Buxoro Kadastr ️
943 subscribers
5.4K photos
919 videos
1 file
3.86K links
Kadastr Agentligi hamda Davlat Kadastrlari Palatasi Buxoro viloyat boshqarmalarining rasmiy kanali

Murojaat uchun:
@Kadastr_muloqot_bot
Download Telegram
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда

Бугун, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилоят бошқармалари таркибида ташкил этилган ишчи гуруҳи Олот туманида бўлиб, аҳоли мурожаатларини ўрганди.

Мазкур жараёнда тумандаги “Маърифат” МФЙда яшовчи фуқаро Олмахон Шарипова яшаб турган уй-жойининг бир қисмини ўғли номига расмийлаштириб беришда юзага келган муаммолар жойида ҳал қилинди.

Шунингдек, “Усмоншайх” МФЙлик Одил Норовнинг отасига тегишди ер майдонида нонвойхона қуришни сўраб қилган мурожаати ҳам ижобий ечим торди. Фуқарога барча ҳужжатлар расмийлаштириб берилди.

Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари давом этади.

@buxkadastr