Buxoro viloyati transport boshqarmasi
319 subscribers
2.4K photos
360 videos
1.05K links
Buxoro viloyati transport boshqarmasi
rasmiy web sayt: buxoro.mintrans.uz
Murojaat uchun: https://t.me/Murojaattransportbot.
Тelefon 0-365-228-48-90, 11-67
Download Telegram
Экспорт юкларини ва уларни ташишларни суғурта қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (477-сон, 12.08.2020 й.) билан “Капитал, товар ва хизматлар (ишлар) экспорти ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигиниг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълумот берди.

🧾 Низомга кўра, экспорт юкларини ва уларни ташишларни суғурта қилиш тижорат ташкилотлари бўлган ва тегишли турдаги суғурталашни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

⚠️ Суғурта қилдирувчи ким эканлигидан (экспорт қилувчи ёки молияловчи) келиб чиқиб суғурта шартномасининг бир неча тури фарқланади.

Суғурта шартномаларини тузишда қуйидагилар тақиқланади:
• сиёсий таваккалчиликлар бўйича шартсиз франшиза (зарарнинг суғурта билан қопланмайдиган қисми) ўрнатилиши;
• тижорат таваккалчиликлари бўйича шартсиз франшиза миқдори – суғурта пулининг 50 фоизидан ортиқ бўлиши;
• логистика таваккалчиликлари бўйича шартсиз франшиза миқдори – суғурта пулининг 5 фоизидан ортиқ бўлиши;
• сиёсий таваккалчиликлар бўйича кутиш даври – 180 календарь кундан ортиқ бўлиши;
• тижорат таваккалчиликлари бўйича кутиш даври – 90 календарь кундан ортиқ бўлиши;
• логистика таваккалчиликлари бўйича кутиш даври – 30 календарь кундан ортиқ бўлиши.

📝 Суғурта қилдирувчи аризалар ва ҳужжатларни суғурталовчига бевосита, почта орқали ёки электрон шаклда тақдим этишлари мумкин.

Суғурталовчи суғурта қилдирувчи томонидан зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан бошлаб 24 соат ичида тегишли суғурта шартномасини тайёрлайди ва унинг имзоланишини таъминлайди.

🗓 Суғурта товони суғурта ҳодисаси ва зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 15 календарь кунидан кечиктирмасдан тўланиши шарт.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
15 августдан маҳаллий авиа ва темир йўл қатновлари босқичма-босқич тикланади

Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ 2020 йил 15 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатновлари бошланиши маълум қиламиз.
Маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатновини ташкил этишда доимий равишда ҳар бир авиақатнов ва темир йўл қатновидан олдин тегишли ҳаво кемаси ва темир йўл вагонлари (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш ҳамда ҳавосини зарарсизлантириш тизимини жорий этиш чоралари кўрилади.
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қабул қилган қарорига асосан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан жорий йил 15 августдан бошлаб маҳаллий йўналишларда босқичма-босқич поездлар ҳаракати қайта тикланади.

Жумладан:

Юқори тезликда ҳаракатланувчи Afrosiyob поездлари Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Тошкент йўналишида 2 та,
Тошкент – Самарқанд – Қарши – Тошкент йўналишида 1 та шунингдек, Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида 2 та йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади.
Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.
Маҳаллий йўналишларда авиа қатновларни тиклаш жараёни ҳам босқичма-босқич амалга оширилади. Хусусан, “Uzbekistan airways” авиакомпанияси томонидан 15 август санасидан эътиборан Тошкент – Нукус – Тошкент, Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида ҳафтасига уч маротабадан, Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида эса ҳафтасига икки маротабадан парвозларни амалга ошириш бошланади.
Йўловчилардан поездлар ва самолётлар бортига чиқишда, вокзал ва аэропортлар ҳудудида ҳамда йўл давомида санитария гигиена қоидаларига доимий равишда қатъий риоя қилишлари талаб қилинади.
Эслатиб ўтамиз, фуқароларнинг жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаши, тиббий ниқобда бўлиши каби карантин чекловлари 2020 йил 15 августдан кейин ҳам сақланиб қолинади. Тана ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқишига йўл қўйилмайди.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИЛАР УЧУН МАВЖУД КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ САҚЛАБ ҚОЛИНАДИ!

Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, жорий йил 15 августдан кейин ҳам йўналишсиз таксиларда йўловчи ташишга доир қуйидаги қоидаларга риоя этилиши талаби ўз кучида қолади, жумладан:
-автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плеёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши.
Йўналишсиз таксилар ҳайдовчидаридан ушбу талабларга қатъий риоя этган ҳолда ҳаракатланишлари сўралади.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.
Туризм салоҳиятини кенгайтиришга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
– Асосий мақсадимиз туризм соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш, одамларнинг манфаатини инобатга олиб, халқимиз учун баҳаво, арзон, хавфсиз ва 12 ой давомида қулай дам олиш шароитларини яратишдир, – деди Шавкат Мирзиёев.
Йирик туризм комплекслари қуриш ва енгил конструкцияли кўчма дам олиш масканлари ташкил этиш, йўл, электр энергияси, чиқинди ташиш тизимини яхшилаш вазифалари белигланди.

Состоялась презентация проектов по расширению туристического потенциала.
- Наша главная цель - это, прежде всего, обеспечение верховенства закона в сфере туризма, создание просторных, доступных, безопасных и комфортных зон отдыха, позволяющих принимать гостей круглый год, - сказал Шавкат Мирзиёев.
Определены задачи по строительству крупных туристических комплексов и мобильных баз отдыха, улучшению дорог, электроснабжения, системы обращения с отходами.

#Mirziyoyev #taqdimot #turizm #Bustonliq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
17 августдан шаҳарлараро йўналишларда автобуслар ҳаракати қайта тикланади

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 17 август, душанба кунидан эътиборан шаҳарлараро автобуслар ҳаракати қайта тикланади.

Чипталарни "Тошкент" автовокзали кассаларидан ҳамда Uztrans.uz ягона интерактив ахборот портали орқали онлайн тарзда сотиб олиш мумкин.

Батафсил: https://bit.ly/2CsI1zt
______________________
С 17 августа возобновится междугороднее автобусное сообщение

Решением Республиканской специальной комиссии с 17 августа (понедельник) междугороднее автобусное движение будет возобновлено.

Билеты можно приобрести онлайн через единый интерактивный информационный портал Uztrans.uz и на автовокзале Ташкента.

Подробнее: https://bit.ly/2Y2BoeG

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун навбатдаги чартер рейсларининг жадвали тасдиқланди.

Унга кўра жорий йилнинг 17 августдан 30 август кунлари давомида 23 та рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилинади.

17 - 23 август кунларига белгиланган рейслар жадвали:

17 август Сеуль – Тошкент – Сеуль

17 август Тошкент – Москва – Самарқанд

18 август Тошкент – Қозон – Самарқанд

18 август Тошкент - Санкт-Петербург – Самарқанд

18 август Тошкент – Москва – Самарқанд

19 - 20 август Тошкент – Сеул – Тошкент

20 август Тошкент - Санкт-Петербург –Тошкент

21 август Тошкент – Истанбул – Тошкент

21 август Тошкент – Қозон – Тошкент

21 август Тошкент – Дубай – Тошкент

22 август Тошкент – Владивосток – Тошкент

23 август Тошкент – Москва – Тошкент

24 - 30 август кунларига белгиланган рейслар жадвали:

24 август Сеуль – Тошкент – Сеуль

24 август Тошкент – Новосибирск – Тошкент

24 август Тошкент – Минск – Тошкент

25 август Тошкент – Қозон – Тошкент

26 август Тошкент – Москва – Тошкент

27 август Тошкент-Сеул-Тошкент

27 -28 август Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент

27 август Истанбул – Тошкент – Истанбул

28 август Тошкент – Қозон – Тошкент

29 август Тошкент – Москва – Тошкент

30 август Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Аввал хабар қилганимиздек, бугун – 17 августдан бошлаб вилоятда жамоат транспорти-автобуслар ҳаракати қайта тикланди. Республика махсус комиссияси талабларининг ижроси таъминланишини назорат қилиш мақсадида бошқарма ходимлари томонидан йўналишдаги ҳар бир автобус кўздан кечирилмоқда. Унда асосан қуйидагиларга эътибор қаратилмоқда:

ҳайдовчининг тиббий кўрикдан ўтказилиши;
37 ва ундан юқори бўлган ҳароратда ҳайдовчига ишга чиқиш учун рухсат бермаслик;
ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва ниқоб билан таъминланганлик даражаси;
Белгиланган қатъий талаблар асосида дезинфекция ишларини олиб борилиши;
автобусларнинг ички ва ташқи жиҳатдан озодалиги;

Шу билан биргаликда бошқарма инспекторлари томонидан кун давомида автобус салонида йўловчиларнинг сони 25 тадан ошмаслиги, ҳар бир сўнги бекатда дезинфекция ишларнинг амалга оширилиши назорат қилиб борилади.

Ҳурматли йўловчилар! Имкон қадар автобус салонида ижтимоий масофани сақланг. Агар автобус салонида йўловчи сони меъёрдан ортиқ бўлса, яхшиси навбатдагисини кутинг. Жамоат транспортидан фойдалангандан сўнг, хавфсизлик жиҳатидан антисептик воситаларидан фойдаланинг.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.
17 августдан шаҳарлараро йўналишларда автобуслар ҳаракати қайта тикланади.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 17 август, душанба кунидан эътиборан шаҳарлараро автобуслар ҳаракати қайта тикланади.

Хусусан, "Тошкент" автовокзалидан Тошкент-Бухоро, Тошкент-Шофиркон, Тошкент-Қоракўл ва "Бухоро" автошохбекатидан Бухоро-Тошкент йўналишларида автобус қатновлари бошланди.

8:30 Тошкент – Шофиркон чипта нархи 63 000 сўм

9:30 Тошкент – Бухоро чипта нархи 75 000 сўм

10:20 Тошкент – Қоракўл чипта нархи 73 000 сўм

18:00 Тошкент – Бухоро чипта нархи 75 000 сўм

"Бухоро" автошохбекатидан:

9:30, 19:00 Бухоро-Тошкент чипта нархи 75 000 сўм

Чипталарни "Тошкент" автовокзали ва "Бухоро" автошохбекати кассаларидан ҳамда Uztrans.uz ягона интерактив ахборот портали орқали онлайн тарзда сотиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият сабаб автобус қатновларининг вақтига ўзгартириш киритилиши мумкин.

Маълумот учун: Тошкентда (71) 207-87-00, Бухорода (93) 455-21-21.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент шаҳридаги "Сузук ота" мажмуаси.
Карантиндан кейинги жамоат транспорти фаолияти хақида.

Бугундан эътиборан вилоятда шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларида автобуслар ҳаракати қайта йўлга қўйилди.
Бошқарма инспекторлари томонидан автовокзал ва охирги тўхташ бекатларида ҳар бир автобуснинг тўлиқ дезинфекция қилиниши, ҳайдовчилар зарур воситалар билан таъминланиши алоҳида назоратга олиниб, автобус салонига ниқобсиз йўловчиларни чиқармаслик, салонда ижтимоий масофа сақлаш бўйича йўловчиларга тушунтиришлар бериб борилмоқда.
Ҳурматли йўловчилар! Санитария қоидаларига риоя қилинг, саломатлигингизни асранг!

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.