БУХОРО БОЗОРИ | Уйдан сотинг
8.25K subscribers
18.4K photos
870 videos
6 files
688 links
"Бухоро бозори" онлайн САВДО каналида:
🚘 Машина
📱Телефон
🏨 Квартира
ва бошка буюмларни уйдан туриб олди-сотди қилинг❗️

Эълон бериш пуллик!
Админ: @kanal_adminiga ёзинг

Спамлар: @bbozor_bot
Download Telegram
#Кулгу_вақти

Бир врач беморни олдига кириб сиз ўлим тўшагида ётибсиз деса бемор сакраб туриб илтимос менга бошқа тўшак берилар деямуш😬

👉 @buxoro_bozor
Рамазон тақвимин Бухоро вақти билан

👉 @buxoro_bozor
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУХОРОДА ЯНА 20 НАФАР БЕМОР БУТУНЛАЙ СОҒАЙДИ. УЛАРНИНГ БАРЧАСИ ХОРИЖДАН КЕЛГАН

Сўнгги йилларда нафақат пойтахтимизда, балки мамлакатимизнинг барча ҳудудларида соғлиқни сақлаш соҳаси ривожига алоҳида эътибор қаратилди. Янги тиббиёт муассасаларини қуриш, таъмирлаш, ихтисослаштирилган тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш, малакали кадрлар тайёрлаш, замонавий тиббий технологияларни жорий этиш каби йўналишлардаги саъй-ҳаракатлар бугун ўз самарасини бермоқда.

Коронавирус пандемияси авжига чиққан бир пайтда, юртимизнинг деярли барча ҳудудларида ушбу инфекцияга чалинган беморларга малакали шифокорлар томонидан сифатли тиббий хизмат кўрсатилаётгани ҳам соҳада олиб борилган ислоҳотлар натижасидир.

Жумладан, бугун Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан яна 20 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси чартер рейс орқали Туркиядан Бухорога келишган бўлиб, “Ситораи Моҳи Хоса” санаторийсида карантинга олинган эди. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Беморларнинг 10 нафари эркак, 10 нафари аёллардир. Улардан 11 нафари Тошкент шаҳри, 4 нафари Самарқанд вилояти, 2 нафари Жиззах вилоятидан, Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилоятларидан эса 1 нафарни ташкил этади. Улар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 21 ёшда.

Беморларнинг дарддан фориғ бўлишида, шубҳасиз, мазкур шифохона тиббиёт ходимларининг бирдамликда олиб борган самарали даволаш муолажалари муҳим аҳамият касб этди. Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 8 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 28 нафарга етди.

Ҳозирги синовли кунларда ҳақиқий фидойилик намунасини мамлакатимизда фаолият юритаётган минглаб шифокорларимиз мисолида кўриб турибмиз. Ушбу саъй-ҳаракатлар самараси тузалаётган беморлар кўрсаткичида намоён бўлмоқда. Бугун яна бир қатор шифохоналарда соғайган беморларнинг реабилитацияга кузатилиши кутилмоқда.

Айни пайтда қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 127 нафар бемор тўлиқ соғайди.

👉 @buxoro_bozor
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ЯНА БИР НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ

👉
@buxoro_bozor
Карантинда бекор ўтирмасдан ўрисча тилидан билганларимизни такрорлаб оламиз😅

© Раис Бува

Бухороликлар учун махсус канал👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEa--_4zujH_h0qSrg
Биз ҳали-бери рисоладагидек халқ бўлмаслигимизга яна бир бор ишонч ҳосил қилиб турибман.

Бошқалар қатори миллатимиз ҳам пандемиянинг синовли кунларини бошдан ўтказмоқда. Мажбурият уйга улоқтиргани сабаб тўрт девор орасидамиз. Кўпчилигимиз масофадан ишлаяпмиз, болаларимиз мактабга бормай ўқияпти. Менинг ғазабим мана шу ҳодиса билан боғлиқ.

Ҳам университетда, ҳам мактабда ишлайман. Икковида ҳам интернет орқали ўқитиш давом этяпти.

Ректордан тортиб кафедра мудиригача, директордан тортиб методбирлашма раҳбаригача яна буйруқбозлик, ходимини тушунмаслик билан овора! Ҳой бошлиқлар, оғир кунда турганимизни эсдан чиқарманг. Халқ омон бўлмаса, ҳамма нарса бир тийин эканини унутманг. Ҳаммангиз ҳам ёмон эмассиз, албатта. Ҳаммаси ҳам ёмон бўлмаган ўқитувчиларга муносабатингизни тўғриланг.

“Зудлик билан фалон нарсани платформага жойла”, “фалон ҳолатдаги расмни тезда юбор”, “мана бу хабарни тезда ўқувчига етказ” , “томорқадаги расмингни юбор”, “нега сенинг синфинг фаол эмас” ...

Қишлоқда интернет яхши ишламаслигини билиб туриб: “Менга фарқи йўқ, топшириқни бажарасан!” дея дўқ уришга айни пайтда ҳақлимисиз?! Аслида умуман ҳаққингиз йўқ. Сизга “юқорингиз”дан топшириқ бўлаётган бўлса, нега унга вазиятни тушунтира олмайсиз? Қўрқасиз! Мансабдан кетишдан, ишдан айрилишдан, бошлиқдан дакки ейишдан қўрқасиз! “Ол ишингни!” дейишга кучингиз етмайди, нафсингиз йўл қўймайди. Ва мен билмаган бошқа сабаблари ҳам бордир.

Телеграм гуруҳлари “фалон синф ўқувчиси фалон дарсни бажариб ўтирибди” деган изоҳли фотосуратларга тўлиб-тошди. Камига болаларнинг баъзилари ўз уйида мактаб формасида ўтирибди! Уят. Биз шунақа хўжакўрсинчи авлод тарбиялапмиз!

Ҳаммасига сиздек раҳбарлар сабаб! Вирус балоси бошлангандан бери нечта ходимга иш бўйича дўқ урганингизни, ойлигини қирқиш бўйича таҳдид қилганингизни ва нечтасининг аҳволидан хабар олганингизни ҳисоблаб кўринг!

Ўқитувчиларингиз орасида салоҳиятлилари бор. Камбағаллари бор. Ҳеч йўқ шу икки тоифа ходимлардан хабар олишга уриндингизми?

“Ҳурмтали ...! Сиз бизнинг ишонган ва қадрли кишимизсиз. Пандемия даврида ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ҳали яхши кунлар келади, аудиторияни тўлидириб дарс ўтасиз. Сизга соғлик тилайман” деган икки оғиз мактубдан ўқитувчининг боши кўтарилиб, осмонни тешиб ўтиб кетади. Лоақал шу митти мактубни ёза олдингизми? Менимча, йўқ.

Опам хусусий жойда ишлайди. Ишхона карантин сабабли ёпилди. Икки кун ўтмай бир кичик оиланинг бир ойлик рўзғорига яраша маҳсулотларни ташлаб кетишди.

Ўқитувчи сиздан буни сўрамайди. Бюджет ташкилотлари бера олмаса ҳам керак. Аммо сиз ҳеч йўқ олаётган маошимиз устидан ёмон гапларни қилманг. Ҳар куни онлайн назоратдасан, ойлигинг қирқилади, дейсиз! Бу гапни гапиришдан аввал ҳалиги “юқорингиз”дан интернет тезлигини оширишларини талаб қилиб беринг!

Яна ёзгим келдию, ўйлаб ҳам чарчадим...

Ўткирбек Муҳаммадсобир

Ps: Буйруқбозликни яққол намунаси.

Бухороликлар учун махсус канал👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEa--_4zujH_h0qSrg
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУХОРОДА ЯНА 11 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ВИЛОЯТДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 39 НАФАРГА ЕТДИ

Айни коронавирус пандемияси авж олган бир пайтда тиббиёт ходимларининг фаолияти жангга қиёсланмоқда. Биласиз, жангда қанчалик ғолиб бўлиб, душман чекинаверса, жангчиларнинг янада шиддати ошади, руҳи кўтарилади. Сўнгги кунларда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг кетма-кет дарддни енгишаётгани шифокорларимизни янада руҳлантириб, матонат билан курашишларига туртки бўлмоқда.
Ушбу кўтаринкилик юртимиз бўйлаб коронавирусга чалинган фуқароларимиз даволанаётган барча тиббиёт муассасаларидаги ходимларнинг янада ишонч билан фаолият юритишларига замин яратмоқда.

Ушбу ижобий жараёнларнинг самараси ўлароқ, бугун ҳам Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан яна 11 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг барчаси чартер рейс орқали Туркиядан Бухорога келишган бўлиб, “Ситораи Моҳи Хоса” санаторийсида карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Беморларнинг 3 нафари эркак, 8 нафари аёллардир. Улардан 5 нафари пойтахтимиздан, 2 нафари Тошкент вилоятидан бўлса, Бухоро, Самарқанд, Наманган ва Андижон вилоятларидан эса 1 нафарни ташкил этади. Улар орасида энг ёши каттаси 56 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 30 ёшда.

Ушбу муваффақиятли қадамларга сабаб коронавирус инфекциясига чалинган беморларга малакали шифокорлар томонидан сифатли тиббий хизмат кўрсатилаётгани десак, хато бўлмайди. Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 28 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 39 нафарга етди.

Энг муҳими, соғлиқни сақлаш соҳасида кейинги йилларда олиб борилган ислоҳотлар, тиббиёт муассасаларида барча зарур шароитларнинг яратилгани, малакали кадрлар билан таъминланганлиги коронавирус пандемиясига қарши тезкор ва самарали курашишнинг ҳам асосий омили бўлмоқда.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 140 нафар бемор тўлиқ соғайди.

👉 @buxoro_bozor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Макр қилдилар. Аллоҳ ҳам макр қилди. Аллоҳ макр қилувчиларнинг «зўри»дир.
Оли имрон 54

Муаллиф: Kazimbek Artikov

Бухороликлар учун махсус канал👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEa--_4zujH_h0qSrg
📢 Беданалар сотилади.

💰 Донаси 7 000сўм. Кўпроқ оладиганларга скидка бор, келишамиз. Қафаслари бор.
☝️ Тўлов сиз истаган усулда.

📞 +998941230111

📡 Жондор тумани

👉 @buxoro_bozor
+21
2020 йил 17 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1380 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 17 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1380.

----------------------------------

👉 @buxoro_bozor
⚡️Коронавирус иссиққа бардошли экани аниқланди.

Франция Экс-Марсел университети олимлари тажриба қилиб коронавирус 92 даража иссиқда хам 15 дақиқагача яшашига гувоҳ бўлишди.

👉 @buxoro_bozor
⚡️Карантин пайтида велосипед миниш учун 3 та хужжат талаб этилади!

Агар сиз велосипеддан фойдаланиб ишга қатнаётган бўлсангиз:
- паспорт
- иш жойингизнинг гувоҳномаси ёки меҳнат дафтарчасидан кўчирма
- ҳамда айнан карантин даврида ишга жалб этилганлигингиз ҳақида ташкилотдан бирор-бир ҳужжат

Бухороликлар учун махсус канал👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEa--_4zujH_h0qSrg
COVID-19 касаллигига чалинган 1380 нафар беморнинг даволаниш жойи бўйича маълумот

Бухороликлар учун махсус канал👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEa--_4zujH_h0qSrg
+10

2020 йил 17 апрель соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1390 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 17 апреля 2020 года 16:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1390.

----------------------------------

👉 @buxoro_bozor
📢 Беговая дорожка сотилади.

Ҳолати яхши.

💰 2.5млн сўм.

📞 +998914183400

📡 Бухоро ш

👉 @buxoro_bozor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўзбекистонга 15 нафар хитойлик шифокор ва тиббиёт мутахассиси келяпти

Бугун, 17 апрель куни хитойлик мутахассислар гуруҳи Ўзбекистонга йўл олди. Бу ҳақда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

👉 @buxoro_bozor
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
АНДИЖОНДАН НАВБАТДАГИ ХУШХАБАР: ОЛТИ НАФАР БЕМОР ТЎЛИҚ СОҒАЙДИ

Мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 146 нафарга
етди.


👉 @buxoro_bozor
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
НАМАНГАНДА ЯНА 7 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ, ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 153 НАФАРГА ЕТДИ

👉
@buxoro_bozor
❗️Тошкентда 1 ёшга тўлмаган 7 нафар гўдакда коронавирус аниқланди

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматов иштирокида ўтказилган брифингда айтилди. Қуйида брифингдан муҳим маълумотлар эътиборингизга ҳавола этилади.

✔️ Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланганлар:

— 52 нафари уй бекаси,
— 20 нафари мактаб ўқувчиси,
— 12 нафари уюшмаган ёшлар вакили,
— 20 нафари ишсиз.

▪️Коронавирус инфекциясининг тарқалиши беморлар қайд этилган муассасаларнинг жойлашувига, қолаверса, карантинда сақланаётган фуқароларнинг карантин маскани жойлашган манзилга ҳам бевосита боғлиқ.

👉 @buxoro_bozor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Босар-тусарини билмаган депутат

Наманганда депутат жамиятда юриш туриш қоидаларини бузди...

👉 @buxoro_bozor