Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
1.18K subscribers
20.3K photos
2.05K videos
7 files
6.05K links
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi tomonidan xotin-qizlar masalalariga doir amalga oshirilayotgan ishlar yuzasidagi rasmiy Telegram sahifa

Facebook:https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Download Telegram
#биласизми

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


➡️ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;

* ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 минг сўм;

* белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 минг сўмдан) 800 минг сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – 800 минг сўм;

* иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 621 минг сўм;

* боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори ойига – 621 минг сўм.

📞 12-71     🌐 pfru.uz
#биласизми

👨‍🦽 I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага  қараб туриш даври пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшиб ҳисобланади.

* Бунда, ушбу давр иш стажига қўшиб ҳисобланиши учун фуқародан камида 7 йил иш стажи бўлиши талаб этилади.

☎️ 12-71    🌐 pfru.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, пилла етиштириш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтиши белгиланган:

тут уруғи тайёрлаш;
тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;
тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;
тут ипак қурти парваришлаш;
тирик ва қуруқ пиллани саралаш;
тирик пиллани қуритиш;
пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;
пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);
уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;
тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;
тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;
тут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;
тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш.
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун — 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланган.
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, тадбиркорларга қуйидаги субсидиялар ажратилиши белгиланган:

🔹2025 йил 1 январгача касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун БҲМнинг 30 бараваригача (10 млн 200 минг сўм) миқдорда бир марталик;

🔹касаначилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи бўйича БҲМнинг 40 бараваригача (13 млн 600 минг сўм) миқдорда;

🔹касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларини 3 ойгача бўлган муддатда қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваригача (680 минг сўм) миқдорда.
#Биласизми

🔰 Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Шунга кўра, нотариуслар томонидан битимни тасдиқлашда автомашина эгасининг турмуш ўртоғининг розилиги талаб этилади.

📁 Қуйидаги ҳолларда эса битимни тасдиқлаш учун эр ёки хотиннинг розилиги талаб қилинмайди:

🔹никоҳ қайд этилгунга қадар сотиб олинган;

🔹мерос тариқасида ёки ҳадя шартномаси бўйича олинган;

🔹никоҳ давомида сотиб олинган автомототранспорт воситаси никоҳ шартномасига асосан тақсимлаб олинган бўлса;

🔹эр-хотин ўртасидаги мулкни бўлиш тўғрисидаги суд ҳужжати ёхуд нотариал тартибда расмийлаштирилган келишув мавжуд бўлса.
#биласизми

👥 Ўгай ўғил ва ўгай қиз, агар улар ота-оналаридан алимент олмаган бўлсалар, ҳақиқий фарзандлар сингари боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эгадирлар.

_____

#знаете_ли_вы

👥 Пасынок и падчерица, если они не получали алиментов от родителей, имеют право на пенсию наравне с родными детьми.

☎️ 12-71   🌐 pfru.uz
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги (1 480 500 сўм) даромадлари солиқ солишдан озод этилиши белгиланган.

✔️ Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.
#Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизларни ҳар йили Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаларига асосан давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш амалиёти жорий этилган.
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, кам таъминланган ва эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммоларини маҳаллабай ўрганиш ва ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланган.

✔️ Бунда, хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларида "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ("Аёллар дафтари" жамғармаси) ташкил этилган.
#Биласизми #Пенсия_ва_ижтимоий_ҳимоя

📌 Қонунчиликка кўра, ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун:

🔹бир марталик моддий ёрдам берилади;

🔹зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойи таъмирланади;

🔹тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилади.
#Биласизми
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 725 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 648 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 648 000 сўм.
#Биласизми

✔️  Қонунчиликка кўра, тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир.

📌 Бунда, агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.

🔍 Шунингдек, қимматбаҳо буюмлар ва зебу-зийнатлардан бошқа шахсий фойдаланишдаги буюмлар (кийим-бош, пойабзал ва бошқа шу кабилар), гарчи никоҳ давомида эр ва хотиннинг умумий маблағи ҳисобига олинган бўлса ҳам, улардан фойдаланиб келган эр ва хотиннинг хусусий мулки ҳисобланади.
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи #Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, уч ёшга тўлмаган боланинг бюджет ташкилотларда ишлайдиган онасига ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти белгиланади ва бунда иш ҳақи камайтирилмайди.

Иш берувчи ҳомиладор аёлнинг, 14 ёшга тўлмаган боланинг (16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) онасининг илтимосига кўра тиббий хулоса асосида тўлиқсиз иш вақтини белгилаши шарт.

💰16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган онага ойига қўшимча бир дам олиш куни берилиб, давлат ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан шу вақт учун бир кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади.
#биласизми

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаган фарзандлар, улар фарзандликка олинганларида ҳам бу ҳуқуқни сақлаб қоладилар.

____________

#знаете_ли_вы

Несовершеннолетние, имеющие право на пенсию по случаю потери кормильца, сохраняют это право и при их усыновлении или удочерении.

📞 12-71     🌐 pfru.uz
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш орқали давлат бошқарувида турли жинсдаги шахсларнинг иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратилиши кафолатланади.

⚠️ Давлат хизматидаги лавозимларни, шу жумладан раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг равишда иштирок этиши таъминланиши керак.
#Таълим #Биласизми

Қонунчиликка кўра, давлат ОТМлари магистратура босқичига контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси бюджетдан қоплаб берилади.

🗓 Бунинг учун хотин-қизлар ректор номига 15 сентябргача ариза бериши керак.

Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.
#Пенсия_ва_ижтимоий_ҳимоя #Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, кам таъминланган ва эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммоларини маҳаллабай ўрганиш ва ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланган.

✔️ Бунда, хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларида "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ("Аёллар дафтари" жамғармаси) ташкил этилган.