Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
1.39K subscribers
17.9K photos
1.82K videos
6 files
5.53K links
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi tomonidan xotin-qizlar masalalariga doir amalga oshirilayotgan ishlar yuzasidagi rasmiy Telegram sahifa

Facebook:https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Download Telegram
#ҳудудлардан_хабарлар

💠 Пешку тумани
Ёшлар истироҳат боғида ташкил этилган “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” 24 нафар хотин-қизларга тикув машинкалари берилди. 5 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқишга жойлаштирилди, 8 нафар фуқарога деҳқон хўжалиги очиб берилди, 18 нафар фуқарога эса тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун имтиёзли кредит ажратилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

     Пешку туманида 78 нафар ногиронлиги бўлган, эҳтиёжманд хотин-қизларга "Аёллар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам берилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

Жондор туманидаги “Маънавият маскани”да “Ёш келин-куёвлар мактаби” лойиҳаси доирасида “Оила қʼуриш бўсағасида бўлган ёшлар” мавзусида ўқув машғулоти ташкил қилинди.

Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан ташкил қилинган ушбу ўқувда туман ҳокимлиги, Адлия бўлими, тиббиёт бирлашмаси, имом-хатиб ҳамда психологлар иштирок этиб, оилавий муносабатларнинг маънавий-аҳлоқий асослари, оила иқтисодиёти, рўзғор ва буджетини юритиш, оиладаги ижтимоий роллар, никоҳ муносабатлари ва саломатлик, репродуктив саломатлик, оилавий муносабатларни уйғунлаштириш ва оилавий низоларнинг олдини олиш, оилада мулоқот маданияти, оилада ҳуқуқий муносабатлар, оилани идора этиш, оила “сиёсати” ҳақида батафсил тушунчалар бердилар.

Ўқув якунида бўлғуси келин-куёвларга сертифатлар ва брашюралар топширилди.
#ҳудудлардан_хабарлар

Мини-футбол спорт тури бўйича ,,Давлат хавфсизлик хизмати кубоги"нинг вилоят босқичи мусобақасида Пешку тумани 1-сектор қизлар жамоаси ва  Қоракўл тумани 4-сектор қизлар жамоаси билан ўййинда 1:0 ҳисобда ғолибликни қўлга киритдилар.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

Қоровулбозор туманидаги "Ёшлар боғи"да 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.


Тадбирда туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Байрам тадбирида намунали хулқи ва аъло баҳоларга мактабни битирган ўқучиларга олтин ва кумуш медаллар, уларнинг ота-оналарига эса туман ҳокимининг ташаккурномалари топширилди.

Бундан ташқари, йил давомида фаоллик кўрсатиб келган бир гуруҳ ёшлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

    Бухоро шаҳар "Янгиобод" МФЙда маҳалла хотин-қизлар фаоли  М.Нигматова, "Оқила аёллар" ҳаракати аъзоси М.Сафоева ҳамда 8-оилавий поликлиника потранаж ҳамширалари ҳамкорлигида "Соғлом оила — соғлом жамият" шиори остида "Она сутининг афзалликлари" мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда ёш оналар ва туғиш ёшида бўлган аёллар қамбар олинди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

Шофиркон туман Оила ва Хотин-қизлар бўлими, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ вилоят ҳудудий бошқармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ташаббуси билан Шофиркон тумани “Қалмақон” МФЙда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” бўлиб ўтди.
Унда тегишли масъул корхона-ташкилот масъуллари томонидан мавжуд бўш иш ўринлари ишсиз хотин-қизларга таклиф этилди.
Шунингдек, ўз-ўзини банд қилиш орқали тадбирколикка кенг жалб этиш мақсадида тижорат банклари томонидан тадбиркорлик лойиҳалари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди ва имтиёзли кредитлар таклиф этилди.
Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида 4 нафар хотин-қизлар жамоат ишларига жалб қилинди, 4 нафари корхона-ташкилотларга доимий иш жойига эга бўлган бўлса, 2 нафари тадбиркорликка жалб этиш орқали касб-ҳунарга йўналтирилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

Жондор туман “Денов” МФЙ хотин-қизлар фаоли З.Болтаева ташаббуси билан “Гендер тенглик учун курашга қаратилган хабардорликни ошириш” мавзусида маҳалла хотин-қизлари ўртасида давра суҳбати ташкил қилинди.

Давра суҳбатига Жондор туман ҳокими ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Раҳмонова, туман ИИб катта инспектори лейтенант М.Бўстонова, вилоят “Ойдин нур” оилани ижтимоий, ҳуқуқий ҳимоялаш маркази ҳуқуқшуноси З.Раҳмоновалар ташриф буюриб, мавзу юзасида иштирокчиларга янги билимлар, психологик ва ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамда тегишли тавсияларни бердилар.

Мулоқот давомида маҳалла хотин-қизлари турмушда учраётган турли вазиятлар бўйича берган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

    Шу кунларда саховатли фермерларимиз томонидан ҳудудлардаги эҳтиёжманд оилаларга, кам таъминланган хўжалик аъзоларига буғдой, буғдой сомони ва такрорий экин экиш учун буғдойдан бўшаган ер майдони берилмоқда.

    Вобкент тумани маҳалаларда алоҳида тоифаланган дафтарларга киритилган фуқароларнинг қарийб 800 нафарига, ишсиз ҳамда эҳтиёжманд оилалар, фермер хўжалиги аъзоларига умумий миқдори 215 тоннадан ортиқ сара буғдой, 17 минг донага яқин сомон преси тарқатилган бўлса, сомондан тозаланган ердан 10 гектар майдон такрорий экин учун ажратиб берилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

     Бухоро тумани “Қавола Маҳмуд” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатида турган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, бандлиги таъминланмаган 70 нафар аҳоли вакилларига 100 килограмдан буғдой, сомон ва такрорий экин экиш учун ер тарқатилди.

Маълумот учун,  Бухоро туманида жорий йилда 861 гектар ғалладан бўшаган ер майдони такрорий экин экиш учун аҳолига ажратилади.  3452 нафардан ортиқ кам таъминланган оила деҳқончилик қилиши орқали даромадини ошириш имконияти яратилади. 200 килограммдан 411 тонна буғдой, 20 тадан 32840 дона сомон преси ҳам берилади.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#ҳудудлардан_хабарлар

Ромитанлик фермерлар жорий йилги ғалла мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиб, улкан хирмон яратган. Айни кунларда ўрилган ғаллазорларни сомондан тозалаш, шудгорлаш тадбирлари билан бир қаторда ҳудудларда яшовчи эҳтиёжманд, кам таъминланган ҳамда ижтимоий дафтарларга киритилган оилалар моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб келмоқдалар.

Ромитанда фаолият юритувчи кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарларининг ҳомийлиги асосида 1-секторга қарашли “Самосий” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Муҳаммад Бобойи Самосий зиёратгоҳи олдида тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” рўйхатида турувчи эҳтиёжманд, кам таъминланган жами 622 нафар фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 100 тонна сара буғдой, 30 минг дона прессланган сомон тарқатилди.

Будан ташқари, ушбу тоифадаги айрим фуқароларга такрорий экин экиш, рўзғор кам-кўстини қоплашлари учун 1 минг 300 гектарга яқин ер майдони ажратиб берилмоқда.

Фуқаролар бундай ғамхўрлик ва давомли эътибор, юртимиздаги халқчил ислоҳотлар учун мамнунликларини билдиришди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

Олот туманида ҳам бу йилги ғалла хирмони барокатли амалларга бой бўлмоқда. Гектарлардан мўл ҳосил етиштирган фермер хўжаликлари ташаббуси билан эҳтиёжманд оилаларга, асосан "Аёллар дафтари" рўйхатида турувчи 243 нафар аёлларга 50 тонна буғдой, шунингдек сомон тарқатилди. Бундан ташқари, такрорий экин экиб олиш учун ер майдонлари ажратиб берилмоқда.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

Бу йилги ғалла мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиб, мамлакатимиз хирмонига ҳисса қўшаётган қоракўллик фермерлар томонидан кам таъминланган хонадон, эҳтиёжманд оилаларга бепул буғдой, прессланган сомон тарқатилмоқда, такрорий экин экиш учун ер майдони ажратилмоқда.

Жумладан, туман бўйича 500 нафар хотин-қизларга буғдой берилиши режалаштирилган. Шу кунга қадар 300 га яқин хотин-қизларга буғдой, 40 нафар аёлларга такрорий экин экиб олиш учун ер майдонлари ажратиб берилди.

Жараёнда қатнашган фуқаролар бундай ғамхўрлик ва эътибордан мамнунликларини изҳор этиб, деҳқонларимизнинг келгуси ҳосиллари янада мўл ва баракали бўлишини сўраб дуога қўл очдилар.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#ҳудудлардан_хабарлар

Шофиркон туман ҳокимлигида Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан эрта турмуш ва эрта туғуруқнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда маҳалла фаоллари ва патронаж ҳамширалари иштирок этдилар.

Тадбирни туман Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари М.Тилавова, туман ҳокими ўринбосари А.Қазоқов, туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор Г.Очилова, туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Г.Жумаева, туман отинойиси К.Исломова, туман психологи З.Ашурова ва туман патронаж ҳамшираси Н.Абдуллаевалар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Эрта турмуш ва эрта туғуруқ жамиятда келтириб чиқарадиган муаммолар, қизларни кўпроқ таълим олишга қизиқтириш, ижтимоий онгини ошириш муҳимлиги таъкидланди. Шу боис МФЙ фаоллари ва патронажларга ўзларига бириктирилган ҳудудларда мавзу бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш вазифаси юклатилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

    Қоровулбозор туман "Навбаҳор" маҳалласида яшовчи "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган такрорий экин экиб  қўшимча доромад қилиш  истагида бўлган 18 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга "Ражаб Жума" фермер хўжалигининг буғдойдан бўшаган ер майдонларидан 1 гектардан ер ажратиб берилди.
    Шунингдек, фермер хўжалиги раҳбари томонидан хотин-қизларга кўмак сифатида техника, уруғ етказиб берилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

     Когон туманида “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатида турган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, бандлиги таъминланмаган аҳоли вакилларига, шундан 360 нафари хотин-қизлар бўлиб, 100 килограмдан буғдой, сомон ва такрорий экин экиш учун ер тарқатилди.

    Маълумот учун, Когон туманида жорий йилда 600 гектар ғалладан бўшаган ер майдони такрорий экин экиш учун аҳолига ажратилади. 1200 нафардан ортиқ кам таъминланган оила, деҳқончилик қилиши орқали даромадини ошириш имконияти яратилади.Шунингдек ушбу аҳоли вакилларига 307 тонна буғдой ҳамда жами 24580 дона сомон преси ҳам тарқатиш кўзда тутилган бўлиб, айни кунда жараён давом этмоқда.

     — Ҳукуматимиз томонидан кўрсатилган бу каби эътибор ва қўлловдан бошимиз осмонга етди, — дейди "Когон" маҳалласида яшовчи фуқаро Дилафрўз Неъматова.
#ҳудудлардан_хабарлар
#маърифатли_оила

    Когон туманининг “Сорғун” маҳалласида "Маърифатли  оила" лойиҳаси доирасида "Маҳаллада дув-дув гап" маданий-маърифий тадбир ўтказилди. 

    Тадбирда туманда бўлаётган кенг кўламли ижобий ўзгаришлар, қолаверса яратилаётган янги имкониятлар тўғрисида сўз борди.

    Тадбирда бир гуруҳ маҳалла фаоллари "Энг яхши спортчи оила", "Ҳунарманд оила", "Энг яхши нуронийлар маслаҳатчиси", "Китобхон оила" номинациялари бўйича Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими томонидан рағбатлантирилдилар.

    Шунингдек, тадбир давомида "Қўрқма" номли фильм намойиш этилди. Маданият бўлими томонидан куй-қўшиқлар тақдим этилди.
#ҳудудлардан_хабарлар

    Пешку тумани "Садир" маҳалласида кўмакка муҳтож 74 нафар ёшлар ҳамда эҳтиёжманд 46 нафар хотин-қизларга тумани ҳокими бошчилигида саховатпеша фермерлар томонидан 7,5 тонна  ғалла тарқатилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#ҳудудлардан_хабарлар

"Ovation fashion theater" хусусий корхонаси USAIDнинг бизнесни қўллаб-қувватлаш гранти доирасида “Қирқ қиз қишлоқ ҳунармандларининг қўл каштаси – ўзбек брендлари муваффақиятининг визит картаси” лойиҳасини амалга оширмоқда.


Ушбу ижтимоий йўналтирилган бизнес-лойиҳа қишлоқ жойларидан келган касаначилар меҳнатини миллий брендлар учун эсдалик совғалари, меҳмонхона ва ресторанлар учун интерьер буюмлари ишлаб чиқаришга жалб этиш, шунингдек, касаначилар меҳнатидан фойдаланишни оммалаштиришга қаратилган ахборот кампаниясини ўтказишга қаратилган.
Шофиркон туман Тўра Мирзаев номидаги ахборот-кутубхона марказида мазкур лойиҳанинг тақдимоти ўтказилади. Унда USAIDнинг бизнесни қўллаб-қувватлаш раҳбари Ирина Викторовна, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ходимлари, ҳоким маслаҳатчиси, тумандаги МФЙ хотин-қизлар фаоллари ва МФЙлардаги ҳунарманд хотин-қизлар иштирок этдилар.

Тадбирда лойиҳанинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, 31 га яқин хунарманд хотин-қизлар билан тўғридан тўғри шартномалар тузилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

Тадбиркорликни танлаган хотин-қизлар учун ўқув курси ташкил этилди


Қоракўл туманида “Аёллар дафтари”нинг 1 ва 2 тоифасига киритилган хотин-қизлар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил қилинди. Ўқув курсларида «Аёллар дафтари» рўйхатида турувчи, иш қидираётган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган хотин-қизлар фаол қатнашдилар.

Беш кун давом этган мазкур ўқув-семинарда соҳа вакиллари томонидан аёлларда лидерлик қобилиятини шакллантириш, бизнес режани ишлаб чиқиш, субсидия, кредит олиш шартлари ва тартиби ҳамда тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлар бўйича атрофлича маълумот берилди.

Тадбир якунида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган хотин- қизларга сертификатлар топширилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share