BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.6K subscribers
70.2K photos
10.6K videos
20 files
38.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#ташрифдан_сўнг
#тажриба_алмашиш

10 - 11 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи доирасида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари асосида ҳудудлараро тажриба алмашиш топшириғи берилган эди.

Шунга кўра, айни пайтда Тошкент ва Андижон вилоятлари ҳокимлари бошчилигидаги делегация Бухорода бўлиб турибди.

Бухоро шаҳрида “Бухоро Агрокластер” тизимидаги “Бухоро Агрокластер ДЗЗ” корхонасида сутни қайта ишлаш ва қадоқлаш йўлга қўйилган. 6,2 миллион доллар инвестиция эвазига қаровсиз майдонда замонавий мажмуа барпо этилиб, Италия ва Россиядан ускуналар келтириб ўрнатилган. 2021 йилда очилган корхонада бугунги кунда йилига 22 минг тонна сут қайта ишланмоқда. Ундан тайёрланаётган кефир, сут, пишлоқ, йогурт, қаймоқ, сметана каби маҳсулотларнинг тури қирқтадан ортиқ. 150 нафар аҳоли иш билан таъминланган.

Делегация аъзолари бу ердаги иш жараёни билан яқиндан танишишди.

Иш кўлами ва даромаднинг ортиши кластер фаолиятининг кенгайишига хизмат қилди. Мажмуа ҳудудида янги иншоотлар қурилди. Хусусан, корхона тизимида ер майдонлари унумдорлигини аниқлаб берувчи замонавий лаборатория ишга туширилди. У Германиянинг замонавий технологиялари билан жиҳозланган, тупроқ таркибидаги қирқдан ортиқ, сув таркибидаги ўнга яқин кўрсаткичларни аниқлаш имконига эга.

Бухоро вилояти экин майдонларининг шўрланганлик даражаси бошқа ҳудудларга нисбатан юқори. Ҳосилдорликка эришиш учун тупроқ таҳлили ниҳоятда зарур. Бу лабораторияда тупроқнинг кимёвий таркиби ўрганилиб, шу орқали ўсимликларнинг минерал ва органик ўғитларга бўлган талаби аниқланади. Тупроқ хоссалари, шўрланиш даражаси ҳам чуқур ўрганилади. Унинг натижалари асосида ерни меъёрлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўрилади.

Бу ерда шакллантирилган маълумотлар корхонанинг яна бир лойиҳаси – “Agro Smart Map Uz” платформасига юклаб борилади. Шу маълумотлар асосида ер эгалари керакли агротехнологик тавсиялар олади.

Қатнашчилар лабораториядаги шароитларни ҳам кўздан кечиришди. Уларнинг корхона ва лабораториянинг ишлаш тизими, афзалликлари, шунингдек, “Бухоро Агрокластер”нинг навбатдаги лойиҳалари ҳақида сўзлаб берилди.

Меҳмонлар Б.Нақшбанд қадамжосини зиёрат қилишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#ташрифдан_сўнг
#тажриба_алмашиш

Делегация аъзолари Бухоро туманидаги “Bukhara-Varnet” кластери иш фаолияти билан танишдилар.

Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлигидаги “Bukhara-Varnet” масъулияти чекланган жамияти “Бухоро – агро” эркин иқтисодий зонасида қад ростлаган қалдирғоч корхоналардан саналади. Бу ерда гидропоника усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириляпти. Биргина ўтган йилнинг ўзида корхона томонидан қарийб икки миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот хорижга экспорт қилинди.

2018 йилда ўз фаолиятини бошлаган ва бугунги кунга келиб 40 гектар майдонда иссиқхона барпо этган “Bukhara-Varnet«даги инновацион ёндашувлар эътиборни тортмай қолмайди.

Аввал бу ерда фақат иссиқхона бўлган бўлса, эндиликда унинг ёнида ўқув маркази, лаборатория ҳамда иссиқхоналар учун конструкциялар ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этилмоқда. Яъни, замонавий иссиқхоналар учун нимаики керак бўлса, шу ерда тайёрланади.

Яқинда бу ерда яна бир янгиликка қўл урилди. Инвитро технологияси асосида кўчат етиштириш йўлга қўйилди. «Инвитро» лотинча сўз бўлиб, «шиша идишда» деган маънони англатади. Айрим соҳалар, хусусан, қишлоқ хўжалигига инвитро усули дадил кириб келмоқда. Бу ўринда сўз у ёки бу навни унинг энг яхши генетик хусусиятларини сақлаган ҳолда микроклонал кўпайтириш ҳақида боряпти.

“Bukhara-Varnet нинг деярли уч гектар ерни эгаллаган ва махсус тизимлар воситасида зарур микроиқлим яратилган кўчатхонасида ушбу усулда 90 миллион дона кўчат етиштирилмоқда. Кўчатлар иссиқхона хўжаликларига сотилади. Ҳозирдаёқ бу кўчатларнинг салмоқли қисмига харидор бор. Бу ерда нафақат помидор, балки шафтоли, олма, гилос каби мевали дарахт кўчатларини ҳам шу йўсинда ундириб, ички ва ташқи бозорга етказиш имконияти мавжуд.

— Иссиқхонада етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосан Россия ва қўшни Қозоғистон Республикасига сотилмоқда, – дейди “Бухоро Варнет” кластери директори Бешим Ҳамроев. — Йил бошидан ҳозирга қадар умумий маҳсулотнинг экспортдаги ҳажми 1 минг 600 тоннага етди. Жумладан, 1 миллион 600 минг АҚШ долларига тенг помидор хорижга экспорт қилинди. Туркия давлатидан ташриф буюрган мутахассисларнинг тавсияси асосида иссиқхонада ҳар 1 гектар майдондан 300 тоннагача маҳсулот олинмоқда. Тўлиқ инновацион технологиялар асосида гидропоник усулда етиштирилаётган помидор ҳосили кимёвий аралашмалар таъсиридан холи эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Бугун нафақат сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, балки малакали мутахассис кадрларни тайёрлашга ҳам асосий мақсад қилинган кластерда 5 босқичли иш амалиёти асосида фаолият юритилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ташрифдан_сўнг
#тажриба_алмашиш

Ромитан туманидаги “WBM Romitex” корхонаси. Бу корхона миқёси жиҳатидан ҳам, салоҳияти жиҳатидан ҳам улкан. Лойиҳа қиймати 93 миллион доллардан зиёд. Унинг жами ҳудуди 20, ишлаб чиқариш майдони 7 гектар. Туркия ва Германиядан илғор ускуналар келтириб ўрнатилган. Шу тариқа, йилига 25 минг тонна ип-калава тайёрлаш қуввати ва 1000 та иш ўрни яратилган.

— Ромитан шароитида бундай корхонанинг бўлиши қувонарли. Бунга давлат инфратузилма, маблағ, имконият жиҳатидан кўмаклашди. Энг катта натижа — минг нафар хотин-қизларимиз ишли бўлгани, — деган эди давлатимиз раҳбари корхонага ташрифи чоғида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 10 январдаги “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бундай корхоналарга катта мадад бўлди. Жумладан, уларга револьвер кредитлаш асосида айланма маблағ ажратилгани ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлади.

Лойиҳанинг иккинчи босқичида тайёр мато ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Муҳими, бу туфайли қишлоқ жойда 3 мингга яқин иш ўрни яратилади.

Делегация аъзоларининг навбатдаги ташриф манзили айни шу локация бўлди. Меҳмонлар корхона фаолиятини билан яқиндан танишишди, маҳсулотлар тури ва сифатини кўздан кечиришди. Унинг келгусидаги режалари ҳақида кенг мулоқот қилинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ташрифдан_сўнг
#тажриба_алмашиш

Меҳмонларнинг навбатдаги танишув манзили Шофиркон туманида 1 минг 200 ўринли “AZTEX” тикувчилик фабрикаси бўлди.

Жамият таъсисчиси Азамат Султонов меҳмонларга лойиҳани ташкил этиш ғояси ва корхона фаолияти ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Замонавий тикув цехлари, хом ашё ва тайёр маҳсулот омборлари, офис ва қўшимча биноларига эга бўлган яхлит мажмуа фаолияти қатнашчиларда катта таассурот уйғотди.

Мазкур корхонада ҳаётга тадбиқ этилаётган йирик истиқболли лойиҳа қатнашчиларни жиддий қизиқиша сабаб бўлди. Улар маҳсулотлар сифати, корхонанинг истиқболда амалга ошириладиган лойиҳалари, экспорт географияси, хом ашё манбалари юзасидан ўзаро фикр алмашишди.

Таъкидлаш лозимки, “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида барпо қилинган бу иншоот – Туркия давлати технологияси асосида қурилган 120 метрга 108 метр ўлчамидаги катта цех замонавий тикув ускуна ва дастгоҳлари билан жиҳозланди. Лойиҳа умумий қиймати 50 миллиард 700 миллион сўмга тенг.

