Buxoro viloyati transport boshqarmasi
304 subscribers
2.4K photos
362 videos
1.06K links
Buxoro viloyati transport boshqarmasi
rasmiy web sayt: buxoro.mintrans.uz
Murojaat uchun: https://t.me/Murojaattransportbot.
Тelefon 0-365-228-48-90, 11-67
Download Telegram
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси, вилоят ИИБЙҲХБ ҳамда вилоят Санитария осойишталик маркази ходимлари иштирокида белгиланган вақтдан ташқари махсус стикерсиз ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари ва йўналишсиз таксиларга қарши махсус рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Карантин даврида автотранспорт воситаларининг ҳаракатига муайян чекловлар ўрнатилган. Аммо олиб борилаётган кенг тарғибот ишларига қарамасдан жорий этилган чекловларни менсимай, атрофдагилар ва ўз ҳаётини хавфга қўяётган, махсус рухсатномасиз автомашина бошқараётган ҳайдовчилар афсуски учраб турибди. Рейдлар давомида ана шундай ҳайдовчилар аниқланиб, йўл ҳаракати ва карантин қоидалари бузилиши ҳолатлари юзасидан тегишли баённомалар расмийлаштирилиб, автотранспорт воситалари эгаларига нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда.
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишларда ташувчи автотранспорт корхоналари раҳбарлари ва ҳайдовчилари диққатига!
Карантин қоидаларига риоя қилинг! Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини хавф остида қолдирманг!
Транспорт соҳасига оид энг сўнги янгиликлардан хабардор бўлиш учун Бухоро вилояти транспорт бошқармасининг расмий каналига аъзо бўлинг. https://t.me/buxtrans
Транспорт вазирлигида Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон транспорт вазирликлари ва идоралари раҳбарлари ўртасида видеоконференция шаклида музокара ўтказилди.

Онлайн учрашувда транспорт соҳасидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро транспорт-коммуникация инфратузилмасини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.


Батафсил: https://bit.ly/2YVNQyl

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Карантин талабларини юмшатиб, иқтисодиёт тармоқларини босқичма-босқич ишлатиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Тадбиркорлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор янги чоралар белгиланди.
Саноат корхоналари фаолиятини тиклаш борасидаги ишлар Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари мисолида кўриб чиқилди.
Вазирлар Маҳкамасида таркибий ўзгаришлар эълон қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по смягчению карантинных требований и поэтапному оживлению отраслей экономики.
Определен ряд новых мер по поддержке предпринимателей и населения.
На примере Самаркандской и Кашкадарьинской областей рассмотрена работа по восстановлению деятельности промышленных предприятий.
Объявлено о структурных изменениях в Кабинете Министров.

#Mirziyoyev #videoselektor #karantin #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иқтисодий фаолликни тиклаш орқали аҳолининг ишлаши ва даромад олишини таъминлаш мақсадида карантин талабларини юмшатиш давом эттирилади
--
Смягчение карантинных требований будет продолжено, чтобы обеспечить занятость и доходы населения путем возобновления экономической активности

#Mirziyoyev #videoselektor #karantin #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хориж бозорларига олиб чиқиш, бунда маҳаллий экспортёрларни ҳар томонлама-қўллаб қувватлаш, улар учун қулай шарт- шароитларни тақдим этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра, Туркия Ички ишлар вазирлиги мамлакат ҳудудида халқаро юк ташувларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритилгани тўғрисида маълум қилди.
Хабар берилишича, хорижлик ҳайдовчиларга иложи борича тезроқ мамлакатдан чиқиб кетиш шарти билан 14 кунлик карантин даврини кутмасдан Туркия ҳудудига киришга рухсат берилади.
Кема орқали хорижий юк ташувчиларга (Rо-Rо операциялари) “Зонгулдак-Черноморск (Илличивск)”, “Истанбул-Черноморск”, “Карасук-Черноморск”, “Константа-Карасу”, “Ташужу-Триполи” ва “Мерсин-Ҳайфа” йўналишларида ташишни амалга оширадиган кема бортида бўлишларига рухсат берилади (илгари ҳайдовчиларнинг кемага киришига рухсат берилмаган, фақат ярим тиркамалар / тиркамалар қабул қилинган).
Касаллик аломатлари аниқланса, чет эллик ҳайдовчиларнинг Туркия ҳудудига кириши рад этилади.
Forwarded from Times.uz
⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

13 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев томонидан эпидемиологик вазият бўйича муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Йиғилишда баъзи жойларда берилган эркинликни нотўғри тушуниб, аҳоли, айниқса, ёшлар ҳеч қандай заруратсиз кўчаларни тўлдириб юриши ҳолатлари кузатилаётганлиги кўрсатиб ўтилди. Бундай ҳолатлар ҳамда охирги кунларда инфекция юқтирганлар сони яна ошаётгани ҳаммани ҳушёр бўлишга чақиради.

〰️〰️〰️〰️

‼️ Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг жорий йил 14 майдаги қарори билан амалдаги карантин талаблари 2020 йил 1 июнга қадар узайтирилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники