Buxoro viloyati transport boshqarmasi
298 subscribers
2.4K photos
363 videos
1.06K links
Buxoro viloyati transport boshqarmasi
rasmiy web sayt: buxoro.mintrans.uz
Murojaat uchun: https://t.me/Murojaattransportbot.
Тelefon 0-365-228-48-90, 11-67
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги «Орзу” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод ва хавфсиз маҳалла” концепцияси асосида амалга оширилган ишлар билан танишди.
Мамлакатимизда янгилик бўлган лойиҳа - Наманган шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий геоахборот мониторинг ва рақамли бошқарув тизими тақдим этилди.
Жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан вилоят секторлари раҳбарларининг ахборотлари тингланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с работой, проводимой в сходе граждан махалли "Орзу" города Намангана на основе концепции «Благоустроенная и безопасная махалла».
Представлена новая для нашей страны система социально-экономического геоинформационного мониторинга и цифрового управления Намангана.
Заслушаны доклады руководителей секторов области о проводимой работе по предупреждению преступности.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг жонкуяр ходимлари!

Сизларни 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклаймиз!
Ушбу соҳадаги масъулиятли, машаққатли ва олижаноб, айни дамда ўта шарафли фаолиятингизда катта ютуқлар тилаймиз.
Касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, сиҳат-саломатлик, янги ижодий ютуқлар, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман! Оилангиздан фаровонлик, дастурхонингиздан тўкин-сочинлик аримасин!

Ҳурмат билан Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси.
Коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйиича вилоят комиссиясининг қарорига асосан Бухоро шаҳри "сариқ" ҳудуд тоифасига киритилганлигини инобатга олиб, 1 июлдан номаълум муддатга қадар жамоат транспортлари сони ва ҳаракатланиш вақти вақтинча чекланади. Кейинги 14 кун давомида аҳоли орасида касалланиш ҳолати қайд этилмаса (охирги маротаба 26 июнь куни аниқланган) комиссия қарори билан жамоат транспорти ҳаракатига рухсат берилади.
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта зафарлар тилади.
Телефон мулоқоти чоғида икки томонлама ҳамкорликка доир ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Туркменистана.
Глава нашего государства сердечно поздравил Гурбангулы Бердымухамедова с днем рождения, искренне пожелав лидеру Туркменистана доброго здоровья, благополучия и больших успехов.
Рассмотрены актуальные вопросы двустороннего сотрудничества и региональной повестки.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Вилоятда карантин чоралари кучайтирилади

Бухоро вилоятида коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоят комиссиясининг 29 июнь куни ўтказилган йиғилишида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Комиссия қарорига асосан сўнги пайтларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш кўпайганлигини инобатга олиб, жорий йилнинг 30 июнь кунидан номаълум муддатга қадар вилоятда жамоат транспортлари (автобус) ҳаракати тўлиқ тўхтатилиши белгиланди.
Шу билан бирга йўналишсиз таксилар ҳаракати қатъий назорат остига олинади. Такси ҳайдовчилари томонидан йўл кира нархларининг сунъий оширилмаслиги таъминланади ва йўловчи ташиш учун белгиланган карантин қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади ва автотранспорт воситаси жарима майдончасига киритилади.
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда такси хизмати учун Хитойдан 500 та BAIC электромобиллари сотиб олинибди

@toshonlayn
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Бугун, 30 июнь куни “Бухоро” телеканали орқали тўғридан тўғри эфирга узатиладиган кўрсатувлар

🕙 20:20 — Мавзу: Вилоятда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар, мавжуд эпидемиологик вазият, касаллик аниқланган фуқароларда олиб борилаётган даволаш ишлари натижалари, қайта жорий этилаётган карантин чекловлари.
Спикерлар:
Феруз Ҳамроев
- вилоят ҳокимлиги котибият мудири;
Ихтиёр Абдулхаков - вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;
Қувват Ярашов-вилоят ИИБ ахборот хизмати бошлиғи;
Бобоқул Ражабов - вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи вазифасини бажарувчи;
Қамбар Расулов - вилоят санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи;
Акобир Ашуров-вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи.
🔰 Кўрсатув вилоят ҳокимлигининг @buxorouz_official расмий телеграм канали орқали онлайн ёритиб борилади.
Шунингдек, кўрсатув трансляциясини фейсбук ижтимоий тармоғидаги https://facebook.com/KamalovKarim саҳифаси ҳамда ютуб канали орқали томоша қилинг.
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси барча ёшларни 30 июнь – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этади.

Ёшларюрт келажаги.

Вилоятимиздаги барча ёшларимизни бугунги байрам- Ёшлар куни билан бошқарма номидан самимий муборакбод этамиз!!!
Эзгу интилишларингизни рўёбга чиқариш йўлида бошлаган ҳар бир ишингизда улкан зафарлар ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!
Сизларнинг чуқур мушоҳадали, вазиятни атрофлича таҳлил қила оладиган, муаммоларга қизиққонлик билан эмас, қонун доирасида ечим топишга интиладиган кенг фикрли инсонлар бўлиб камол топишингизни тилаб қоламиз.

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси жамоаси.
Forwarded from Buxoro viloyati transport boshqarmasi (Umid Bahronov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўналишсиз таксиларни жиҳозлаш бўйича қисқача қўлланма.
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Жорий йил 1 июль санасидан бошлаб:

🛒 республиканинг барча ҳудудларида йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилади;

“қизил”
ва “сариқ” ҳудудларда соат 07:00 дан 23:00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 23:00 дан 07?00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш ТАҚИҚЛАНАДИ;

Бунда:

фақатгина фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориб-келишига рухсат берилади;

мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилади;

〰️〰️〰️〰️

🚫 “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Иккинчидан, коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан (қизил рейслар) Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга ўз ҳоҳишига кўра 14 кунлик карантин назорати даврини ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди. Хусусан:

⚔️ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан шакллантирилган рўйхатга киритилган меҳмонхоналар уларга тегишли объектларни 24 соат узлуксиз қўриқлаш бўйича Миллий гвардия билан шартнома тузади;

👩🏻‍⚕️ ушбу меҳмонхоналарда тиббиёт муассасалари томонидан шартнома асосида кундалик тиббий хизмат ташкил этилади;

🚓 фуқаролар республиканинг халқаро аэропортлари ва чегара ўтказиш пунктларидан меҳмонхоналаргача йўл патрул хизмати вакиллари кузатуви остида транспорт воситалари билан етказилади.

〰️〰️〰️〰️

Бундан ташқари барча юқорида қайд этилган талабларга қатъий риоя этган ҳолда, карантин назорати даврини ўтказиш учун меҳмонхоналарда жойлаштириш шарти билан хорижий мамлакатлардаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларни туроператорлар ва авиаташувчилар томонидан ҳам республикага етказиб келиш рейслари ташкил қилинишига рухсат берилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Учинчидан, Ўзбекистон Республикасига карантин даврида инвестиция лойиҳалари доирасида визасиз 30 кунгача келиши мумкин бўлган давлатлардан жалб қилинган мутахассислар учун:

❗️истисно тариқасида Ўзбекистондан ҳудудидан чиқмасдан туриб ишбилармонлик кириш визаси (бизнес виза) олишга рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️

Тўртинчидан, коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар уч тоифага ажратилмоқда:

🔸коронавирус инфекциясининг енгил шакллари аниқланган (касаллик аломатларсиз ўтаётган) беморлар;

🔸коронавирус инфекцияси ўртача оғир кечаётган (тана ҳарорати кўтарилаётган) беморлар;

🔸коронавирус инфекцияси оғир кечаётган беморлар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️⚡️⚡️Йўналишсиз таксилар ҳаракати бўйича назорат янада кучайтирилади.

⭕️Сўнги кунларда вилоятимиз аҳолиси орасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари мунтазам қайд этиб борилмоқда. Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, вилоятда карантин чекловлари қатъийлаштирилмоқда.

‼️ Бошқарма инспекторлари томонидан ўтказилаётган рейд тадбирлари давомида йўнлашисиз таксилар ҳайдовчилари томонидан карантин қоидалари бузилиши ҳолатлари кўзга ташланмоқда. Жумладан, автотранспорт воситасида ҳайдовчи ва йўловчи ўриндиғини ажратиб туравчи шаффоф плёнка талаб даражасида эмаслиги, иккитадан ортиқ йўловчи ташилаётганлиги, йўл кира нархларининг сунъий равишда оширилаётганлиги кузатилмоқда. Автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудудда йўловчи ташиш билан шуғулланиши белгиланган бўлсада, бошқа ҳудудларда (жумладан Бухоро шаҳрида) йўловчи ташиш билан шуғулланиб келинмоқда. Бу эса карантин қоидаларининг бузилиши сифатида маъмурий жавобгарликка сабаб бўлишини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Йўналишсиз таксилар ҳайдовчиларидан фақатгина автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудудда йўловчи ташиш билан шуғулланиш ҳамда йўл кира нархларини сунъий равишда оширмасликларини сўраймиз.

📌 Ушбу талабларга риоя этилиши бўйича вилоят Транспорт бошқармаси, вилоят ИИБ ЙҲХБ ва СЭНДИ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан рейд тадбирлари давомида қатъий назоратга олиниб. аниқланган қоидабузарликлар юзасидан маъмурий жазо чоралари қўлланилади.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.
Бугун 2 июл — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун.

Давлат герби Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 616-XII-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Қонунга мувофиқ Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир.

Бухоро вилоят транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилишини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Элёр Ғаниев ва Қирғизистон Республикаси Транспорт вазири Жанат Бейшеновнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилишини жадаллаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Батафсил: https://bit.ly/3eVlhpR


1 июля 2020 года состоялся телефонный разговор Министра транспорта Республики Узбекистан Э.Ганиева с Министром транспорта Кыргызской Республики Ж. Бейшеновым.
В ходе беседы обсуждались вопросы связанные с ускорением строительства железной дороги Китай – Кыргызстан – Узбекистан.

Подробнее: https://bit.ly/2C37I99

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Япония, Корея Республикаси ва БАА билан савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Ушбу мамлакатлар билан ҳамкорлик бўйича ишлаб чиқилган “йўл хариталари”нинг 2020 йил учун белгиланган чора-тадбирларини тўлиқ ва сифатли бажариш зарурлиги таъкидланди.
Мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по перспективам расширения торгово-экономического, инвестиционного и финансово-технического сотрудничества с Японией, Республикой Корея и ОАЭ.
Указано на необходимость полного и качественного выполнения определенных на 2020 год мер в соответствии с «дорожными картами» с этими странами.
Заслушаны отчеты руководителей ответственных министерств и ведомств.

#Mirziyoyev #yigilish #hamkorlik #Yaponiya #JanubiyKoreya #BAA

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter