера через операторов мобильной связи, денежные переводы за рубеж и онлайн-обмен валюты.

Для снятия этих ограничений, клиент в течение 48 часов должен позвонить на номера телефонов, указанные в СМС-сообщении, отправленном кредитной организацией, и сообщить, что он получил кредит без влияния мошенников. Сотрудник кредитной организации повторно свяжется с клиентом, проверит правильность предоставленной информации и проведет дополнительное подтверждение.

Вышеуказанные ограничения не влияют на возможность обналичивания выделенных кредитных средств гражданином по своему усмотрению или на такие операции, как оплата товаров и услуг, и эти операции могут осуществляться без каких-либо ограничений.

Если после перевода кредитных средств на банковскую карту гражданина денежные средства не были израсходованы, и в течение 48 часов будет установлено, что заявление на получение кредита было подано клиентом под влиянием мошенников, или если клиент не пройдет дополнительное подтверждение, кредитный договор будет расторгнут кредитной организацией, а выделенные денежные средства будут возвращены на счет кредитной организации.

#регулятор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM