Central Bank of Uzbekistan
29.5K subscribers
6.6K photos
532 videos
3 files
8K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

🔸Марказий банкда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ва Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда она тилимизга давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлиши муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

🔸Тадбир меҳмони тилшунос олим, профессор, филология фанлари доктори Саодат Муҳамедова она тилимизнинг буюк тарихи ҳақида сўзлаб берди. “Тилимизда яратилган мангуликка даҳлдор асарлар, унинг мукаммал грамматикаси ва сўз бойлигининг хилма-ҳиллиги ҳанузгача дунё олимларини қизиқтириб келмоқда.

🔸Аслида ҳар бир миллат учун тил унинг кўзгусидир. Киши учун она тили ўзига ва шу орқали Ватанига бўлган ҳурматини ифодалайди”, деди олима.

🔸Учрашув давомида Марказий банк ходимлари ҳам ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиб, мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

🔸Тадбирда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети тилшунос-олимлари томонидан яратилган “Банк-молия терминларининг изоҳли луғати” тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

———

Язык – это зеркало души для народа

🔸В Центральном банке совместно с департаментом развития Государственного языка Кабинета Министров Республики Узбекистан и Фондом развития узбекского языка в связи с 32-летием со дня присвоения узбекскому языку статуса государственного организовано духовно-просветительское мероприятие.

🔸Гостья мероприятия ученая-лингвист, профессор, доктор филологических наук Саодат Мухамедова рассказала о великой истории родного языка.

🔸"Произведения о вечности, созданные на нашем языке, его безупречная грамматика и разнообразие лексики по-прежнему интересуют ученых всего мира. На самом деле для каждого народа язык - зеркало его души. Для человека родной язык выражает уважение к себе, а через него и к Родине”, - сказала ученая.

🔸В ходе встречи сотрудники Центрального банка получили ответы на интересующие их вопросы и высказали мнение по данной теме.

🔸На мероприятии также состоялась презентация «Толкового словаря банковско-финансовых терминов», созданного учеными-лингвистами Ташкентского государственного университета узбекского языка и литературы имени Алишера Навои.

#давлат_тили #государственный_язык

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Она тилига бўлган муносабатимиз орқали Ватанга ҳурматимизни ифодалаймиз

🔸Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.

🔸Тадбирда Ўзбек Миллий академик драма театрининг актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева иштирок этди. Учрашувда она тилимизнинг ҳаётимиздаги беқиёс аҳамияти, миллатнинг мавқеи ва нуфузини белгилашдаги ўрни ҳамда тилимизни мукаммал тарзда келгуси авлодлар учун асраб-авайлаб етказиш шу юрт фарзанди бўлган ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигига тўхталиб ўтилди.

🔸“Биз ўзбек тилида равон сўзлашишни фарзандларимизга ўргатишимиз зарур. Хорижда яшайдиган айрим юртдошларимизнинг соф ўзбек тилида сўзлашиши мени доим хайрон қолдиради” – деди Лола Элтоева.

🔸Учрашув давомида ходимлар ўртасида она тилимиз ва юртимиз тарихига оид викторина ўтказилиб, ғолиб иштирокчиларга рағбатлантирувчи совғалар тақдим этилди.

#давлат_тили #государственный_язык

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin