Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
1.26K subscribers
19.2K photos
1.97K videos
7 files
5.83K links
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi tomonidan xotin-qizlar masalalariga doir amalga oshirilayotgan ishlar yuzasidagi rasmiy Telegram sahifa

Facebook:https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Download Telegram
#ҳудудлардан_хабарлар

Мамлакатимиз иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш борасида қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Ана шундай амалий саъй-ҳаракатларнинг натижаси ўлароқ Бухоро тумани “Наврўз” маҳалласида  Хотин-қизлар тадбиркорлик марказининг янги филиали иш бошлади. Ҳозирга қадар 35 нафар аёллар тадбиркорликка ўқитилиб, махсус сертификатларга эга бўлишди.

Туман ҳокими мазкур муассасага ташриф буюриб, бу ердаги ўқув жараёнлари билан танишди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#ҳамкорлик
#ҳудудлардан_хабарлар

   Вилоятда хотин-қизлар, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, эрта турмуш, эрта туғуруқ ҳамда тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш, аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида “Муқаддассан, аёл" шиори остида тарғибот карвони бугун Ромитан тумани сари йўл олди.

    Туманнинг 3-секторида ташкил этилган давра суҳбатида секторнинг "Оқила аёллар" ҳаракати, "Бувижонлар мактаби" аъзолари, фаол қизлар иштирок этдилар, Тадбирнинг асосий вазифаси қизларимиз қизиқишлари, таълим олишларига қаршилик қилмаслик, уларни жамиятда ўз ўрнини топишга кўмаклашишга қаратилди.

    Туманда мавжуд жиноятчилик салмоғининг аёллар орасида борлиги танқид қилинди. Бунинг асосий сабаби сифатида хотин-қизлар бандлиги, таълим олишидаги тўсқинликлар ҳақида сўз борди.

📌  Эслатиб ўтамиз: Ушбу тарғибот-ташвиқот тадбирлари  Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида лойиҳадир.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

Тадбиркорликни танлаган хотин-қизлар учун ўқув курси ташкил этилди


Қоракўл туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун 60 соатлик ўқув курслари ташкил қилинди. Ўқув курсларида «Аёллар дафтари»да рўйхатда турувчи, иш қидираётган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган хотин-қизлар фаол қатнашдилар.

Беш кун давом этган мазкур семинарда соҳа вакиллари томонидан аёлларда лидерлик қобилиятини шакллантириш, бизнес режани ишлаб чиқиш, субсидия, кредит олиш шартлари ва тартиби ҳамда тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлар бўйича атрофлича маълумот берилди.

Тадбир якунида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган хотин- қизларга сертификатлар топширилди.
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#ҳудудлардан_хабарлар

Вобкент туманида оилаларнинг даромад манбаини яратиш, ўзини ўзи банд қилиш орқали камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилмоқда. Айниқса, хотин-қизларни уй шароитида ишлаб, пул топиши учун зарур шароит яратилаётир.


Туманнинг “Латифсобунгар” маҳалласида яшовчи Ойдин Сайфуллаева яратилган имкониятлардан фойдаланиб, оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, қўшни аёллардан 6 нафарини иш билан таъминлади. Бундан ташқари, касаначилик асосида ҳам 7 нафар аёлга уйига иш беради. Тадбиркор аёл ташкил этган кичик цехда тикилаётган эркаклар кўйлаклари ички бозорга етказиб берилмоқда. Шу билан биргаликда, аёллар учун турли бичимдаги либослар ҳам тикилмоқда. Муҳими, хотин-қизлар уй шароитида фойдали меҳнат билан банд ҳамда ойига 3-4 миллион сўмдан даромад топмоқда. Келгусидаги асосий мақсадлардан бири тикувчилик цехини кенгайтириш ва маҳалладаги хотин-қизларни иш билан таъминлашдан иборатдир.

– Ўтган йили “Аёллар дафтари”да қайд этилган хотин-қизларнинг барчасини рўйхатдан чиқаришга эришдик, – дейди Вобкент тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Юлдуз Зухурова. – Уларнинг 273 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 13 нафарига субсидия асосида зарур иш анжомлари олиб бердик. 180 нафарига эса имтиёзли кредит ажратилди. Бугун бу опа-сингилларимизнинг барчаси кафолатланган даромад манбаига эга. Ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги ҳам ошган.
#ҳудудлардан_хабарлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 820-сонли “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳузурида ташкил этилган “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази”да никоҳни қайд этиш учун ариза берган 30 ёшдан ошмаган 16 жуфтлик никоҳланувчи ёшлар учун ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулоти сўнгида ёш келин-куёвларга сертификат топширилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

Оила жамиятнинг асосий бўғини


Куни-кеча Қоракўл туман "Сайёд" маҳалласида оиланинг жамият фаровонлигидаги аҳамияти масалаларига бағишланган тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мазкур ҳудуддаги ташаббускор хотин-қизлар, «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари ҳамда ибратли оилалар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан тумани ҳокими ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Гулруҳ Собирова сўнгги йилларда мамлакатимизда оилаларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини янада юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида "Оқила аёллар" харакати, "Бувижонлар мактаби" ҳамда Халқ демократик партияси фаоллари томонидан ҳам оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни сақлаш, тўй маросимларни ихчам ўтказиш, ажримларнинг олдини олиш, миллий қадриятларга зид бўлган турли расм-русмларни бартараф этиш бўйича маҳаллалар "еттилиги" билан ҳамкорлик қилиш борасидаги фикрлар айтиб ўтилди.
#ҳудудлардан_хабарлар

    Пешку туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда ички ишлар бўлими ҳамкорликда "Турмуш" махсус профилактик тадбири доирасида туманда низолашиб келаётган оилалар, муаммоли хотин-қизлар ҳолидан хабар олиниб, аниқланган муаммолар мутасадди ташкилотлар томонидан жойида ўрганилиб, ижобий ҳал қилинмоқда.

    Шунингдек, жорий йилнинг 6 ойи давомида хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳамда бошқа салбий ҳодисалар сарҳисоб қилиниб, камчиликка йўл қўйган масъулларнинг фаолияти танқидий муҳокама қилинди, келгусида хотин-қизлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳодисаларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#ҳудудлардан_хабарлар
#сайёр_қабул

    Хотин-қизлар муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, манзилли ёрдам кўрсатиш, ҳукуматимиз томонидан хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларида қабул қилинаётган қарор ва фармонлар мазмун-моҳияти, тегишли масъуллар томонидан ижроси юзасидан мулоқот, тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида Вобкент туман ҳокими ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Юлдуз Зухурова иштирокида тумандаги “Сўфидеҳқон”, “Мирвоши”, “Чангарон”, “Чўрикалон” ва ”Ғарибшоҳ” МФЙлари хотин-қизлари учун сайёр қабул ўтказилди.


    Сайёр қабулда 31 нафар турли ёшдаги хотин-қизлар иштирок этди. Қабулда иштирок этган маҳалла фаоллари, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари томонидан унаштирилган ёшлар, ёш қайноналар билан давра суҳбатлари, индивидуал суҳбатлар ўтказиб туриш таклифи берилди.
    Сайёр қабул давомида хотин-қизлар томонидан 11 та муаммо билдирилди. Жумладан, алимент олишда қийналаётганлиги сабабли ҳуқуқий ёрдам бериш, ишга жойлаштириш масаласида мурожаатлар келиб тушди. Сайёр қабул давомида аниқланган муаммолардан 3 таси жойида ҳал этилди, 4 таси бўйича тегишли ташкилотларга йўналтирилган бўлса, қолган мурожаатларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
Buxoro viloyat Oila va xotin-qizlar boshqarmasi
Photo
#ҳудудлардан_хабарлар

    Пешку туман “Афшона” саломатлик ва жамоатчилик тиббиёт техникумида "Оила муқаддас, никоҳ муқаддас" ғояси асосида комплекс тарғибот ишлари олиб борилди.

    Тадбирда Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан "Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!" шиори остида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан Абу Али ибн Сино музейига саёҳат ташкил қилинди ҳамда тумани ҳокими бошчилигида 150 нафар аёлларга “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан пул маблағи моддий ёрдам сифатида берилди.
   Шунингдек, тарғибот тадбири давомида “Аёл қисмати” кинофильми хотин-қизларга намойиш этилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share
#ҳудудлардан_хабарлар

      Вазирлар Маҳкамасининг “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 31 декабрдаги 820-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ромитан тумани ҳокимлиги биносида ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари "Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази" тарғиботчилари томонидан ўқув машғулотлари ташкил этиб келинмоқда.

      Набатдаги ўқув машғулотида ёшларга оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, оилавий ажралишларни олдини олиш, оилаларда соғлом муҳитни яратиш борасида тушунчалар берилди.
     Машғулотлар малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилди.
     Ўқувлар сўнгида 45 жуфтлик никоҳланувчиларга сертификатлар топширилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share