Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш бўйича 2021-2023 йилларга мўлжалланган миллий стратегия тасдиқланди
📑Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегиясини амалиётга татбиқ этиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган “2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси”ни (Миллий стратегия) тасдиқлади. Мазкур ҳужжат Халқаро молия корпорациясининг мамлакатда молиявий саводхонлик ва молиявий оммабоплик даражасини комплекс ҳамда холисона баҳолаш мақсадида аҳоли билан ўтказган сўровномаси натижаларини инобатга олган ҳолда Жаҳон банки экспертлари кўмагида тайёрланган.
📜Миллий стратегияда белгиланган вазифалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сонли Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”га мувофиқ бўлиб, унинг бош мақсади аҳолининг барча қатламлари, шу жумладан, етарли даражада молиявий хизматлар билан қамраб олинмаган кам даромадга эга, қишлоқларда истиқомат қилаётган фуқаролар ҳамда кичик бизнес субъектлари учун сифатли молиявий маҳсулот ва хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган динамик, инновацион ва инклюзив молия тизимини яратишдан иборат.
Миллий стратегия доирасида келгуси йилларда қуйидаги ислоҳотларни амалга ошириш кўзда тутилган:
🔸банкларнинг хизмат кўрсатиш нуқталарини кенгайтириш, банк хизматларини етказишнинг муқобил йўлларини жорий этиш ва банк агентлари тармоғини яратиш орқали базавий молиявий хизматлар қамровини ошириш;
🔸бозорга янги финтех компанияларнинг кириб келишига қулай шарт-шароитлар яратиш, масофадан идентификация қилиш тизимини йўлга қўйиш, миллий тўлов тизимини модернизация қилиш орқали рақамли молиявий хизматларни ривожлантириш;
🔸тадбиркорлар лойиҳаларини молиялаштиришга мўлжалланган турли молиявий воситаларни ривожлантириш ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш орқали кичик тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришни кенгайтириш;
🔸молиявий маҳсулот ва хизматлар тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шикоятлар ва низоларни ҳал қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш орқали молиявий хизматлар истеъмолчилари ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш;
🔸ОАВ орқали аҳолининг молиявий хизматлардан хабардорлигини ошириш, умумтаълим муассасаларида ва ноиқтисодий йўналишдаги таълим муассасаларида “Молиявий саводхонлик” ўқув дастурини жорий этиш, шунингдек, молиявий саводхонликни ошириш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш кабилар орқали аҳоли ва тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини ошириш белгиланган.
📝Мазкур ислоҳотлар аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш, базавий молиявий хизматлар оммабоплиги ҳамда улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, аҳолининг кредит ва тўлов ташкилотларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш орқали аҳоли фаровонлиги, молиявий тизим ва иқтисодий ўсишнинг барқарорлигини таъминлашга ҳамда мамлакатда яширин иқтисодиёт улушининг қисқаришига хизмат қилади.
#молиявий_оммабоплик
Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin

Молиявий хизматлар оммабоплигини оширишга қаратилган вазифалар муҳокама этилди
🔸Жорий йилнинг 27 июль куни Марказий банк томонидан “2021-2023 йилларга мўлжалланган молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси”нинг мазмун-моҳиятини ёритиш мақсадида ZOOM платформаси орқали онлайн ўқув семинари ўтказилди.
👩🏻💼👨🏻💼Унда тижорат банкларининг 100 нафардан ортиқ раҳбар ходимлари ва мутахассислари иштирок этди.
📝Семинарда молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш бўйича келгуси уч йилга мўлжалланган ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва белгиланган вазифалар батафсил муҳокама этилди.
🔸Қизғин руҳда ўтган онлайн учрашув турли таклиф ва мулоҳазаларга бой бўлди. Ўқув семинари давомида “Умумжаҳон пул ҳафталиги 2021” (Global Money Week) доирасида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган турли таълим тадбирлари ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этган тижорат банклари Марказий банк томонидан фахрий ёрлиқ ва мукофот билан тақдирланди:
📯“Молиявий саводхонлик бўйича энг креатив банк” – “Ипак йули банк” АИТБ;
📯“Молиявий саводхонлик бўйича энг масъулиятли банк” – “Ипотека банк” АТИБ;
📯“Молиявий саводхонлик бўйича энг юқори ижро интизомига эга банк” – “Асака” АТБ;
📯 “Молиявий саводхонлик бўйича энг фаол банк” – “Капитал банк” АТБ.
—————
Обсуждены задачи по повышению доступности финансовых услуг
🔸27 июля текущего года Центральный банк провел семинар-тренинг на платформе ZOOM с целью освещения сути и значения «национальной стратегии повышения доступности финансовых услуг на 2021-2023 годы».
👩🏻💼👨🏻💼В нем приняли участие более 100 руководящих работников и специалистов коммерческих банков.
📝На семинаре были подробно обсуждены основные направления реформ и намеченные задачи на ближайшие три года по повышению доступности финансовых услуг.
🔸В рамках онлайн-встречи были рассмотрены различные предложения и рекомендации. В ходе учебного семинара коммерческие банки, принимавшие активное участие в реализации различных образовательных мероприятий и проектов, направленных на повышение финансовой грамотности населения в рамках “Всемирной недели денег 2021” (Global Money Week), были награждены почетной грамотой и наградой Центрального банка:
📯«Самый креативный банк по финансовой грамотности» – АИКБ «Ипак Йули»;
📯«Самый ответственный банк по финансовой грамотности» – АКИБ «Ипотека-банк»;
📯«Банк с самой высокой исполнительной дисциплиной в области финансовой грамотности» – АКБ «Асака»;
📯«Самый активный банк по финансовой грамотности» - АКБ «Капитал банк».
#молиявий_оммабоплик #финансовая_доступность

Молиявий оммабоплик альянси (МОА) томонидан “Inclusive FinTech Showcase” номли молиявий оммабопликни ошириш бўйича инновацион технологиялар соҳасида фаолият олиб борувчи ташкилотлар учун танлов эълон қилмоқда
🔸Ушбу танлов новаторларга молиявий ва тартибга солиш технологиялар соҳасида ривожланаётган мамлакатлар ва ривожланаётган бозорлардаги кам таъминланган аҳоли учун расмий молиявий хизматлар сифатини яхшилаш ва улардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш бўйича илғор ечимларни тақдим қилиш имкониятини беради.
🔸Кўргазма қуйидаги 3 тоифадан камида биттаси бўйича ечимларни таклиф этувчи инновацион ташкилотлар учун очиқ:
1. COVID-19 инқирозига самарали жавоб бериш ёки мақсадли гуруҳларни тиклашни қўллаб-қувватловчи ечимлар (кичик ва ўрта бизнес субъектлари/ ёш тадбиркорлар / қишлоқ аҳолиси / ногиронлар)
2. Рақамли тўловларни ривожлантириш бўйича ечимлар (рақамли ўтказмалар / тўловлар, халқаро тўловлар)
3. Чидамлиликни ошириш бўйича ечимлар (иқлим ўзгаришига мослашиш ва таъсирларини юмшатиш / молиявий саломатлик / рақамли молиявий саводхонлик / тартибга солиш ва назорат технологиялари – RegTech/SupTech)
🔸Финал босқичи иштирокчиларига 2022-йил март ойининг иккинчи ярмида виртуал тақдимот ўтказиш учун махсус жой ажратилади, сўнгра МОА аъзолари билан савол-жавоб сессияси ўтказилади. Финал босқичи иштирокчилари, шунингдек, МОА ҳамкори, Люксембург молиявий технологиялар уйи (ЛМТУ) томонидан таклиф қилинадиган мураббийлик ва малака ошириш тадбирларида иштирок этиш ҳамда МОАнинг Тинч океани минтақавий тартибга солиш қўмдонига ариза бериш учун махсус таклифнома олиш имкониятига эга бўлади.
🔸Бундан ташқари барча инновацион ечимлар аёлларнинг молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва расмий молиявий хизматлардан фойдаланишда гендер тафовутини камайтиришга қаратилганлиги бўйича ҳам баҳоланади.
Aризалар 2021-йил 17-декабргача топширилиши керак.
Қўшимча маълумот, шунингдек ариза топшириш бўйича маълумот МОАнинг веб-сайтида мавжуд:
Саволларингиз бўйича finlit@cbu.uz электрон манзилимизга мурожаат қилишингиз мумкин.
❗️Аризаларини топширган иштирокчилардан +99871 212 60 71 рақами орқали ёки юқорида кўрсатилган электрон манзил орқали бизга маълумот юборишингизни сўраймиз.
#Молиявий_саводхонлик #молиявий_оммабоплик