Buxoro viloyati transport boshqarmasi
304 subscribers
2.4K photos
363 videos
1.06K links
Buxoro viloyati transport boshqarmasi
rasmiy web sayt: buxoro.mintrans.uz
Murojaat uchun: https://t.me/Murojaattransportbot.
Тelefon 0-365-228-48-90, 11-67
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамоат транспортларида карантин қоидаларига риоя этилиши қатъий назорат остига олинган.

Бухоро вилоят транспорт бошқармаси Матбуот хизмати.
Йўналишсиз таксиларда йўловчи ташиш фаолиятни амалга оширишда бажарилиши мажбурий бўлган қоидалар:

- йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши,

- ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади),

- йўловчилар автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши,

- транспорт воситаларини доимий равишда тўлиқ дизинфекциядан ўтказиш чораларини кўриш белгиланган.

❗️ Республика махсус комиссиясининг қарори билан рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Бухоро
вилоят транспорт бошқармаси Матбуот хизмати.
Ҳурматли йўловчилар!

Жамоат транспортининг хавфсиз ва безарар бўлиши нафақат соҳа ходимларининг вазифаси, балки, ҳар бир йўловчининг бурчидир!

Жамоат транспортидан фойдаланаётган йўловчиларни каронавирус инфекцияси ҳамда турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш борасида ва саломатлигини асраш мақсадида, йўловчилар тиббий юз ниқобида бўлишлари, шунингдек, белгиланган карантин талаблари ва санитария меъёрларига қатъий амал қилишлари талаб этилади. Тиббий юз ниқоб, бурун, оғиз, иякни ёпиб туриши ва юзга маҳкам ўрнашган бўлиши шарт.

Эслатиб ўтамиз, ниқобсиз йўловчилар жамоат транспортларида харакатланиш ман этилади.

Тиббий ниқобдан фойдаланиб ўзингизни ва атрофингиздагиларни химоя қилинг.

Бухоро вилоят транспорт бошқармаси Матбуот хизмати.
Покистон билан транспорт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама қилинди.

2021 йилнинг 13-17 март кунлари Ўзбекистон Республикаси делегацияси Покистон портлари инфратузилмасини ўрганиш ва икки томонлама музокараларни ташкил этиш мақсадида Покистон Ислом Республикасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Покистон Денгиз ишлари вазирлиги раҳбарияти, Покистон Миллий кемачилик корпорацияси, Юк ташиш компаниялари ассоциацияси ва логистика компаниялари вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди. Шунингдек, “Қосим”, “Карачи” ва “Гвадар” портларнинг инфратузилмаси ва технологияси билан танишилди.

Покистон портларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон йўналишидан самарали фойдаланиш бўйича ишларни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

Музокаралар якунида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва Покистон Денгиз ишлари вазирлиги ўртасида баённома имзоланди.

Бухоро вилоят транспорт бошқармаси Матбуот хизмати.
“Волжский – Тошкент” ва "Москва – Тошкент" йўналишида навбатдаги махсус поездлар қатнови амалга оширилади!

COVID
-19 коронавирус пандемияси даврида Россия давлатида қолиб кетган юртдошларимизни мамлакатимизга олиб келиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан навбатдаги махсус поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда.

Батафсил
Республикамизда карантин чоралари кучайтирилгандан сўнг вирус тарқалишини олдини олиш мақсадида жамоат транспорти ва йўналишсиз таксилар ҳайдовчилари карантин қоидаларига риоя этиш мақсадида тарғибот ишлари ўтказилмоқда.
Ишчи гуруҳлари томонидан белгиланган жойларда дезинфекция қилиш ишлари олиб борилиши доимий назорат остига олинган.

Бухоро вилоят транспорт бошқармаси Матбуот хизмати.
Республика махсус комиссияси, фуқароларни автотранспорт ва жамоат транспортлари (автобус йўналишлари, йўналишли такси) хизматларидан фойдаланилганда ҳамда йирик савдо марказлари ва аҳоли говжум жойларда ниқоб тақиш ҳамда ижтимоий масофани сақлаш режимига қатъий риоя қилишга чақиради.
‼️ Ниқобсиз юриш ҚАТЪИЯН МАН ҚИЛИНАДИ! Тартибга риоя қилмаганларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилади ва жаримага тортилади.
Тажрибадан келиб чиқан холда, фақатгина ИЖТИМОИЙ МАСОФАга ва мажбурий НИҚОБ ТАҚИШ РЕЖИМИГА қатъий риоя қилиниши пандемия тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.
❗️ Инфекция тарқалишига қарши биргаликда курашиш, унга қарши мустаҳкам туриш мақсадида фуқароларни юқорида айтиб ўтилган талабларга сўзсиз ва қатъий амал қилишга чақирамиз. Сизлардан огоҳ ва ўта талабчан бўлишни, дўст ва яқинларингизни ушбу қоидаларга риоя этишга ундашингизни сўраймиз.

Бухоро вилоят транспорт бошқармаси Матбуот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚌🚇🚐 Жамоат транспортларидаги кучайтирилган карантин қоидалари билан боғлиқ бўлган тадбирлар доирасида, ҳайдовчилар ҳар бир йўналишни якунлаганларидан сўнг автобусларни сўнги бекатларда дезинфекциялаш ишлари амалга оширилади.

⛔️🚷 Унутманг: жамоат транспортларида ҳаракатланган вақтингизда тиббий ниқоблардан фойдаланишни унутманг!

Ўзингизни ва оила аъзоларингизни соғлигига беэътибор бўлманг!

Бухоро вилоят транспорт бошқармаси Матбуот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОАВ биз ҳақимизда:

Бошқарма бошлиғи Бердиев Алим Хамроевич иштирокида брифинг.

Бухоро вилоят транспорт бошқармаси Матбуот хизмати.
🌸 Aziz yurtdoshlar!!!

💐 Sizlarni yurtimizning yangilanish fasli bo‘lmish bahor, hamda o‘zgacha bayram "Navro'zi Olam" ayyomi bilan Navoiy viloyat transport boshqarmasi nomidan chin dildan qutlaymiz!

🌼 Ushbu kunda sizni quvonch va shodlik tark etmasin! Yangi yilning yaxshi kunlarini oila davrasida nishonlash nasib qilsin! Sog‘lik, salomatlikda Navro‘zdan- Navro‘zga yetib yuraylik!

🏢 Hurmat bilan Buxoro viloyat transport boshqarmasi jamoasi!
⚡️Ҳурматли йўловчилар!

🚌
😷Жамоат транспортида ҳаракатланган вақтингиз тиббий ниқоблардан фойдаланишни унутманг!
———
⚡️Уважаемые пассажиры!

🚌😷Во время пользования общественным транспортом,
не забывайте использовать медицинские маски!

Телеграм/ Веб-сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли йўловчилар!

Жамоат транспорти ва йўналишсиз таксилар хизматидан фойдаланишда карантин қоидаларига қатъий амал қилинг! Ўзингиз ва яқинларингиз соғлигини асранг!

Бухоро вилоят транспорт бошқармаси Матбуот хизмати.

Телеграм / Веб-сайт
Қирғиз Республикаси билан транспорт-транзит масалаларини янада ривожлантириш масаласида музокаралар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида жорий йилнинг 23 март куни Транспорт вазири Илхом Маҳкамов ҳамда Қирғиз Республикаси транспорт, архитектура, қурилиш ва коммуникация вазири Гулмира Абдралиева ўртасида видеоконференция шаклида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида транспорт-транзит салоҳиятини янада ривожлантириш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Бухоро вилоят транспорт бошқармаси Матбуот хизмати.

Telegram|Веб-сайт