Карвонсарой
382 members
289 photos
7 videos
416 links
http://central.asia-news.com/uz-Cyrl

Марказий Осиёда терроризм, хавфсизлик ва ҳамкорлик мавзуларини ёритувчи маҳаллий мухбирлардан кундалик янгиликлар ва таҳлилий мақолалар.
http://central.asia-news.com/r/vb6q
Download Telegram
to view and join the conversation
Россия режимининг Беларусдаги активларни қўлга киритиш ва унинг беқарор иқтисодиётига туртки беришга қаратилган ҳаракатлари Москванинг Марказий Осиёда таъсир дастакларини қўлга киритиш бўйича давом этаётган стратегиясига ўхшаб кетмоқда, дейди таҳлилчилар. http://central.asia-news.com/r/xx2v
Хитой режими ўз манфаатлари учун муҳим саналган минтақаларда «вакцина дипломатияси» билан шуғулланмоқда – самарали COVID-19 вакцинасини тақдим этиш ваъдаси билан дипломатик бартер таклиф қиляпти. Дунёнинг кўплаб давлатлари Пекиннинг асл мақсадларига нисбатан тобора сергакроқ бўлиб бормоқдалар.

http://central.asia-news.com/r/xxap
Қозоғистонда қўлбола синтетик наркотиклар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми сезиларли даражада ошиши ортидан мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларга қарши курашни кучайтирган. http://central.asia-news.com/r/xxfz
Россиялик журналистлар яқинда Қирғизистонда бўлиб ўтган норозилик намойишларини Кремлнинг фуқаролар орасида низо келтириб чиқариб, шимолни жанубга қарши қилиб кўрсатиш истагига мос ҳолда ёритдилар ва ўз мақсадларига эришиш учун ҳатто камералар олдида воқеаларни саҳналаштирдилар. http://central.asia-news.com/r/xy8l
Қўшма Штатлар Россия ҳарбий разведкасининг олти зобитини бутун дунё бўйлаб киберҳужумларни амалга оширганликда айбламоқда. Бу ҳақда душанба (19 октябрь) куни АҚШ адлия вазирлиги баёнот берган. http://central.asia-news.com/r/xzbm
Сешанба (20 октябр) куни АҚШ ҳарбийлари ҳамкор давлатлар билан иттифоқчилик алоқаларини мустаҳкамлаш, Россия ва Хитойнинг глобал таъсирига қарши курашда ўз қуролли кучлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг янги усулларни топиш юзасидан учрашув ўтказдилар.

http://central.asia-news.com/r/xzl3
Туркманистон ва Афғонистон ўтган ой охирида Афғон заминида анчадан бери тўхтаб қолган инфратузилма лойиҳалари, жумладан Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПҲ) газ қувури ва темирйўл қурилишини жадаллаштиришга келишиб олдилар. http://central.asia-news.com/r/xzlf
Россия ва Эрон режимлари америкалик сайловчиларнинг маълумотларини қўлга киритиб, 3 ноябр куни ўтадиган президент сайлови олдидан жамоатчилик фикрига таъсир ўтказишга қаратилган чораларни қўлладилар, деб маълум қилган АҚШ расмийлари чоршанба (21 октябр) куни. http://central.asia-news.com/r/y011
Арманистон-Озарбайжон низоси давом этар экан, Эрон Туркманистоннинг уруш ҳудудига Афғонистон орқали ёлланма жангариларнинг олиб ўтилиши билан боғлиқ яширин фитнадаги иштироки ҳақида дезинформация тарқатиб, Ашхободнинг жиддий эътирозига учради. http://central.asia-news.com/r/y0ck
Уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятини тергов қилиш доирасида наркофуруш Қамчибек Колбоев ҳибсга олинди, деб хабар беради Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) пайшанба (22 октябрь) куни. http://central.asia-news.com/r/y0c2
Ўтган ҳафтада Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) махсус кучлари эҳтимолий фавқулодда вазиятларга тайёргарликни таъминлаш доирасида Олмаота шаҳри ва вилоятида аксилтеррор машқлар ўтказди.

http://central.asia-news.com/r/y14e
Cешанба (27 октябрь) куни АҚШ сенаторлари Хитой режимининг уйғурлар ва бошқа туркийзабон мусулмонларга қарши геноцид сиёсатини қўллаётгани ҳақидаги резолюцияни қабул қилдилар. Бу чора лагерларда сақланаётган тахминан бир миллиондан ортиқ одам юзасидан режимга нисбатан босимни кучайтириши мумкин. http://central.asia-news.com/r/y19m
АҚШда Хитой режими мухолифларини қўрқитишга қаратилган халқаро операцияга алоқадорликда айбланган саккиз нафар хитойлик жосус ҳибсга олинди. Бу ҳақда чоршанба (28 октябрь) куни АҚШ расмийлари маълум қилганлар. http://central.asia-news.com/r/y1p7