Buxoro viloyati transport boshqarmasi
298 subscribers
2.4K photos
363 videos
1.06K links
Buxoro viloyati transport boshqarmasi
rasmiy web sayt: buxoro.mintrans.uz
Murojaat uchun: https://t.me/Murojaattransportbot.
Тelefon 0-365-228-48-90, 11-67
Download Telegram
Buxoro viloyati transport boshqarmasi
Photo
"Jaholatga qarshi ma'rifat" shoiri ostida boshqarmada davra suhbati o'tkazildi.

"Aholi orasida radikallashuvni oldini olish" mavzusida o'tgan davra suhbatida boshqaqma xodimlari, viloyatda yo'lovchi tashi bilan shug'ullanuvchi korxonalar rahbarlari va vakillari ishtirok etdi.

Davra suhbatida Din ishlari bo'yicha qo'mita vakillari va qator mehmonlar so‘zga chiqdilar.

Unda milliy qadriyatlarimiz, tilimiz, dinimizga hurmat, globallashuv zamonida har bir ayolning oiladagi ayniqsa, farzand tarbiyasidagi o‘rni, farzandlarimizning tarbiyasida bo‘shliq paydo bo‘lishiga yo‘l qo‘ymaslik, uning ta'lim-tarbiyasiga e'tiborli bo‘lish, bunda u ta'lim olayotgan muassasa bilan hamkorlikni yo'lga qo'yishi lozimligi, farzandning qiziqishlari, iste'dod va iqtidorini qo'llab quvvatlagan holda uning zararli odatlar, mashg‘ulotlarga berilishining  oldini olish singari dolzarb masalalarda ma'ruza va fikrlari tinglandi.

Bundan tashqari, ishtirokchilarga oilalarda sog‘lom ma'naviy muhitni qaror toptirish, o‘zaro hurmat, bir-birini tushunish, burch va mas'uliyat, farzand voyaga yetkazish, kechirimlilik singari insoniy fazilatlar, oilaviy nizolarning oldini olishga qaratilgan fikrlar, zarur tavsiyalar berildi.

Buxoro viloyati Transport boshqarmasi.
Buxoro viloyati transport boshqarmasi
Photo
Янги олиб келинган автобуслар 5-сонли “Тўқимачи бош бекати-Ф.Хўжаев МФЙ” йўналишида ҳаракатни бошлади.
#ДИҚҚАТ_ТЕНДЕР

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 738-сон қарори асосида вилоятдаги йўловчи ташиш йўналишлари бўйича 2024 йилнинг 15 февраль куни соат 17-00 да очиқ тендер бўлиб ўтади.

Батафсил

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aviakompaniyamizning tug'ilgan kuni munosabati bilan chegirmalarni taqdim etamiz!

Faqat 28-yanvar kuni Uzbekistan Airways barcha mahalliy va xalqaro yo‘nalishlar bo‘yicha tariflarga 30% chegirma e’lon qiladi.

Hamyonbop tarzda sayohat qilish imkoniyatini boy bermang! Chegirmali aviachiptalarni www.uzairways.com saytida, ilova orqali, aviakompaniya agentlaridan va Uzbekistan Airways Sales filialida xarid qilishingiz mumkin.
Бухоро вилоят ҳокимининг 2024 йил 3 февралдаги 59-2-0-Q/24-сон қарорига асосан, Бухоро ва Когон шаҳарларида йўловчи ташувчи жамоат транспорт (автобус ва йўналишли такси) ларида йўловчилар ташиш хизматларининг бир марталик чекланган тарифи (йўл кира ҳақи) 2000 (икки минг) сўм этиб белгиланди.

“Согласно по постановлению хакима Бухарской области №59-2-0-Q/24 от 03.02.2024 г, в городах Бухара и Каган в общественном транспорте (автобусы и маршрутных такси), разовый ограниченный тариф на услуги по перевозке пассажиров (за проезд) составить 2000 (две тысячи) сумов”.
#ДИҚҚАТ_ТЕНДЕР

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 738-сон қарори асосида вилоятдаги йўловчи ташиш йўналишлари бўйича 2024 йилнинг 11 март куни соат 17-00 да очиқ тендер бўлиб ўтади.

Батафсил

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Боқий Бухоро" тарихий-этнографик парки лойиҳаси транспорт соҳасидаги тадбиркорларнинг ҳам имкониятларини кенгайтиради...

Фахриддин Ражабов, Бухоро вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ким бу лойиҳага қарши бўлади? Янгиликни хоҳламайдиган одам...

Зулфия Тўйева, вилоят Кенгаши депутати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода “Боқий Бухоро” тарихий-этнографик парки барпо этилади
Бухоро вилоят Транспорт бошқармаси томонидан 2023-йил йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда Хавфни таҳлил қилиш дастури натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони билан келишилган ҳолда 16 та йўловчи ташиш билан шуғулланувчи корхоналарнинг фаолиятида текширувлар ўтказилган бўлиб, аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича бошқарманинг ваколати доирасида ҳамда суд органларига ошириш орқали чоралар кўрилиши таъминланди. Жумладан:

—Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 14-июндаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги 701-сонли Қонунининг тегишли бандларига асосан 6 та корхонага умумий ҳисобда базавий хисоблаш миқдорининг 1900 (627 млн сўм) баравари миқдорида жарима қўлланилди.

—Текширувлар давомида корхона рахбарларига нисбатан МЖтКнинг 146-1, 176-3, 165-моддалари билан 12 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб тегишли тартибда судларга юборилди.

—Барча корхоналарга аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юклаш тўғрисида қарорлар чиқарилиб, қарорда кўрсатилган камчиликларни белгиланган вақтда бартараф этмаган 5 та корхонанинг лицензияси 10 кунлик муддатга тўхтатилди.

—Бошқарма томонидан кўрилган чораларга қарамасдан қонун бузилиш ҳолатларини давом эттиргани учун 1 та корхонанинг лицензияси суд томонидан 6 ойга тўхтатилди, 2 та корхона ва бошқарма ўртасида тузилган Оммавий оферта шартномаси бошқарманинг даъво аризасига кўра суд томонидан, 2 та корхонанинг шартномаси эса келишув асосида бекор қилинди.
Йўналишларда хизмат кўрсатувчи транспортлар ҳаракатини тўлиқ таъминлаш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда.

Ҳозирда вилоятимизда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароитида йўналишларда қатновларнинг узлуксизлигини таъминлаш ҳамда аҳолини жамоат транспортига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида йўналишлар ҳаракат жадвалларига қўшимча ўзгартиришлар киритилиши белгиланди.

Жумладан, автобус ва йўналишли такси йўналишларида хизмат кўрсатаётган транспорт воситалари сони оширилиб, йўналишларда ҳаракат интерваллари қисқартирилиши кўзда тутилган. Йўналишларда қатновларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши бошқарма томонидан назоратга олинди.

Шу ўринда йўловчиларимиздан жамоат транспортлари хизматидан фойдаланишларини сўраб қоламиз.

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.
Транспорт вазирлиги Бухоро вилояти ҳокимлиги билан хамкорликда аҳолига қулай ва хавфсиз транспорт тизимини яратиш мақсадида ижтимоий сўров ўтказмоқда.
Бухоро аҳолисидан ушбу тадбирда фаол иштирок этишларини илтимос қиламиз.

Сўровномада иштирок этиш учун ҳаволани босинг.
https://forms.gle/tWTaNt31R11kghWv8
⚡️Транспорт назорат инспекцияси ходимлари томонидан автобус йўналишларида йўл кира нархларининг оширилишини олдини олиш бўйича ҳайдовчилар билан профилактик тушунтириш тадбирлари ўтказилди.

⚡️Тадбирлар давомида аниқланган ҳолатлар бўйича қатъий чоралар кўрилиши таъминланади. Йўловчилардан жамоат транспортларида ҳуқуқлари бузилган тақдирда бошқарманинг 65-228-48-90 рақамли "Ишонч телефони"га мурожаат этишларини сўраймиз.

⚡️Бундан ташқари ҳозирда вақтга боғланган соатлик, кунлик, уч, олти ойлик ва йиллик лимитсиз йўл кира тарифларини амалиётга татбиқ этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷Bayram muborak aziz ayollar!

Mamlakatimiz transport tizimi xodimlari aziz va muhtaram ayollarimizni bahorning ilk bayrami “8-mart – Xalqaro xotin-qizlar kuni” bilan samimiy muborakbod etadi.

Oila va jamiyat ustuni, hayotimizning fayzi va ko‘rki bo‘lgan Siz — muhtarama xotin-qizlarimizga uzoq umr, sihat-salomatlik, xonadoningizga tinchlik-osoyishtalik, dasturxoningizga qut-baraka tilaymiz!