Buxoro viloyati transport boshqarmasi
298 subscribers
2.4K photos
363 videos
1.06K links
Buxoro viloyati transport boshqarmasi
rasmiy web sayt: buxoro.mintrans.uz
Murojaat uchun: https://t.me/Murojaattransportbot.
Тelefon 0-365-228-48-90, 11-67
Download Telegram
Аввал хабар қилганимиздек, бугун – 17 августдан бошлаб вилоятда жамоат транспорти-автобуслар ҳаракати қайта тикланди. Республика махсус комиссияси талабларининг ижроси таъминланишини назорат қилиш мақсадида бошқарма ходимлари томонидан йўналишдаги ҳар бир автобус кўздан кечирилмоқда. Унда асосан қуйидагиларга эътибор қаратилмоқда:

ҳайдовчининг тиббий кўрикдан ўтказилиши;
37 ва ундан юқори бўлган ҳароратда ҳайдовчига ишга чиқиш учун рухсат бермаслик;
ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва ниқоб билан таъминланганлик даражаси;
Белгиланган қатъий талаблар асосида дезинфекция ишларини олиб борилиши;
автобусларнинг ички ва ташқи жиҳатдан озодалиги;

Шу билан биргаликда бошқарма инспекторлари томонидан кун давомида автобус салонида йўловчиларнинг сони 25 тадан ошмаслиги, ҳар бир сўнги бекатда дезинфекция ишларнинг амалга оширилиши назорат қилиб борилади.

Ҳурматли йўловчилар! Имкон қадар автобус салонида ижтимоий масофани сақланг. Агар автобус салонида йўловчи сони меъёрдан ортиқ бўлса, яхшиси навбатдагисини кутинг. Жамоат транспортидан фойдалангандан сўнг, хавфсизлик жиҳатидан антисептик воситаларидан фойдаланинг.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.
17 августдан шаҳарлараро йўналишларда автобуслар ҳаракати қайта тикланади.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 17 август, душанба кунидан эътиборан шаҳарлараро автобуслар ҳаракати қайта тикланади.

Хусусан, "Тошкент" автовокзалидан Тошкент-Бухоро, Тошкент-Шофиркон, Тошкент-Қоракўл ва "Бухоро" автошохбекатидан Бухоро-Тошкент йўналишларида автобус қатновлари бошланди.

8:30 Тошкент – Шофиркон чипта нархи 63 000 сўм

9:30 Тошкент – Бухоро чипта нархи 75 000 сўм

10:20 Тошкент – Қоракўл чипта нархи 73 000 сўм

18:00 Тошкент – Бухоро чипта нархи 75 000 сўм

"Бухоро" автошохбекатидан:

9:30, 19:00 Бухоро-Тошкент чипта нархи 75 000 сўм

Чипталарни "Тошкент" автовокзали ва "Бухоро" автошохбекати кассаларидан ҳамда Uztrans.uz ягона интерактив ахборот портали орқали онлайн тарзда сотиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият сабаб автобус қатновларининг вақтига ўзгартириш киритилиши мумкин.

Маълумот учун: Тошкентда (71) 207-87-00, Бухорода (93) 455-21-21.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент шаҳридаги "Сузук ота" мажмуаси.
Карантиндан кейинги жамоат транспорти фаолияти хақида.

Бугундан эътиборан вилоятда шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларида автобуслар ҳаракати қайта йўлга қўйилди.
Бошқарма инспекторлари томонидан автовокзал ва охирги тўхташ бекатларида ҳар бир автобуснинг тўлиқ дезинфекция қилиниши, ҳайдовчилар зарур воситалар билан таъминланиши алоҳида назоратга олиниб, автобус салонига ниқобсиз йўловчиларни чиқармаслик, салонда ижтимоий масофа сақлаш бўйича йўловчиларга тушунтиришлар бериб борилмоқда.
Ҳурматли йўловчилар! Санитария қоидаларига риоя қилинг, саломатлигингизни асранг!

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.
Дамасларда йўловчи ташиш тақиқланади!

Бухоро вилоятида коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоят комиссиясининг қарорига асосан, жорий йилнинг 17 август кунидан бошлаб шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларида жамоат транспорти-автобусларда йўловчи ташиш фаолиятига рухсат берилди. Бунда Дамасларда йўловчи ташиш қатъиян тақиқланади.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги йиғилиш аввалида пандемия билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.
Хусусан, охирги 5 кунда тузалиб чиққанлар улуши 77 фоиздан 87 фоизга ошгани, даволанаётганлар сони 7 минг нафардан 4 мингтага тушгани, бунинг ортида шифокорларимизнинг машаққатли меҳнати ётгани таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари карантин талабларининг юмшатилиши шахсий маъсулиятни ошириш ва темир интизомни тақозо этишини қайд этди.

В начале сегодняшнего совещания Президент Шавкат Мирзиёев отдельно остановился на ситуации с пандемией.
В частности отмечалось, что доля вылечившихся за последние 5 дней увеличилась с 77 до 87 процентов, число лечащихся снизилось с 7 тысяч до 4 тысяч человек, и за этим, безусловно, стоит самоотверженный труд наших врачей.
Глава государства подчеркнул, что смягчение карантина требует повышенной личной ответственности и железной дисциплины в качестве первостепенных правил.

#Mirziyoyev #videoselektor #karantin #masuliyat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Карантин юмшатилгани касаллик йўқ бўлди дегани эмас

Шавкат Мирзиёев: Смягчение карантина не означает, что болезнь исчезла

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Расмий хабар

Бугун ижтимоий тармоқларда автобуслардаги йўловчилар тирбандлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

❗️ Вилоятда йўналишларда ҳаракатланувчи автобусларнинг Республика комиссияси талаблари асосида ҳаракатланиши назоратга олинган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, блогерлардан ёлғон хабарлар тарқатмасликни сўраймиз.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Ватанимизда ишсиз фуқароларимиз билан қандай ишласак, ташқи миграция билан ҳам худди шундай шуғулланиш керак

Президент: Необходимо заниматься внешней миграцией так же, как работаем с безработными гражданами внутри страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Шаҳарлараро автобуслар қатнови бошланди

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоятда 17 августдан бошлаб белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда автобуслар ҳаракати қайта тикланди. Бунда биринчи ўринда хавфсизлик чораларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Дамас ҳайдовчилари диққатига!

Маълумки, жорий йилнинг 17 августидан бошлаб вилоятда шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларида автобусларда йўловчи ташиш фаолияти қайта тикланди. Бошқарма инспекторлари томонидан олиб борилаётган ўрганишлар давомида, ушбу ҳолатни нотўғри талқин қилиб, Дамасларда ҳам йўналиш бўйича йўловчи ташиш ҳолатлари аниқланмоқда. Республика махсус комиссияси томонидан жорий йилнинг 12 августида қабул қилинган қарорда автобусларда йўловчи ташиш фаолиятини қайта тиклашга рухсат берилган, Дамас ва микроавтобусларда йўналишларда йўловчи ташиш карантин қоидаларини бузиш сифатида баҳоланиб, маъмурий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтмоқчимиз. БУНИ ЁДДА ТУТИНГ!
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси барча Дамаслар ҳайдовчиларини карантин қоидаларни бузмасликка чақиради.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати,
"ARK TRAVEL" МЧЖ томонидан янги микроавтобуслар олиб келинди.

Сўнги йилларда вилоятимиз аҳолисига намунали транспорт хизматини кўрсатиш, вилоятимизга ташриф буюрувчи туристларнинг транспортга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида янги автобуслар, микроавтобуслар тадбиркорларнинг ўз маблағлари ва банк кредитлари асосида харид қилиниб, асосан чекка ҳудудлар аҳолисига хизмат қилиб келмоқда.
Бухоро шаҳрида фаолият олиб бораётган "ARK TRAVEL" МЧЖ ҳам ана шундай хайрли ишга қўл урди. Жамият томонидан ТИФ Миллий банк Бухоро филиалининг кредит маблағлари ҳисобига Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган 6 дона FOTON Viеw СS-2 ва 2 дона FOTON Тоаnо русумли микроавтобуслар олиб келтирилди. Микроавтобуслар йўловчи ташиш йўналишлари ҳамда ички туризм тармоғида фойдаланиш учун мўлжалланган.
Шунингдек, жамият балансида 2 дона катта ҳажмли YUTONG русумли автобуслар мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда вилоятимиз аҳолисига намунали транспорт хизмати кўрсатиб келмоқда.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.