Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
1.41K subscribers
17.5K photos
1.75K videos
6 files
5.39K links
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi tomonidan xotin-qizlar masalalariga doir amalga oshirilayotgan ishlar yuzasidagi rasmiy Telegram sahifa

Facebook:https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Download Telegram
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#бугун

"ЭРТАЛАБДАН РЎЗҒОРИНГИЗНИ ҚЎЙИБ БИЗНИ ҲОЛИМИЗДАН ХАБАР ОЛГАНИ КЕЛГАНИНГИЗ УЧУН КАТТА РАҲМАТ"

     Вилоят ҳокими ўринбосари Фируза Ибрагимова Бухоро тумани 1-сектор ҳудудида бўлган “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини кўздан кечирди. Уйларда яшовчи аҳоли билан суҳбатлашиб, юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича фикр алмашилди.   

     Аҳоли эътирозларига сабаб бўлган камчиликларни бартараф этиш ва белгиланган чора-тадбирлар сифатини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

     — Мен 45 йилдан бери шу ерда яшайман. Бу уйимизда 28 хонадон бор, — дейди "Наврўз" МФЙ Файзулла Хўжаев кўчаси, 29-уйда истиқомат қилувчи Асила ая Қулмамедова, — Қиш олди уйимиз таъмирланди,  тарновлари тозаланди, электр симлари янгиланди, атрофлар ободонлаштирилди, кўп ишлар қилинди. Бизнинг ғамимизни еб, бундай эътибор учун давлатимиздан, ҳокимликдан миннатдормиз. Эрталабдан рўзғорингизни қўйиб бизни ҳолимиздан хабар олиб келганларингиз учун катта раҳмат.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#бугун

    Бухоро туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан бир қаторда барча кўп қаватли уй-жойлар атрофи ободонлаштирилиб, экин ерлари тартибга келтирилмоқда. Ушбу кенг қамровли ҳаракатларда аҳоли ҳам ҳашарлар ташкил қилиб, хайрихоҳлик бўлдиришмоқда.
Мавсумга тайёргарлик ишларини ўрганиш давомида вилоят ҳокими ўринбосари Фируза Ибрагимова “Наврўз” ҳамда “Дўстлик” маҳаллалардаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган аҳоли билан учрашиб, мулоқот қилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бугун

🇺🇿 Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир

18 ноябрь
“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#бугун

     Мамлакатимизда хотин-қизларни эъзозлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, ўз ғоя ва ташаббусларини илгари сураётган, ижтимоий ҳаётда фаоллик кўрсатаётган қизларни муносиб рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган Зулфия номидаги Давлат мукофотининг Бухоро вилояти босқичини ўтказиш олди талабгор (номзод)ларни саралаш бўйича вилоят Комиссияси  ва  экспертлар гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?re.f=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#бугун

Зулфия номидаги Давлат мукофоти номзодларини саралаш вилоят босқичи ўтказилди

     Аёлни муқаддас билиш, унга алоҳида эҳтиром кўрсатиш, озод ва обод юртимиз келажаги бўлган ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялашдаги беқиёс ўрнини яна бир бор эътироф этиш, баркамол, оқила хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, улар орасидаги иқтидорли ёшларнинг адабиёт, санъат, фан ва маданиятни ривожлантиришдаги ютуқлари, тенгдошларининг миллий истиқлол ғоялари ва маданий-маънавий қадриятларга эътиқодининг юксалиши йўлидаги ибратли фаолияти, кенг кўламли ислоҳотларни жадаллаштиришдаги фаол иштирок этаётган ёш хотин-қизлар салоҳияти, имконият ва ютуқлари бугунги кунда муносиб тақдирланмоқда.
     Бухоро вилоят туман-шаҳарларидан Зулфия номидаги Давлат мукофотига 7 та йўналиш бўйича 300 дан зиёд қизлар ҳужжат топширдилар. Шундан вилоят комиссиясига 68 нафар иқтидорли қизлар тавсия этилди ҳамда ҳужжатлари тасдиқланган Низомга асосан кўриб чиқилди.
     Хабар берганимиздек, куни-кеча Бухоро шаҳрида фан йўналиши бўйича талабгорлар сараланган эди. Бугун эса, таълим, адабиёт, санъат, маданият, спорт ва жамоатчилик йўналишлари бўйича мукофотга муносиб номзодларни танлашнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#бугун

    Бухоро вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан бир йил давомида оила ва хотин-қизларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, уларнинг муаммоларига тизимли ечим топиш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.
#бугун

    Халқ депутатлари Когон шаҳар кенгашининг 85-сессияси бўлиб ўтди.

    Сессия ишида "Аёллар дафтари"нинг 4-босқичи бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Когон шаҳар ҳокими ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилбар Шарипованинг ҳисоботи тингланди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#бугун

📍Сайёр қабул давомида муаммолар ўз ечимини топди

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#бугун

     Бухоро вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан “Бухоро вилоятини “Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликдан холи ҳудуд”га айлантириш дастури доирасида хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка жалб қилиш” мавзусида тадбир ташкил қилинди.
     Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида ўтган мазкур тадбирда тадбиркор аёллар, шаҳар ва туманлардаги Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказларини ташкил қилган тадбиркорлар, Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари тренерлари ҳамда мономарказнинг шу йўналишдаги масъуллари иштирок этдилар.
     Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Фируза Ибрагимова, АТ "Халқ банки" вилоят филиали, вилоят ИИБ масъуллари касб-ҳунарни эгаллаш, тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган хотин-қизларга яратилган имкониятлар ва берилаётган имтиёзлар, банклар хизматлари, бандликни таъминлаш, аёллар жиноятчилик қарши кураш борасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр алмашдилар.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#бугун

"АЁЛ, ЖАМИЯТ, СИЁСАТ" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди


     Аёллар ва қизларнинг илм-фан билан тўлақонли фойдаланишларига тенг имкониятлар яратилиши, шунингдек хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш мақсадида БМТ Бош Ассамблeяси томонидан қабул қилинган “Тараққиёт мақсадларидаги фан, тeхника ва инновациялар” тўғрисидаги рeзолюцияда 11 фeвраль – “Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни” деб эълон қилинган.
     Мамлакатимизда мазкур санага бағишлаб “Илмли аёллар – жамият кўзгуси" мавзусида илмий-амалий, маънавий-маърифий ҳамда хотин-қизларнинг илмий салоҳиятларини ривожлантиришга қаратилган тадбирлар ҳафталиги эълон қилинган. Ҳафталик доирасида вилоятимизда ҳам хотин-қизларнинг илмий салоҳиятини юксалтиришга йўналтирилган бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.
    Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан сиёсий партиялар ва Бухоро давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида "АЁЛ, ЖАМИЯТ, СИЁСАТ" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
    Тадбирга сиёсий партиялар аъзолари, депутатлар, олима аёллар, таълим, маданият каби соҳаларда ютуқларга эришаётган, юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган ҳамда Зулфия издошлари, халқаро кўрик-танловлар ғолиб ва совриндори бўлган хотин-қизлар иштирок этди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#бугун

Хабар берганимиздек, “Аёллари эъзозланган юрт" шиори остида Ички ишлар органлари хотин-қизлари III - Республика форумига Бухоро вилояти мезбонлик қилмоқда.

Бугун Бухоро Давлат университетида
ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда, Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов, Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси Жамила Шермухамедова, Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Фируза Ибрагимовалар, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи Миржамол Миралимов
сўзга чиқдилар.

Сўзга чиққанлар Форум осойишталик посбонларининг касбий малакасини, ҳуқуқий билимларини ошириш, уларнинг маънавий дунёқарашини юксалтиришга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлганини алоҳида таъкидлашди.

Форум доирасида ўтказилган "Заковат" интеллектуал ўйини, "Энг яхши китобхон ходима"," Фидойи аёл ходима" кўрик-танлови ғолиб ва совриндорлари, шунингдек ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари тақдирландилар.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook


https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#БУГУН

    Вилоят Оила ва хотин-қимзлар бошқармаси томонидан “Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давлат органларининг ҳамкорлиги” мавзусида семинар ташкил қилинди.

    Мазкур семинарда ZOOM платформаси орқали жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича туман-шаҳар суд раислари, адлия, МИБ, ФҲДЁ бўлимлари бошлиқлари, туман-шаҳар ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят Кенгаши ҳудудий вакиллари, Оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари ҳамда мутахассислари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар.
    Семинарда оилавий ажримлар, шунингдек хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кўзлаб судларга ариза (шикоят) ва даъволар киритиш тартиб-қоидалари ва суд қарорига асосан алимент тўловларини ундириш, мажбурий тартибда уйга киритиш ва хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, хотин-қизлар ҳамда вояга етмаган фарзандларини ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда суд органларининг ўрни, маъмурий тартибда қамоқ жазоси тайинланган хотин-қизлар билан ишлаш борасида учраётган муаммолар, шунингдек хотин-қизлар жиноятчилигининг умумий таҳлили, вилоятни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш дастури бўйича амалга оширилган ишлар, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга берилган ҳимоя ордерлари борасида тушунтиришлар берилди.
    Семинар жараёнида туман-шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари ва маҳалла хотин-қизлар фаолларини қизиқтирган саволларга суд, адлия, МИБ ва ички ишлар ходимлари жавоб беришди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#бугун

Хотин-қизларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ишларини мувофиқлаштириб борувчи республика штаби аъзози, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова Когон шаҳар "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик марказининг филиали билан танишиш асносида олиб борилаётган ўқув курслари жараёнларини кузатди.
    Марказда таҳсил олувчилар билан суҳбатлашиб, мамлакатимизда хотин-қизларга яратилган ва яратилаётган шарт-шароитлар, имконият ва имтиёзлар тўғрисида гапириб, барча хотин-қизлар давлат раҳбари эътиборида эканлигини таъкидлади.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#БУГУН

    Бухоро Давлат университетида “Хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглик масалалари ва гендер маданияти” мавзусида Республика олий таълим муассасаларининг хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раислари иштирокида ўқув семинари ҳамда Форум бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради университет матбуот хизмати.

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда БухДУ ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу Форум ҳамда ўқув семинарида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати, маънавий-тарбиявий ишлар бошқармаси мутахассиси Д.Солихўжаева, ушбу тизимда фаолият олиб бораётган вазирлик, ҳокимлик, идора, ОТМ Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишмоқда.
    Форум аввалида меҳмонлар БухДУда ташкил этилган ижодий ишлар кўргазмаси билан танишишди.
    Ўқув-семинари Давлат Мадҳиясини куйлаш билан бошланди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БУГУН

Бухоро вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан “Аёллар бизнесини қўллаб-қувватлаш” мавзусида учрашув-мулоқот ташкил этилди.
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#БУГУН

     Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармасининг Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 31 декабрдаги 820-сонли қарорига мувофиқ “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказларида машғулотларни ташкил этиш” бўйича амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

     Унда вилоятнинг барча туман ва шаҳарлар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари, адлия масъуллари, ФҲДЁ бўлимлари мудирлари иштирок этди.  
     Йиғилишда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида қайд этилган ажримлар оилавий ажрим ошган туман, шаҳар, МФЙ лар таҳлили, шунингдек “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказларида машғулотларни ташкил этиш” бўйича  ўқитилган  келин-куёвларнинг никоҳга нисбатан таҳлили муҳокама қилинди.
     Йиғилишда қатнашган Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими Замира Аҳмедова кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан қонуности маъёрий ҳужжатлар асосида ишлаш бўйича тушунтириш ва тавсиялар берди. 

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар
#БУГУН

Ғиждувон туманидаги 28-умумтаълим мактабида "Қизлар овози" клуби ташкил этилди

Учрашувда бир неча йилдан бери тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган Иқлима Жўраева қизларга ўзининг эришган ютуқлари, олиб борган фаолияти, ўзининг ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди. Ҳар бир қиз-аёл ўзига ишониши ва мақсади йўлида дадил қадам ташлаши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

🔹Спортчи Узукжамол Жамолова ҳам иштирок этиб, спортдаги ютуқлари, олиб борган машғулотлари ҳақида гапириб, тенгдошларига ўз олдига қўйган мақсадига эришиши учун кўп ҳаракат қилганини сўзлаб берди.

❇️ "Гулистонобод" МФЙ хотин-қизлар фаоли Роҳатой Ҳалимова тадбирда иштирок этиб, қизларни оилавий ҳаётга тарбиялашда ўқиш ва ҳунар ўрганишнинг аҳамияти, одоб ва ахлоқ ҳар доим қизларнинг кўрки эканлигини таъкидлаб ўтди.
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#БУГУН

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил  21 декабрдаги  "Оила ва хотин-қизлар   қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-208-сон Фармони ҳамда "Оилаларни  мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ401-сон Қарори ижросини самарали ташкил этишда вазирлик ва идораларга бир қатор вазифалар белгилаб берилган.

   
Хусусан, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ва унинг туман-шаҳар бўлимлари мутахассис ходимлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари учун хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда услубий кўмаклашиш мақсадида Бухорода ўқув-семинар ташкил этилди.

     Бухоро Давлат университетида ўтган мазкур семинарда оғир ижтимоий шароитдаги хотин-қизларни янада қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаолларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ), оилалар ва хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришда банк хизматининг аҳамияти, тадбиркор хотин-қизлар томонидан ўз фаолиятини кенгайтиришда давлат мулкидан фойдаланиш, ижарага олиш ва мулкдан фойдаланиш тартиблари, оилаларни мустаҳкамлаш, аёллар ва болалар ҳуқуқларини таъминлаш каби бир қатор мавзуларда маърузалар тингланди.

     Ўқув-семинарда Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими Нодир Дўстматов ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Фируза Ибрагимова иштирок этди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#БУГУН

    Хабар берганимиздек, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ва унинг туман-шаҳар бўлимлари мутахассис ходимлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари учун хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда услубий кўмаклашиш мақсадида Бухорода ўқув-семинарлари ўтказилмоқда.


    Бугун Вобкент, Ромитан, Пешку, Шофиркон, Ғиждувон туманлари Оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари, мутахассислари ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун ўқув-семинари Вобкент тумани ҳокимлигида ташкил этилди.
Вилоят ҳокими ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Фируза Ибрагимова маҳаллаларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилаларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий муҳитни соғломлаштириш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш тартиб-таомиллари хусусида тўхталди.

    Оғир ижтимоий шароитдаги хотин-қизларни янада қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаолларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ҳақида “Oила ва гендер” илмий-тадқиқот институти доценти, педагогика фанлари номзоди Ҳусниддин Норқулов батафсил тушунча берди.

    Шунингдек, семинарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят Ички ишлар бошқармаси АТ “Халқбанки”, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Ҳунарманд” уюшмаси масъул ходимлари ҳамда Бухоро муҳандислик-технология институти психологи томонда оилада психологик барқарорликни таъминлаш усуллари тўғрисида; маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари орқали хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича олиб бориладиган ишлар; соғлом турмуш тарзи ва соғлом оилани шакллантириш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахслар билан ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик тадбирларнинг самарадорлиги; ҳунармандчилик соҳасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва ҳунармандчилик кластерларини ташкил қилиш тўғрисида маълумотлар бердилар.

    Ўқув-семинарда Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими Нодир Дўстматов ҳамда Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси етакчи мутахассиси Нозим Аскаров иштирок этди.

    Семинар жараёнида маҳалла хотин-қизлар фаолларини қизиқтирган саволларга мутахассислар батафсиз жавоб беришди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#БУГУН

Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгашининг 93-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилбар Шарипованинг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли Фармонининг Когон шаҳридаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share