BESH TASHABBUS | BIZ BILAN BIRGA BO‘LING
1.34K subscribers
19.4K photos
5.18K videos
1.51K files
5.01K links
@buxdu_5_tashabbus_bot - ijodiy ish yuborish, savol va murojatlar uchun
@buxdu_5_tashabbus- расмий гуруҳ
@buxdu_5tashabbus - расмий канал
https://www.facebook.com/buxdudabeshtashabbus
https://youtube.com/@buxdubeshtashabbus5584
Download Telegram
* Дўст туҳфаси

*
Энг аввало, кўнглингга зўр урфу одат тила,
Ҳаққа боғлагил дилни, тоза ибодат тила.
Эй чоҳ қазгувчи одам, бошқагамас, Худодан
Ҳеч бўлмаса ўзингга умру саодат тила.

*
Сувлар оқиб турмаса, гулу гиёҳ ўсмайди,
Шамол эсса, булутлар кун юзини тўсмайди.
Ортга қайтма, ҳақ бўлсанг, ёринг Худо бўлади,
Ногоҳ тиғларни боссанг, оёғингни кесмайди.

*
Бул ғариб дилларда бўлмаса ғафлат,
Хатолардан холи бўлса, қанийди.
Тушунган зотларнинг қалби уйғоқдир,
Тушунган зотки бор, Ҳақни танийди.

*
Тоза иймон бирла кўнгил бўлгай бут,
Дунё деб ғам чекар ишларни унут.
Ҳазрат Навоийдан мерос ҳикмат бу,
Эй дўст, тилинг бирла дилингни рост тут.

***
Тоғлар бу заминнинг тошими, дейман,
Ёки оппоқ сочли бошими, дейман.
Эриб бораётган оқ қорлар, ҳайҳот,
Ё қайғу, ё қувонч ёшими, дейман.

Ғайрат МАЖИД
* Юрак тилга кирди

НАВОИЙДАН ЎРГАНДИМ...

Мен буюк Она сўзин – Навоийдан ўргандим,
Ватан – ягона сўзин – Навоийдан ўргандим.

Ким нима деса дер, ҳай, кўксимда йиғлайди най,
Ёзсам, ёшлангай кўзим – Навоийдан ўргандим.

Ким сўзга жафо этгай – юз фитна бино этгай,
Осмон ўгиргай юзин – Навоийдан ўргандим.

Чорла, Ватан – Онажон, тингла, Ер, тингла, Осмон:
Қалқон бўламан ўзим – Навоийдан ўргандим!

Шодмон СУЛАЙМОН
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БухДУ: Навоийга эҳтиром. Буюк мутафаккир 580 ёшда!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бабаева Тахмина факультет филологии и обучения языков:русский язык и литература
Группа 6-4RUS20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Videorolik
#buxdu_besh_tashabbus
#talabalar_ijodidan
#to'rtinchi_tashabbus

Dilshodbek Kamolov
Buxoro Davlat Universiteti
Tabiiy fanlar fakulteti 2-3 geo20 talabasi
Университет ректори гуруҳ сардорлари ҳамда Ёшлар иттифоқи етакчилари билан учрашув ўтказди.
#ДИҚҚАТ_ТАНЛОВ!
Буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан 2021 йил 2-7 февраль кунлари @buxdu_5tashabbus расмий каналида (@buxdu_5_tashabbus_bot га ижодий ишлар юборилади) университет талаба-ёшлари ўртасида “Навоийдан ўргандим...” шиори остида қуйида келтирилган хеш-теглар асосида танлов эълон қилинади:
1. #eng_yaxshi_esse,
2. #eng_yaxshi_rasm(yoki illyustratsiya),
3. #eng_yaxshi_parcha,
4. #eng_yaxshi_insho,
5. #eng_yaxshi_sher

НОМИНАЦИЯЛАР ШАРТЛАРИ
ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ТАРТИБИ:
1-номинация бўйича муаллиф томонидан Буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий ёки унинг ижодларидан бирига ёзилган эссе (Танловни баҳолаш бўйича эссе ёзиш тартибига амал қилганлигига алоҳида эътибор берилади);
2-номинация бўйича муаллиф томонидан Буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий ёки унинг ижодларидан бирига атаб чизилган расм ёки иллюстрация (Танловни баҳолаш бўйича муаллиф томонидан танланган асарнинг мазмун моҳияти акс этганлигига ва сифатига алоҳида эътибор берилади).
3-номинация бўйича муаллиф адибнинг ижодларидан бирини танлаш ва шу асосда парча ёки монолог тайёрлаш видеоролик орқали (Танловни баҳолаш бўйича тайёрланадиган видеороликнинг сифати, нутқи ва образга киришига алоҳида эътибор қаратилади);
4-номинация бўйича муаллиф томонидан Буюк мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг ижодига бағишлаб иншо ёзиш. Тақдим этиш тартиби word ёки pdf (Танловни баҳолашда иншо ёзиш тартибига тўлиқ амал қилишига алоҳида эътибор қаратилади).
5-номинация бўйича муаллиф томонидан Буюк мутафаккир шоир Алишер Навоийга атаб ёзилган шеър (Танловни баҳолашда шеър ёзиш тартибига тўлиқ амал қилганлиги ҳамда мазмунига алоҳида эътибор қаратилади).
Танловга тушган ижодий ишлар ҳакамлар томонидан 10 баллик тизимда баҳоланади.
Танлов бўйича ижодий ишларни қабул қилиш муддати 2021 йил 7 февраль соат 18-00га қадар.
Танловда иштирок этиш истаги бўлганлар мазкур @buxdu_5_tashabbus_bot- га кириб юборишлари мумкин.
ЭСЛАТМА! ТАНЛОВ ЯККА ТАРТИБДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ.
ЮБОРИЛАДИГАН БАРЧА ИЖОДИЙ ИШЛАР КАНАЛГА ЧИҚАРИЛАДИ.
ТАНЛОВ ШАРТИ БЎЙИЧА ҲАКАМЛАР ИЖОДИЙ ИШЛАРНИ ТЕГИШЛИ ТАРТИБДА БАҲОЛАЙДИ.
ТАНЛОВ ШАРТИ БЎЙИЧА ТАЙЁРЛАНМАГАН ИЖОДИЙ ИШЛАР ҲАКАМЛАР ТОМОНИДАН БАҲОЛАНМАЙДИ. ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН СЎНГ ЭЪТИРОЗЛАР ИНОБАТГА ОЛИНМАЙДИ.
👉ҚУЙИДАГИ ТАРТИБДА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ШАРТ, БЎЛМАСА КАНАЛГА ЮКЛАНМАЙДИ.
-------------------------------------------------
Видеоролик, аудио, фото, матн, word, pdf
-------------------------------------------------
#buxdu_besh_tashabbus
#Navoiydab_o`rgandim...
#eng_yaxshi_parcha - хеш тег ёзилиши шарт
-------------------------------------------------
Исми ва фамилияси
Бухоро давлат университети ....... факультети .... гуруҳ талабаси
-------------------------------------------------
👉@buxdu_5tashabbus
🔉𝗗𝗜𝗤𝗤𝗔𝗧! 𝗗𝗜𝗤𝗤𝗔𝗧! 🔉
𝗠𝗮𝗸𝘁𝗮𝗯𝗴𝗮𝗰𝗵𝗮 𝘃𝗮 𝗕𝗼𝘀𝗵𝗹𝗮𝗻𝗴ʻ𝗶𝗰𝗵 𝘁𝗮'𝗹𝗶𝗺 𝗳𝗮𝗸𝘂𝗹𝘁𝗲𝘁𝗶 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗶𝘆 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶𝗱𝗮

💥𝗬𝗔𝗡𝗚𝗜 𝗟𝗢𝗬𝗜𝗛𝗔! 💥

⭐️ "𝐊𝐔𝐍 𝐘𝐔𝐋𝐃𝐔𝐙𝐈" ⭐️

𝗧𝗲𝘇 𝗸𝘂𝗻𝗱𝗮! 🗓

𝗙𝗮𝗾𝗮𝘁𝗴𝗶𝗻𝗮 𝗯𝗶𝘇𝗻𝗶𝗻𝗴 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗱𝗮!📲

𝗦𝗶𝘇 𝗸𝘂𝘁𝗴𝗮𝗻 𝗹𝗼𝘆𝗶𝗵𝗮! ⚡️

𝟏𝟎𝟎𝟎 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚𝐜𝐡𝐢 𝐯𝐚 #𝐒𝐮𝐩𝐞𝐫_𝐥𝐨𝐲𝐢𝐡𝐚𝐠𝐚 #𝐒𝐭𝐚𝐫𝐭🔥

𝗕𝗶𝘇𝗱𝗮𝗻 𝘂𝘇𝗼𝗾𝗹𝗮𝘀𝗵𝗺𝗮𝗻𝗴! 💯
@MBT_fakulteti 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#buxdu_besh_tashabbus
#Navoiydeb_o'rgandim
#eng_yaxshi_parcha
~~~~~~~~~~~~
Buxoro Davlat Unversteti
Agranomiya va Biotexnalogiya fakulteti 13-1 TUP 19 gurux talabasi
Habibullo Yandashov.
~~~~~~~~~~~~
#buxdu_5tashabbus
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BuxDU_besh_tashabbus
#Tórtinchi_tashabbus
~~~~~~~~~~~~~~~~
TÓRTINCHITASHABBUS

Yoshlar ma'naviyatini yuksaltirish,ular orasida kitobxonlikni targ'ib qilish.

Baxshullayeva Maloxat
Buxoro Davlat Universiteti
Jismoniy madaniyat fakulteti
Ikkinchi bosqich talabasi.

@buxdu_5tashabbus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Buxdu_5tashabbus
#tortinchi_tashabbus

Yoshlar o‘rtasida kitobxonlikni targ‘ib qilish

Nuriddinova Mushtariybonu Buxoro Davlat Universiteti boshlangich ta'lim fakulteti 147BT-20guruh talabasi

@buxdu_5tashabbus
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!!!
Миниатюра ва халқ амалий санъати йўналишидаги ёш ижодкорларнинг миллий ўзлигимизни англаш ғояларини тараннум этувчи ёрқин санъат асарларини яратишдаги фаолиятини рағбатлантириш ва ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлашга мақсадида “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий танлови эълон қилинади.
Танловда 15 ёшдан 20 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикасидаги ижодий йўналишга ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва олийгоҳларнинг барча ўкувчи-талабалари иштирок этиши мумкин.
Танлов икки ёш тоифаларида ўтказилади:
15 ёшдан 17 ёшгача;
18 ёшдан 20 ёшгача.
Танлов икки босқичда ўтказилади:
Биринчи босқич-ҳудудий босқич. Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатлари ва санъат мактаблари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, соҳа йўналишидаги олий таълим муассасалари ҳамда Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳудудий бўлимлари томонидан 01 февралдан 01 мартгача ўтказилади.
Иккинчи босқич –республика босқичи. Биринчи босқич ғолиблари 10 мартдан 10 апрелгача ўтказиладиган Республика босқичида иштирок этадилар.
Танловга битта иштирокчи томонидан эркин мавзуда яратилган 4 (тўрт) донагача бўлган ижодий ишлар тақдим этилади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган ёш ижодкорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
-http:/www.art-academy.uz сайтида жойлаштирилган намуна асосида тўлдирилган ариза;
иштирокчининг паспорт (ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) нусхаси;
- тақдим этилган барча ижодий ишлар ҳақида маълумот берилиши (асар номи, яратилган йили, техникаси);
- тақдим этилган барча ижодий ишлар номи ўзбек, рус ва инглиз тилларида берилиши;
- эркин мавзудаги сўнгги уч йил давомида яратилган муаллифлик ишлари.
– иштирокчининг охирги 3 ой ичидаги 4х6 ҳажмдаги 2 дона фотосурати.
Ҳудудий босқич иштирокчилари аризалари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳудудий бўлимларининг Ташкилий қўмиталарида, Республика босқичи иштирокчиларининг ҳужжатлари 2021 йилнинг 01 мартидан 10 мартига қадар Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 37/А-уй манзилида (телефон: (71) 252-30-88, (71) 256-35-56) қабул қилинади.
Танлов ғолиблари қуйидаги номинациялар бўйича белгиланади:
- Энг яхши миниатюра асари учун;
- Энг яхши график асари учун;
- Энг яхши наққошлик асари учун;
- Энг яхши амалий санъат асари учун (амалий санъат турлари бўйича)
Республика босқичи ғолиблари “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъат асарлари танлови ғолиби Дипломи ҳамда танлов ташкилотчилари томонидан тақдим этилган қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.
Танлов шартлари ва Низоми билан Ўзбекистон Бадиий академиясининг http:/www.art-academy.uz расмий сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар:
(+99871) 232-17-66, (+99871) 252-30-88
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#buxdu_besh_tashabbus
#Navoiydeb_o'rgandim...
#eng_yaxshi_parcha
--------------------------------------------------------
Rustamova Maftuna Buxoro Davlat Universiteti Fizika-Matematika fakulteti 1-3Fiz20guruh talabasi
--------------------------------------------------
@buxdu_5tashabbus
#buxdu_besh_tashabbus_
#eng_yaxshi_ilojiy_ish

Sharipova Amina
Buxoro davlat universiteti agranomiya va biotexnalogiya fakulteti 13-1 AKT-20 guruh talabasi
@buxdu_5tashabbus
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Buxdu_5tashabbus
#tortinchi_tashabbus
------------------------------------------------
Yoshlar manaviyatni yuksaltirish, ular o‘rtasida kitobxonlikni keng targ‘ib qilish
------------------------------------------------
Buxoro davlat universiteti Tabiy fanlar fakulteti 2-3Geo 20 guruh talabasi Qoraboyeva Umida
-------------------------------------------------
@buxdu_5_tashabbus
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Buxdu_5tashabbus
#beshinchi_tashabbus
------------------------------------------------
🔈Beshinchi tashabbus – xotin-qizlarni ish bilan ta‘minlash hamda ularga hunar orgatishga bagishlab.
------------------------------------------------
Buxoro davlat universiteti Tabiy fanlar fakulteti 2-3Geo 20 guruh talabasi Rahmatova Aziza
-------------------------------------------------
@buxdu_5_tashabbus