Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
1.21K subscribers
19.7K photos
2.02K videos
7 files
5.95K links
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi tomonidan xotin-qizlar masalalariga doir amalga oshirilayotgan ishlar yuzasidagi rasmiy Telegram sahifa

Facebook:https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Download Telegram
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#ҳудудлардан_хабарлар

Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 2020-йил 31 декабрдаги “Оила инустутини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли қарори амалда


Ромитан тумани ҳокимлигининг кичик мажлислар залида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошчилигида оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, никоҳланувчи шахсларда оилавий қадриятларни ҳурмат қилиш, оилаларда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни яратиш ҳамда ибратли ота-она бўлиш кўникмаларини шакллантириш бўйича ёшлар ўртасида ўқувлар ўтказилди.
Ўқувда туман Маънавият ва маърифат бўлим бошлиғли И.Мирзаев, Дин ишлар бўйича С.Усмонов, туман бош имом хатиб С.Фахриев, туман отинойиси Д.Авезова, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази психологи Ш.Шукурова ва Оила ва хотин-қизлар бош мутахасиси С.Жўраевалар қатнашдилар.
Ўқув сўнгида 18 нафар жуфтлик никоҳланувчиларга сертификатлар тақдим қилинди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook


https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

Ҳадемай болажонларнинг ёзги таътили тугайди. Таътилда уларнинг бўш вақтларини унумли ўтказишлари, фойдали машғулотларга жалб қилиш мақсадида Бухоро шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан "Аёллар дафтари"да турувчи хотин-қизларнинг фарзандларидан бир гуруҳи "ҚУЁШ НУРИ" болалар соғломлаштириш оромгоҳида жойлаштирилди.                

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

Бухоро туманидаги 33-сонли умумтаълим мактабида ЎзЛиДеП туман Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида "Ишбилармон аёл — 2024" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда танлов иштирокчилари ўз маҳсулотлари билан иштирок этиб, 5 та йўналиш бўйича маҳоратларини синаб кўрдилар.

Кўрик-танлов якунида фахрли ўринларни олган иштирокчилар ва номинацияларнинг ғолибларига ташкилотчиларнинг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги "Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5148-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 январдаги "Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги 23-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаларининг қўшма қарорларига асосан жорий йилнинг бугун 19 август куни Вобкент тумани маҳаллаларда истиқомат қилувчи 30 ёшдан 70 ва ундан юқори ёшдаги аҳолидан ўз ихтиёрлари билан спорт нормативларини топширишни истаган эркаклар ва аёллардан жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовлари қабул қилинди.

Жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовларини қабул қилиш жорий йилнинг 25 августига қадар давом этади.
#ҳудудлардан_хабарлар
#Ромитан_тумани

     Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Бухоро МТУ” филиали хотин-қизлар кенгаш раиси ва касаба уюшмаси раиси ҳамкорлигида узел таркибидаги бўлим ва бекатлар ўртасида “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида хотин-қизлар ўртасида қувноқ стартлар ўтказилди.
     Мусобақада спортнинг 5 тури бўйича 8 та жамоа ўзаро беллашишди.
      Мусобоқа натижаларига кўра:
I - ўринни "Тўмарис" жамоаси,
Ii - ўринни "Комета" жамоаси,
III - ўринни "Молиячилар" жамоаси эгаллашди.
         Қизиқарли ва муросасиз ўтган ўйинларда ғолиб бўлган жамоалар ва иштирокчилар узел раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо совг‘алар билан тақдирландилар.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан "Муҳташам" тантаналар мажмуасида ўтказилган тадбирда оила таянчи, жамият устуни бўлган аёлларимизга эҳтиром кўрсатилди

Тадбирда сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, жамиятимиз ҳаётидаги  ижтимоий-сиёсий  фаоллигини оширишга қаратилаётган эътибор ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтдилар

Тадбирда турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб, бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ аёллар туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан муносиб тақдирланди.

Санъат усталари ижросидаги концерт дастури тадбирга ўзгача файз бағишлади.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#ҳудудлардан_хабарлар

Шофиркон туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ёш оилалар учун Хожа Ориф Моҳитобон зиёратгоҳидаги Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказида ташкил этилган ўқувда одоб-ахлоқ, кийиниш маданияти, овқатланиш одоби ва жамиятда хулқ-атвор қоидалари ҳақида маърузалар савол-жавоб тарзида ўтказилди.


Ўқувларда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари М.Тилавова, ҳоким ўринбосари А.Қазоқов, ҳоким маслаҳатчиси Ш.Облоқулова, туман имом-хатиби М.Егамбердиев, психолог З.Ашурова ва бошқалар ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Эътиборли жиҳати, тадбир фақат маъруза шаклида эмас, балки интерактив усулда ўтказилиб, ёшлар билан жонли мулоқот орқали уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Тадбир якунида 53 та ёш оилага махсус сертификатлар топширилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

    Вобкент тумани "Вобкент" МФЙда туман ҳокими ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи  Юлдуз.Зухурова бошчилигида хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни, эрта турмуш, эрта туғуруқни олдини олиш бўйича нуронийлар иштирокида учрашув ўтказилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар
#Шофиркон_тумани

Ёш оилалар учун Хожа Ориф Моҳитобон зиёратгоҳида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан уларга одоб-ахлоқ, кийиниш маданияти, овқатланиш одоби ва жамиятда хулқ-атвор қоидалари ҳақида мазмунли маърузалар савол-жавоб тарзида ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Тилавова, Бухоро вилоят ИИБ Хотин-қизлар бўлим бошлиғи Х.Тоирова, вилоят ИИБ масъул ходимлари Н.Абзалова ва М.Якубова, туман имом хатиби М.Эгамбердиев, туман ЖХХ ҲПБ ХҚМБ катта инспектор Г.Очилова, туман ФХДЁ рахбари М.Ҳожиева, туман Адлия рахбари Бекмурод Саидов жами 13 та жуфтлик иштирок этдилар.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар
#Қоровулбозор_тумани

Вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази ҳамда Қоровулбозор тумани оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан тадбиркорлик ва касб-ҳунарга қизиқиши бўлган хотин-қизлар учун ўқув курси ташкил этилди.

Ўқувни муваффаққиятли тамомлаган 80 нафар хотин-қизларга сектификатлар топширилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

Ромитан туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 31 декабрдаги 820-сонли Қарорига асосан “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказларида машғулотларни ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги низом асосида ёш келин-куёвлар учун ўқувлар ташкил этилди.

Ўқувда туман ҳокими ўринбосари ва тегишли ташкилотлар сўзга чиқиб, ёш келин-куёвларни ҳаётга тайёрлаш бўйича маслаҳатлар бериб, уларга “Оила муқаддас” эканлиги яна бир бор уқтирилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

Пешку туманида 145 нафар ногиронлиги бўлган, эҳтиёжманд хотин-қизларга "Аёллар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам берилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#ҳудудлардан_хабарлар

Ромитанда 10 нафар жажжи болажонларнинг суннат тўйи ўтказилди

Эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хайрли ва савобли ишларни амалга ошириш халқимизга хос азалий қадриятларимиздан ҳисобланади. Бундай меҳр-оқибат ва хайру саховат тадбирлари ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, азалий анъана ва қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Юртимизда мустақиллигимизнинг 33 йиллиги шукуҳи кезаётган шу кунларда Ромитан тумани ҳокимлиги ҳамда саховатпеша тадбиркорлар ташаббуси билан Шўробод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Тўй барака” тантаналар саройида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтар”ларига киритилган оилаларнинг фарзандлари, асосан, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларидан 10 нафарининг суннат тўйлари ташкил этилди.

Ташкил этилган тадбирда сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари, оқсоқол ва нуронийлар, кенг жамоатчилик ва маҳалла фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, жажжи болажонлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Маросим аввалида 30 нафар “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи аёлларга тикув машиналари тантанали равишда топширилди. Арзон нархларда ташкил этилган савдо ярмаркалари дастурхонларимиз сероблиги учун айни муддао бўлди. Тантана давомида имом хатиби томонидан Қуръон тиловат қилиниб эзгу ва ҳайрли дуолар қилинди.

Тадбирда сўз олганлар барча йиғилганларни, суннат тўйини нишонланаётган болажонларни ва уларнинг ота-оналарини тантана билан самимий муборакбод этди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилалар, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар эътироф этилди.

Шундан сўнг жамоатчилик вакиллари, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, кекса нуроний отахонлар томонидан суннат тўйи нишонланаётган болажонларга зар тўнлар кийдирилиб, велосипедлар ва бошқа қимматбаҳо совғалар берилди.

Тантана файзли ва тўкин дастурхон атрофида, бир пиёла чой устида давом этди. Даврага миллий таом–ош тортилиб, йиғилганлар ва болажонлар шарафига туман маданият бўлими бадиий ҳаваскорлари жамоаси, шунингдек, ўз дастури ва саҳна кўринишлари, куй-қўшиқ ва рақслари билан барчани хушнуд қилдилар.
#ҳудудлардан_хабарлар
#Қоровулбозор_туман

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли қарор ижросини таъминлаш юзасидан Қоровулбозор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан жорий йилнинг 25 сентябрь куни никоҳланувчи шахслар ва ёш оилалар учун оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича ўқув семинари ташкил этилди.
Ўқувда туман ҳокими ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Турсунова, туман ФХДЁ бўлими мудираси, туман отинойиси, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзосилар иштирок этдилар.
Ўқув семинари сўнгида ташкилотчилар томонидан бўлажак жуфтликларга сертификат берилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар
#Бухоро_тумани

"Гендер тенглик фаоли" миллий танловининг Бухоро туман босқичи ғолиблари аниқланди


"Гендер тенглик фаоли" миллий танловининг Бухоро туман босқичи ўтказилди. Танловда иштирок этган туманнинг бир нечта ташкилот ва корхоналари ҳужжатлари комиссия аъзолари томонидан гендер тенглигини таъминлашда юқори кўрсаткичларга эришаётганлиги, аёлларимизга ҳар томонлама қулай шароитлар яратиб берганлиги ўрганилди. Танловда барча шартлардан намунали ўтган Бухоро туман маданият бўлими 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Танлов иштирокчилари ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Когон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида “Мен жамиятнинг фаол аъзосиман” шиори остида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Меҳнат ярмаркасида Когон шаҳар Ички ишлар бўлимида хизмат олиб бораётган ходимларнинг 56 нафар оила аъзолари иштирок этишди.

Жараёнда тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар ўзларининг бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

Тадбир сўнгида хизматда ижобий, юқори натижаларга эришган 10 нафар ходимнинг турмуш ўртоғи ва онаси бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси билан тақдирланди, 5 нафар ходимнинг ишсиз турмуш ўртоғи бандлиги таъминланди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#ҳудудлардан_хабарлар

Қоровулбозор туманида “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.


Тадбирда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги таьлим муассасалари мутасаддилари, энг илғор ўқитувчилар, тизимда самарали меҳнат қилаётган фахрий устоз-мураббийлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар устоз ва мураббийлар куни билан барчани табриклаб, ўзларининг самимий тилакларини билдиришди.

Шундан сўнг, медал ва кўкрак нишонлар, шунингдек, ташаккурнома ва эсдалик совғалари бир гуруҳ фаол ва ташаббускор ўқитувчи ва мураббийларга тантанали равишда топширилди.

Маданият бўлими томонидан ташкил этилган концерт дастури барчага манзур келиб, йиғилганлар маданий ҳордиқ чиқаришди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳудудлардан_хабарлар

🔹Бухоро шаҳар "Ҳавзи-нав" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, кўп йиллар таълим ва бошқа соҳаларда устозлик қилган фахрли устоз ва мураббийларнинг хонадонларида бўлиб, байрам билан табриклаб, уларга эҳтиром кўрсатилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

   Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро туман Оила ва хотин-қизлар бўлими қошида ташкил этилган “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази” ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда навбатдаги ўқув жараёнлари якунланди.

    Унда иштирок этган 21 нафар жуфтлик — келин-куёвларни оилага тайёрлаш мақсадида улар билан тиббий, психологик ва маънавий-ахлоқий қадриятлар, иқтисодий ва оила бюджети, ота-оналик кўникмалари, ҳуқуқий муносабатлар, репродуктив саломатлик мавзуларида 3 кунлик ўқув машғулотлари олиб борилди.

    Ўқув якунида ёшларга махсус сертификатлар топширилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

    Ромитан тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан туман ИИБ ҳамда Тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда тумандаги 1-сон касб-ҳунар мактаби, 1- ва 7-сонли умумтаълим мактаблардаги ёшлар, айниқса вояга етмаган қизлар билан эрта турмуш ва эрта туғуруқларнинг асоратлари, қонуний оқибатлари, хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва кийиниш маданиятига риоя қилишда миллий анъаналарни сақлаб қолиш каби мавзуларда давра суҳбатлари ташкил этилди.
    Суҳбат жараёнида қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида таълим йўналишидаги ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир қонун ва қонуности ҳужжатлар билан таништириб ўтилди.
    ❇️ Шунингдек, қизларни оилага тайёрлашда касб-ҳунар ўрганишлари учун яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланишлари бўйича тавсиялар берилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share