Buxoro viloyati transport boshqarmasi
304 subscribers
2.4K photos
362 videos
1.06K links
Buxoro viloyati transport boshqarmasi
rasmiy web sayt: buxoro.mintrans.uz
Murojaat uchun: https://t.me/Murojaattransportbot.
Тelefon 0-365-228-48-90, 11-67
Download Telegram
Forwarded from Navoiy viloyati transport boshqarmasi (Mardiyev Jumaqul)
Йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга қуйидаги махсус талаблар асосида рухсат берилади:

йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;
ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;
фақатгина икки нафар йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши керак;
фақатгина автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) ҳаракатланиши шарт.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда кузатилаётган эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Республика махсус комиссияси Қарори билан жорий йил 10 июлдан эътиборан қатъий карантин чеклов чоралари ўрнатилди.

13 июль душанба кунидан эътиборан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиақатновлар ҳам тўхтатилади.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими инспекторлари томонидан карантин даврида йўналишсиз таксиларда карантин талаблари ижроси юзасидан профилактик тушунтириш тадбирлари олиб борилмоқда.
Ҳайдовчиларга карантин қоидаларига қатъий амал қилиш бўйича тушунтиришлар берилмоқда.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида транспорт соҳасидаги битимларнинг кучга кириши тўғрисида

Ўзбекистон ва Туркия Йўловчи ва юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим (2020 йил 8 августдан эътиборан кучга киради) ҳамда Юкларни халқаро аралаш ташиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим (2020 йил 9 июлдан эътиборан кучга кирди) кучга кириши учун ратификация жараёнларини тугаллади.

Мазкур халқаро шартномалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркия Республикасига ташрифи давомида 2017 йил 25 октябрда имзоланган.

Йўловчи ва юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим қоидалари билан икки давлат ҳудуди бўйлаб ва улар ҳудудлари орқали транзит тарзда, шунингдек, учинчи давлатларга ва учинчи давлатлардан транспорт ташувларини амалга оширишнинг тартиби ва шартлари белгиланган.

Ҳужжат билан йўл йиғимлари тўловисиз юкларни халқаро ташиш учун ўзаро келишилган миқдорларда рухсатномаларни тенг шартларда йиллик алмашиш назарда тутилмоқда.

Битим халқаро автоташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришга, юкларни автотранспортда ўзаро ташиш ҳажмини ошириш орқали икки мамлакат ўртасида савдо алоқаларини янада ривожлантиришга йўналтирилган.

Юкларни халқаро аралаш ташиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим Ўзбекистон ва Туркия ўртасида, шунингдек, уларнинг ҳудудлари орқали транзит тарзда темир йўл, сув ва автомобиль транспортида қисман амалга ошириладиган юкларни ташишга нисбатан тадбиқ этилади.

Ушбу Битимнинг бош устувор жиҳати юкларни ташишнинг бутун йўли бўйлаб, гарчанд бундай ташишда бир қанча транспорт турлари қатнашса ҳам, юкларни ягона ташиш ҳужжати (рухсатнома) бўйича етказиб бериш ҳисобланади.

Юкларни аралаш ташишларнинг Битим доирасида ҳуқуқий тартибга солиниши икки мамлакат ўртасида товарларни ўзаро етказиб беришнинг узвийлигини таъминлайди.

Ушбу ҳужжатларнинг тўлиқ матнлари билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.


Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from Iiiiii
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими инспекторлари томонидан йўналишсиз таксиларда карантин қоидаларига риоя қилиниши юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Унда ҳайдовчиларга қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш бўйича тушунтиришлар берилмоқда:
йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши;
ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши;
тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади;
йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказиш;
автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудудда ҳаракатланиши;
ҳайдовчи махсус комбинезонда, тиббий ниқоб ва ва қўлқопда бўлиши лозимлиги ҳолатлари кўздан кечирилмоқда.
Юқорида талаблар ижроси юзасидан мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли йўловчилар! Ўзингиз ва атрофдагилар соғлигини асранг!

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
​​⚡️Бугун, 14 июль куни “Бухоро” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда томоша қилинг:

🕙 14:00 — Мавзу: Пандемия муносабати билан Бухоро вилоятида карантин чораларининг кучайтирилиши, мавжуд эпидемиологик вазият ва даволаш ишларининг олиб борилиши.
Спикерлар:
Ихтиёр Абдулҳаков
- Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;
Бобоқул Ражабов - Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи;
Акобир Ашуров - Вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи;
Дилмурод Аҳадов - Вилоят "Дори-дармон" МЧЖ раҳбари.

🔰 Кўрсатув @buxorouz телеграм канали орқали онлайн ёритиб борилади.
Шунингдек, кўрсатув трансляциясини Facebook, YouTube ҳамда buxorotv.uz орқали томоша қилинг.

📲 Buxoro.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube | Buxoro TV
Forwarded from Iiiiii
Вилоятга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича вилоят махсус комиссиясининг қарорига асосан, жорий йилнинг 15 июль кунидан бошлаб йўналишсиз таксиларда йўловчи ташишга қуйидаги махсус талаблар асосида рухсат берилиши белгиланди.
🚕 Йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси (йўналишсиз такси) ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан - 10.00 гача, 17.00 дан - 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида рухсат берилади.
Бунда:
👉 йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндигидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;
👉 ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;
👉 фақатгина икки нафар йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши керак;
👉 автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида ҳаракатланиши шарт.
Шу билан биргаликда, жорий йил 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, шунингдек, автотранспорт воситаларининг, (махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар бундан мустасно) шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.
Коронавирус билан зарарланишнинг олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш, симптомсиз ва енгил кечаётган беморлар билан олиб борилаётган даволаш ва назорат тадбирларини амалга оширишда янги стратегияларни қўллаш зарурлиги қайд этилди.
Амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев на проходящем сегодня видеоселекторном совещании отдельно затронул эпидемиологическую ситуацию в стране.
Отмечена необходимость применения новых стратегий профилактики, раннего выявления коронавирусной инфекции, осуществления лечебных и наблюдательных мер в случаях бессимптомного и легкого протекания болезни.
Поручено пересмотреть действующие процедуры тест-анализа и разработать систему, удобную для населения.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from OTFIV | Buxoro
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро автомобил ва йўллар техникуми 11-синф битирувчиларни ўқишга таклиф этади


Кагалга аъзо бўлиш

https://t.me/joinchat/AAAAAEPaR7u-zf5v7KyYug
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
⚡️IIV podpolkovnigi va Toshkent shahar IIBB mayori koronavirus oqibatida vafot etdi.

Batafsil — http://dy.uz/w1vmf
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юк автомашиналари "Қамчиқ" довонига чиқишдан олдин Тошкент вилояти ҳудудида тарозида ўлчаниб, вазни рухсат этилган оғирликдан юқори бўлганлари ортга қайтарилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
“Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўли қурилиши масаласи юзасидан навбатдаги муҳокама бўлиб ўтди.

Бугун, 15 июль куни Ўзбекистон Транспорт вазири Элёр Ғаниев, Қирғизистон транспорт ва йўл вазири Жанат Бейшенов, Хитой Халқ Республикасининг ислоҳотлар ва ривожланиш бўйича давлат қўмитасининг чет эл капитали ва хорижий инвестициялар департаменти бош директори ўринбосари Чжэн Чипин бошчилигида видеоконференция алоқа шаклида учрашув ўтказилди.

Онлайн мулоқот шаклида ташкил этилган учрашувда томонлар “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўл қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича келгуси амалий чораларни муҳокама қилишди.

Жумладан, ушбу лойиҳа юзасидан томонлар тақдим этилган темир йўл қурилиши маршрутларини ва темир йўл кенглиги масалаларини муҳокама қилишди.

Батафсил: https://bit.ly/2ChhaGD

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати