Central Bank of Uzbekistan
29.2K subscribers
6.55K photos
531 videos
3 files
7.96K links
Мурожаат учун / Для обращения
info@cbu.uz, 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
Марказий банк томонидан "2024 йил 1 январь ҳолатига Нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати тўғрисида шарҳ" тақдим этилди.

Ўтган 2023 йил давомида ҳудудларда микромолиявий хизматлардан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши натижасида нобанк кредит ташкилотларининг микромолия бозоридаги улуши ошишига қўшимча имкониятлар яратилмоқда.

🤩Батафсил ушбу ҳаволада

#sharh #обзор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарор юзасидан шарҳ

😎Марказий банк Бошқарувининг “Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 31 январда 1545-6-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

😎Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар билан:

– банклараро тўлов тизимининг иштирокчилари бўлиб банклардан ташқари қимматли қоғозларга доир битимлар бўйича ҳисоб-китобларни ва марказлашган клирингни амалга ошириш фаолиятини юритадиган “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖ ҳамда “Миллий клиринг маркази” АЖ ҳисобланиши белгиланди. Шунингдек, мазкур ташкилотларни тўлов тизимига уланиш тартиби келтириб ўтилди;

– тижорат банкларининг ликвидлилик билан боғлиқ масалаларини халқаро тажриба асосида самарали тартибга солиш мақсадида банклараро тўлов тизимида тижорат банклари ўртасидаги пул бозори операциялари (+30 дақиқа) ҳамда Марказий банк ва тижорат банклари ўртасидаги пул-кредит операцияларига (+60 дақиқа) оид тўловлар учун қўшимча вақт берилмоқда. Бунда банк мижозларининг тўловларини амалга ошириш вақти ўзгаришсиз қолдирилди;

– шунингдек, низомнинг айрим бандларидаги нормалар амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилди ҳамда бугунги кундаги банк амалиётидан келиб чиқиб баъзи талаблар такомиллаштирилди.

🤩Ҳужжат билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

_______

Комментарий к постановлению «О внесении изменений
и дополнений в положение о порядке осуществления электронных платежей через межбанковскую платежную систему Центрального банка»


😎Министерство юстиции зарегистрировало постановление правления Центрального банка «О внесении изменений и дополнений в Положение о порядке осуществления электронных платежей через межбанковскую платежную систему Центрального банка» за №1545-6 от 31 января 2024 года.

😎В соответствии с данными изменениями и дополнениями:

– определено, что АО “Центральный депозитарий ценных бумаг” и АО “Национальный клиринговый центр” наряду с банками будут считаться участниками межбанковской платежной системы, деятельностью которых является осуществление денежных расчетов и клиринга по сделкам с ценными бумагами, а также порядок их подключения к платежной системе;

– на основе международной практики, в целях эффективного регулирования ликвидности коммерческих банков, в межбанковской платежной системе предоставляется дополнительное время для платежей по операциям денежного рынка между коммерческими банками (+30 минут) и по денежно-кредитным операциям между Центральным банком и коммерческими банками (+ 60 минут). При этом, время осуществления платежей клиентов остается без изменений;

– кроме этого, некоторые нормы положения были приведены в соответствие с актами действующего законодательства и требованиями современной банковской практики.

🤩Ознакомиться с документом можно по этой ссылке.

#sharh #обзор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк томонидан 2023 йил IV чораги учун "Пул-кредит сиёсати шарҳи" тайёрланди.

Мазкур шарҳда инфляция ва инфляцион кутилмалар, ички иқтисодий шароитлар хамда макроиқтисодий прогнозлар ҳақида атрофлича маълумот ва таҳлиллар келтирилган.

🤩Батафсил ушбу ҳаволада

#sharh #обзор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

2023 йил учун "Ипотека кредитлари шарҳи" тайёрланди

🏢👨‍👩‍👦
Мазкур шарҳда ипотека бозоридаги кредитлар ҳолати, янги тартибда ажратилаётган ипотека кредитлари ҳақида атрофлича маълумот ва таҳлиллар келтирилган.

➡️Батафсил ушбу ҳаволада

#sharh

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📈Марказий банк томонидан 2024 йил январь-март учун "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ" тайёрланди

Мазкур шарҳга кўра, 2024 йил январь-март ойларида умумий пул тушумлари 184 трлн. сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 30 фоизга ўсган.

🤩Батафсил ушбу ҳаволада

————

📈Центральным банком подготовлен "Краткий обзор налично-денежного обращения" за январь-март 2024 года

Согласно обзору, за январь-март 2024 года общая сумма денежных поступлений составила 184 трлн. сумов, и по сравнению с аналогичным периодом 2023 года увеличился на 30 процента.

🤩Подробнее по ссылке

#sharh #обзор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банк томонидан "2024 йилнинг I чораги учун Пул бозори ва ликвидлик шарҳи" тақдим этилди

Унга кўра, 2024 йилнинг I чорагида бюджет харажатлари ўсишининг юқори суръатлари сақланиб қолишига қарамасдан, банк тизимининг ликвидлиги пасаювчи тенденция касб этди.

🤩Батафсил ушбу ҳаволада

#sharh

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банк томонидан 2024 йил I чораги учун "Пул-кредит сиёсати шарҳи" тайёрланди.

Мазкур шарҳда инфляция ва инфляцион кутилмалар, ички иқтисодий шароитлар хамда макроиқтисодий прогнозлар ҳақида атрофлича маълумот ва таҳлиллар келтирилган.

🤩Батафсил ушбу ҳаволада

#sharh #обзор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

2023 йил учун молиявий барқарорлик шарҳи тайёрланди.

2023 йил учун молиявий барқарорлик шарҳида молиявий заифликлар харитаси, глобал ва Ўзбекистон иқтисодиётидаги молиявий шароитлар, молиявий сектордаги вазият, номолиявий сектордаги ҳолат, активлар бозоридаги ҳолат, банк тизими бўйича макро стресс-тест натижалари, иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфлар, макропруденциал сиёсат асосларини такомиллаштириш имкониятлари, молиявий барқарорлик учун ички ва ташқи хатарлар каби масалалар қамраб олинган.

🤩Батафсил ушбу ҳаволада.
🤩Қисқа пресс-релиз.

#sharh #обзор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарор юзасидан шарҳ

Марказий банк бошқарувининг “Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 4 июлда 3431-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги “Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ–381-сонли қарорига мувофиқлаштириш мақсадида низомда тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари акциядорлик жамиятлари шаклида ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши, тўлов тизими оператори устав капиталининг энг кам миқдори 50 млрд. сўмни, тўлов ташкилоти учун 10 млрд. сўмни ва 2025 йил 1 июлдан 20 млрд. сўмни ташкил этиши лозимлиги белгиланди.

Бундан ташқари, лицензия даъвогари томонидан тақдим этиладиган аризага антифрод тизими тавсифи илова қилиниши белгиланаётган бўлиб, бу орқали бозорга янги кириб келаётган субъект ҳали фаолиятини бошламасидан режалаштирилган фаолият давомида юзага келиши мумкин бўлган рискларнинг олдини олишга ижобий таъсир этиши кутилмоқда.

Шунингдек, ушбу низомнинг амалиётга жорий қилиниши орқали тўлов хизматлари бозори субъектларининг ликвидлилиги, мажбуриятларини бажара олиши ва молиявий фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш билан боғлиқ масалалар ўз ечимини топишига хизмат қилади.

🤩Батафсил ушбу ҳаволада

———

Комментарий к постановлению «О внесении изменений
и дополнений в положение о порядке лицензирования деятельности операторов платежных систем и платежных организаций»


Министерство юстиции зарегистрировало постановление правления Центрального банка «О внесении изменений и дополнений в Положение о порядке лицензирования деятельности операторов платежных систем и платежных организаций» от 4 июля 2024 года №3431-1.

В целях исполнения постановления Президента Республики Узбекистан от 30 ноября 2023 года ПП-381 «О мерах по усилению защиты прав потребителей цифровой продукции (услуг) и борьбы с правонарушениями, совершаемыми посредством цифровых технологий» в положении предусмотрено, что операторы платежных систем и платежные организации будут создаваться и действовать исключительно в форме акционерных обществ, минимальный размер уставного капитала для операторов платежных систем должен составлять 50 миллиардов сумов, для платежной организации должен составлять 10 миллиардов сумов, а с 1 июля 2025 года 20 миллиардов сумов.

Кроме того, определено, что к заявлению, подаваемому соискателем лицензии, будет приложено описание антифрод-системы, что должно оказать положительное влияние на предотвращение рисков, которые могут возникнуть в ходе планируемой деятельности субъекта,как нового игрока на рынке платежных услуг.

Считаем, что реализация требований данного положения, поспособствуют решению вопросов, связанных с ликвидностью субъектов рынка платежных услуг, своевременному исполнению обязательств перед клиентами и предотвращению финансового мошенничества в данной сфере.

🤩Подробнее по ссылке

#sharh #обзор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банк томонидан "2024 йилнинг II чораги учун Пул бозори ва ликвидлик шарҳи" тақдим этилди

Унга кўра, 2024 йилнинг II чорагида банк тизимида таркибий ликвидлик профитининг сақланиб қолиши таъсирида пул ва РЕПО бозорларида амалиётлар ҳажмининг сезиларли ортиши, фоиз ставкаларининг асосий ставка атрофида мувозанатлашиши ва ликвидликни тақдим этиш инструментларининг фаол қўлланилиши кузатилди.

🤩Батафсил ушбу ҳаволада

#sharh

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM