Raqobat siyosati va iste’molchilar huquqlari tadqiqotlari markazi
1.67K subscribers
447 photos
47 videos
229 links
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази

📍 Лабзак 3,Тошкент 100128
🌐 www.ccprc.uz
📞 71 207 47 00 (302)
📧 Э-почта: center@antimon.gov.uz
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан энг муҳим иқтибослар

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
👍71
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✈️ 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 303/10-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази бугунги кунда давлат илмий ташкилоти сифатида самарали фаолият юритиб келмоқда.

Марказнинг асосий мақсади:
Товар ва молия бозорларида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда иқтисодий ислоҳотларни илмий жиҳатдан асослашдан иборат.

Амалий натижалар:
🟠300 дан ортиқ товар бозорларини қамраб олган комплекс таҳлиллар ўтказилди;
🟠Озиқ-овқат, тўқимачилик, кимё, қурилиш материаллари ва бошқа соҳаларда
100 дан ортиқ тўйинмаган бозорлар аниқланди;
🟠Тегишли давлат органларига мунтазам равишда таҳлилий маълумотлар тақдим этилмоқда.

Ижтимоий аҳамиятга эга бозорлар таҳлили:
Айни пайтда озиқ-овқат маҳсулотлари бозорларида нарх барқарорлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқаришдан тортиб якуний истеъмолчигача бўлган бутун занжир чуқур таҳлил қилинмоқда.

Илмий прогнозлар:
Нархларни прогнозлашда замонавий эконометрик моделлар, жумладан ARIMA модели қўлланилиб, тухум, сут, картошка, гуруч ва гўшт маҳсулотлари бўйича 80 фоизгача аниқликда прогнозларга эришилди.

Кадрлар салоҳияти:
Марказ томонидан монополияга қарши комплаенс, давлат харидлари, реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқлари соҳаларида 1 500 нафардан ортиқ мутахассиснинг малакаси оширилди.

Халқаро ҳамкорлик:
20 дан ортиқ нуфузли миллий ва халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.


📎 Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази — илмий таҳлил, халқаро тажриба ва профессионал ёндашув асосида рақобатбардош иқтисодиёт сари хизмат қилмоқда.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10👏21🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОВАР БОЗОРИНИНГ МАҲАЛЛИЙ МАҲСУЛОТЛАР БИЛАН ТЎЙИНГАНЛИК ДАРАЖАСИ БЎЙИЧА ТАҲЛИЛ НАТИЖАЛАРИ

✈️ Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси, ишлаб чиқариш ҳажмлари, рақобат муҳити ҳолати ҳамда импорт географияси юзасидан таҳлил ишлари амалга оширилмоқда, жумладан:

Бўяшни тезлаштирувчи ёки бўёқларни мустаҳкамлаш воситалари:
Мавжуд ҳолат: Республикада 7 та корхона томонидан 655 тн маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Импорт: 12,8 минг тн.
Экспорт: 323 тн.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 5 фоиз.

Гулқоғозлар (обои):
Мавжуд ҳолат: Республикада 16 та корхона томонидан 7,7 минг тн маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Импорт: 27,9 минг тн.
Экспорт: 2,7 минг тн.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 23,5 фоиз.

Синтетик иплардан газламалар:
Мавжуд ҳолат: Республикада 14 та корхона томонидан 16,9 млн кв.м маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Импорт: 257,3 млн кв.м.
Экспорт: 10,5 млн кв.м.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 6,4 фоиз.

Винил хлорид:
Мавжуд ҳолат: Республикада 3 та корхона томонидан 278 тн маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Импорт: 11,2 минг тн.
Экспорт: 989 тн.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 2,7 фоиз.

Томатли кетчуп ва соус маҳсулотлари:
Мавжуд ҳолат: Республикада 15 та корхона томонидан 5,3 минг тн маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Импорт: 2,4 минг тн.
Экспорт: 45,8 тн.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 69,3 фоиз.


✈️ Таҳлил натижаларига кўра, мазкур товар бозорларида маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси паст бўлиб, янги ишлаб чиқариш лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари мавжуд ҳисобланади.

Ҳурматли тадбиркорлар!
Республикамизда тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан юқоридаги каби маҳсулотларнинг тўйинганлик таҳлил натижалари эълон қилиб борилмоқда.

✈️Шу билан биргаликда, қўшимча қайсидир маҳсулотлар бўйича таҳлил ўтказиш ва улар тўғрисида маълумотларни олишни истасангиз Рақобат қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍931🔥1👏1
Президент фармони билан давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари census.stat.uz портали орқали онлайн рўйхатдан ўтади

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-173 сон фармони билан 2026 йил 15 январь — 28 февраль кунлари муҳим тадбир ўтказилади.

Рўйхатга олиш жараёни 2 босқичда ташкил этилади:

1 босқич 15-31 январь
17 кун давомида census.stat.uz сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имкони яратилади.

2 босқич 4-28 февраль
“Маҳалла еттилиги” аъзолари уйма-уй юриб, планшет орқали рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этади.

❗️Шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги қонун билан кафолатланади.


❗️Саволномадаги маълумотлар бошқа идораларга тақдим этилмайди.


Саволнома таркиби
Жами саволлар сони: 71 та
Аҳолига оид: 54 та
Қишлоқ хўжалигига оид: 17 та

Президент фармони билан давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил 15 январдан 31 январга қадар ўз тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг census.stat.uz портали орқали онлайн рўйхатдан ўтишини таъминлайди.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
👍5👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2025-йилдаги фаолиятига яна бир назар: хорижий мамлакатларга давлат ташрифлари.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
🔥5👍1
✈️ Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 октябрдаги ПҚ-296-сон “Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари учун мўлжалланган махсус ўқув курси ташкил этилди.

📝 Машғулотлар Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тажрибага эга бўлган мутахассислар томонидан олиб борилмоқда.

🎓 Мазкур ўқув курси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини кучайтириш, жамоатчилик назорати механизмларини самарали йўлга қўйишга хизмат қилади.

www.ccprc.uz
|Telegram |facebook|instagram|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13👏311
✈️ Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 октябрдаги ПҚ-296-сон “Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш, “Сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирларини ўтказиш ҳамда “Истеъмолчи мурожаати” электрон тизимида ишлаш бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимларини ўқитишга қаратилган махсус ўқув курслари ташкил этилди.

Уч кун давом этган ўқув курси доирасида иштирокчилар:
истеъмолчилар мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби;
“Сирли мижоз” тадбирлари ва назорат харидини ўтказиш методикаси;
“Истеъмолчи мурожаати” электрон тизимида ишлаш бўйича амалий машғулотлар;
савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш амалиёти;
ахборот махфийлиги ва шахсга доир маълумотлар билан ишлаш қоидалари бўйича назарий ҳамда амалий билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.


📝 Машғулотлар соҳада юқори малака ва амалий тажрибага эга бўлган мутахассислар томонидан олиб борилди.

🎓 Ўқув курси якунида иштирокчиларга белгиланган тартибдаги махсус сертификатлар топширилди.

📎 Мазкур ўқув курслари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини кучайтириш, жамоатчилик назорати механизмларини самарали йўлга қўйишга хизмат қилади.

www.ccprc.uz
|Telegram |facebook|instagram|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14👏311
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан барча халқимизни ва юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги ва ватанимиз сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш йўлида фидокорона хизмат қилаётган барча ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда фахрийларни самимий муборакбод этамиз.

🇺🇿 Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий фаровонлик, юксак матонат ва шарафли хизмат йўлингизда улкан зафарлар тилаймиз.

Ватанимиз доимо тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Байрам муборак!


www.ccprc.uz|Telegram |facebook|instagram|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31👏1🎉1
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Праздничное поздравление в связи с 34-й годовщиной образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днем защитников Родины

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
6👏21👍1
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш йўналишида муҳим илмий натижалар тақдим этилмоқда.

Хусусан, Марказ директори, и.ф.д. Жумаев Олимжон Садуллoевич ҳамда Марказнинг бош илмий ходими Музаффар Тўйматов ҳаммуаллифлигида тайёрланган "Иқтисодий фаолликни баҳолашда илғор ёндашувлар ҳамда Ўзбекистонда бизнес фаоллиги индексини жорий этишнинг концептуал асослари" мавзусидаги илмий мақола "Marketing" журналида эълон қилинди.

Бизнес фаоллиги индекси (БФИ) методологияси халқаро PMI (Purchasing Managers’ Index) амалиётларига асосланган ҳолда ишлаб чиқилди. Методология иқтисодиётнинг жорий ҳолатини оператив баҳолашга қаратилган бўлиб, корхоналар фаолиятига оид сифат кўрсаткичлари асосида қисқа муддатли тенденцияларни аниқлаш имконини беради.


Мазкур индекс Ўзбекистонда макроиқтисодий таҳлилни такомиллаштириш, бизнес муҳитини баҳолаш ҳамда илм-фан ва амалиёт интеграциясини кучайтиришга хизмат қилади.

🔗Батафсил ҳаволада:

www.ccprc.uz|Telegram |facebook|instagram|Youtube
👍112👏21
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори, и.ф.д. Жумаев Олимжон Садуллoевич муаллифлигида тайёрланган “Ички бозорда парранда гўшти маҳсулотининг нарх барқарорлиги ва келгуси тенденцияларини эконометрик моделлар орқали баҳолаш” мавзусидаги илмий мақола “Яшил Иқтисодиёт ва Тараққиёт” журналида эълон қилинди.

Мақолада ички бозорда парранда гўшти маҳсулотининг нарх барқарорлиги ва келгуси тенденциялари эконометрик ёндашувлар орқали баҳоланган. Тадқиқот доирасида ARIMA (Autoregressive Integrated Moving Average) моделлари асосида келгуси 3 ой учун нархлар прогнози ишлаб чиқилган ҳамда ички бозорнинг рақобат муҳити комплекс таҳлил қилинган.

Ишда эътибор қаратилган асосий жиҳатлар:
🟠Ички бозор ишлаб чиқариш ҳажми ва таклиф динамикаси;
🟠Паррандачиликда озуқа (омухта ем, соя шроти, ёғлар, витамин қўшимчалари) нархлари;
🟠Наслдор она жўжалар импорти ва импорт бозори концентрацияси;
🟠Чакана савдо тармоқларида нарх шаклланиш механизми;
🟠Жаҳон бозоридаги гўшт маҳсулотлари нархлари, глобал логистика харажатлари, валюта курслари ва озиқ-овқат бозоридаги шоклар.


Тадқиқот натижалари, шу омилларнинг ўзаро боғлиқлиги ва нарх барқарорлигига таъсири эконометрик усуллар орқали асослаб берилган. Шунингдек, ARIMA моделининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги устунлиги кўрсатилган ва келгуси тадқиқотларда экзоген омилларни интеграция қилиш зарурлиги таъкидланган.

Ушбу илмий иш давлат органларига нархлар динамикасини прогноз қилиш, бозорни самарали тартибга солиш ва инқироз сценарийларини олдини олишда амалий қўлланма сифатида хизмат қилади.

🔗Батафсил ҳаволада:

www.ccprc.uz|Telegram |facebook|instagram|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍822👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОВАР БОЗОРИНИНГ МАҲАЛЛИЙ МАҲСУЛОТЛАР БИЛАН ТЎЙИНГАНЛИК ДАРАЖАСИ БЎЙИЧА ТАҲЛИЛ НАТИЖАЛАРИ

✈️ Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси, ишлаб чиқариш ҳажмлари, рақобат муҳити ҳолати ҳамда импорт географияси юзасидан таҳлил ишлари амалга оширилмоқда, жумладан:

Кремний диоксиди:
Мавжуд ҳолат: Республикада 2 та корхона томонидан 88 тн маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Импорт: 1014 тн.
Экспорт: 69 тн.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 8,5 фоиз.

Казеин елими:
Мавжуд ҳолат: Республикада 1 та корхона томонидан 11 тн маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Импорт: 1,3 тн.
Экспорт: Экспорт амалга оширилмаган
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 0,8 фоиз.

Дизинфекция воситалари:
Мавжуд ҳолат: Республикада 26 та корхона томонидан 3,1 минг тн маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Импорт: 12,3 минг тн.
Экспорт: 527 тн.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 20,8 фоиз.

Калий нитрат:
Мавжуд ҳолат: Республикада 1 та корхона томонидан 591 тн маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Импорт: 1580 тн.
Экспорт: 45 тн.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 27,8 фоиз.

Сирка кислотаси:
Мавжуд ҳолат: Республикада 6 та корхона томонидан 895 тн маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Импорт: 4476 тн.
Экспорт: 21 тн.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 16,7 фоиз.


✈️ Таҳлил натижаларига кўра, мазкур товар бозорларида маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси паст бўлиб, янги ишлаб чиқариш лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари мавжуд ҳисобланади.

Ҳурматли тадбиркорлар!
Республикамизда тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан юқоридаги каби маҳсулотларнинг тўйинганлик таҳлил натижалари эълон қилиб борилмоқда.

✈️Шу билан биргаликда, қўшимча қайсидир маҳсулотлар бўйича таҳлил ўтказиш ва улар тўғрисида маълумотларни олишни истасангиз Рақобат қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8👏21🔥1