Ушбу корхонада 14 миллиард 170 миллион сўм маблағ эвазига Япониядан 660 дона замонавий тикув машинаси келтирилган ва яна маблағлар зарур ускуна харид қилишга йўналтирилди. Фабрикада ҳар бирида 30 та тикув машинасидан иборат 22 та гуруҳ ишлаб чиқариш тикув йўналишлари йўлга қўйилмоқда. Жараёнда 10 миллиард 900 миллион сўм маблағ ишлаб чиқариш учун зарур ярим тайёр хом ашё – мато учун сарфланмоқда.

Туманда ушбу йирик ишлаб чиқариш корхонасининг фаолият бошлаши ҳудуд иқтисодий-ижтимоий ҳаётида ўзига хос янгилик. Сабаби туманнинг 1 минг 200 дан ошиқ чевар хотин-қизи мазкур корхона туфайли ишли, ўнлаб, юзлаб оилалар моддий манфаатдор бўлди.

Меҳмонлар ҳам айни шу жиҳатларни алоҳида эътироф этишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ташрифдан_сўнг
#ҳудудлар_ҳаёти
#Ғиждувон_тумани

Аввал хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 31 май – 1 июнь кунлари Бухоро вилоятига ташрифи ва вилоят фаоллари билан учрашуви давомида Ғиждувон туманини комплекс ривожлантириш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб берган эди.

Хусусан, саноат тармоқларида, хизматлар кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида мавжуд захира ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали саноат ва экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда барқарор бандлик ва хавфсиз шароит таъминланадиган иш ўринларини ташкил этиш, жумладан, туман маҳаллаларида ҳоким ёрдамчиларининг кўмагида микролойиҳаларни ишга тушириш орқали янги иш ўринлари яратиш, бу борада мастер-режаларни ишлаб чиқиш, яширин иқтисодиётни кескин камайтириш орқали бюджет тушумларини кўпайтириш, солиқ базасини кенгайтириш ва солиқларни йиғиш самарадорлигини ошириш орқали бюджет даромадлари барқарорлигини таъминлаш, янги туристик йўналишларни ташкил этиш ва туризмнинг янги турларини ривожлантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли яшаш жойларининг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш ҳамда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш, ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва бошқа йўналишларда иш олиб бориш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилиши таъкидланганди.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов белгиланган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилган ишларни яна бир бор танқидий муҳокама қилди.

“Ғиждувон тажрибаси” асосида хонадонларда ташкил қилинган, лекин кенгайиш имкони бўлмаган ишлаб чиқаришлар учун шароитлар яратиш, маҳаллаларда 24/7 режимда ишлайдиган хизмат кўрсатиш кўчаларини ташкил қилиш, саноат зоналарини кенгайтириш каби муҳим йўналишларда ҳудудларнинг ишлаб чиқилаётган мастер-режалари билан танишди.

Бу борада ўзининг таклифларини билдирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ташрифдан_сўнг
#ҳудудлар_ҳаёти
#Ғиждувон_тумани

Ботир Зарипов туманнинг меъморий қиёфасини яхшилаш, аҳоли, тадбиркорлар ва сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратиш учун ишлаб чиқиладиган мастер-режалар учун танланган ҳудудларни тегишли масъуллар иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганди. Жумладан, Чорсу кўчасидан ўтувчи кўприк, “Сардор” маҳалласида жойлашган кўзи ожизлар жамияти биноси учун ажратиладиган ер майдони, меъморий қёфаси янгиланиши кўзда тутилган “Гулистон” маҳалласидаги кўп қаватли уй-жойлар, “Ғиждувон тажрибаси” асосида “Зарангари” маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича лойиҳалар, махсус саноат зонасини ташкил этиш мақсадида ажратилиши режалаштирилган ер майдони учун танланган ҳудудларни бориб кўрди.

Масъулларга ишлаб чиқилаётган мастер-режаларда аҳоли учун қулай инфратузилма, савдо ва кўнгилочар жойлар, юқори даромадли иш ўринлари акс этиши кераклиги юзасидан топшириқ берди. Лойиҳаларни ҳам пухта-пишиқ бўлишини таъминлаш, лойиҳалар юқори стандартлар асосида тайёрланишини таъкидлади.

Шунингдек, вилоят раҳбари “Маҳалла еттилиги” ва аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди. Туманда қишлоқ хўжалиги, хусусан, пахтачиликда агротехник тадбирларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ жараёнларни кўздан кечирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube