БУХОРО БОЗОРИ | Уйдан сотинг
8.15K subscribers
17.9K photos
876 videos
6 files
691 links
"Бухоро бозори" онлайн САВДО каналида:
🚘 Машина
📱Телефон
🏨 Квартира
ва бошка буюмларни уйдан туриб олди-сотди қилинг❗️

Эълон бериш пуллик!
Админ: @kanal_adminiga ёзинг

Спамлар: @bbozor_bot
Download Telegram
БУХОРО БОЗОРИ | Уйдан сотинг
⚡️ Ўзбекистонга 15 нафар хитойлик шифокор ва тиббиёт мутахассиси келяпти Бугун, 17 апрель куни хитойлик мутахассислар гуруҳи Ўзбекистонга йўл олди. Бу ҳақда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди. 👉 @buxoro_bozor
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ҲАМКОРЛИКДА COVID-19ГА ҚАРШИ КУРАШИШГА КЎМАКЛАШИШ МАСАДИДА БИР ГУРУҲ ХИТОЙЛИК МУТАХАССИСЛАР ЎЗБЕКИСТОНГА ЕТИБ КЕЛДИ

Президентимиз ташаббуси билан хитойлик шифокорлар ва тиббиёт мутахассисларидан иборат 15 кишилик гуруҳ мамлакатимизга ташриф буюрди. Ушбу ташриф икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик самараси ўлароқ амалга оширилди. Хитойлик мутахассислар мамлакатимизда COVID-19нинг олдини олиш, назорат қилиш ва даволашни ташкил этишда юртимиз тиббиёт ходимларига яқиндан кўмаклашади.

👉 @buxoro_bozor
👏 Соғлиқнини сақлаш вазирлиги:
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ҲАМ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙГАН 3 НАФАР БЕМОР РЕАБИЛИТАЦИЯГА КУЗАТИЛДИ

👉 @buxoro_bozor
#Тезкор

2020 йил 17 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1405 нафарни ташкил қилмоқда.

👉 @buxoro_bozor
Audio
Шу ацдиони 1 марта эшитинг, 1 умрга сизга фойдали.

Манабу хабарни тарқатишингиз сизга кўпроқ фойдалироқ.

Ҳар хил смслар тарқатадиганларга юборинг.

Бухороликлар учун махсус канал👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEa--_4zujH_h0qSrg
+45

2020 йил 18 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1450 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 18 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1450.

----------------------------------

👉 @buxoro_bozor
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУНГИ ИЛК ҚУВОНЧЛИ ХАБАР: БУХОРОДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ЯНА 5 НАФАР БЕМОР БУТУНЛАЙ СОҒАЙДИ

Шу кунларда коронавирус пандемияси дунё халқларининг қанчалик ҳамжиҳат эканини, бардошли ва тадбирли эканини синамоқда. Ушбу синовли дамларда халқимизнинг бир ёқадан бош чиқариб, ҳаракат қилаётгани, айниқса, шифокорларимизнинг фидойилик билан кураш олиб бораётгани бугунги ва эртанги муваффақиятларимизга замин яратмоқда.

Борлиққа кулиб боқаётган баҳорнинг ўзгача таровати ҳам юртдошларимиз, жумладан, тиббиёт ходимларига ўзгача бир шижоат бахш этиб, руҳлантираётган бўлса, не ажаб. Ана шундай қуёшли ва илиқ кунимизни хушхабар билан бошлаётганимиздан мамнунмиз.

Ҳозиргина Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан яна 5 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

👉 @buxoro_bozor
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ХОРАЗМДА ЯНА УЧ НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, РЕАБИЛИТАЦИЯГА КУЗАТИЛДИ

Тузалганларнинг барчаси чартер рейс орқали Россиядан Хоразмга олиб келинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Уларнинг уччаласи ҳам эркак бўлиб, Бухоро, Қашқадарё ва Фарғона вилоятидан.

61, 47 ва 29 ёшли беморларимиз вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шифокорлар томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалар туфайли дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.

👉 @buxoro_bozor
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ФАРҒОНАДА ЯНА 4 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ, УШБУ ВИЛОЯТДА ҲАМ ТУЗАЛГАНЛАР САФИ КЕНГАЙИБ БОРАЯПТИ

👉 @buxoro_bozor
Россия президенти Владимир Путин «COVID-19 тарқалиши хавфи туфайли Россияда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Унга кўра, 15 мартдан 15 июнгача ишлаш учун патент, хорижий фуқаролар, жумладан Ўзбекистон фуқаролари вақтинча рўйхатга туриш талаб қилинмайди, яъни муддат тугаса, у автомтик равишда узайтирилади. Иш берувчилар меҳнат муҳожирларимизни бемалол ишга ёллашлари мумкин бўлади.

👉 @buxoro_bozor
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗНИНГ ТУРЛИ ҲУДУДЛАРИДАН ЯНА УЧ НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволаш жараёнида минглаб тиббиёт ходимларининг матонати ва фидойилигига ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида шифокорлар астойдил меҳнат қилишмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Наманган вилоятлари юқумли касалликлар шифохоналаридан бир нафардан, жами 3 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Улар Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

👉 @buxoro_bozor
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БИР ЙЎЛА 14 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 185 НАФАРГА ЕТДИ

Соғайган беморларнинг 10 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улардан 8 нафари пойтахтимиздан, 2 нафари Тошкент вилоятидан ва 1 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси, Самарканд, Сирдарё ва Навоий вилоятларидан. Беморлардан уч нафари Россиядан чартер рейсда Тошкентга келишган. Қолган 11 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекцияни юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 56 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 185 нафар бемор тўлиқ соғайди.

👉 @buxoro_bozor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#FunnyTime

Kim kulmay nechchi soniyagacha chidab turoldi? Man 1:18 da kulvordim! (Bizning maxsus guruhda javob bering)👇

Кто смог посмотреть видео до конца не смеясь?

Отвечаем в нашей группе👇
https://t.me/joinchat/F0ijC0bgcJbTbDf4uEH8pQ
+19
Ўзбекистонда коронавирус билан оғриган беморлар 1469 нафарга етди

👉 @buxoro_bozor
‼️ Республика махсус комиссиянинг 2020 йил 20 апрелгача киритилган чекловчи тадбирлари (карантин) ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши киритилган кучайтирилган тартиб 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирилганини маълум қилди

👉 @buxoro_bozor
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН БЕМОР БУГУН БРОНХОПНЕВМОНИЯ ВА ЎТКИР НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Шу йилнинг 7 апрель куни пойтахтлик, 77 ёшли (аёл) А. сурункали бронхит, ўнг ўпка ателектази, гипертония касаллиги билан карантинга олинган эди. Зудлик билан ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.

Шундан сўнг унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ўтказилган.

Бироқ вирусолог, пульмонолог, терапевт, кардиолог, реаниматологларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор бугун ушбу инфекция асоратлари: икки томонлама бронхопневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги ва ўпка шишидан вафот этди.

👉 @buxoro_bozor
2020 йил 18 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1490 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 18 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1490.

----------------------------------

👉 @buxoro_bozor
Ассалому алайкум.
📆 Якшанба. 19.04.2020

🌤 Бугунги кузатиладиган об-ҳаво, Марказий Банк #Валюта (продажа) курси ва #Коронавирус маълумотлари билан танишинг!

👉 @buxoro_bozor
+5

2020 йил 19 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1495 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 19 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1495.

----------------------------------

👉 @buxoro_bozor
#Диккат #Расман Талаба карантин вақтида контракт тўламаганлиги учун талабалар сафидан чиқарилмайди.

👉 масофавий таълим олишга имконияти йўқ талабаларга қайта имконият берилади, ушбу дарсларда қатнашолмаган ёки уни ўзлаштиролмаган талабалар курсдан-курсга қолдирилиши ёки талабалар сафидан четлаштирилиши мумкин эмас. карантин муддати тугашига қараб ўқув йили охирида ёки ёзги муддатда график асосида фанларни ўзлаштиришга имконият берилади;

👉 битирувчи талабалардан битирув малакавий иши ўрнига мутахассислик фанлардан онлайн тест шаклида якуний давлат имтиҳонлари олинади

👉 @buxoro_bozor
😷 Сифатли, фильтрли, стандартларга жавоб берувчи тиббий ниқоблар ишлаб чиқарувчидан улгуржи нархда.

☝️ Энг ками 500 дона сотилади.

📞 +998907150001

📡 Бухоро ш

👉 @buxoro_bozor
Олимлар коронавирусни тўлиқ йўқ қилувчи ҳароратни аниқлашди.

Аниқланишича, коронавирус унга 92 даража ҳарорат билан 15 дақиқа давомида таъсир қилингандагина тўлиқ ўлади.

Олимлар коронавирусга 56°С ҳарорат билан ярим соат ва 60°С ҳарорат билан бир соат давомида таъсир қилишганда, вирус ўлмаган ва унинг зарарлари сақланиб қолган. Фақатгина 92°C иссиқда коронавирус тўлиқ ўлган

👉 @buxoro_bozor