Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
1.21K subscribers
19.4K photos
2K videos
7 files
5.91K links
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi tomonidan xotin-qizlar masalalariga doir amalga oshirilayotgan ishlar yuzasidagi rasmiy Telegram sahifa

Facebook:https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Download Telegram
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#ҳамкорлик

    Бухоро вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида “Оналик ва болаликни муҳофаза қилишни тизимли йўлга қўйишда патронаж – доя, тиббий бригада, “Аёллар маслаҳатхонаси” бўлими ва туғуруқ комплексларининг интеграцион фаолияти” мавзусида семинар йиғилиш бўлиб ўтди.
     Барча туман ва шаҳарлардан акушер-гинекологлар, намунали тиббий бригада аъзолари (оилавий шифокор, патронаж ҳамшира ва патронаж доя), маҳалла хотин-қизлар фоллари иштирок этган мазкур тадбирда оналар ва болалар, репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида вилоятимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар, маҳалла хотин-қизлар фаоллари ва тиббий бригада аъзоларининг хонадон гигиенаси бўйича ҳамкорликдаги фаолияти таҳлил қилинди.
     Семинарда Республика ихтисослаштирилган Акушерлик ва гинекология кафедраси доценти тиббиёт фанлар доктори Ф.Нишанова, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, 1- Акушерлик ва гинекология кафедраси доценти, тиббиёт фанлари доктори Ф.Гафаровалар томондан репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам замонавий усуллари борасида услубий тавсиялар берилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#ҳамкорлик

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ХОДИМЛАРИ БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

    Бугун, 28 сентябрь куни Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармасида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" доирасида ташкил этилган давра суҳбати оила мустаҳкамлиги, виждон эркинлиги мавзусига бағишланди.

    Тадбирда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, дин ишлари бўйича қўмита вилоят бошқармаси вакиллари ҳамда психологлар иштирок этдилар.

    Давра суҳбатида оила масъулияти, оилавий қадриятлар, никоҳ муносабатлари, фарзанд тарбиясида оила муҳити, эр-хотин муносабатлари, Ўзбекистон диний ташкилотлар ва виждон эркинлиги тўғрисидаги қонунчилик борасида маълумотлар берилди.

    Тадбир давомида психологлар томонидан Миллий гвардия хизматчилари билан психологик тренинг машғулотлари ўтказилди.

    Шунингдек, меҳмонлар ҳарбий хизматчиларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳамкорлик

Бухоро вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати терроризмга қарши кураш бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлимлари масъуллари томонидан маҳаллалар ҳамда таълим муассасаларида терроризм, экстремизм, норасмий ташкилотларнинг ноқонуний фаолиятига қарши курашиш йўналишларида профилактик тарғиботлар олиб борилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?re.f=share
#ҳамкорлик

Бухоро Давлат университетида “Аёллар жиноятчилигига қарши курашиш” бўйича профилактик тадбир ўтказилди

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Фируза Ибрагимова, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, ЖХХ бошлиғи Ўктам Аскаров, олий таълим муассасаси устоз-мураббийлари ҳамда талабалари иштирок этди.

Тадбирда жорий йилнинг 9 ойи давомида вилоятдаги барча олий таълим муассасалари талабалари томонидан содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, аниқланган салбий ҳолатлар бўйича тўхталиб ўтилди.

Якунда талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#ҳамкорлик

     Шофиркон туманида хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятлар содир этилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди.
     Йиғилишида Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов, Шофиркон тумани ҳокими Алишер Файзиллоев, туман сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ва идоралар масъуллари ҳамда маҳалла вакиллари иштирок этишди.
     Бунда, туман ҳудудида аёллар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятларга бирма-бир тўхталиниб, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар, масъуллар томонидан йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар хусусида тегишли кўрсатмалар берилди.
     Шунингдек, йиғилиш давомида нотинч оилалар муҳитини соғломлаштириш, аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш кераклиги борасида топшириқлар берилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?re.f=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#ҳамкорлик

   Пешку тумани Ибн Сино маҳалласида жойлашган Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми фаоллар залида ҳамда Пешку туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятлар содир этилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди.

    Туман ҳокими ўринбосари А.Исматова бошчилигида туман ИИБ хотин-қизлар билан ишлаш катта инспектори майор Д.Остонова, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Н.Каримов, туман ИИБ ТҚХ ТҚКГ катта тезкор вакили Ф.Исматов билан биргаликда ўтказилган мазкур йиғилишда ушбу техникум талабаларига хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчиликнинг ортиб бориш сабаблари, уларни олдини олиш ҳамда фирибгарлардан эҳтиёт бўлиш, коррупцион ҳолатларга сабаб бўладиган омилларни бартараф этиш ҳамда жиноятга қўл урган ҳар қандай шахслар қонун олдида жавоб бериши таъкидланди.

    Тадбир давомида айни вақтда тиббиёт муассасаларида содир этилаётган жиноятчиликларга урғу берилиб, барча ишчи-ходимларга коррупцион ҳамда фирибгарлик ҳолатлари, шунингдек, диний экстремизм, хусусан сўнгги вақтлар авж олатган кибержиноятчилик борасида тушунтиришлар берилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?re.f=share
#ҳамкорлик

🔹Ромитан туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида тизимда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятлар содир этилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?re.f=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#ҳамкорлик

    Шофиркон туманида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисидаги қўшма қарор ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

     Йиғилишда вилояти ИИБ бошлиғи Миржамол Миралимов,  туман ҳокими Алишер Файзиллоев, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда профилактика инспекторлари иштирок этишди.

    Унда туман ҳудудида аёллар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятларга бирма-бир тўхталиб, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар, масъуллар томонидан йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар хусусида тегишли кўрсатмалар берилди.

    Йиғилиш давомида нотинч оилалар муҳитини соғломлаштириш, аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш кераклиги борасида топшириқлар берилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳамкорлик

     Бухоро туманида хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятлар содир этилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳамкорлик

Маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашишда Бухоро шаҳрининг “Ҳавзинав” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Нодира Болтаевана ИИО ходимлари билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлари таҳсинга сазовор
#ҳамкорлик
#бугун

Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида янги лойиҳага қўл урилди.

Бугун мазкур лойиҳа старт олди.
Хотин-қизлар, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, эрта турмуш, эрта туғуруқлар ҳамда тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш, аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида  “Муқаддассан, аёл" шиори остида тарғибот гуруҳи вилоятимизнинг барча шаҳар-туманлари бўйлаб йўл чиқди.
Вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда ички ишлар ходимлари, Ёшлар ишлари агентлиги, "Қизлар овози" клуби аъзолари, иқтидорли ва фаол ёшлардан таркиб топган мазкур гуруҳ дастлаб Ғиждувонда бўлди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#ҳамкорлик
#бугун

"МУҚАДДАССАН, АЁЛ" шиори остида бирлашайлик, Бухорони аёллар жиноятчилигидан холи ҳудудга айлантирайлик" ғоясини ўзида мужассам этган тарғибот тадбирлари доирасида Ғиждувон туманидаги "Баркамол авлод" болалар мактаби ҳамда туман ҳокимлигида ташкил этган мулоқотга мазкур секторлар ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи хотин-қизлар, оила қуриш арафасида турган ёшлар таклиф қилиндилар.

Тарғибот гуруҳига фаол ёшлар, диний ишлар бўйиа қўмита вилоят ҳудудий бошқармаси ва бўлимлари вакиллари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари ҳамда номзодлари, "Ёш китобхон" танловининг республика ва вилоят босқичлари совриндорлари, халқаро фан ва спорт олимпиадалари ғолиблари жалб қилинган.

Мулоқотларда ёшлар тарбияси, оилавий қадриятлар ва муносабатлар, қизларни касб-ҳунарга, маърифатга жалб этиш, жиноятларни келтириб чиқараётган сабаблар, эрта никоҳ ва эрта туғуруқнинг олдини олиш хусусида фикр алмашилди. Шунингдек, йиғилганларга "Аёл қисмати" фильм намойиш этилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
#ҳамкорлик #бугун Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида янги лойиҳага қўл урилди. Бугун мазкур лойиҳа старт олди. Хотин-қизлар, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, эрта турмуш,…
#ҳамкорлик
#бугун

Тарғибот тадбирлари доирасида Ишчи гуруҳ Ғиждувон тумани "Ўзанон” маҳалласида тўй либослари тикишни йўлга қўйиш орқали маҳалланинг юзлаб хотин-қизларининг бандлигини таъминлаган Мавжуда Аллаеванинг "Бехруз-Шахруз равнақи" МЧЖ ишчи-тикувчилари жамоаси ҳузурида бўлишди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#ҳамкорлик
#ҳудудлардан_хабарлар

   Вилоятда хотин-қизлар, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, эрта турмуш, эрта туғуруқ ҳамда тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш, аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида “Муқаддассан, аёл" шиори остида тарғибот карвони бугун Ромитан тумани сари йўл олди.

    Туманнинг 3-секторида ташкил этилган давра суҳбатида секторнинг "Оқила аёллар" ҳаракати, "Бувижонлар мактаби" аъзолари, фаол қизлар иштирок этдилар, Тадбирнинг асосий вазифаси қизларимиз қизиқишлари, таълим олишларига қаршилик қилмаслик, уларни жамиятда ўз ўрнини топишга кўмаклашишга қаратилди.

    Туманда мавжуд жиноятчилик салмоғининг аёллар орасида борлиги танқид қилинди. Бунинг асосий сабаби сифатида хотин-қизлар бандлиги, таълим олишидаги тўсқинликлар ҳақида сўз борди.

📌  Эслатиб ўтамиз: Ушбу тарғибот-ташвиқот тадбирлари  Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида лойиҳадир.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#ҳамкорлик

“МУҚАДДАССАН, АЁЛ” шиори остида тарғибот тадбирлари Ромитан туманининг 1- ҳамда 2-секторида давом этди.

Хотин-қизлар иштирок этган давра суҳбатида сўзга чиққанлар Шарқона тарбияда қиз боланинг покизалиги, хушмуомалалиги, кийиниш одоби, уй ишларида, оилавий муносабатларда ҳалимликка алоҳида эътибор қаратилгани, ёшларни оилавий ҳаётга ҳар томонлама тайёрлаш, қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, эрта никоҳ ва унинг салбий оқибатларини олдини олиш, оилада, айниқса оталарнинг қизларини кўз қорачиғидай асраши, уларга касб-ҳунар эгаллаш, илм олишда имкон бериши уларнинг жамиятда ўз ўрнини эгаллаб камол топишида ўз ҳиссасини қўшишида асосий роль ўйнаши таъкидланди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳамкорлик_лойиҳаси

FM 101,3 БУХОРО радиоси тўлқинларида бошловчи Зухро Рамазонованинг "Бахт сири" лойиҳаси


🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳамкорлик

Бугун "Муқаддасан, аёл" шиори остидаги тарғибот тадбирлари Шофиркон туманида давом этмоқда.
Тадбир давомида хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик учрашув ўтказилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share